O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali 📞1007 ☎️ 0(371)-202-04-86 📥 gen.kpro@exat.uz 👉www.prokuratura.uz 👉https://www.instagram.com/boshprokuratura 👉https://www.facebook.com/UZBBoshprokuraturasi
Андижон, Сирдарё ва Тошкент вилояти прокуратураларида кенгайтирилган ҳайъат мажлислари бўлиб ўтди.
Ўтказилган ҳайъат мажлисларида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2025 йилнинг 1-ярмидаги фаолияти натижалари кўриб чиқилди.
Таҳлилий ва танқидий руҳда ўтказилган йиғилишларда вилоят прокурорлари маъруза қилиб, амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато ва камчиликларга бирма-бир тўхталиб ўтишди.
Ҳайъат мажлисларида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлари қабул қилинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов ва вилоят ҳокими М.Азимовлар томонидан Нишон туманида ижтимоий-иқтисодий йўналишларда амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Хусусан, туманнинг марказий қисмида бунёд этилаётган 10 та 5 қаватли жами 320 хонадондан иборат кўп қаватли уйлар қурилиши жараёнлари билан танишилди. У ердаги ички таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ўрганилиб, мутасаддиларга сифат ва муддатга қатъий риоя этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Сўнгра, “Nishon Textile” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ип-калава ишлаб чиқариш корхонаси қурилиш жараёнлари ҳам кўздан кечирилди.
Лойиҳа якунига етгач, 200 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлади. Ушбу ташаббус туман саноат салоҳиятини ошириш ва бандлик масаласини ҳал этишда муҳим қадам сифатида эътироф этилди.
Ўрганиш якунида, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Унда масъулларга туман инфратузилмасини яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда ҳудуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича аниқ топшириқ ва вазифалар юклатилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.07.2025 йилдаги “Бир гуруҳ давлат хизматчиларини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони билан Андижон вилояти Асака тумани прокурори Мирзакаримов Акмалжон Дилмуродович “Жасорат” медали билан мукофотланди.
Ҳамкасбимизни юксак мукофот билан табриклаймиз!
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt
Муқаддам хабар қилинганидек, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда ҳудудларда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти амалий ёрдам кўрсатган ҳолда ўрганишлар Навоий вилоятида давом эттирилмоқда.
Хусусан, Навоий шаҳрида Қарор ижросини таъминлаш бўйича тасдиқланган “йўл харита”ларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирларни самарадорлиги “Орзу” маҳалласи мисолида ўрганилди.
Маҳаллада “намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз йўлак” тамойилига асосан жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши кескин курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, жиноятлардан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида видеокузатув камералари ва ташвиш тугмалари ўрнатиш ишларини қисқа муддатда тугатиш бўйича топшириқлар берилди.
Бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 21.04.2025 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-71-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган “йўл харита”нинг ижроси бўйича Навоий вилоятида коррупциянинг олдини олиш ва хавф-хатарларини камайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Навоий шаҳрида жойлашган “Саҳоват” МЧЖга қарашли деҳқон бозорида нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш бўйича бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганиш давомида, бозорларда коррупциявий омилларни бартараф этиш, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш бўйича таъсирчан механизмларни амалиётга тадбиқ этишни жадаллаштириш юзасидан мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Ўрганишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон, 18.03.2025 йилдаги ПҚ-111-сон қарорлари ҳамда жорий йилнинг 5 март куни Давлат раҳбари томонидан Коррупцияга қарши курашиш Миллий Кенгаши йиғилишида берилган топшириқлар ижроси аҳволи Навоий вилоятида ўрганилмоқда.
Жумладан, Нурота тумани “А.Навоий” маҳалласида Қарор ижроси бўйича тузилган штаб томонидан амалга оширилган ишлар ўрганилиб, “маҳалла еттилиги” ва ижтимоий профилактикага масъул бўлган мутасаддиларга “йўл харита"лар ижросини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш, “намунавий хавфсиз кўча” ва “намунавий хавфсиз йўлаклар”ни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, пробацияда турган шахсларни ижтимоий муаммоларини ўрганиш, ишсизларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда аниқланган муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан қатор топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, “йўл харита”ларида белгиланган тадбирларнинг ўз муддатларида бажарилиши бирма-бир кўриб чиқилди ҳамда хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказилишини жадаллаштириш, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни қисқа фурсатларда ҳал қилиниши юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Ўрганишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижроси алоҳида назоратга олинган.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида бошқарманинг ҳудудий бўлимлари иш юритувига жами 416 та шу турдаги ижро ҳужжатлари келиб тушган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ўтган даврда ноқонуний равишда бўшатилган 24 нафар шахс ишга тикланган.
