uzbprokuratura | Unsorted

Telegram-канал uzbprokuratura - Bosh prokuratura

20224

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali 📞1007 ☎️ 0(371)-202-04-86 📥 gen.kpro@exat.uz 👉www.prokuratura.uz 👉https://www.instagram.com/boshprokuratura 👉https://www.facebook.com/UZBBoshprokuraturasi

Subscribe to a channel

Bosh prokuratura

O‘z qiziga nisbatan zo‘ravonlik qilgan erkak jazoga tortildi

🧠 Ijtimoiy himoya milliy agentligi Toshkent viloyati tumanlaridan birida oilaning holatini o‘rganish jarayonida qizaloqqa nisbatan zo‘ravonlik sodir etilganini aniqladi.

Oilanning ijtimoiy maqomini belgilash va ehtiyojmandlar ro‘yxatiga kiritish maqsadida Agentlikning ijtimoiy xodimi xizmat ko‘rsatish doirasida oila a’zolarini tibbiy ko‘rikdan o‘tkazishga yuboradi. Aynan shu ko‘rik qizaloq avval gapira olmagan voqealarni ochiqlashga turtki bo‘ldi. Bu rasmiy tergov jarayonini boshlashga asos bo‘ldi.

Qizaloqning xavfsizligini ta’minlash maqsadida u vaqtincha oilaviy bolalar uyiga joylashtirildi. Kompleks baholash natijasida onasi qaromog‘iga topshirildi. Hozirda u doimiy himoya ostida bo‘lib, tiklanish jarayonidan o‘tmoqda. Unga tibbiy, psixologik va ijtimoiy yordam ko‘rsatilmoqda.

Ijtimoiy himoya milliy agentligi jabrlangan bolaga har tomondan ko‘mak ko‘rsatdi va tegishli xizmatlar faoliyatini muvofiqlashtirdi. Natijada, qiz himoya qilindi, aybdor esa qonunan jazoga tortildi.

24 iyul kuni sud qaroriga ko‘ra, erkak o‘z farzandiga nisbatan og‘ir jinoyat sodir etganlikda aybdor deb topildi. Sud tomonidan unga O‘zbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining 118-moddasi, 3-qismi, “a”, “b”, “e” bandlari asosida 12 yil ozodlikdan mahrum etish jazosi tayinlandi.

🧠 Ijtimoiy himoya agentligi bolalarga nisbatan jinoyatlar uchun javobgarlikni kuchaytirish yo‘lida harakatni davom ettirmoqda.
🔹 Bu holat: tizim ishlasa — adolat ta’minlanadi, javobgarlik esa — muqarrar ekanligini ko‘rsatadi.
🔹 Har bir bola xavfsiz bolalik huquqiga ega. Biz esa — uni o‘z vaqtida eshitish va himoya qilish uchun bor kuchimizni safarbar etamiz.


Eslatib o‘tamiz: Ijtimoiy himoya milliy agentligi har bir bolaning manfaatlarini himoya qilish uchun xizmat qiladi. Ushbu holat esa yana bir bor zulm jazosiz qolmasligi kerakligini ko‘rsatmoqda. Lekin buning uchun zo‘ravonlik takrorlanmasligi uchun, biz jim turmasligimiz kerak.

📝 telegram    💻 instagram  
📝 facebook   🐧 xcom
🎞 youtube     🎖 ihma.uz

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Навоий вилояти прокурори А.Муллажанов томонидан Конимех туманида қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Жумладан, "Навоийуран" ДК ҳомийлигида "Зафаробод" қўрғонида барпо этилаётган амфитеатр, сунъий кўл, суғориш тармоқлари ҳамда пиёдалар йўлаклари қуриш ва таъмирлаш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш ишлари билан танишилиб, объектларни қисқа муддатда ва сифатли фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи З.Хазратқулов Президентнинг 01.04.2025 йилдаги 133-сон қарори ижроси юзасидан Шўрчи тумани прокуратурасида ташкил этилган штаб фаолияти ва амалга оширилган ишлар билан танишиб чиқди.

Энергия самарадорлиги бўйича қурилиш ишлари ҳамда энергетика баланси таҳлил қилинди.

Бундан ташқари, туманнинг "Ҳурлик" маҳалласида табиий газ соҳасида йўқотишларни камайтириш бўйича амалга оширилган ишлар аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Шу билан бирга, туманнинг "Полвонтош" маҳалласида жойлашган автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчасига ўрнатилган қуёш панеллари иш жараёни кўздан кечирилди.

