xvxtb_pressa | Unsorted

Telegram-канал xvxtb_pressa - MATBUOT KOTIBI VXTB

-

Xorazm viloyati xalq ta'limi boshqarmasi Matbuot kotibining rasmiy sahifasi

Subscribe to a channel

MATBUOT KOTIBI VXTB

Халқ таълими тизимида “Educard” лойиҳаси жорий қилинмоқда

Мактаб ўқитувчилари, ўқувчи ҳамда уларнинг ота-оналарига қўшимча шарт-шароит ва қулайликлар яратиш мақсадида “Educard” лойиҳаси жорий қилинмоқда.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ўқитувчилар томонидан харид қилинадиган товар ва хизматларга турли кўринишдаги чегирма ва имтиёзлар (Cashback) ҳамда онлайн тарзда имтиёзли кредитлар ажратишдан иборат.

Шу билан бирга лойиҳа доирасида ёшларда иқтисодий маданият ҳамда молиявий саводхонликни ривожлантириш кўзда тутилган.

‼️Маълумот учун: Мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича Халқ таълими вазирлигига Ягона умумреспублика процессинг маркази (Uzcard) ҳамда “Universal Bank” АТБ томонидан таклифлар келиб тушди. Тажриба синов тариқасида лойиҳани амалдаги пластик карталар тўлиқ сақланган ҳолда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ҳамда Учтепа туманларида амалга ошириш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.

🤝Ҳамкорлик бўйича таклифларни homiy@xtv.uz электрон манзилига юбориш мумкин.

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

‼️Жойлардаги масъулиятсизлик туфайли иш ҳақи тўловларида муаммо бўлса Халқ таълими вазирлиги молия департаментига бевосита мурожаат қилинг

Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ходимларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан расмийлаштириб тўланади.

Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Аммо мактаблар томонидан марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларига ўз вақтида иш вақтини ҳисобга олиш табелларини тақдим этилмаганлиги, ҳисобчилар томонидан белгиланган вақтда ойлик иш ҳақларини ҳисобланмаслиги оқибатида айрим ҳолатларда иш ҳақи тўловлари кечикиб тўланганлигига йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан тезкор тарзда кўрилган амалий чоралар натижасида ушбу ҳолатлар бартараф этилиб, ходимларга тегишли ойлик иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда жами халқ таълими тизимидаги 10 мингдан ортиқ мактабларда фаолият юритаётган 700 мингдан зиёд ходимларнинг январь ойи иш ҳақи ҳамда февраль ойи учун аванс тўловлари (18.02.2021 йил ҳолатига) тўлиқ амалга оширилди.

Шу муносабат билан, мактабларда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича узилишлар, кечикиш ва муаммоли ҳолатлар юзага келганда, уларни тезкор равишда ечиш мақсадида мазкур масалалар юзасидан Халқ таълими вазирлиги Молия департаментининг қуйида кўрсатилган телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз:

☎️+99871-241-03-46,
☎️+99899-479-99-10

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Ўқитувчига тарсаки тушириб, ҳақорат қилган фуқарога нисбатан судга даъво аризаси киритилади

Куни кеча ижтимоий тармоқларда мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчининг бувиси томонидан куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиниб, юзига тарсаки тушурганлик ҳолати акс этган видео тарқалди.

Халқ таълими Вазирининг Назорат–ҳуқуқий Хизмати томонидан ҳодиса 2020 йилнинг 15 февраль куни Китоб тумани Халқ таълим бўлимига қарашли 85–умумтаълим мактабида юз берганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, мактабда фан амалиёти ўтаб, 5 синфда дарс машғулотлари олиб бораётган Қарши давлат университетининг тарих факультети 4–курс талабаси Бобоназар Хуррамов ўқувчининг тартибсизликка йўл қўйгани, уй вазифасини бажармаганлиги боис танбеҳ берган.

Ўқитувчининг шаъни ва қадр-қимматига путур етказганлиги учун ўқувчининг бувисига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197(5)-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатиш тўғрисида ариза киритилаётганини маълум қиламиз.

Ҳурматли ота-оналар!

Сизлар томондан ўқитувчиларга қилинаётган ҳар қандай ножоиз муносабат боланинг онгига салбий таъсир қилиб унда ўқитувчи ва мактабга нисбатан ҳурматсизлик ҳиссини янада авж олдиради. Фарзандларингизга мактаб муқаддас даргоҳ, ўқитувчи эса ҳурматли инсон эканлигини уқтириб боринг, акс ҳолда кейинги пушаймон ўзингизга душман бўлиши мумкин!

Ҳурматли ўқитувчилар!

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунинг 45-моддасига асосан сизнинг ҳуқуқларингиз, шаънингиз, қадр-қимматингиз ва ишчанлик обрўингиз давлат ҳимоясида.

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197(5)-моддасига кўра ҳеч ким сизнинг хизмат вазифаларингизни бажаришига тўсқинлик қилишга ҳақли эмас. Шундай ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда сиз тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз.

“Талим тўғрисида”ги Қонунга биноан Ўзбекистон Республикасида таълимнинг устуворлиги таъминланган.
Сизга бу борада ҳуқуқий маслаҳат зарур бўлган тақдирда “Устоз овози” виртуал инспекторига ёҳуд ҳудудингиздаги вазирнинг Назорат–ҳуқуқий Хизматига мурожаат қилишингиз мумкин.

Шаънингиз ва қадр-қимматингиз поймол бўлишига йўл қўйманг!

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи фаолиятини трендга чиқаргани учун “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида мақола муаллифи хоразмлик журналист Сардор Юсуповни ноутбук, ўқитувчи Гавҳар Бобоевани эса "Халқ таълими фидоийси" кўкрак нишони билан тақдирлади.

👉Батафсил

Телеграм /Youtube /Facebook

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Факт 24 | Хоразмлик ўқувчи хорижнинг 3 та нуфузли Университетидан таклиф олди
#17feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ВАКАНТ ЛАВОЗИМИГА НОМЗОДЛАР МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШ ДЕПУТАТЛАРИ ТАНЛОВИ АСОСИДА ТАЙИНЛАНДИЛАР
👉@Xorazm_XTB

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Ижтимоий тармоқларда “Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, Наврўз маҳалласида жойлашган 1-мактабнинг газ қувури ёрилганлиги оқибатида мактаб совуқ деб 1-2-синф ўқувчиларига уйга жавоб берилаётганлиги” ҳақидаги маълумотга Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Бугун, ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, Наврўз маҳалласида жойлашган 1-сонли мактабнинг газ қувури ёрилганлиги, аммо бир неча кун ўтса-да, газ идораси ходимлари келмаётганлиги, оқибатда мактаб совуқ деб 1-2-синф ўқувчиларига уйига рухсат берилаётганлиги ҳақида хабар тарқатилди.
Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилди ва қуйидагилар аниқланди:
Янгибозор туманидаги 1-сонли мактабнинг иситиш тизими марказлашган иссиқлик манбаи корхонасига қарашли бўлиб, мактабда газ тармоғида ҳеч қандай узилишлар ва талофатлар бўлмаганлиги, мактабда ҳарорат меъёр даражасида эканлиги, шунингдек, 1-синфдан ташқари барча синфларда тўлиқ дарс машғулотлари давом қилдирилаётганлиги аниқланди.
Мактабнинг 1-синф ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаблари учун ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режасига асосан 2021 йил 15 февралдан бир ҳафталик таътилда эканликларини маълум қиламиз.
Ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, мактаб раҳбарияти томонидан мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган.

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
👉@Xorazm_XTB

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари сақланиб қолиниши ва унга мос равишда ойлик маошлари тўланиши юзасидан

РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Таълим муассасаларида пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг малака тоифалари ва лавозимлари сақлаб қолиниши, шунингдек, уларнинг малака тоифалари ва лавозимларига мос равишда ойлик иш ҳақи тўловларини амалга оширилиши бўйича юзага келаётган тушунмовчиликларга аниқлик киритиш мақсадида барча ҳудудий бошқармаларга кўрсатма берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори (кучга кириш санаси 2019 йил 14 май) билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 7-бандида аттестация сертификати муддати тугамаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолиниши белгиланган.

Шунингдек, мазкур Низомнинг 79-бандига кўра педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ушбу Қарор кучга кирган санада, яъни 2019 йил 14 май санасида, аттестация сертификати муддати тугамаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари сақланиб қолинади (агар пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар кейинчалик аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилиб, малака тоифаси ўзгармаган бўлса) ҳамда малака тоифасига мос равишда иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.

Шунингдек, мазкур Қарор кучга кирган вақтгача, яъни 2019 йил 14 май санасигача, малака тоифа сертификати амал қилиш муддати тугаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар аттестацияга охирги малака тоифаси бўйича жалб этилади ҳамда мазкур Низомнинг 80-бандига асосан аттестациядан ўтгунга қадар уларга мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ тўланади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

⚡️Иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади

Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3jLgFG3

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

5та фандан тест синовларига оид ҳозиргача маълум бўлган барча маълумотлар

👉 2021 йилда 5та фандан тест бўлади. Аслида бу тартиб 2020 йил бўлиши керак эди, аммо пандемия сабаб ортга сурилди. Агар Худо кўрсатмасин, келаси йил ҳам ўта катта форс-мажор ҳолат бўлмаса, унда 99,9% эҳтимол билан келгуси йил 5та фандан тест бўлади. Бу ҳақдаги қоида анча олдин Президент қарорида белгиланган;

👉 Ҳозирча бизга маълум бўлган қоидалар қуйидагилар:

Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Mатематика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.

Она тили ва Ўзбекистон тарихи фанидан 1 дақиқагача, математикадан - 1,5 дақиқагача вақт ажратилади.

👉 Tаълим йўналишига мос мутахассислик блокидаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан;
2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Асосий блокдаги 2 та фан учун жами 2 соат вақт берилади.

👉 балларни ҳисоблаш тизимида ўзгариш бўлмайди, аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни ҳар бир блокдан тўпланган баллар қўшилиб, умумий баллни ташкил этади ва абитуриентлар мана шу 5 та блокдан тўплаган бали бўйича ўзаро курашади (жорий йил 2та блокнинг умумий бали олинди). Энг максимал балл 280,5 балл бўлади;

👉 айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам математика фанидан тест ишлайди. Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади;

👉 5та фандан тест бўлишга оид тартиб, фақат давлат ОТМларига тааллуқли. Шу пайтгача бўлгани каби, бу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга алоқадор эмас;

👉 3та мажбурий фан магистратура учун тааллуқли эмас;

👉 3+2 кўринишдаги ушбу тартиб бакалавриатнинг барча таълим шакллари (кундузги, сиртқи, кечки) учун бирдек қўлланади;

👉 мажбурий блокда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) фанидан тушадиган 15та савол ичида Адабиёт фанидан тест саволлари бўлмайди;

👉 мажбурий блокда Ўзбекистон тарихи фанидан тушадиган 15та савол ичида Жаҳон тарихидан тест саволлари бўлмайди;

👉 мажбурий блокда
Математика фанидан тушадиган 15та савол ичида Геометриянинг фақат 5-6-синф дастурларида бор мавзуларидан саволлар бўлади, 7-11-синфлар дарслигидан савол бўлмайди. Батафсил.

👉 Мутахассислик блокида эса Математикадан тушадиган 30 та савол ичида Геометриянинг барча синфлар учун мўлжалланган мавзуларидан саволлар бўлади;

👉 мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам Математика фанидан тушадиган саволлар ичида информатикадан тест саволлари бўлмайди;

👉 мутахассислик блокдаги 2та фан учун жорий йилги тест синовларида қўлланган фанлар мажмуаси олиниши кутилмоқда. Масалан, тиббиёт йўналишлари учун биология ва кимё. Молия-иқтисод йўналишлари учун математика ва чет тили. Ва ҳ.к;

❌ келгуси йилда қайси йўналишда қайси фанлардан тест саволлари бўлиши ҳозирча расман тасдиқланмади;

✅ тест саволлари тушадиган дарсликлар рўйхати мана бу ерда эълон қилинди.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Халқ таълими вазири ўринбосари Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Халқ таълими вазирлиги жамоаси Дилшод Муталибович Кенжаевнинг келгуси иш фаолиятида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қолади.

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Халқ таълими тизимида 987 та бўш иш ўринлари мавжуд

Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлиги томонидан кадрларни танлашда шаффофликни таъминлаш мақсадида ish.uzedu.uz сайти ишга туширилган бўлиб, унда тизимдаги ташкилот ва муассасаларда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар мунтазам равишда жойлаб борилади.

Бугунги кунда ish.uzedu.uz сайтида республика бўйича жами 987 та вакант ўринлар мавжуд. Уларнинг 731 таси раҳбар ва ўринбосар, 219 таси педагог ва 37 таси турли хил бошқа лавозимларга тўғри келади.

Ушбу маълумотларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилганда сайт орқали эълон берилган бўш иш ўринлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчи эканлигини кўриш мумкин, жами иш ўринлар сони 183 та, шундан 43 таси раҳбар, 116 таси педагог, 24 таси бошқа лавозимларига тўғри келади.

Батафсил: https://bit.ly/3cxhUXZ


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

⚡️⚡️ ​​Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди

Бутун дунёда коронавируснинг тарқалиши янги босқичга киргани ҳеч кимга сир эмас. Бунга эса, инфекциянинг "британча штамм"и ҳам сабаб бўлмоқда.

Минг афсуски, “COVID-19”нинг “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев хабар берди.

2010 йилда туғилган пойтахтлик фуқаро Ш. оила аъзолари билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 2021 йилнинг 23 январь куни Тошкентга қайтган.