Шунингдек, иш ҳақи ундириш билан боғлиқ 392 тадан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланиб, 5,5 млрд. сўм қарздорлик ундирилган.
Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ижро варақасига асосан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида “Навбаҳор лочинлари ПФК” жамиятининг ходимига 89 млн. сўм иш ҳақи ундириб берилган.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt
Янги қурилаётган кўп қаватли уйларда олиб борилаётган сифати назорати жараёнлари
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt
Наманган вилояти Чуст туманида ишчи гуруҳи ўрганишлари
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмларидан бирида ўрганиш олиб борилди.
Хусусан, хизматни ўташ учун яратилган қулайликлар, таъминот турлари аҳволи, навбатчи ва тезкор гуруҳлар шайлиги, тезкор ахборот алмашинуви ва фаолиятга доир бошқа масалалар ўрганилди.
Шунингдек, ҳарбий назарий ва амалий машғулотлар ўтказилиши, бунда замонавий ахборот коммуникация технологиялари татбиқ этилишига аҳамият берилди.
Ҳудуддаги ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобни кенг тарғиб этиш ва спортни оммалаштириш борасидаги тадбирлар натижаларига эътибор қаратилди.
Якунида ўрганилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов ва вилоят ИИБ бошлиғи С.Жабборов бошчилигида жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, шунингдек, Президентнинг ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Унда, Андижон шаҳридаги айрим маҳаллаларда содир этилган жиноятлар танқидий таҳлил қилинди.
Мазкур жараёнда маҳаллий ҳокимият ва жамоат ташкилотлари, хусусан, “Мустақиллик” маҳалласи еттилиги, нуронийлар ва маҳалла фаолларининг жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича етарли маълумотга эга эмаслиги, шунингдек, олиб борилаётган профилактика ишлари кутилган самарани бермаётгани таъкидланди.
Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар, масъулларнинг ҳисоботлари инобатга олинган ҳолда, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар ва чора-тадбирлар белгиланди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt
Қорақалпоғистон Республикасида инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов ва Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев билан биргаликда ўтказилган ушбу йиғилишда муаммоли масалалари мавжуд бўлган 21 та тадбиркорлик субъектлари бирма-бир қабул қилиниб, уларнинг муаммолари масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди.
Натижаларига кўра, 5 нафар тадбиркорларнинг муаммолари жойида ҳал этилиши таъминланди, муайян вақт ва қўшимча ўрганиш талаб этадиган қолган муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан муддатлари ва масъуллари аниқ кўрсатилган “Чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.
Шунингдек, ҳудудда жорий йилда хорижий инвестициялар иштирокида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ижроси, шу жумладан Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан янгидан бошланадиган лойиҳалар ва уларни ишга тушириш билан боғлиқ долзарб масалалар маҳаллий ҳокимликлар ҳамда ташаббускор тармоқ раҳбарларининг бевосита иштирокида муҳокама қилинди.
Тадбирда ушбу лойиҳаларни амалга оширишда ишларни янада жадаллаштириш, прогноз кўрсаткичларини белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш, лойиҳаларни амалга оширишда юзага келаётган муаммоли масалаларни тез фурсатларда ижобий ҳал этиш борасида мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Ҳукумат комиссияси йиғилишида берилган топшириқлар йиғилиш баёни билан тасдиқланиши ҳамда баён ижроси устидан прокуратура органлари томонидан қатъий назорат ўрнатилиши белгиланди.
Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook
Ёқилғи-энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 1 633 та, шу жумладан Тошкент шаҳрида 172 та ҳолатда энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш ҳолатлари аниқланиб, айбдор шахсларга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилган.
Мисол учун, шаҳардаги “S.S.” МЧЖга қарашли туристик хизмат кўрсатиш шохобчасида 0.15 кВт қувватдаги электр энергиясидан куннинг ёруғ вақтида фойдаланиш ҳолати аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Шунингдек, энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича 46 983 та, шу жумладан шаҳарда 4 947 та профилактик тадбирлар ўтказилди.
