vodiy1uzofficial | Unsorted

Telegram-канал vodiy1uzofficial - Vodiy1.uz | Расмий канал

229029

Vodiy1.uz – водийдаги 1-рақамли интернет нашр. Vodiy1.uz интернет-нашри гувоҳнома рақами 040272 Таклиф, мурожаат ва саволлар билан @vodiy1_murojaatlar Реклама ва эълонлар учун @Vodiy1reklama га мурожаат қилинг!

Subscribe to a channel

Vodiy1.uz | Расмий канал

Наманганда икки кишини тишлаган ит ушланди

Ижтимоий тармоқларда Янги Наманган тумани, Ахсикент МФЙ ҳудудида қаровсиз қолдирилган ит икки нафар фуқарога ташланганлиги тўғрисидаги видео жойланган. Наманган вилояти ИИБ “102” қисқа рақами орқали ҳам ҳодиса ҳақида хабар келиб тушган. Ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ, ФВВ Наманган вилояти бошқармаси ҳамда Янги Наманган тумани Ободонлаштириш бошқармаси “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлими” ходимлари воқеа жойига чиқишган.

Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган дастлабки маълумотга кўра, ит икки нафар фуқаронинг танасининг турли ерларига жароҳат етказганлиги кўрсатилган. Уларга нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган ҳамда ҳозирда Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси хирургия бўлимига даволаниш учун ётқизилган.

Ит Наманган шаҳар ветеринария бўлимига жойлаштирилди.

Қаровсиз қолдирилган итнинг эгасини аниқлаш мақсадида маҳалла фуқаролари орасида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Қонунчилик

Ҳомиладор аёлларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча дам олиш кунлари берилади

Меҳнат кодексига иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар бериши шартлиги тўғрисида янги норма киритилди (403-модда).

Бунинг натижасида ҳомиладор аёлларнинг туғруққача перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар олиши учун шароит яратилади.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Туризм

Янгиқўрғон туманида туристлар учун чўмилиш ҳавзаси барпо этилади

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззаков Янгиқўрғон тумани туризм салоҳиятини ошириш бўйича амалий ишларни жадаллаштириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берди.

Вилоят ҳокими Қизилёзи маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Подшоотасой ёнбағрида туристлар ва аҳоли учун чўмилиш ҳавзасини барпо этиладиган жойни кўздан кечирди.

Шавкатжон Абдураззаков аёллар учун алоҳида жой, автостоянка, хизмат сервиси каби барча қулайликлар ҳисобга олинишини таъкидлади.

Ушбу лойиҳа учун 5 млрд.сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Об_ҳаво

Аввалги йилларда 5 ноябрда қандай об-ҳаво кузатилган?

2018 йил 5 ноябрь.
Наманган вилояти антициклон таъсирида қуруқ ва совуқ бўлган. Вилоятнинг шимолий туманларида тунда ҳаво ҳарорати нол даражадан пасайган. Тупроқ устидаги термометр кўрсаткичи -5 даража совуқни кўрсатган.

2019 йил 5 ноябрь. Фарғона водийси вилоятларида кундузи бироз ёғинли, совуқ об-ҳаво кузатилган. Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати -6 даражагача пасайган.

2020 йил 5 ноябрь. Наманган вилоятида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилган. Кундуз куни жойларда ҳаво ҳарорати +24 даражагача кўтарилиши прогноз қилинган.

2021 йил 5 ноябрь. Тошкентда кузатувлар тарихидаги мисли кўрилмаган чанг бўрон ҳодисаси юз берган.

Шимолий совуқ ҳаво оқими кириб келиши ортидан эрта тонг барча марказий шаҳарларда ҳаво ҳарорати нол даража ва ундан паст кузатилган.

Охирги беш йилликнинг 2018, 2019 ва 2021 йиллари республикада совуқ ҳаво кузатилган. 2020 йилнинг мазкур санаси эса энг иссиғи бўлган.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Билиб_қўйган_яхши

Ис газидан заҳарланганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?

Бу саволга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов жавоб берди.

📌 "Тез ёрдам"га мурожаат қилиш, жабрланувчини зудлик билан тоза ҳавога олиб чиқиш зарур.

Шунингдек, қуйидагиларни бажариш тавсия этилади:

📌 беморнинг қўл ва оёқларини кўтарган ҳолатда ётқизиш;

📌 нафас олишига халақит берувчи тугмаларни ечиб, ёқани очиш, камарни бўшатиш;

📌 жабрланувчининг ухлаб қолмаслигини назорат қилиш;

📌 тил орқага кетиб қолишининг олдини олиш учун уни ёнбош билан ётқизиш;

📌 нафасни стимуллаш, кўкрак қафасини артиш, оёқ ва қўлларни иситиш;

📌 новшадил спирти ҳидлатиш;

📌 ҳушига келган вақтида йиқилиб, жароҳатланмаслиги учун чора кўриш;

📌 ҳолати яхши бўлса, иссиқ чой ичириш;

📌 оғир даражадаги заҳарланиш ҳолатларида тиббиёт ходимлари келгунига қадар оғиздан оғизга нафас, юрак ёпиқ массажини бажариш.

❗️Ис газидан заҳарланган одамни юргизиш мумкин эмас.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Имконият

IТ-касбларни уйингизда ўтириб бепул ўрганиш мумкинлигини билармидингиз?

Халқ таълими вазирлигининг “Миллий таълим ресурслари” Youtube-каналида ўқувчи-ёшлар учун 20дан ортиқ йўналишдаги замонавий IТ-касбларни содда, қулай ва тушунарли кўринишда ҳамда энг асосийси, ўз она тилингизда мутлақо бепул ўрганиш имконияти мавжуд.

Видеокурслар рўйхати:

1. Фото таҳрирлаш
2. AutoCAD
3. Логистика (Диспатч)
4. 2D Анимация
5. 3D Анимация
6. 3D МАХ Старт
7. 3D МАХ Интерьер
8. 3D МАХ Экстерьер
9. Frontend
10. JavaScript Node JS
11. Электрон тижорат
12. Digital marketing
13. Android дастурлаш
14. Видеомонтаж
15. Microsoft excel жадвалининг асосий элементлари
16. Бизнесни ташкил этиш асослари
17. Сунъий интеллект
18. 3D animation (Character animation)
19. Composing
20. FX Simulation
21. Motion graphics
22. Personaj modeling
23. Шахсий ривожланиш
24. SММ

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Футбол

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ойда Россия ва Қозоғистон билан ўйин ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 ноябрь куни Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади. Йиғин доирасида жамоамиз 2 та ўртоқлик учрашувида иштирок этиши режалаштирилган.

Дастлабки ўйин 16 ноябрь санасида Қозоғистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Шунингдек, Сречко Катанец шогирдлари 20 ноябрь куни Россия терма жамоасига қарши майдонга тушадилар.

Учрашув «Пахтакор» стадионида соат 17:00 да бошланади.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Диққат
Водийдан Тошкентга қатнайдиган ҳайдовчилар "ҳушёр қайнанг!"

Тошкент вилояти автомобиль йўлларида жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейд ўтказилмоқда.

Жаримаси бор ҳайдовчилар жаримани вақтида тўлашни унутманг.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Қонунчилик

Эндиликда иш ҳақи кечиктирилган ҳар бир кун учун компенсация тўланади

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида иш ҳақи кечиктирилган ҳар бир кун учун компенсация тўланиши белгиланди.

Унга кўра, ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, 16 кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.

Иш берувчи иш ҳақи тўлаш кечиктирилгани учун ходим олдида ушбу кодексга киритилган 333-моддага кўра моддий жавобгар бўлади.

Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Тармоқларда Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб Damas билан тўқнашгани акс этган видео тарқалди.

Воқеа қаерда ва қачон содир бўлгани номаълум

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Менингитга чалинган беморда эшитиш қобилияти йўқоладими?

Республика вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори Муҳайё Асилова жавоб беради.

Менингит кўпроқ қуйидаги йўллар билан юқади:

📌йўталиш пайти ва акса урганда ҳаво-томчи ва сўлак орқали;

📌бемор билан битта идиш, сочиқ, тиш чўткасидан фойдаланиш;

📌ювилмаган қўллар билан овқатланиш;

📌қон ва лимфа тугунлари орқали;


Хасталикни даволаш учун 4-6 ҳафта, баъзида 2-3 ой керак бўлади.

Даволаш кеч бошланган ҳолатлар ёки менингитнинг оғир турларида турли асоратлар қолиши мумкин.

Бундай беморларда сурункали бош оғриғи, инжиқлик ва жиззакилик, мия ички босимининг ошиши, хотира бузилиши кузатилади. Жуда кам ҳолларда эшитиш пасайиши, тутқаноқ хуружлари ва ақлий ривожланишдан орқада қолиш кўзга ташланади.

Ушбу хасталикка чалинмаслик учун, энг аввало, совуқ қотмаслик лозим. Қўлларни тез-тез ва яхшилаб ювиб юриш, бемор билан контактда бўлмаслик, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш мақсадга мувофиқ.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Izboskan tumani 15-umumiy o'rta ta'lim maktabining 3-A sinfida o'tkazilgan "Chiroyli yozuv" to'garagidan foto lavhalar

Sinf rahbari: Kambarova Zilola.

👇👇👇👇   
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEzHW0nBz-NvRmYv-g

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Сиз_севган_сатрлар

​​ҲАЁТНИНГ ҲАР ЛАҲЗАСИ ГЎЗАЛ...

Тун пардаси очилар аста,
Чиқиб келар саҳнага қуёш.
Келинчакдек бўлиб ораста,
Гул саломдан кўтаради бош.
Ҳовли гўё ювилган чинни,
Йўллар гўё артилган ойнак.
Қутлаш учун янги бу кунни,
Эл оёққа турар жонсарак…

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Қаймоқ иси яйратар танни,
Дастурхонда иссиқ кулчалар.
Сув босгандек қақроқ ўзанни
Одамларга тўлар кўчалар.
Асли ҳатто гўдак эмизмоқ
Баробардир оғир юмушга.
Ошиқарлар, юраклар қайноқ,
Биров ишга, биров ўқишга…

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Дуч келади юзлаб чеҳралар,
Кўпин қайтиб кўрмоқлик маҳол.
Улар дилга яқин нақадар,
Шунинг ўзи туганмас иқбол.
Барчинойлар нигоҳида сир,
Алпомишлар кўзида яшин.
Ёшлик қайтар қалбга сочиб нур,
Эслайсан илк севги оташин…

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Бир маҳаллар беришган салом,
Энди эса олишар алик.
Тилларида дуо, хуш калом,
Саодатдир ҳатто кексалик.
Кулиб турган мунчоқкўз бола
«Тинчлик» сўзин солар ёдингга.
Сочларингдан эриб оқ тола
Интиласан яна олдинга…

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Бу юртда алп чинорлар ўсар,
Кўк гумбазлар ўнгу сўлингда.
Бир азага кириб ўтсанг гар,
Сўнг ўнта тўй учрар йўлингда.
Гоҳ бировлар танишар илк бор,
Гоҳ йиғилар эски улфатлар.
Одамзотга дунё бўлмас тор
То мавжуддир ширин суҳбатлар…

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Бош кўтармас кимдир ишидан,
Кимдир ўйлар улуғ бир режа.
Яна сирли ором қушидай
Қўна бошлар юртимга кеча.
Бугунидан эл кўнгли тўлиб,
Эртанги кун учун тўплар дош.
Анвар шоир чарчоғи бўлиб
Тоғ ортига ёнбошлар қуёш…

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат…

Анвар Обиджон
2002 йил


👇👇👇👇   
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEzHW0nBz-NvRmYv-g

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Buloqboshi tumani 43-MFIDUMda shoira Ra'no Jumaniyozova bilan uchrashuv bo‘lib o‘tdi. Shoira o'zining ijod namunalaridan o'qib berdi. She'rlarni tinglab o'quvchilar ma'naviy ozuqa olishdi.

👇👇👇👇   
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEzHW0nBz-NvRmYv-g

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

❗️Жорий йилда ҳам тестда максимал балл 189 бўлади

Демак, жорий йилда худди ўтган йилдагидек 5 та фандан тест олинади ва тўплаш мумкин бўлган максимал балл 189 бўлади.

👉 Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):

1) Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили)
2) Mатематика
3) Ўзбекистон тарихи

Учала фаннинг ҳар биридан 10 тадан савол тушади, ҳар бири учун 1,1 балл берилади.

Мажбурий блокдан жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл.

👉 Tаълим йўналишига мос мутахассислик блокидаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3,1 балл;
2-фан
- 30 та савол, ҳар бири учун 2,1 балл.

Мутахассислик фанидан жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл.

ХУЛОСА: жорий йил 5 та фан, 90 та савол, 189 максимал балл.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Хорижда

Эрон Россияга дронлар етказиб берганини тан олди

Эрон Россияга дронлар етказиб берган, аммо бу Украинадаги жанговар ҳаракатлар бошланишидан олдин бўлган, деди Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён.

Унинг сўзларига кўра, Россияга «чекланмаган миқдордаги дронлар» урушдан бир неча ой аввал етказиб берилган.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Бокс


Бокс бўйича Осиё чемпионати: боксчи қизларимиз бирин-кетин мағлубиятга учради


Бокс бўйича Осиё чемпионатида чарм қўлқоп усталаримизнинг бугунги иштирокини 52 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Феруза Казакова бошлаб берди. Афсуски, у мўғулистонлик рақибаси Алтанцецег Луцаиханга 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди ва Осиё чемпионатидаги иштирокини муддатидан аввал якунлади.