Назорат тадбирлари давомида соҳа масъулларига қўшимча манбалар аниқлаш, истеъмолчиларни икки босқичли тизимга ўтказиш, энергия тежамкор ускуналар ўрнатиш ишларини жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берилиб ижроси алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи С.Джабаров биргаликда Андижон шаҳрининг маҳаллаларида содир этилган жиноятлар танқидий муҳокамаси, шунингдек, ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда Президентнинг 1-сон қарори ижроси юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар бўйича йиғилиш ўтказилди.

Муҳокама жараёнида, шаҳар ҳокимлиги, “Ғайрат” маҳалла еттиликлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларидан хабари бўлмаганлиги, ҳудудда олиб борилаётган ижтимоий профилактика тадбирлари етарли самара бермаётганлиги танқид қилинди.

Бундан ташқари, маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши курашишнинг кескин чораларини кўриш, маҳалла ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш, аҳоли ўртасида кибержиноятчиликка қарши курашиш, маҳалланинг жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришга алоҳида тўхталиб, масъулларнинг жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича масъулиятини янада оширишга чақирди.

Якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар, мутасаддиларнинг тушунтириш ва ҳисоботлари инобатга олинган ҳолда, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ҳамда жорий йилнинг 5 март куни Давлат раҳбари томонидан Коррупцияга қарши курашиш Миллий Кенгашининг йиғилишида коррупцияга қарши курашиш ва тергов сифатини ошириш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Унда Ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент вилояти прокурори, Бош прокуратура, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ва вилоят прокуратураси масъуллари ҳамда туман (шаҳар) прокуратуралари терговчилари, Департаментнинг вилоят бошқармаси терговчилари, вилоят ИИБ терговчилари, эксперт криминалистика маркази ходимлари, Республика суд -тиббий экспертиза илмий-амалий Маркази вилоят филиали мутахассислари иштирок этишди.

Мазкур ўқув-амалий семинарда “Терговга қадар текширув ва жиноят ишларини тергов қилишда ахборот тизимлари имкониятларидан фойдаланиш, электрон далилларни аниқлаш, тўплаш, расмийлаштириш ва экспертиза ўтказиш”, “ Кўп эпизодли, мураккаб қотиллик жиноятларини тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятларни фош этишнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалари кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятлар юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказишнинг ўзига хос жиҳатлари”, “Йўл транспорт ҳодисаси билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан кўздан кечириш, далилларни тўплаш ва тегишли экспертизаларни тайинлашда йўл қўйилаётган муаммолар”, “Дрон орқали жиноятларни аниқлаш ва кўздан кечириш тергов ҳаракатини ўтказиш”, “Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўйича ҳодиса жойини кўздан кечириш, далилларни расмийлаштириб олиш ҳамда экспертиза текшируви учун тақдим этиш тартиби” каби долзарб мавзуларда малакали мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

Шу жумладан, хизмат фаолиятида ахборот технологиялари, замонавий криминалистика-техника воситаларидан самарали фойдаланиш амалиёти кўргазмали тарзда намойиш этилиб, терговчилар ва ёш мутахассисларнинг билим малакаси ҳамда профессионал касб кўникмалари шакллантирилди.

Якунида, фаолият давомида ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарган, тергов сифатини ошириш, жиноят ишлари бўйича етказилган моддий зарарларни ундиришда алоҳида ташаббус кўрсатган бир гуруҳ тергов ходимлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилояти прокуратураларида кенгайтирилган ҳайъат мажлислари бўлиб ўтди.

Ўтказилган ҳайъат мажлисларида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2025 йилнинг 1-ярмидаги фаолияти натижалари кўриб чиқилди.

Таҳлилий ва танқидий руҳда ўтказилган йиғилишларда вилоят прокурорлари маъруза қилиб, амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато ва камчиликларга бирма-бир тўхталиб ўтишди.

Ҳайъат мажлисларида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлари қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Bosh prokuratura

#қабул_2025

🏛 Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси – орзуингдаги касбга олиб борадиган йўл!

Қадрли абитуриент, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтдинг, энди энг муҳими – орзуинг сари олиб борувчи таълим муассасасини танлаш.

Агар сен келажакда терговчи ёки прокурор бўлишни орзу қилсанг, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясини танла!