Ҳурматли тадбиркорлар ва фуқаролар!
Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланинг.
Назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан беҳуда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш борасида рейд тадбирлари олиб борилмоқда.
Шуни унутмангки, энергоресурслардан беҳуда фойдаланиш учун жавобгарлик мавжуд.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан aҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни қисқа муддатларда қонуний ҳал этиш мақсадида Шеробод туманида сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда фуқароларнинг барча важларини ҳар томонлама ва холисона текширилишини таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш, уларнинг асоссиз равишда вақт йўқотишларига йўл қўймасликга алоҳида эътибор қаратилди.
Жами 51 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг суд, кредит ва субсидия ажратиш, қурилиш, тергов-суриштирув ҳаракатлари, соғлиқни сақлаш каби ижтимоий йўналишда ҳамда мулкий низолар ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 18 таси жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, текшириш ва тегишли мутахассисларнинг хулосалари талаб этиладиган 33 та мурожаат иш юритувга олиниб, ўрганиш ишлари бошланди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Янги Тошкент шаҳридаги йўл-транспорт инфратузилмаси лойиҳалари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида, йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири - Олимпия шаҳарчаси ва Янги Ўзбекистон кўчаларини бирлаштирувчи ер ости автомобиль йўли объекти бўйича қурилиш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларига тўлиқ мувофиқлиги ва белгиланган муддатларда сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Мазкур лойиҳа бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ва маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлашга қаратилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича масъул идораларнинг ҳисобот ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалари эшитилиб, бу борадаги қўшимча чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Бош прокуратурада ушбу вазифаларни сўзсиз амалда бажарилишини таъминлаш юзасидан Президент Администрацияси Департамент раҳбари Д.Кадиров, Парламент масъул вакиллари, Бош прокуратура раҳбарияти, таркибий тармоқ раҳбарлари, Департамент ва ҳудудий прокурорлар иштирокида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда, юртбошимиз томонидан ушбу иллатга қарши курашиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш, маиший коррупция омилларини чуқур таҳлил қилиб, фаолиятни тўла рақамлаштириш, Андижон тажрибасини кенг оммалаштириш ва бошқа қайд этилган кўрсатма ва топшириқлар масъул ходимларга етказилди.
Йиғилишда, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда ўзаро парламент аъзолари билан ҳамкорликни кучайтириш, коррупция иллатини батамом илдизи билан йўқ қилиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по противодействию и предотвращению бытовой коррупции.
🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!
Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по противодействию и предотвращению бытовой коррупции.
#Mirziyoyev #taqdimot #korrupsiya #qarshikurash
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент вилояти Қибрай ва Паркент туманларида йўл ва транспорт инфратузилмасига оид амалга оширилаётган лойиҳалар ҳолати ўрганилди.
Ўрганишда “Байтқўрғон-Тошкент” электрлаштирилган темир йўл линияси қурилиши аҳволи ҳамда Паркент тумани марказини янги йўналиш бўйича “Паркентсой” сойининг қирғоғи бўйлаб айланиб ўтувчи бир томонлама ҳаракатланувчи 2 та ҳаракат тасмали 4 км. узунликдаги автомобиль йўлини қуриш, 4Р15 “А373 автойўли (42 км) Қизилтоғ ш.- Паркент ш.- Янгибозор қ.” автомобиль йўлининг 55-57 км. оралиғида “Паркент деҳқон бозори” олдида ер ости пиёдалар ўтиш йўлакларини қуриш жараёнлари билан танишилди.
Якунида, масъул идоралар ва пудрат ташкилотларига лойиҳаларни сифатли ва белгиланган муддатда якунлаш ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи С.Джабаров биргаликда Андижон шаҳрининг маҳаллаларида содир этилган жиноятлар танқидий муҳокамаси, шунингдек, ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар бўйича йиғилиш ўтказилди.
Муҳокама жараёнида, шаҳар ҳокимлиги, "Соғлом авлод" маҳалласи еттилиги, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларидан хабари бўлмаганлиги, ҳудудда олиб борилаётган ижтимоий профилактика тадбирлари етарли самара бермаётганлиги танқид қилинди.