Ўрнатилган тартибга кўра, халқаро аэропортда фуқародан экспресс усулида тест олинганда, унда мусбат натижа қайд қилинган. Шундан сўнг, бемор зудлик билан юқумли касалликлар шифохонасига тез ёрдам машинасида олиб келинган. Шифохонада ўша куннинг ўзида функционал-клиник текширувлардан ўтказилди ва унга “COVID-19”нинг симптомсиз кечиши ташхиси қўйилди.

— SARS-CoV-2 вируси геномини ўрганиш учун Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига юқумли касалликлар шифохонасидан ПЗР усулида олинган 33 та мусбат натижали томоқ-бурун намунаси “британча штамм”ни аниқлаш мақсадида юборилганди, — дейди Баҳодир Юсупалиев. — Ушбу намуналар ПЗР скрининги орқали биринчи босқич текширувидан ўтказилган. Натижада, улар орасида мутацияга учраган намуналар ҳам аниқланган. Куни кеча иккинчи тест босқичида мутация аниқланган намуналардан бирининг геном қисмларида “британча штамм”га хос бўлган қўшимча мутация мавжудлиги тасдиқланган. Бу намуна эса 10 ёшли бемор Ш. (қиз бола)га тегишли экани маълум бўлган.

❗️Ҳозирда беморнинг умумий ҳолати қониқарли, шикоятлари йўқ, тегишли тиббий стандартлар бўйича даво муолажаларини олмоқда. Бемор билан бирга бўлган оила аъзоларида манфий натижа аниқлангани сабабли уй шароитида изоляцияга рухсат берилган.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шу вазиятдан келиб чиқиб, яна бир бор аҳолини ҳушёрликка, жамоат ҳамда иш жойларида тиббий ниқобни тўғри ва доимий тарзда тақиб юришга, ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни мунтазам ювиб туриш каби кундалик одатларни канда қилмасликка чақириб қолади.

Юртдошларимиздан зарурат бўлмаганда чет эл сафарларига вақтинча чиқмай туришларини сўраймиз.

Азиз юртдошлар! Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломатлигингиз ўз қўлингизда!

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов давлатимиз раҳбари томонидан мактаблардаги «Ёшлар етакчиси» лавозимининг ставкасини камайтирмаслик бўйича топшириқ берилгани ҳақида аввалроқ хабар берганди.

Ушбу вазифаларни сўзсиз ва сифатли амалга ошириш ҳамда барча умумтаълим муассасаларида “Ёшлар етакчиси” лавозими бўйича юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида барча ҳудудий бошқармаларга кўрсатма берилди.

Унга кўра, 1 январдан бошлаб барча умумтаълим муассасаларда “Ёшлар етакчиси” лавозимини 1 штат бирлиги миқдорида сақланиши ҳамда ойлик иш ҳақи тўловларини тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини қатъий назоратга олиниши топширилди.

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли умумтаълим мактаби директори вакант лавозими учун очиқ танлов эълон қилади

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси қуйидаги мактабларга директор вакант лавозимига очиқ мустақил танлов эълон қилади:
1. Янгибозор туманидаги 13-сонли мактаб директори – 03.02.2021
2. Хива туманидаги 14-сонли мактаб директори – 02.02.2021
3. Боғот туманидаги 43-сонли мактаб директори – 02.02.2021
4. Боғот туманидаги 5-сонли мактаб директори – 02.02.2021
5. Қўшкўпир туманидаги 2-сонли мактаб директори – 07.02.2021
6. Қўшкўпир туманидаги 15-сонли мактаб директори – 28.01.2021
7. Қўшкўпир туманидаги 40-сонли мактаб директори – 15.02.2021
8. Ҳазорасп туманидаги 53-сонли мактаб директори – 02.02.2021
9. Ҳазорасп туманидаги 48-сонли мактаб директори – 02.02.2021
10. Ҳазорасп туманидаги 24-сонли мактаб директори – 02.02.2021
11. Хива шаҳридаги 14-сонли мактаб директори – 02.02.2021
12. Хива шаҳридаги 20- сонли мактаб директори – 02.02.2021
13. Хива шаҳридаги 10- сонли мактаб директори – 02.02.2021
14. Урганч туманидаги 50-сонли мактаб директори – 02.02.2021
15. Урганч туманидаги 7-сонли мактаб директори – 30.01.2021
16. Гурлан туманидаги 25-сонли мактаб директори – 30.01.2021
17. Гурлан туманидаги 7-сонли мактаб директори – 30.01.2021
Танловда иштирок этиш учун номзодлар xt.uzedu.uz (мактаб таълим жараёнини бошқариш тизими) сайти орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур. Ҳужжатлар юқорида кўрсатилган муддатларда (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
👉@xvxtb_pressa

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Синф раҳбарларига қўйиладиган талаблар ўзгарди

2021 йилнинг февраль ойидан эътиборан халқ таълими тизимида
5-синфдан бошлаб, 11-синфга қадар ягона синф раҳбарини тайинлаш бўйича Низом жорий этилди.

Янги Низомга мувофиқ, биринчи навбатда мактабларда синф раҳбарларига қўйиладиган умумий талаблар ишлаб чиқилди. Хусусан,

▶️камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
▶️мактабда тўлиқ ставкада аcосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
▶️бўлиниб ўқитиладиган фанлардан дарс бермайдиган;
▶️ одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;
▶️ руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;
▶️ ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.

Шунингдек, қабул қилинган янги низомга мувофиқ, синф раҳбарларининг:

✅амалдаги хужжатлари сони оптималлаштирилди;
✅фаолиятини баҳолаш мезонлари яратилди;
✅малака ошириш курслари ишлаб чиқилди;
✅ота-оналар билан ишлаш тизими такомиллаштирилди.

Амалга оширилган ўзгаришлардан кутилаётган асосий натижалар:

- синф раҳбарларининг ўқувчилар тарбиясига таъсири сезиларли равишда ошиши;
- 5-синфдан 11-синфгача ягона синф раҳбарининг бириктирилиши натижасида синфдаги ижтимоий муҳитни соғлом равишда ушлаб туриш имкони;
- ота-оналар томонидан ўз фарзандларини таълим-тарбия жараёнига нисбатан қизиқишининг ортиши.

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

5та фандан тест синовларига оид ҳозиргача маълум бўлган барча маълумотлар

👉 2021 йилда 5та фандан тест бўлади. Аслида бу тартиб 2020 йил бўлиши керак эди, аммо пандемия сабаб ортга сурилди. Агар Худо кўрсатмасин, келаси йил ҳам ўта катта форс-мажор ҳолат бўлмаса, унда 99,9% эҳтимол билан келгуси йил 5та фандан тест бўлади. Бу ҳақдаги қоида анча олдин Президент қарорида белгиланган;

👉 Ҳозирча бизга маълум бўлган қоидалар қуйидагилар:

Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Mатематика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.

Она тили ва Ўзбекистон тарихи фанидан 1 дақиқагача, математикадан - 1,5 дақиқагача вақт ажратилади.

👉 Tаълим йўналишига мос мутахассислик блокидаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан;
2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Асосий блокдаги 2 та фан учун жами 2 соат вақт берилади.

👉 балларни ҳисоблаш тизимида ўзгариш бўлмайди, аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни ҳар бир блокдан тўпланган баллар қўшилиб, умумий баллни ташкил этади ва абитуриентлар мана шу 5 та блокдан тўплаган бали бўйича ўзаро курашади (жорий йил 2та блокнинг умумий бали олинди). Энг максимал балл 280,5 балл бўлади;

👉 айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам математика фанидан тест ишлайди. Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади;

👉 5та фандан тест бўлишга оид тартиб, фақат давлат ОТМларига тааллуқли. Шу пайтгача бўлгани каби, бу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга алоқадор эмас;

👉 3та мажбурий фан магистратура учун тааллуқли эмас;

👉 3+2 кўринишдаги ушбу тартиб бакалавриатнинг барча таълим шакллари (кундузги, сиртқи, кечки) учун бирдек қўлланади;

👉 мажбурий блокда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) фанидан тушадиган 15та савол ичида Адабиёт фанидан тест саволлари бўлмайди;

👉 мажбурий блокда Ўзбекистон тарихи фанидан тушадиган 15та савол ичида Жаҳон тарихидан тест саволлари бўлмайди;

👉 мажбурий блокда
Математика фанидан тушадиган 15та савол ичида Геометриянинг фақат 5-6-синф дастурларида бор мавзуларидан саволлар бўлади, 7-11-синфлар дарслигидан савол бўлмайди. Батафсил.

👉 Мутахассислик блокида эса Математикадан тушадиган 30 та савол ичида Геометриянинг барча синфлар учун мўлжалланган мавзуларидан саволлар бўлади;

👉 мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам Математика фанидан тушадиган саволлар ичида информатикадан тест саволлари бўлмайди;

👉 мутахассислик блокдаги 2та фан учун жорий йилги тест синовларида қўлланган фанлар мажмуаси олиниши кутилмоқда. Масалан, тиббиёт йўналишлари учун биология ва кимё. Молия-иқтисод йўналишлари учун математика ва чет тили. Ва ҳ.к;

❌ келгуси йилда қайси йўналишда қайси фанлардан тест саволлари бўлиши ҳозирча расман тасдиқланмади;

✅ тест саволлари тушадиган дарсликлар рўйхати мана бу ерда эълон қилинди.


Манба: @xushnudbek

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Президент бу галги ташриф пайтида ҳам журналистлар билан суҳбатда бўлди

Наманган вилоятида бўлиб турган Шавкат Мирзиёев ОАВ ходимлари билан мулоқот қилди. Давлат раҳбари шу ой бошида Фарғонага ташрифи пайтида ҳам журналистлар билан кўришганди.

👉@xvxtb_pressa

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

#Диққат_танлов

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистоннинг инновацион салоҳиятини ривожлантиришни мақсад қилган креатив фикрлайдиган мутахассислар ўртасида танлов эълон қилади

АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Япония, Испания, Жанубий Корея
ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг энг нуфузли таълим ва тадқиқот, инновация ва амалиёт масканларида таълим олиш ва стажировка ўташ имконияти

▶️Қуйидаги йўналишлари бўйича бакалавриат, магистратура, докторантура ва малака ошириш 2021 йил учун стипендия дастурлари:

✅математика;
✅кимё;
✅биология;
✅геология фанлари бўйича

📅Ҳужжатлар қабули ягона тартиб ва тенг имконият асосида: 2021 йил 20 январдан 20 февралга қадар (онлайн режимда ва электрон тарзда) қабул қилинади

📅Саралаш босқичи: 20 февралдан 20 мартга қадар

Батафсил маълумотлар: www.eyuf.uz сайтида

‼️Имкониятни қўлдан бой берманг

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

#Хизматлар

Умумий ўрта ва ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатни нострификация қилиш тартиби

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

#Psixologik_tavsiya

Ўсмир фарзанд тарбиясида нималарга эътибор бериш лозим?

‼️Ўсмир фарзанди бор ота-оналар учун фойдали маслаҳатлар

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг безори ҳаракатлари билан боғлиқ видео тасвирлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Шу боис Халқ таълими вазирлиги Республика ташхис маркази психологлари билан ҳамкорликда ўсмир фарзанди бор ота-оналарга тавсиялар бериб боришни мақсад қилди.

Ўсмирлик даври шахс шаклланишидаги асосий даврдир. Бу давр айрим махсус психологик адабиётларда “ўтиш даври», “оғир давр”, “инқироз даври” каби номлар билан аталади.

Ўсмирлик даврининг оғир, мураккаб давр эканлиги кўплаб психологик, физиологик, ижтимоий омиллар билан боғлиқ. Бу даврда ривожланишнинг барча жиҳатлари: жисмоний, ақлий, ахлоқий, ижтимоий ва шу кабиларнинг мазмун моҳияти ҳам ўзгаради. Бу даврда ўсмир ҳаётида унинг руҳияти, организмининг физиологик ҳолатларида, унинг ижтимоий ҳолатида жиддий ўзгаришлар содир бўлади.

✅Ўсмирлар турли хил қоида ва чекловларга қаршилик кўрсатишади, шуни ҳам инобатга олинг ва ҳар бир вазиятни имкон қадар меҳр ва сабот билан тушунтиринг.

✅Бирор нарсага изоҳ бермай, тақиқлаверманг. Аввал нима учун?-деган саволга жавоб беришингиз керак. Акс ҳолда, фарзандингизнинг дўсти сиз эмас, балки кўчадаги ошна-оғайнилари бўлиб қолади. Маслаҳатни канда қилмай, ҳаёт йўлини ҳам ана ўшалар кўрсатиб туришади.

📌Шунинг учун кераксиз дўстлар ўрнига ўзингиз дўст бўлиб, зарарли одатлар ўрнини фойдалилари билан алмаштиринг.

📌Болангиз бўш вақтида фойдали иш билан машғул бўлишига эътибор беринг. Бирор севимли машғулоти ёки спорт билан банд бўлсин. Спорт гормонал ўзгариш пайтида бола организмига ижобий таъсир этади.

Ўзаро ҳурмат-чи?..

Агарда ўсмир фарзандингиз вақтингизга ҳурмат билан қарашини истасангиз, аввал ўзингиз унинг вақтини қадрланг.

Яна гап-сўзларингизни ҳурмат қилишини истасангиз, аввал ўзингиз унинг ҳар бир сўзига ҳурмат билан қаранг. Унинг истаклари, орзу-умидлари, фикрини ҳамиша қадрланг. Ўзаро ҳурмат ўсмир-фарзандни ота-онасига янада яқинлаштиради.

Ўсмир фарзандингиз фикрлари ва маслаҳатларига эътиборсиз бўлманг.

Ҳар бир ўсмир мустақил қарор қабул қилишда ўзини етарлича оқил ва доно, деб ҳисоблайди. Тўғри йўлга солиш эса, сизнинг ота-оналик иқтидорингизга боғлиқ. Масалан, хонадонингизга бирор ўзгартиришлар киритмоқчисиз, бу борада фарзандингиз фикрини сўранг ва, албатта, уни инобатга олинг. Шунда фарзандингиз, унинг фикри-ю, маслаҳатларига ҳурмат билан қарашингизни кўриб, ўзини оиланинг ажралмас бўлаги, деб ҳисоблайди.

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

“Астрономия” фани ўқитувчиларига “Физика” фанидан тоифалар тадбиқ этилади

Бугунги кунда жойларда физика фани ўқитувчиларининг “Астрономия” фанини ўқитиш соатлари учун тўланаётган ойлик маошларида мос равишда улар эгалик қилаётган тегишли малака тоифаларини тан олиш бўйича тушунмовчиликлар юзага келаётганди.

Ушбу тушунмовчиликларга барҳам бериш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси барча ҳудудий бошқармаларга қуйидаги кўрсатмани юборди.

Амалдаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган малака талабларига кўра умумтаълим муассасаларида “Астрономия” фани “Физика”, “Физика ва астрономия” ҳамда “Физика ва астрономия ўқитиш методикаси” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари томонидан ўқитилади.

Шу боис умумтаълим муассасаларида “Астрономия” фанини ўқитаётган юқорида кўрсатилган мутахассисликларга эга ўқитувчиларининг тегишли малака тоифаси “Астрономия” фани учун ҳам тадбиқ этилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Ҳурматли ўқитувчилар, жаҳоннинг етакчи таълим муассасаларида таълим олиш ва амалиёт ўташга шошилинг!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан эълон қилинган ривожланган мамлакатларда таълим олиш бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар қабулига оз фурсат қолди!

Сизда қуйидаги йўналишларда математика, кимё, биология ва геология фанлари бўйича хорижда таълим олиш имконияти бор:

Магистратура ва докторантура;

Стажировка ўташ;

Малака ошириш.

Бу йилги танловда халқ таълими тизими учун 60 та квота ажратилган.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни жамғарманинг расмий сайти орқали онлайн топширишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2021 йилнинг 20 февралига қадар қабул қилинади.

‼️Танлов йўналишлари ва ҳужжатларни топшириш тартиби ҳақида қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишиб олишингиз мумкин.


Батафсил:
https://bit.ly/3jCZt5s


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

“Замонамиз қаҳрамонлари”ни ижтимоий тармоқда трендга чиқаринг ва замонавий ноутбукка эга бўлинг!

Халқ таълими вазирлиги "Замонамиз қаҳрамонлари" лойиҳаси давом этаётганини эслатиб ўтади.

‼️Биз излаётган “Замонамиз қаҳрамонлари” кимлар?

🔷Таълим соҳаси ривожига, келажак авлодга сифатли таълим бераётган фидоий устозлар!

‼️Лойиҳада кимлар қатнашиши мумкин?

✅ Мактаблардаги ёшлар етакчилари;
✅ Маънавият бўйича масъуллар;
✅ Журналистлар;
✅ Блогерлар ва соҳага бефарқ бўлмаган исталган одамлар.

Бунинг учун сиз “Замонавмиз қаҳрамони”ни топиб, уларни ижтимоий тармоқлар ёҳуд ОАВ орқали #zamonamiz_qahramonlari #Mustaqillik_30_yil хештегларини ишлатиб трендга чиқаришингиз лозим.

🖥“Замонамиз қаҳрамонлари”ни топган энг яхши иштирокчилар йил охирига қадар ҳар 2 ҳафтанинг якунида ноутбук билан тақдирланади.

🎁Илк ғолиб ўз нотбукини қўлга киритди, кейингиси сиз бўлишингиз мумкин!

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Хитойда мактаб ўқувчиларининг телефондан фойдаланиши тақиқланди

Ўқувчиларга ота-онасининг ёзма розилигисиз мактабга телефон билан келиш ва уни ишлатиш тақиқланди.

Таълим вазирлигининг изоҳига кўра, бу билан болаларнинг кўриш қобилияти ёмонлашмаслигининг олди олинади, болалар дарсга кўпроқ диққат қилади ва интернетга муккасидан кетишмайди.

Ҳозир Хитойда 18 ёшгача бўлган болаларнинг 74 фоизида интернетли телефон бор ва бу ёшдаги болаларнинг яқинни кўриш қобилияти сусайиши статистикаси ошган.

@koronavirusinfouz

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

⚡️1 APRELDAN XTB METODISTLARINING OYLIK MAOSHI 2 MLN 881 MING SOʻMGA OSHIRILADI

2021 yil 1 apreldan boshlab Xalq taʼlimi vazirligi tizimidagi metodistlarning ish haqi miqdori — oliy toifali oʻqituvchining bazaviy tarif stavkasi miqdoriga, yaʼni 2 mln 881 ming 828 soʻmga tenglashtiriladi.

Bu haqda Pezidentining 2020 yil 6 noyabr kungi “Oʻzbekistonning yangi taraqqiyot davrida taʼlim-tarbiya va ilm-fan sohalarini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-6108-sonli farmonida nazarda tutilgan.

Hozirgi kunda xalq taʼlimi boʻlimlarida faoliyat yurituvchi metodistlar 1 mln 900 ming 363 soʻm miqdorda oylik maosh olishadi.

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Мактаб битирувчиларининг баҳолари ОТМ кириш имтиҳонларида инобатга олиниши мумкин.

2021 йил 1 февраль куни “Умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг баҳоларини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

✅ Унга кўра:

👉 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (аттестати) (диплом иловаси)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилади ва ушбу кўрсаткич 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.

👉 Умумий ўрта таълим муассасаси битирувчилари баҳосининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблашда битирувчининг 6-11-синфлардаги йиллик баҳоларининг умумий йиғиндиси ҳар бир синфдаги ўқиган фанлар сонининг умумий йиғиндисига нисбати олинади.

👉 Давлат тест маркази томонидан олий таълим ташкилотларига қабул тест синовлари якунланганидан сўнг, белгиланган муддатда, танловга қадар абитуриентларнинг тест синови жараёнида тўплаган балларига тегишли таълим ташкилотлари томонидан киритилган битирувчилар (абитуриентлар) баҳоларининг ўртача кўрсаткичлари қўшилади ва танлов амалга оширилади.

👉 Битирувчи (абитуриент) тест синови жараёнида тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 30 фоизидан кам балл тўпласа, ажратилган квота доирасида танловда иштирок эта олмайди.

📋 Лойиҳа билан тўлиқ танишиш учун: https://regulation.gov.uz/uz/document/28636
👉@xvxtb_pressa

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

Таклиф ёки ғоянгиз борми?

Халқ таълими вазирлиги томонидан www.idea.uzedu.uz ғоялар портали ишга туширилди. Эндиликда ушбу портал орқали халқ таълими соҳасини ривожлантиришга оид ғоя ва таклифларни тўғридан-тўғри Халқ таълими вазирлигига юбориш имконияти яратилди.

🖥Ғоя ва таклифларни юбориш учун: www.idea.uzedu.uz веб-саҳифасида “Ғоянгизни йўлланг!” тугмасини босинг.

Сизнинг ғоянгиз биз учун муҳим! Таълим тизимини ривожлантиришга ўз ҳиссангизни қўшинг.

🌐 www.idea.uzedu.uz


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДА МАТЕМАТИКА, ФИЗИКА, ИНФОРМАТИКА ФАНИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Урганч шаҳридаги 6-сонли мактаб негизида УрДУ ҳузурида математика, физика, информатика фанига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди. Математика, физика, информатика фанига ихтисослаштирилган мактабга бу йилги ўқув йилида математика, физика ва информатика фанлари бўйича умумтаълим мактабларининг 7-, 8- ва 9-синф ўқувчилари қабул қилинади. Ўқувчилар ётоқхона билан таъминланади. Ҳозирги вақтда ихтисослаштирилган мактабга ўқувчиларни қабул қилиш давом этмоқда.
Танловда иштирок қилиш учун ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
- Ихтисослаштирилган мактаб директори номига ариза;
- Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- 3х4 ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
- Психологик-педагогик диагностика дафтари асосида ўқувчининг қизиқишлари, ўқув фанларини ўзлаштириш ҳақида тасдиқланган тавсиянома.
Мурожаат учун телефонлар:
+998-90-557-57-67
+998-62-224-66-32
Манзил: Урганч шаҳар 6- сон мактаб, Х.Олимжон кўчаси 4 уй
👉@xvxtb_pressa

Читать полностью…

MATBUOT KOTIBI VXTB

#Биласизми

1-синфга болалар етти ёшга тўладиган йилида қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири 9-моддасига мувофиқ умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

Келгуси 2021/2022 ўқув йилида 1-синфга чиқадиган болалар 2021 йилнинг 31 декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлиши, яъни 2014 йилнинг 31 декабрь кунига қадар туғилган бўлишлари лозим.

Читать полностью…
Subscribe to a channel