Мусобақада 54 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Нигина Ўктамова чорак финал жангини таиландлик Житпонг Жутамасга қарши ўтказди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

57 кг вазнли боксчимиз, мусобақанинг амалдаги чемпиони Ситора Турдибекова чорак финал жангини ҳиндистонлик Притига қарши ўтказди ва мағлубиятга учраб, мусобақадаги иштирокини якунлади.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Қойил

Бир вақтнинг ўзида 5та расм чизаркан

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Унақамасда

Наманган ЙПХ масканида тўхтатилган автомобиль бошқарувидан вояга етмаган бола тушиб келди

Барча ота-оналардан вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликни сўраймиз.

Шундайларни касрига авариялар бўлмоқда.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#МИБ

Фарғонада солиқ қарзларини тўламаган фуқаронинг қарийб 500 млн сўмлик Hyundai Santa Fe автомобили аукционга чиқарилмоқда

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Криминал

Фарғонада контейнер олиб бераман деб танишининг 18500 доллар пулини “ухлатган” шахс жавобгарликка тортилди


Шу йилнинг июль ойларида фарғоналик М.А таниши Ж.Ж.ни ишончига кириб унга арзон нархда контейнер олиб келиб беришини айтган ва унинг 18500 доллар пулини олиб, бу пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Биласизми

Boeing 787 Dreamliner ҳаво кемаси иллюминаторларида пардалар бўлмайди.

Чунки ташқаридан келаётган ёруғликни йўловчиларнинг ўзлари махсус тугма ёрдамида бошқарадилар.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Тасанно

Яқинда “Абдуллажон”даги қовоқлар ҳақиқатга айланса ажабмас

Фарғона вилояти, Риштон туманида оғирлиги 59 кг бўлган қовоқ етиштирилди.

Деҳқон бундай натижага қандай эришгани ҳақида айтиб берди.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда қайд этилган ўлимларнинг асосий қисми қон айланиш тизими касалликларидан

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда қайд этилган ўлим ҳолатининг 56,8 фоизи қон айланиш тизими касалликларига тўғри келган.

2022 йилнинг 9 ойида қайд этилган ўлим ҳолатларининг касалликлар бўйича сони:

— қон айланиш тизими касалликлари – 74 109 та

— нафас олиш аъзолари касалликлари – 12 805 та

— ўсимталардан – 10 535 та

— бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан – 7 260 та

— овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари – 5 264 та

— юқумли ва паразит касалликлари – 1 976 та

— бошқа касалликлардан – 18 417 та

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Лайфхак

Кийим тахлаш бўйича мастер-класс. Кимга юборишни биласиз😉

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Oltinko'l tumani 4-maktab 1-"B" sinfda "Takrorlash" mavzusida ochiq dars tashkil etildi. Darsga ota-onalar ham tashrif buyurdilar. Ochiq dars o‘qituvchi va o'quvchilarda yaxshi taassurot qoldirdi.

Sinf rahbari: Hamraqulova Saida.

👇👇👇👇   
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEzHW0nBz-NvRmYv-g

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Эслатма

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз (бир маъмурий бирлик доирасида 50 фоиз) махсус устамалар белгиланади.

2022-2023 ўқув йилида таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан педагоглар бориб ишлашлари учун электрон платформа (Ustozfondi.uz) орқали рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

👇👇👇👇   
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEzHW0nBz-NvRmYv-g

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Ассалому алайкум!
Кунингиз хайрли ўтсин!

***

Мақсадсиз инсон рулсиз кемага ўхшайди. Иккови ҳам охири бориб харсанг тошга урилади.

Олдингизда доимо бир мақсад бўлсин, шунда ўз-ўзидан вақтингизни зое кетказмасликка одатланиб қоласиз.

👇👇👇👇   
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEzHW0nBz-NvRmYv-g

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Булоқбоши тумани 11-санатория мактаб-интернатида 18 май куни ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтилган тўгараклар фаолиятидан лавҳалар.

👇👇👇👇   
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEzHW0nBz-NvRmYv-g

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Кун_ҳикмати

"Агар бахт-саодат истасанг манманликдан йироқ бўл, ҳикматли сўзларни сокинлик ва итоат билан тингла, такаббурлик, адоват ва қаноатсизликдан ҳазар қил. Қайғу-аламлар устингга ҳужум қилсалар, бу ҳужумларга ўз одобсизлигинг сабабчидир".

©Жалолиддин Румий

👇👇👇👇   
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEzHW0nBz-NvRmYv-g

Читать полностью…
Subscribe to a channel