Бундан ташқари, маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши курашишнинг кескин чораларини кўриш, маҳалла ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш, аҳоли ўртасида кибержиноятчиликка қарши курашиш, маҳалланинг жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришга алоҳида тўхталиб, масъулларнинг жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича масъулиятни янада оширишга чақирилди.
Йиғилиш якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар, мутасаддиларнинг тушунтириш ва ҳисоботлари инобатга олинган ҳолда, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt
Ёқилғи-энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 1 661 та, шу жумладан Тошкент шаҳрида 183 та ҳолатда энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш ҳолатлари аниқланиб, айбдор шахсларга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилган.
Мисол учун, шаҳардаги “M.B.” МЧЖга қарашли шахсий автотураргоҳда 0,15 кВт қувватдаги электр энергиясидан куннинг ёруғ вақтида фойдаланиш ҳолати аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Шунингдек, энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича 47 055 та, шу жумладан шаҳарда 4 947 та профилактик тадбирлар ўтказилди.
Ҳурматли тадбиркорлар ва фуқаролар!
Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланинг.
Назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан беҳуда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш борасида рейд тадбирлари олиб борилмоқда.
Шуни унутмангки, энергоресурслардан беҳуда фойдаланиш учун жавобгарлик мавжуд.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt
Ёқилғи - энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги "У.Ф.Ф" фермер хўжалиги раҳбари Ж.Х. ер майдонини суғориш учун сув насосини ўзбошимчалик билан ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига улаб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 1,5 млрд. сўмлик 528,4 минг кВт. соат электр энергиясини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.
Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов ўзига бириктирилган Бухоро тумани "Работиқалмоқ" маҳалласида яшовчи ижтимоий реестрга киритилган, кам даромадли оилалар ва уларнинг оила азолари билан учрашди.
Фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, улар билан манзилли ишлаш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Бунда, оила аъзоларининг даромадини ошириш мақсадида томорқаларида сердаромад, бозорбоп экинларни экиш, субсидиялар ҳамда кредит маблағлари ажратиш тўғрисида маҳалла еттилиги ҳамда масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича лойиҳалар ижроси Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида ўрганилди.
Хусусан, "Урганчтрансгаз" томонидан 1-сонли газ тақсимлаш станцияси орқали табиий газ етказиб берилиши, йўқотишларни олдини олиш ва камайтириш, ижтимоий соҳа объектларини мавсумга тайёрлаш, тежамкор қозонхоналар ўрнатилиши ва рейд тадбирларини ўтказиш борасидаги ишлар жойида кўриб чиқилди.
Ўрганиш натижалари бўйича танқилий идоралараро ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва вазифалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt
Наманган вилоятида хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt
"O'zbekiston" телеканали томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда реал воқеаларга асосланган "Бир жиноят изидан" кўрсатувининг навбатдаги сони тайёрланди.
Кўрсатувда Фарғона вилоятида содир бўлган қотиллик жиноятининг фош этилиши ва воқеа тафсилотлари ёритилган.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов томонидан қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, ўтказилган навбатдаги қабулда фуқаролардан жами 14 та мурожаат, шундан 2 таси суд қарорлари, 3 таси суд қарорлари ижроси, 2 таси шартномавий муносабатлар ва 7 таси тергов масалаларига доир мурожаатлар келиб тушган.
Мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб қилгани боис, иш юритувга олиниб, ўрганиш бошланди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги фуқаролар томонидан содир этилган жиноятлари учун тайинланган жиноий жарималарни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилда олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида мазкур тоифадаги жами 273 та 5,8 млрд. сўмлик ҳужжатларнинг ижроси таъминланиб, 198 та ижро ишлари бўйича 3,8 млрд. сўм давлат фойдасига амалда ундирилиши таъминланган.
Шу жумладан, қарздорликни тўлашдан бўйин товлаган 75 та 2 млрд. сўмлик ижро ишлари бўйича жиноий жарима жазосини бошқа жазо турига алмаштириш юзасидан судларга тақдимномалар киритилди.
Ҳозирда бўлимлар иш юритувидаги 98 та 2,4 млрд. сўмлик жиноий жарималарни ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралари мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилиши ўтказилди.
Манба: "Yoshlar" telekanali
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook