uzbektoshijodi | Unsorted

Telegram-канал uzbektoshijodi - 🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

-

Marhamat, ijod kanaliga qo'shiling. 🇺🇿✈️🥇🎶🎭🎼👍 https://www.instagram.com/p/B21wgF7pQmy/?igshid=ina92qeoo9h7

Subscribe to a channel

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

#urush #may9 #pobeda
/channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Сочинг сочар гул ифор,
Толасида баҳор бор,
Ёноқларинг олу ол,
Соғиндим, десангчи, ёр,
Соғиндим, дегил бир бор.

Моҳтобойим, моҳпора,
Изингда минг овора,
Лоақал хат юбор-а,
Соғиндим, десангчи, ёр,
Соғинчда куйганим бор.

Тингла ишқ, илтижони,
Туҳфа қилай бу жонни,
Севги енгсин ҳижронни,
Соғиндим, десангчи, ёр,
Соғинчда дил беқарор.

Умрингга боғлиқ умрим,
Бахтга элтувчи йўлим,
Ажратсин фақат ўлим,
Соғиндим десангчи, ёр,
Соғинмасанг ҳам, дилдор.

18 май, 2018 йил, 14 апрель, 2021 йил


* * *

Янги Сўз келтирди янгича замон,
Офис, маркет, админ, постлар креатив.
Анти реалликдир виртуал олам,
Яп-янгича яша бўл интерактив.
14 апрель, 2021 йил
✍️✍️✍️✍️🤝🤝🤝🤝
/channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Чиройли қиз эдинг,
Сен чиройли қиз,
Сендан атиргулнинг бўйи келарди,
Тиниқ юзингга ой ҳавас қиларди,
Сени тушимда ҳам севардим, севгим.

Гўзал аёл бўлдинг,
энг гўзал аёл,
Сендан пиёздоғнинг ҳиди келади,
Сўлғин лабларингда ажин кулади,
Сени тушимда ҳам севаман, севгум.
01.01.2021 йил
/channel/uzbektoshijodi
꧁༺ Hurmat bilan ༻꧂

🇴 '🇿 🇧 🇪 🇰 🇹 🇴 🇸 🇭

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

***
Қалайсан, жигарим, тан-жонинг соғми,
Усти-бошинг бутми, димоғинг чоғми,
У ёқлар ҳам биздай тинчми, фароғми,
Юртдан иссиқ салом, мусофир укам,
Уйга қайтгин омон, мусофир укам!

Сен кетдинг ҳасратдан кўк қулаб тушди,
Кўнгилни минг хаёл, минг фикр қучди,
Сенга сулув келин топиб қўйишди,
Келгин, қўяй чой-нон, мусофир укам,
Кутяпмиз, қайт омон, мусофир укам!

Онамнинг олдига қўйганим асал,
Асалдай татимас, йиғлар ҳар маҳал,
Жондан азиз болам деб сенга маҳтал,
Кўзимиз нигорон, мусофир акам,
Тезроқ қайтгин омон, мусофир акам!

Номардлар, нонкўрлар тўсса гар йўлинг,
Уялма, ийманма узатгин қўлинг,
Паноҳинг Ватанинг – уйга шошилгин,
Юрт йўли чароғон, мусофир синглим,
Қайтгин соғу омон, мусофир синглим!

Битта уйда яшаб йигирма киши,
Яшаб қийналгансан, бу тақдир иши,
Лекин билдирмайсан бошинг оғришин,
Уйга қайтгин омон, мусофир укам,
Ҳаммамиз безовта, хавотир, укам!

Пулинг кам бўлса ҳам ғам бўлмасин, хўп,
Ўзга юртда юрма, онам пойин ўп,
Далани кенгайтдик энди ишлар кўп,
Уйга қайтгин омон, мусофир укам,
Ҳаммамиз безовта, хавотир, укам!

Сенга атаб ерга ниҳол қададим,
Йиғлоқи шеъримни сенга атадим,
Мағрур Ўзбектошнинг эгмагин қаддин,
Соғиндим кўп ёмон, мусофир болам,
Юртга қайтгин омон, мусофир болам.
🤝🌍🇺🇿👍
Assalomu alaykum
O'zbekiston Respublikasi Yozuvchilar Uyushmasi a'zosi dramaturg O'zbektoshning telegramdagi ijod kanaliga qo'shiling.
/channel/uzbektoshijodi
꧁༺ Hurmat bilan ༻꧂
🇴 '🇿 🇧 🇪 🇰 🇹 🇴 🇸 🇭

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

НИҚОБ РОМАНТИКАСИ

Вақтида кераксиз матоҳ саналиб,
Омборда чанг босиб ётарди ниқоб.
Бугун юриб бўлмас усиз бир қадам,
Бозори чаққондир, авжида шу тоб.

Чўнтагимда ғижим, доғи бор оз-моз,
Тақсам нафас етмас, кун бўйи азоб.
Лекин юзингизда ниқоб ҳам гўзал
Янада сирлисиз, жозибадор хўп.

Ниқобсиз тонгларга етайлик омон,
Жиҳозларга боғлиқ бўлмасин ҳаёт.
Карантин, вакцина унутилсин-у,
Дунёни қутқарсин тафаккур, ижод.

Қутлуғ умр ўтсин урушсиз ва тинч,
Бир бурда нон, ризқин қилмасин талош.
Табиат ва одам – она ва бола,
Булутлардан ниқоб тақмасин қуёш.

11.04.2021 йил
*** /channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

БЕМОРЛИКНИ ЧАҚИРУВЧИ СЎЗЛАР
Немис психологи Н. Пезешкиан биринчилардан бўлиб, айнан қандай сўзлар инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.
Инсоннинг ўз ички руҳий ахволидан келиб чиқиб, айтадиган сўзлари унинг саломатлигига сингиб борар экан.
Инсон физиологик органлари ишига бевосита таъсир қилувчи сўзлар- органик нутқ ҳам деб аталади.
Қанчалик бақувват бўлманг, ўзингизга айтилган қуйидаги сўзлар саломатлигингизга путур етказади, дея таъкидлайди немис олими.
Баъзи пайтларда маълум қийинчиликлар ичига кириб бориб, ғазаб, жаҳл, нафрат билан айтган сўзларимиз органларимизга буйруқ, команда бериш кўринишида бажарилиб, маълум аъзолар ишини изидан чиқарар экан. БУЛАР ҲАҚИДА БИЛИБ ОЛИНГ:
1.У мендан зўр бўлиб кетяпти, унақа бўлиши керак эмас, деганларда қатор бедаво касалликлар ривожланиши дунё олимлари томонидан исботлаган.
Доимо саломат бўлишда ўзимизга, сўзлаётган сўзларимизга эҳтиёткор бўлайлик.
Зеро, дунёларни, инсон организмини сўзлар бошқаради!

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

#yangitũrtlik #aprel #bahor #uzbektosh
🤗🤗✍️✍️🌄🌄💌💌🧐🧐

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

SAKKIZLIK

Meni kutayotgan derazada nur,
Ichkarida xomush xayolchan bir xur.
Chirog'i yonganu yuragi yonmas,
Yo'lim ters burilar qalbim bo'ysunmas.

Meni kutayotgan derazada nur,
Ichkarida gulning ichi xavotir.
Chiroqlari yoniq, ko'zlari yoniq,
Baxtim ham shundadir, sevgim ham aniq!
✍️
/channel/uzbektoshijodi🤝

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Тана ухласа ҳам руҳ сергак турсин,
Соф ижод чироғи ўчмасин, шоир.
Юртингни унутма, уй, оилангни,
Хаёлинг ёлғонга учмасин, шоир.
.
/channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=118420170327292&id=100064779295385&sfnsn=mo

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

БУ БОШҚАЧА БАҲОР, БУ БИЗНИНГ БАҲОР

Орзуга уринса унар мақсадгул,
Қишда қийналганга тангри мададкор.
Дўстим, яшамайлик қўлдан келганча,
Бу бошқача баҳор, биз кутган баҳор!
28.02.2021 йил
* /channel/uzbektoshijodi

МАҲАЛЛИЙЧИНИНГ

Гуноҳкор ҳам гуноҳга булғар,
Сўзи хато маҳаллийчининг.
У ёв она халқига, тилга,
Ўзи хато маҳаллийчининг.
14.03.2021 йил
* /channel/uzbektoshijodi

МЕНДА ЎЛМАС ҒОЯЛАР БОР

Йўлинг очар таниш-билиш, ҳатто ёринг манфаатдан,
Вақтинчалик ғолибдирсан – Сизда суянч қоялар бор.
Йўлим қирқар танишларинг билсин: ёрим Аллоҳ фақат,
Манзилгача боргум аниқ, менда ўлмас ғоялар бор.
14.03.2021 йил 13:13
* /channel/uzbektoshijodi

#онадабиёт #самимий

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

NIQOB BU...

🚑🚑🚑🚑😷😷😷😷⚡💝

Jonga sanchilay deb tegrada kezgan
Virus nayzasiga qalqon niqob bu.
O'zin qurbon qilib sof nafas bergan,
Yurakka doridek darmon niqob bu.
.
/channel/uzbektoshijodi🤝🌍🇺🇿👍

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Одамлар қатори мен ҳам бир инсон,
Кимга орзуман ё қалбида армон.
Аввалгидан анча ўзгарганим рост,
Кимларга лаллайган эркакман ҳамон.
22.11.2020 йил
*** /channel/uzbektosh

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

"Oltin daraxt" ertagimiz "Yoshlik" jurnalining 2021 yilgi oltin sahifalaridan joy olgani uchun juda xursandman.
Rahmat, Yoshlik Jurnali
Dramaturg ijodiga sahifa ajratganlari uchun cheksiz minnatdorman. Bu to'y men uchun.
O'zbektosh akanikiga to'yga.
Manzil: ijara uy.

Юртнинг шимолида ёғди сўнгги қор,
Жануб этагида гуллади гулзор,
Ёвқараш дўст билсин, майда душманлар,
Замин яшил кияр – эртага баҳор,
Юрак янгиланар – эртага баҳор.
/channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

КИМНИДИР СЕВМАСАМ...


Айбга буюрманг мени ҳар холда,
Юрак тўҳтагунча севиб толмайман!
Ҳаётда бўлмаса, ҳеч йўқ хаёлда,
Кимнидир севмасам яшайолмайман!

Дунёга жилмайгум, хўмрайиб боқса,
Кўнглим кошонадир гар уйим пахса,
Хатто бир дақиқа, хатто бир лаҳза,
Кимнидир севмасам яшайолмайман!

Жавобдур бежавоб қолган хатимга,
Туз сепиб яйрайман кўнгил латимга,
Парво бўлмаса ҳам муҳаббатимга,
Кимнидир севмасам яшайолмайман!

Одамнинг дарди кўп ким нима ғамда,
Қай дил майда, қай дил обизамзамда,
Менга теккан касал ёруғ оламда,
Кимнидир севмасам яшайолмайман!

Севгипарастлик ҳам ўзи бўлмайди,
Таърифи бўлмайди, сўзи бўлмайди,
Қанча севганларим ўзи билмайди,
Кимнидир севмасам яшайолмайман!

Мен учун шунчаки отмайди тонглар,
Юрагим севгидан уради бонглар,
Мирзодек, Мажнундек эй холи танглар,
Кимнидир севмасам яшайолмайман!

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Элга жонин берди Муҳаммад Юсуф,
Шеърга жонин берди Муҳаммад Юсуф.
Олтмиш йиллик тўйин кўрмасдан кетиб,
Олтмиш ёшга тўлди Муҳаммад Юсуф!

Шоирларга, шеърга, азиз Ватанга,
Эл меҳрин оширди Муҳаммад Юсуф.
Истиқлол кўксида ярқираган дур,
Элни улғайтирди Муҳаммад Юсуф.

Устозидан бир зина ошган шогирд у...
Осмоний дил эрди Муҳаммад Юсуф.
Навоий пойидан наво келтириб,
Уни шеърга солди Муҳаммад Юсуф.

Бир сўзни кутарди ташнақалб Ўзбек,
Малҳам бўлиб келди Муҳаммад Юсуф.
Миллат манглайига битган шоирим...
Худо бизга берди Муҳаммад Юсуф.

Ўзбекнинг дардини куйлаб тўпори,
Дилларни сел қилди Муҳаммад Юсуф.
Сўзлари дуога айланиб бугун −
Кўп савобга қодир Муҳаммад Юсуф.

Ўзбекдай ўйлари, бўйлари узу-у-у-у-ун,
Теракдай йиқилди Муҳаммад Юсуф.
Бобурнинг ёшида, Бобур ёнига –
Жаннатга йўл олди Муҳаммад Юсуф.

Кўрмаганим армон замондош бўлиб,
Ўзбектошга устоз...
Менга устоз бўлди Муҳаммад Юсуф.
Йигирманчи асрнинг буюк соддаси,
Ўчмас нур қолдирди Муҳаммад Юсуф.

Ёшларда истиқлол фахрин уйғотди,
Бугун ҳар бир бола Муҳаммадюсуф.
Шеър битди Алпомиш, гоҳ Широқ бўлиб,
Шеърият гавҳари – Муҳаммад Юсуф.
✍️✍️✍️✍️✍️🤝🤝🤝
@uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

“ÕZBEKTOSH-FILMS” брендини қоралаганларга
Юзим ёруғ онам олдида,
Отам, бутун олам олдида,
Кам эмасман дунё бойидан,
Юзим ёруғ икки дунёда.

Она халққа содиқ ўғлонман,
Бобом сўзин қалбга солғонман,
Бир оила юкин олғонман,
Юзим ёруғ икки дунёда.

Айбим бўлса, айтганман зорим,
Фақат беайб парвардигорим,
Мендан рози дўсту дилдорим,
Юзим ёруғ икки дунёда.

Алдансам-да, алдаганим йўқ,
Қарғаганни қарғаганим йўқ,
Эл иши деб менда тиним йўқ,
Юзим ёруғ икки дунёда.

Шайтонга қўл ташлагим келмас,
Нобакорга ўхшагим келмас,
Мен бекорга яшагим келмас,
Юзим ёруғ икки дунёда.
http://muzaffar.uz/nasr-bostoni/1301-ikki-dunyo.html


🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🦋🦋🦋🦋🦋🦋🌎🌎🌎🌎 /channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

КЕЛДИМ

Гуллар ранг алмашиб зерикмадилар,
Дунё товланишдан чарчамади ҳеч.
Ирмоқлар кўксимда бирикмадилар,
Келиб кўзларимдан кишанларни еч.

Бору йўғим билан ўзимга хосман,
Беназир ишқимдан ҳануз кўнглим тўқ.
Қанча юлдуз тўкди пойимга осмон,
Кўз учида бўлсин, қараганим йўқ.

Бошимни эгмоқчи эди ранж-алам,
Мудом борлигингни билиб яшадим.
Сени билмасам ҳам, танимасам ҳам,
Ёдингни машъала қилиб яшадим.

Бахт шундоқ ёнимдан кетди бурилиб,
Ишқ ҳаққи, тилимни тишлаб турибман.
Шунча йилдан бери ўлиб-тирилиб,
Сен учун ўзимни асраб юрибман.

Асло тополмасин қайғу изингни,
Кулавер, ўрнингга мен сиқиламан.
Уйқуларингда ҳам асра ўзингни,
Сенга шамол тегса, мен йиқиламан.

Ой яна кўчамдан бепарво ўтар,
Шошиб Вақтдан олдин қошингга елдим.
Кўзларингни очгин, пардани кўтар,
Қара, тушларингдан чиқиб мен келдим!

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

“Dengizning kozlari”
Ushbu musiqiy ertak-pyesa bir parda, to
rt korinishdan iborat. “Dengizning kozlari” bir qarashda bolalar uchun moljallanganday tuyulsa-da, aslida unda butun insoniyatni halokatga olib borayotgan sabablar, oqibatlar korsatib berilgan. Muallif pyesada olam tartiboti qadriyatlar, an’analar korinishida qahramonlar ongida shaxsiy mayllari, intilishlari bilan yuzaga kelgan ziddiyatni korsatadi, Bu tipdagi yozmishlarni jahon adabiyotida Ezop, La Fonten, Lessing ijodida, ozbek adabiyotida A. Navoiy, M. Gulxaniy, Avloniy, Niyoziylar ijodida uchratamiz. Pyesada simvollar tilga kiradi. Hech qaysi detal, motiv, obraz bejizga tanlanmagan. Har birining ostida mazmun, aytilishi kerak bolgan “ogir yuk” bor. Garchi mavzu tabiatning noyob boyligi, tort unsurdan biri suv haqida bolsa ham ma’no kolami, qamrovi kengligining guvohiga aylanasiz. Ertak-pyesani oqir ekansiz, bugungi kun qiyofasi, nainki jamiyatni, balki Yer sayyorasini bedor qilayotgan illatlarni korganday bolasiz. Siyosiy oyinlar, tahdidlarni yodga olasiz. Televideniye, internet, ijtimoiy tarmoq va shu kabi mahdudlikka yetaklaydigan orgimchak torlarining xavfidan ogohlantirilasiz.
Toshbaqa – manmanlik, beparvolik, xudbinlik ramzi. Bu rolga bekorga toshbaqa tanlanmagan. Uning uzoq yashashi va shu sababli “fe’li kengligi” asnosida boshqalarga jabr qilishi korsatib berilgan. Ammo yomonlikning umri toshbaqaday uzun emas ekan. Yovuzlik hatto uning sababchilarini ham mahv etishi asarda qalamga olingan. Baliq isyon qilmaslik, oz haqqini talab qilmaydigan insonlarning prototipi. Ammo kotarilgan mavzu shunchalar dolzarbki, hatto baliq ham isyon qiladi. Muallif baliq orqali qadriyatlarni hurmat qilishga, otameros mulkni avaylab-asrashga, ona tabiatni e’zozlashga da’vat etadi. Har bir davr oz qahramonlarini orzu qiladi. Ziyodbotir-u Alpomishlar, Kuntugmish-u Bilgamishlar xalqning ana shunday sof orzu-umidlari natijasidir. Ertak-pyesada tilga olingan Mangubotir ham asriy qadriyatlarni, alplik silsilasini tiklashga bolgan intilish, ammo har zamonda har savdo, deganlaridek, Mangubotir niqobi ostidagi olchoqlar uchrab turadi. Jamiyatning ishonchidan foydalanishga intilish har asrning ogriqli nuqtalaridandir. Qunduz obrazi shu taxlit yuzaga kelgan. Qunduz timsolida jamiyatdagi illatlar fosh etadi. Ayrim odamlar yomonliklarini masxarabozlik niqobi ostiga yashirishlari, zulmni xalqning ishonchiga chuqur kirish bilan amalga oshirishlari tanqid ostiga olingan. Bir marotaba aldangach, yana Qunduzga ya’ni ayrim vijdoni jigildonga aylangan rahbarlarga ishonaveradigan xalqning ahvoli korsatib beriladi. Lekin ezgulik buyuk qudratga ega. Voqealar rivoji davomida Qunduz ham ozligini kashf etadi. Ishonchning ahamiyati sabab ezgulik qirralari ochiladi. Bu obraz hech bir shaxs mutlaq yomon yoki mutlaq yaxshi bolmasligining isbotidir. Ertak-pyesada bugungi kundagi sansolorlik, aybni ozgalardan axtaradigan, qogozlar sozlaydigan jamiyatning qiyofasi hayvonlar vositasida korsatib berilgan. Kabutarlar har qanday vaziyatda ham ozligini saqlay olgan, mehribon insonlar qiyofasi. Muallif kabutarlar vositasida bolalarga gozallikni saqlab qolishni, ishonch va e’tiqodning muhimligini anglatmoqchi boladi. Garchi ular mitti, beozor va kuchsiz bolsalar ham qora dunyoning bir chekkasini oz yaxshiliklari bilan yoritib turadilar. Pyesa yakunida Alisher Navoiyning “Lison ut-tayr” falsafiy-ta’limiy asari yodga tushadi. Adolat qushi Semurgni izlab yolga chiqqan qushlar asar yakunida ozlarining Semurg’ ekanliklarini anglab yetganlari kabi hayvonlar ham birgalikda Mangubotir ekanliklarini anglaydilar. Mashaqqat, birodarlik va sinov ularni qahramonga aylantiradi. Ushbu asar nainki bolalar, balki kattalar uchun ham kozgu tuta olishi, qilinayotgan qingirliklarni aql va vijdon prizmasidan otkazishga da’vat eta olganligi bilan ahamiyatli. Ozbektosh bu yozmishlari bilan bugungi avlodni kelajakdagi xavf-xatarlardan omon saqlash maqsadida qalb kozini ochish uchun qalam tutganligi, fe’li va xayoli uygoq kelajak vorislarini korishni istagani ayon.

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

​​АЪЗОЛИК МАСЪУЛИЯТИ

2021 йилнинг 16 апрель санасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг кўркам тадбирлар залида бир неча ижодкорга Хуршид Дўстмуҳаммад, Сувон Мели, Азиз Саид, Нодир Жонузоқ гувоҳлигида Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид томонидан аъзолик гувоҳномалари топширилди. Улар орасида театрда, кинода меҳнат қилаётган камина – Ўзбектошнинг ҳам борлигидан бир томондан хурсанд бўлсам, бир тарафдан ўзимни суст босади.
Устозларни рози қилиш ҳар бир шогирднинг инсонийлик бурчи. Бизга оқ йўл тилаган Шароф Бошбеков, Қўчқор Норқобил, Эркин Хушвақтовнинг сафига кирар эканман, уларга муносиб бўлишга ҳаракат қилишим ҳаётдаги асосий принципим бўлиши кераклигини ўйлайман.
Устозларнинг ижодини ёшлар кўп вақтини ўтказаётган интернетда, шахсий аккаунтлар орқали тарғиб этиш бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим. “Ўлсам жанозамни булбул ўқисин...” сатрлари муаллифи Бибисора Туробаванинг шеърларини жонли эфирга олиб чиққанимдан кўпчилик миннатдор бўлди. Бу эса ижодкорга яна ҳам куч, илҳом бағишлади.
Қўлига қалам олиб биринчи шеърини қоралаган ёшларга битта бўлса ҳам китоби чиққан ижодкорлар устоз мақомида. Ёшлар шуни эсда тутиши керак. Фақат улкан ижодкорларни ўқиб катта адабиётда эндигина ўрин топаётган ижодкорларни билмаслик, зиён бўлса зиён, фойда эмас.
Тадбирдаги энг яхши нутқни Сувон Мели тайёрлаб келган экан. Айниқса, холислик, кенг таҳлил, пурмаъно иборалар орасида “адабиётдан тушиб қолганларни кундузи чироқ ёқиб ҳам топиб бўлмаслиги” ҳақидаги фикрлари ғоят таъсирли.
Бугун биринчи китоби чиққан ёшларнинг икки йил ё беш йил ўтиб иккинчи китоби чиқишига туртки, қанот бериши керак бўлган ягона маънавий маскан, бу шубҳасиз, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидир. Бу билан уюшма ҳамманинг қўлидан ушлаб ижодкор қилиб камолотга етказади, дейишдан йироқман, албатта. Лекин талантларни асрашга, уларни маънавий рағбатлантиришга интилишда хислат бор. Талантларни асраб қолиш ҳам уюшманинг маънавий бурчи бўлиши керак.
Мен 2021 йилда фаол драматург бўлишга интилиб болалар ва ўсмирлар учун қушлар ҳақида “Мўъжизалар куни” мусиқали эртак-пьеса, Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишлаб “Фарҳод ва Ширин” инсценировкасини ёздим. “Ёшлик” журналининг 2-сонида ривоятларимиз асосида ёзилган “Олтин дарахт” саҳна асарим чоп этилди. Янги комедия сюжети, характерлари юракда пишиб, қаламга кўчиш арафасида.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййиднинг қўлидан гувоҳномани олар эканман, уларнинг кўзига қараб, ҳали яхши асарлар ёзишим кераклиги, ўзбек адабиёти, драматургиясига томчи бўлиб қўшилишга интилишим зарурлигини англадим.

Ўзбектош, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Сайт I Телеграм I Фейсбук

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Мен 2021 йилда фаол драматург бўлишга интилиб болалар ва ўсмирлар учун қушлар ҳақида “Мўъжизалар куни” мусиқали эртак-пьеса, Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишлаб “Фарҳод ва Ширин” инсценировкасини ёздим. “Ёшлик” журналининг 2-сонида ривоятларимиз асосида ёзилган “Олтин дарахт” саҳна асарим чоп этилди. Устозлардан ўтмаган шогирд шогирдмас, деган шиор билан яна ҳам ҳаракатдаман. Янги комедия сюжети, характерлари юракда пишиб, қаламга кўчиш арафасида.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид қўлидан гувоҳномани олар эканман, уларнинг кўзига қараб ҳали яна ҳам яхши асарлар ёзишим кераклиги, ўзбек адабиёти, драматургиясига томчи бўлиб қўшилишга интилишим кераклигини англадим.
Муборак кунларда фақат яхшиликни кўзлаб, эзгу ниятлар тилаб, ёруғ умидлар соғиниб:
Рамазон айтиб келдик эшигингизга,
Мумтоз асарлар берсин юрагингизга... деб қоламан.

Сизга чексиз ҳурмат билан
Ўзбекистон Ёзувчилар
уюшмаси аъзоси Ўзбектош
93-325-40-44

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

НИҚОБ РОМАНТИКАСИ

Вақтида кераксиз матоҳ саналиб,
Омборда чанг босиб ётарди ниқоб.
Бугун юриб бўлмас усиз бир қадам,
Бозори чаққондир, авжида шу тоб.

Чўнтагимда ғижим, доғи бор оз-моз,
Тақсам нафас етмас, кун бўйи азоб.
Лекин юзингизда ниқоб ҳам гўзал
Янада сирлисиз, жозибадор хўп.

Ниқобсиз тонгларга етайлик омон,
Жиҳозларга боғлиқ бўлмасин ҳаёт.
Карантин, вакцина унутилсин-у,
Дунёни қутқарсин тафаккур, ижод.

Қутлуғ умр ўтсин урушсиз ва тинч,
Бир бурда нон, ризқин қилмасин талош.
Табиат ва одам – она ва бола,
Булутлардан ниқоб тақмасин қуёш.

11.04.2021 йил
*** /channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

/channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=5602768796430450&id=100000921562873&sfnsn=mo

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Янги драматик асар...

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Ҳақ гап ерда қолган
ердан изламанг,
Эскирган ғоялар
баҳридан ўтдим.
Совуқ қиш беш фасл
чўзилгани рост,
Баҳор келган баҳор
жойларга кетдим.

15.02.2021
t.me/uzbektoshijodi
#ўзбектош

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

#dardlisatrlar

*
Ёмонларни ёмон кўрмайман,
Ҳавасим йўқ, ҳасад қилмайман.
Икки дунё одам билмайман,
Ёмонларга ёмон бўлади,
Тушида ҳам аён бўлади.

Яхшибойлар кўпайган сайин
Ёмонбойлар камайсин, дейин.
Ажалғорда манзили тайин
Ёмонларга ёмон бўлади,
Бори умри вайрон бўлади.

Ожиз нонин туя қилганлар,
Кўнгли тўлмай, қорни тўйганлар.
Адолатнинг кўзин ўйганлар,
Ёмонларга ёмон бўлади,
Бори умри вайрон бўлади.

Катта қорин, кўзлари ёғли,
Бошида тож, юраги доғли.
Огоҳ бўлинг, эй, дунё аҳли-и,
Ёмонларга ёмон бўлади,
Бир кун ранги сомон бўлади.

Боласига тарбия бермас,
Қўшниси ким?! Билгиси келмас.
Ўз онасин кўргиси келмас,
Ёмонларга ёмон бўлади,
Ўлмай туриб тамом бўлади.

Лаганбардор, порахўр, каззоб,
Ичи қора, фирибгар, қаллоб,
Лоқайд хоним, олифта жаноб...
Ёмонларга ёмон бўлади.
Ёқасида минг қон бўлади.

Адолатгўй яратган эгам,
Яхшиларга қилади карам.
Бу дунё-ю У дунёда ҳам,
Ёмонларга ёмон бўлади,
Меҳнат қилмай, роҳатни кўзлар,
Ёмонларга ёмон бўлади! * /channel/uzbektoshijodi🤝🌍🇺🇿👍

/channel/uzbektoshijodi
꧁༺ Hurmat bilan ༻꧂

🇴 '🇿 🇧 🇪 🇰 🇹 🇴 🇸 🇭 

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Ҳикояларингиз яхши экан.
Жойладим.
https://nodirabegim.uz/archives/3906

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

#ertaganavruz #navruz
.

Юртнинг шимолида ёғди сўнгги қор,
Жануброғда эса гуллади гулзор,
Ёвқараш дўст билсин, майда душманлар,
Замин яшил кияр – эртага баҳор,
Юрак янгиланар – эртага баҳор.

Эски ҳасрат, гина ўйимдан ўчди,
Дилимдаги ранглар йўлимга кўчди,
Осмон омадимдай қовоғин очди,
Замин яшилланар – эртага баҳор,
Юрак янгиланар – эртага баҳор.

Юр, юрақол, юртдош, тоғларга, қирга,
Кўк сомса баҳона лола сайрга,
Ёруғлик сингади томир томирга,
Кўкда қушлар куйлар – эртага баҳор,
Қалбга нур қуйилар – эртага баҳор.

Кўк гўзал камалак ранг жилосидан,
Ҳаёт уфуради тупроқ исида,
Шоирда уйғонар қанча қасида,
Сояни нур кўмар – эртага баҳор,
Бахт янги берилар – эртага баҳор.

Асли, сўз, асл сўз – билим илдизи,
Аср даҳолари – Ватан юлдузи,
Китобдаги сўзлар – худонинг изи,
Теграмда улғаяр – эртанги баҳор,
Элга умид берар – эртанги баҳор.

Қиш давом этгандай қирқ фасл, кейин...
Қийин кунлар ортда қолганлиги чин,
Ўзбектоғ чўққиси аён олисдин,
Эртага баҳор-ку, эртага баҳор,
Эртага баҳор-ув эртага баҳор.

28.02.2021 йил
*** /channel/uzbektoshijodi

Читать полностью…

🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

НАВРЎЗ КЕЛАДИР

(Қўшиқ)

Уйғотадир бизни тонг сози билан,
Изларида нурли баҳор, ёзи билан,
Дилда ҳавас, тилда ширин рози билан,
Чеҳрасида ишва билан, нози билан

Наврўз келадир,
Ёр-дўст келадир,
Ризқ-рўз келадир,
Ҳақ сўз келадир.

Оҳ, на гўзал, даврада рақс айласалар,
Севги-сафо бобида баҳс айласалар,
Меҳру вафо илмини дарс айласалар,
Элни ҳаёт завқи-ла маст айласалар,

Наврўз келадир,
Ёр-дўст келадир,
Ризқ-рўз келадир,
Ҳақ сўз келадир.

Нурга чўмиб, энди рубоб тори таранг,
Яллада ҳам ўзга жило, ўзга жаранг,
Ёр юз очар, кўзни кўринг, қошга қаранг,
Ерга сочиб янги уруғ, янгича ранг,

Наврўз келадир,
Ёр-дўст келадир,
Ризқ-рўз келадир,
Ҳақ сўз келадир.

20.03.1990

Читать полностью…
Subscribe to a channel