✅ Нега айнан шу Академия?

🎯 Прокуратура ва тергов органлари учун давлат буюртмаси асосида кадрлар фақат Академияда тайёрланади.
🎯 Прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар амалиёти билан узвий боғлиқ замонавий таълим инфратузилмаси яратилган.
🎯 Прокуратура ва тергов органларида катта амалий тажрибага эга устозлар дарс беради.

📢 Келажагингни кечиктирма – аниқ, ишончли ва тўғри йўлни танла.

☎️ тел.: 202 04 96 (1727)

📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
😎 Facebook | 😎 Instagram | 😎 X | 😎 HMQakademiyasi">You Tube

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов ва Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ўзлаштирилиши ва лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилиши аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Ўрганишлар давомида, лойиҳа ташаббускорларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва тезкорлик билан бартараф этиш ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ва Жўқорғи Кенгеси раиси билан биргаликда Хўжайли туманидаги CSADI команияси томонидан амалга оширилаётган қиймати 100 млн. долларлик Ёшлар ижтимоий маркази лойиҳаси ҳамда Нукус шаҳрида “AJ YATIRIM” МЧЖ ҚК томонидан қиймати 78 млн. долларлик "Congress Hall" ва 22 қаватли 5 юлдузли меҳмонхона қуриш лойиҳаларини жойига чиққан ҳолда танишилди.

Маълумот ўрнида, ушбу корхоналар томонидан лойиҳани амалга ошириши натижасида жами 178 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, 300 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.

Ўрганиш давомида ушбу корхоналар фаолиятида имтиёзли кредит ажратиш ва коммуникация тармоқларига уланиш билан боғлиқ муаммолар аниқланиб, уларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди ҳамда ижроси қатъий назоратга олинди.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан вилоятда ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мураккаб ҳисобланган маҳаллаларда фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, уларнинг муаммоларини жойида ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Навбатдаги сайёр қабул Қўрғонтепа туманидаги “Бирлашган” ва “Мустақилликни 15 йиллиги” маҳаллаларида бўлиб ўтди. Қабул давомида жами 25 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди, шундан 18 нафарини муаммолари жойида ҳал этилиб, қолган 7 нафар фуқаронинг мурожаатлари эса қўшимча ўрганиш ва муайян вақт талаб этганлиги сабабли, назоратга олинди.

Сайёр қабул доирасида, вилоят прокуратураси ташаббуси билан аҳолининг соғлиғини яхшилаш мақсадида бепул тиббий кўриклар ҳам ташкил этилди. Ушбу кўриклар орқали саломатлигида жиддий муаммолар аниқланган фуқароларга шифохоналарга йўлланмалар берилди.

Бундан ташқари, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши қатъий курашиш, жиноятчиликнинг олдини олиш, кибер жиноятчиликка қарши аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt

Читать полностью…

Bosh prokuratura

​​Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан мавжуд солиқ қарздорликларини ундириш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилда солиқ қарздорлигини ундиришга оид жами 614,9 млрд. сўмлик 23 мингдан ортиқ ҳужжатлар келиб тушган. Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида 17 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, 518,9 млрд. сўмлик қарздорлик ундирилган.

Шунингдек, қолдиқдаги ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли 728 та 348,1 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, шундан 79 та 46,2 млрд. сўмлик мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилиши таъминланган. Мазкур мулклар белгиланган тартибда реализация қилиниб, мол-мулк сотувидан тушган маблағлар қарздорлик учун йўналтирилади.

Мисол учун, Хоразм вилояти солиқ бошқармасининг қарорига асосан, қарздор фермер хўжалигининг солиқ қарздорлиги бўйича тумандаги 138 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси хатланиб, 34 йилгача бўлган ижара ҳуқуқи 4,4 млрд. сўмга электрон онлайн-аукцион савдога чиқарилди.

Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан Жарқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар аҳволи юзасидан барча масъул идора раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган мажлис ўтказилди.

Йиғилишда, туманда эҳтиёжманд оилаларга бириктирилган раҳбарлар фаолияти ҳамда тумандаги қолоқ ва илғор маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар танқидий муҳокама қилиниб, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида ишларни ташкиллаштириш юзасидан манзилли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Бош прокуратура Малака кенгаши томонидан шахси ўрганилиб, Бухоро вилояти прокуратура органларига хизматга қабул қилиш учун тест синовларини муваффақиятли топширган номзодларнинг билим савияси, зарур касб малакаси ва ишчанлик қобилияти етарли эканлигини аниқлаш мақсадида белгиланган тартибда суҳбат ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ҳамда жорий йилнинг 5 март куни Давлат раҳбари томонидан Коррупцияга қарши курашиш Миллий Кенгашининг йиғилишида берилган топшириқлар ижроси Тошкент вилоятида ўрганилиши давом этмоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича Нурафшон шаҳар прокуратурасида ташкил этилган шаҳар идоралараро мувофиқлаштирув штаби ва ишчи гуруҳи аъзолари, шунингдек, “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга тасдиқланган “йўл харита”ларида белгиланган тадбирларни ўз муддатларида сифатли таъминлаш, маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича хотин-қизлар, ёшлар ва муқаддам судланганлар ҳамда ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, "Д" ҳисобда турган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, 122 нафар хотин-қизлар ва 54 нафар ёшларни бугунги кундаги мавжуд ижтимоий муаммоларини шаҳарда “кичик ишчи гуруҳлари”ни ташкил этган ҳолда қонуний ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан Андижон шаҳридаги "Андижон" ва "Обод Андижон" маҳаллаларида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида 27 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди. Улардан 17 нафарининг муаммолари жойида ижобий ҳал қилинди, 10 нафарининг мурожаатлари эса қўшимча ўрганиш ва муайян вақт талаб қилганлиги боис, иш юритувга олиниб, ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Тошкентда 7 нафар бола ҳовузда чўкди - 1 нафар бола вафот этди.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 7 нафар бола хонадонлардаги ҳовузда чўкиши оқибатида 2 нафари вафот этганлиги ҳақида хабарлар чиқарилган.

Мазкур ҳолатлар прокуратура органлари томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жорий йилнинг 12 май кунидан 10 июль кунига қадар Тошкент шаҳрининг турли ҳудудлардаги яшаш манзилларидан 7 нафар вояга етмаган болани чўкиши билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушган.

Шундан 4 нафар вояга етмаган болага даволанишдан сўнг яшаш манзилларига рухсат берилган, 2 нафар вояга етмаган бола даволанмоқда, шундан 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Шунингдек, 1 нафар бола қаровсиз қолганлиги оқибатида хонадонда мавжуд бўлган бассейнга тушиб кетиши натижасида вафот этган. Вояга етмаган бола тиббий муассасага олиб борилган вақтда унда биологик ўлим қайд этилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Х.М” МЧЖга қарашли нотурар бинода газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги оқибатида 1,3 млрд. сўмлик 439 минг куб метр табиий газ талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний  тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент вилоятида фаолият юритувчи атмосфера I ва II тоифага кирувчи корҳоналар ва иссиқхона хўжаликларида атмосфера ҳавоси муҳофазаси бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича Қибрай тумани ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари, ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда вилоятда фаолият юритувчи саноат корхоналари вакиллари иштирок этди.

Маълумот ўрнида, Қибрай туманида 58 та I ва II тоифага кирувчи саноат корхоналари ва 137 та иссиқхона хўжаликлари мавжуд.

Йиғилишда фильтрлар ўрнатилмаган ҳолда фаолият юритаётган барча саноат корхоналарида чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилиши юзасидан топшириқ берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Навоий вилояти прокурори А.Муллажанов ва вилоят ИИБ бошлиғи А.Тасбаевлар томонидан Президентнинг 22.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи Конимех тумани “Зафаробод” маҳалласида ўрганилди.

Ўрганиш давомида, мутасадди раҳбарларга юқоридаги қарор ижроси доирасида замоновий домофон, кузатув камералар ўрнатиш орқали “хавфсиз кўча ва хавфиз йўлак” ташкил қилиш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов ва Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ўзлаштирилиши ва лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилиши аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Ўрганишлар давомида, лойиҳа ташаббускорларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва тезкорлик билан бартараф этиш ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ва Жўқорғи Кенгеси раиси билан биргаликда Нукус шаҳридаги "Nukus SSP Texnopark" МЧЖ томонидан қиймати 46 млн. долларлик аралаш (сунъий ва пахта) толадан ип йигириш фабрикасини ташкил этиш ҳамда “Qoraqalpoq Basaltwool" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган қиймати 58 млн. долларлик базальт минералидан иссиқлик сақловчи материаллар ишлаб чиқариш лойиҳаларини жойига чиққан ҳолда танишилди.

Маълумот ўрнида, ушбу корхоналар томонидан лойиҳани амалга ошириши натижасида жами 67 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, 650 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.

Ўрганиш давомида ушбу корхоналар фаолиятида имтиёзли кредит ажратиш ва божхона ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ муаммолар аниқланиб, уларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди ҳамда ижроси қатъий назоратга олинди.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Bosh prokuratura

​​Ёқилғи-энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 1 633 та шу жумладан, Тошкент шаҳрида 172 та ҳолатда энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш ҳолатлари аниқланиб, айбдор шахсларга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилган.

Мисол учун, шаҳардаги “А.Т.” МЧЖга қарашли туристик хизмат кўрсатиш шохобчасида 0.15 кВт қувватдаги электр энергиясидан куннинг ёруғ вақтида фойдаланиш ҳолати аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Шунингдек, энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича 46 983 та, шу жумладан шаҳарда 4 947 та профилактик тадбирлар ўтказилди.

Ҳурматли тадбиркорлар ва фуқаролар!

Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланинг.

Назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан беҳуда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш борасида рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан беҳуда фойдаланиш учун жавобгарлик мавжуд.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар Бектемир туманида яшовчи фуқаро Қ.Р. яшаш хонадонида ташкил қилган мева-сабзавотларни қадоқлаш цехини газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб ноқонуний равишда фойдаланиши оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2,8 млрд. сўмлик табиий газни талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!

Энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Наманган вилоятининг Поп, Чуст, Мингбулоқ туманидаги давлат дастурлари асосида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳамда кўп қаватли уйлар қурилиши ўрганилди.

Давлат дастурлари доирасида туманларда амалга оширилиши кўзда тутилган объектлар лойиҳалари билан танишилиб, лойиҳа ҳужжатларига киритилган ортиқча иш турларини оптималлаштириш орқали бюджет маблағини ортиқча харажатини олдини олиш бўйича топшириқлар берилди.

Жорий йилги мжтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қурилиши назарда тутилган ижтимоий соҳа объектлари буюртмачилари, лойиҳачилари ҳамда пудратчилари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ушбу объектларнинг лойиҳалари қайта кўриб чиқилди ва заруратсиз иш турларини киритилишига йўл қўймаслик, бунинг учун лойиҳа офислари ва буюртмачиларнинг масъулиятини янада ошириш лозимлиги белгиланди.

Сўнгра, қурилиш соҳасига оид масъуллар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Ҳозирда ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Тошкент вилоятида Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг 05.03.2025 йилда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлар хусусан, тергов сифатини ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилмоқда.

Жумладан, Ўртачирчиқ тумани прокуратураси ва шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчилари ҳамда суриштирувчилари иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилиши аҳволи муҳокама қилинди.

Шунингдек, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, амалиётдаги мавжуд муаммоли масалалар ҳам танқидий муҳокама қилинди, тергов сифатини янада яхшилаш, терговчилар ва ёш мутахассисларнинг билим ва малакасини мунтазам ошириб бориш юзасидан топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент вилоятида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда ҳудудда криминоген вазиятни кундалик таҳлил қилиш фаолияти аҳволи ҳамда тергов сифатини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилмоқда.

Хусусан, Ўртачирчиқ туманида қарор ижроси бўйича тузилган штаб томонидан амалга оширилган ишлар ўрганилиб, “маҳалла еттилиги” ва ижтимоий профилактикага масъул бўлган мутасаддиларга “йўл харита"лар ижросини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш, “намунавий хавфсиз кўча” ва “намунавий хавфсиз йўлаклар”ни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, пробацияда турган шахсларни ижтимоий муаммоларини ўрганиш, ишсизларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, “йўл харита”ларида белгиланган тадбирларнинг ўз муддатларида бажарилиши бирма-бир кўриб чиқилди ҳамда хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказилишини жадаллаштириш, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни қисқа фурсатларда ҳал қилиниши юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда Криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти Тошкент вилоятида ўрганилмоқда.

Жумладан, Ўртачирчиқ тумани “Қорасув” маҳалласидаги “Ҳуқуқ-тартибот маскани”да фаолият олиб бораётган ходимлар, “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддилар томонидан қарорда белгиланган вазифалар ҳамда ҳудудда ижтимоий профилактика соҳасидаги муаммоларнинг ҳал этилиши аҳволи ўрганилди.

Долзарб вазифаларни ўз муддатида сифатли таъминлаш, маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида хотин-қизлар, ёшлар ва муқаддам судланганлар ҳамда ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳисобда турган барча тоифадаги шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ўрганиш давомида, ўзига юклатилган вазифалар ижросини виждонан бажариб келаётган, хизмат фаолиятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда шахсий намуна кўрсатган ходимлар тақдирланди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Бухоро вилоятида йўл қурилишига оид давлат дастурларининг ижроси ўрганилди.

Хусусан, “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида вилоятда автомобил йўлларини таъмирлаш борасида жами 56 та лойиҳа 82 млрд. сўм маблағ эвазига ғолиб деб топилган объектлардан Бухоро туманидаги Туркон ҳамда Жодоқ қишлоқлари ички йўлларини 3,1 км. асфальтлаштириш объекти, Юқори Кобдин қишлоғи йўлларини асфальтлаштириш объекти, шунингдек, Ғиждувон туманидаги "Чиғалон" маҳалласининг 3 км. ички йўлларини га асфальтлаштириш ишлари билан танишилиб, бу бўйича маҳалла раислари ва аҳоли вакиллари суҳбатлашилди.

Сўнгра, М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобил йўлининг 259,65 км. ҳамда М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобил йўлининг 239 км. қисмида табиий офат натижасида яроқсиз ҳолга келган кўприкларни таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари жойида ўрганилди.

Бундан ташқари, 4р58 “к” “Гиждувон шаҳрига кириш” автомобил йўлининг 2,5 км. қисмида ер ости пиёдалар ўтиш йўлини қуриш объектида пудратчи ташкилот томонидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Ўрганиш якунида мутасадди ташкилотлар ва масъул ҳодимлар иштирокида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, тасдиқланган смета-лойиҳа ҳужжатларига қатъий риоя этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | user-vs9yb6uq6e">YouTube | Facebook | Veb-sayt

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан Бўстон туманидаги "Дўстлик", "Гулшан" ва "Янги Обод" маҳаллаларида аҳоли учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 35 нафар шахсларларнинг мурожаати тингланди, шундан 15 нафарининг муаммолари жойида ижобий ҳал қилинди, 20 та масала эса қўшимча ўрганиш ва муайян вақт талаб қилганлиги боис назоратга олинди.

Бундан ташқари, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши курашишнинг кескин чораларини кўриш, маҳалла ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш, аҳоли ўртасида кибер жиноятчиликка қарши курашиш, маҳалланинг жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришга алоҳида тўхталиб, масъулларга жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича масъулиятни янада ошири лозимлигини таъкидлади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятида энергия самарадорлигини ошириш ҳамда иқтисод қилиш юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон шаҳар бўлимида йўқотишларни камайтириш, электр энергиясини иқтисод қилиш ҳамда дебитор қарздорликларни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, бу борада келгусида бажарилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб олинди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Андижон шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган “Uz Auto Austem” МЧЖ қўшма корхонасида маҳсулотларни ишлаб чиқаришда энергия тежамкор қурилмалардан фойдаланиш, электр энергияси ва табиий газдан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилиб, илмий ходимлар томонидан тегишли тавсиялар берилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида "Прокурор ва ёшлар учрашуви" ҳамда "Долзарб 90 кунлик" лойиҳаси доирасидаги тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…

Bosh prokuratura

Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Наманган вилоятида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ўзлаштирилиши ва лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилиши аҳволи юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганишлар давомида, лойиҳа ташаббускорларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва тезкорлик билан бартараф этиш ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, “Наманган” эркин иқтисодий зонасида жойлашган “Megaton” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган қиймати 60 млн. долларлик инновацион усулда газоблок ишлаб чиқариш ҳамда “Siberian wellness-Namangan” хорижий корхонасининг қиймати 55 млн. долларлик “Пектин” ишлаб чиқариш лойиҳалари билан жойига чиққан ҳолда танишилди.

Ушбу инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши натижасида жами 115 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, 300 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.

Ўрганиш давомида ушбу корхоналар фаолиятида имтиёзли кредит ажратиш ва коммуникация тармоқларига уланиш билан боғлиқ муаммолар аниқланиб, уларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди ҳамда ижроси қатъий назоратга олинди.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | uzbprokuratura">YouTube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel