Сен менинг маконим,
Сен менинг вужудим,
Сен менинг Ватаним
Бир бўл. Халқ бўл.
Ролик муаллифи: Millat production.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви бошланади.
—
Скоро начнется встреча Президента Шавката Мирзиёева с членами Конституционной комиссии по формированию предложений о внесении изменений в Конституцию Республики Узбекистан и реализации организационных мер.
Facebook|Instagram|Twitter
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси директори Абдулазиз Хайдаров Ўзбекистонда Болалар куни муносабати билан пул тарқатилаётгани бўйича хабарларни рад этди.
Читать полностью…Янги Ўзбекистон бунёдкорлари! | Хоразм вилояти, Урганч шаҳри
#25may #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
УЙДАГИ ТАШКИЛОТЛАР 😅
🧔🏻♂ОТА
• Умрининг охиригача мутлақ президент;
• Ташқи ишлар вазири;
• Божхона қўмитаси раиси (Уйга кириб келадиган маҳсулотларнинг ҳалоллигини текширади)
• Пул фабрикаси
👩🏻ОНА
• Адвокат (ота урушганда доим тарафингизни олади)
• Портал (ҳамма дардларингизни тинглаб, отангизга етказиб, муаммоларингизни ҳал қилиб беради)
• Бухгалтер (кирим-чиқимни, оилада пул айланишини назорат қилади)
👩🏻🦱ОПА
• Сотти (онанинг ўнг қўли)
• Ўринбосар (она уйда бўлмаганда ўзидан хўжайин ясаб оладиган, ҳали тажрибаси йўқ бошлиқ)
👱🏻♀СИНГИЛ
• Ўртадаги одам (ҳам сандондан, ҳам болғадан таёқ ейди).
• Разведкачи (опанинг сирларини онага етказиб туради).
👨🏻АКА
• Квартирант (уйга ишдан чарчаб, фақат ухлашга келади).
• Қўриқчи (уйдаги опа-сингилларини ҳимоя қилиб юради)
👦🏻УКА
• Олигарх (айтгани айтган, дегани деган)
• Уйда отага ҳам сўзи ўтадиган, ташқи ва ички кучларга эга.
15 май - «Халқаро оила куни»
Барчангизни оилангизга бахт, мустаҳкам соғлиқ, қут-барака тилаймиз!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11-майдаги “2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-134 сонли Фармони
Читать полностью…Diqqat, tanlov!
O’zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabtlari Vazirligi kasbiy malaka va bilimlarni rivojlantirish rivojlantirish bo'yicha Respublika Kengashi Urganch shahar “Ishga marhamat” monomarkazi tarkibidagi "Malakani baholash markazi" quyidagi kasb va mutaxassisliklar bo’yicha EKSPERTLAR TANLOVI ni e’lon qiladi:
1. KOMPYUTER DIZAYN DASTURLARI, ARXITEKTURA PROYEKT DASTURLARI(3D MAX, AUTCAD)
2. TIKUVCHILIK
3. OSHPAZLIK
4. SARTAROSHLIK (ayollar va erkaklar sartarishi)
5. NEYL-STILIST
6. KOSMETOLOG
7. 1C BUXGALTERIYA OPERATORI
8. TADBIRKORLIK ASOSLARI
9. YOSH BOLALAR UCHUN ENAGA , TARBIYACHI YORDAMCHISI
10. PAYVANDLASH ISHLARI USTASI
11. SANTEXNIK VA CHILANGARLIK ISHLARI USTASI
12. MAISHIY UY-RO’ZG’OR BUYUMLARINI TA’MIRLASH USTASI
13. ELEKTRIK
14. AVTOXIZMAT KO’RSATISH (motorist, kuzov ta’mirlovchi, avtoelektrik)
15. KRAN OPERATORI
16. QURILISH (kafelchi, gipsokarton va profillarga ishlov berish ustasi)
Bunda "Malakani baholash markazi"ga tanlov asosida qabul qilinuvchi nomzodlar asosiy ish joyidan ajralmagan holda qo’shimcha daromad topishlari mumkin. Bo’lajak ekspertlar kasb va mutaxassisliklari bo’yicha oliy ma’lumotli, kamida uch yillik ish tajribasi(staj)ga ega bo’lishi va albatta o’z kasbini mukammal darajada bilishi talab etiladi.
O’z bilim va malakasiga ishongan barcha xohlovchi nomzodlar(idora va tashkilot rahbarlari ham) o’zi haqidagi ma’lumotlar to’liq ko’rsatilgan TARJIMAI HOL(Resume, Объективка) bilan bevosita Urganch shahar “Ishga marhamat” monomarkazi tarkibidagi "Malakani baholash markazi" yoki quyidagi telegram manziliga murojaat qilishlari mumkin:
👉👉@urganchmalakanibaholashmarkazi
Urganch shahar "Ishga marhamat" monomarkazi matbuot xizmati
❓Хусусий боғча ва мактаблар учун 1 апрелдан солиқ имтиёзи берилиши айтилганди, шу кучга кирдими?
✅ ЖАВОБ: Йўқ, ҳали бу бўйича қонунчиликка ўзгариш киритилмади. Аммо сиз билишингиз керак бўлган бир муҳим жиҳати бор.
Ўтган йили Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида фарзандларини хусусий мактаб ва боғчаларга жойлаштирган ота-оналар учун ойлик 3 миллион сўмгача тўловдан даромад солиғи олинмаслигини маълум қилганди.
Кейинчалик бу 2022 йил 28 январдаги Президент фармонида ҳам топшириқ сифатида ўз аксини топди ва 1 апрелдан бошлаб ушбу тартиб амалга кириши белгиланди. Лекин ҳалигача Солиқ кодексига бу борада тегишли ўзгариш киритилмади.
Мазкур масала юзасидан Молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси билан боғландим. Уларнинг айтишича, ҳозирда қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва келишиш жараёнида экан. «Аммо 1 апрелдан кечикиб кетди-ку, натижада ота-оналар кечиккан даври учун зарар кўрмаяптими?» деган саволимизга қуйидагича тушунтириш беришди ва буни сиз ҳам билиб қўйишингиз керак:
❗️Солиқ кодекси қоидаларига кўра, енгиллаштирувчи ҳолат орқага қайтиш кучига эга. Шу сабабли 1 апрелдан солиқ имтиёзи қўлланаверади, ота-оналар зарар кўрмайди. Фақат бунинг учун ота-оналар хусусий боғча ёки мактабга қилган тўловлари ҳақидаги квитанцияларини сақлаб қўйишлари керак бўлади. Йил охирида улар барча тўланган маълумотларни солиқ идорасига тақдим этишади ва ортиқча тўланган даромад солиғи қисмини битта қилиб қайтариб олишади.
Бошқача айтганда, ушбу солиқ имтиёзи орқали ота-оналар ойма-ой пулларини қайтариб олишмайди ёки боғча/мактаб тўловида "скидка" бўлиб, нарх пасайиб қолмайди. Ўша суммани тўлашда давом этаверадилар. Аммо йил сўнггида битта қилиб, 12% қисмини қайтариб олишлари мумкин бўлади.
ℹ️ Масалан, ойига 3 млн сўмдан хусусий мактабга тўлов қилинаётган бўлса, йилига жами 36 млн сўм бўлади. Йил тугагач, барча 12 ойлик тўловларни тасдиқловчи қоғоз ёки электрон квитанциялар солиқ органига топширилади. Солиқ органи эса ушбу суммадан 12%лик даромад солиғини, яъни 4 млн 320 минг сўмни сизга қайтариб беради (адашмасам, пластикка тушириш орқали).
‼️ БУ МУҲИМ: ушбу имтиёз апрель ойидан амал қилишини ҳисобга олиб, жорий ойдан бошлаб тўловингизни тасдиқловчи маълумотларни тўплашни унутманг. Айрим хусусий боғча ва мактаблар ойлик тўлов пулини касса ёки терминал орқали эмас, балки бирор ходимининг пластик картасига пул ўтказмаси сифатида ташлашни сўрашади. Бунақа вазиятда сиз айнан боғча ёки мактабга тўлов қилганингизни исботлай олмай қоласиз. Шу сабабли тўловни расмий йўллар орқали амалга оширинг. Таълим муассасаси маъмуриятидан ҳам буни талаб қилинг.
👉 @xushnudbek 👈
АДОЛАТ ЭНАСИНИКИДА ЭКАН
Синфдошимиз Адолатнинг ота-онаси зиёли инсонлар бўлгани учун унинг уйида ҳар қандай китоб топиларди. У бошқа қизлар сингари қизғончиқ эмас, керакли китобни сўрасак олиб келиб берарди. Бувиси эса қўшнимиз, у ёлғиз тургани учун деярли ҳар куни Адолат ундан хабар олар, овқатини олиб келарди. Шу боис, сўраган китобларни ҳам уйга ташлаб кетарди.
Бир куни қандайдир китоб керак бўлди-ю, узоқ бўлса ҳам Адолатнинг уйига йўл олдим. Эшигини очиб уни қичқирганимда, ичкаридан: “Адолат энасиникида”, деган овоз эшитилди. Эшикни секин ёпдим.
Ўша пайти узоқ йўл босиб, излаганим ва англаб етганим шу бўлди-ки: Адолат – энасиникида экан!
Мирзабек ЖАПАҚОВ.
⚡️⚡️⚡️Диққат
Тошкент метрополитени жетонлар бекор қилинганидан ярим йил ўтиб, аҳолидан уларни сотиб олишини эълон қилди
Тошкент метрополитени 15 апрелдан бошлаб бундан ярим йил олдин бекор қилинган жетонларни аҳолидан сотиб олишни бошлайди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган ўқувчиларимиз бугун вилоятимизга қайтиб келдилар
👉Батафсил
Телеграм / Youtube /Facebook
‼️Бугун соат 16:15да Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигида ҳудудий бўлинмалар бошлиқлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ҳамда мактаб директорлари иштирокида ZOOM дастури орқали йиғилиш ташкил этилмоқда.
Йиғилишда ҳудудий халқ таълими тизими раҳбарларининг 2021 йилда таълим сифатини оширишга қаратилган мақсадли кўрсаткичларга (KPI) эришишда шахсий масъулиятларини ошириш ҳамда таълим сифати паст бўлган мактабларга юқори малакали ўқитувчиларни жалб қилиш ва уларни рағбатлантириш чоралари муҳокама қилинади.
Мазкур йиғилиш жараёнларини вазирликнинг фейсбук тармоғидаги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.
1 мартдан дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчиларга махсус устамалар тўланиш тартиби тасдиқланди
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи ва педагогларни жалб этиш тўғрисида Халқ таълими вазирининг буйруғи имзоланди.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 11 январь куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра, 2021 йилнинг 1 мартидан таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилиниши белгиланган.
🔰 Бунда:
✅ бир маъмурий бирлик (вилоят) доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
✅ бошқа маъмурий бирлик (вилоят)дан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.
Шунга мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Республикадаги таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди. Вазирлик томонидан таълим даражаси юқори бўлмаган умумтаълим мактаблари бўш иш ўринларига (вакант дарс соатлари бўйича) бошқа ҳудудлардан ўқитувчиларни ишга қабул қилиш схемаси ишлаб чиқилди. Бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар билан ish.uzedu.uz cайти орқали танишиш мумкин.
‼️Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, умумтаълим мактабларда ўқитувчиларни ишга олиш тартиби соддалаширилиб, шу вақтга қадар ўқитувчиларни ишга қабул қилишда туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан амалга ошириладиган қўшимча буюрократик тартиблар бекор қилинди ҳамда ишга қабул қилиш мактаб раҳбарининг ваколатига ўтказилди.
Шу билан бир қаторда, таълим даражаси юқори бўлмаган умумтаълим мактабларига бошқа ҳудудлардан ишга қабул қилиш учун бўш иш ўринларига икки ва ундан ортиқ номзодлар талабгор сифатида ҳужжат топширган ҳолларда мактаблардаги танлов комиссияси томонидан саралаб олинади.
Эслатиб ўтамиз, ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчиларга махсус устамалар тўланиш тартиби жорий ўқув йилида амал қилади. Жойларда ўқитувчи-педагоглар ва жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олган ҳолда янги ўқув йилидан жараён такомиллаштириб борилади.
Йиллар давомида мактабда малакали ўқитувчини ишга олиш ва рағбатлантириш ўрнига, таниш-билишчилик қилиши натижасида, юзлаб битирувчиларидан биронтаси ҳам олий таълимга кирмаган мактаб директори ўз жойини натижага ишлайдиган, янги ғоялари бор номзодлар учун бўшатиши керакмасми?
Энг ёмон мактаблардаги таълим сифатини кўтариш мақсадида йиллар давомида раҳбар бўлиб ишлаган ва биронта ҳам битирувчиси олий таълим муассасаси(ОТМ)га кира олмаган мактабларни “тўқ қизил” тоифага киритиб, уларнинг директорларини лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни бошлаган эдик. Натижада, бундай мактаблар сони бир йилда 3 баробарга камайди. Бу дегани, йиллар давомида умуман таълимга эътибор бўлмаган 2000 га яқин маҳаллаларда жуда бўлмаса бир-иккита ўқитувчи, шифокор, муҳандис ёки бошқа олий таълим талаб қиладиган мутахассислар пайдо бўлиб, келажакда ўша ҳудудни ривожига ўз ижобий ҳиссасини қўшишни бошлашади.
Ҳолатни тўлиқ ўрганмасдан берилган саволга, ҳурматли депутатимиз «бу демагогия ва бошқарувни билмаслик» деб жавоб бериши менга жуда ғалати туюлди. Ушбу депутат билан боғланиб, шу масалани кенгроқ тушунтириб бермоқчи бўлдим, SMS ҳам юбордим, лекин жуда банд эканлар шекилли, сўзлашишнинг ҳеч имкони бўлмади. Шу сабабли ёзиб тушунтиришга ҳаракат қиламан. Бу масалада депутатларимиз ва жамоатчилик вакилларига доим очиқ тушунтиришга тайёрмиз.
Адашмасам, депутатларнинг энг асосий вазифаларидан бири бу давлат бюджетини тақсимлаш ва унинг натижадорлигини сўраш. Депутатлар томонидан ажратилган маблағлар доирасида вазирликдан таълим сифатини ошириш бўйича натижа талаб қилинганидан кейин уни мактаб директорларидан ҳам талаб қилишимиз зарурлигини таъкидлаб ўтмоқчиман.
Шу вақтга қадар, ўқувчилар билимини ўлчаш бўйича аниқ объектив механизм бўлмаган. Яъни, мактаб давлат таълим стандарти бўйича билим бердими ёки йўқми деган саволга объектив жавоб йўқ. Мактаб ўқувчилари ва битирувчиларининг билимини объектив баҳолаш тизими энди яратилмоқда. “Замонавий мактаб” лойиҳаси бўйича, мактаб фаолиятини тўлақонли баҳолаш учун 1000 баллик янги тизим ишлаб чиқилмоқда. Ҳолатни халқаро даражадаги кўрсаткичлар орқали ўрганиш учун 2022 йилда биринчи маротаба PISA синовларида ҳам қатнашамиз. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига барча мактаблар бўйича объектив рейтинг шакллантириш вазифаси ҳам юклатилган.
Аслида, ушбу депутатимиз логикаси бўйича бизга жуда осон бўлиши керак. Ўзи, нима кераги бор, директорлардан натижа сўраб. Ундан кўра, насиб қилса натижага ишлашни комплекс баҳолаш механизмлари жорий этилгандан кейин кўрамиз деб юрсак ҳам бўлаверарди. Биз эса, ҳозирча охирги икки йилда фақат ОТМга кирганлар бўйича объектив маълумот бўлгани сабабли, жуда бўлмаса, ушбу кўрсаткичда энг паст, яъни умуман биронта ҳам битирувчиси ОТМга кирмаган мактаблар фаолиятини ўрганиб чиқиш бўйича ишни бошлаб юрибмиз, ўзимизга ортиқча иш орттириб...
Ушбу депутатимиз таклифига кўра, йиллар давомида мактабни ўзининг шахсий мулкидек қилиб олиб, малакали ўқитувчини ишга олиш ва рағбатлантириш ўрнига таниш-билишчилик қилиши натижасида юзлаб битирувчиларидан биронтаси ҳам олий таълимга кирмаган мактаб директорига чора кўра олмасак ёки чора кўрсакда, ушбу депутатимиз таклифига кўра, улар судга бориб ютиб чиқиб, ўз ишига қайта тикланса, ундай директорлардан мамлакатимиз келажаги учун нима наф? Нима сабабдан, улар шунча битирувчисининг келажагига бефарқ бўлгани етмагандек, биз ҳам бунга бефарқ қараб туришимиз керак?
Лекин бу дегани битирувчиларининг 100 фоизи ёки аксарияти ОТМга кириши шарт дегани эмас, бундай талаб умуман қўйилмаган вазирлик томонидан! Бу бўйича аввал берилган батафсил интервьюни кўришни тавсия қиламан: kun.uz/95989757 давоми кейинги постда —>
Икки ва ундан ортиқ фарзандлари контрактда ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредитлари бериш тартиби жорий этилиши кутилмоқда
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойланган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра жорий ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредитлари бериш тартиби жорий этилиши мумкин.
Лойиҳага кўра, таълим кредитлари республикада фаолият кўрсатаётган барча олий таълим муассасалари — давлат, нодавлат, қўшма таълим дастурлари ва хорижий давлатлар олий таълим муассасалари филиалларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларига, уларнинг ота-оналари ёки васийларига берилади.
Кредит фоизлари кредит ажратилгандан сўнг кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб ойма-ой тўланади, асосий қарз эса талабанинг ўқиши расман тугагач, уч ой ўтгандан кейин тўлаш бошланади.
Таълим кредити, ўқиш даврини ҳисобга олган ҳолда:
- бакалавр учун 15 йил;
- магистр учун 10 йилгача бўлган муддатга берилади.
Талаба муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган даврда таълим кредитлари учун банк фоизи ставкалари ҳисобланмайди.
👉 @xushnudbek 👈
❗️Фуқаролар учун электр ва газ нархи оширилмайди
Ҳукумат энергия ресурслари бозорини ислоҳ қилиш бўйича ҳужжат муҳокамасидан сўнг қуйидаги қарорга келибди. Унга кўра, 2022 йил 15 июлдан бошлаб:
Биринчидан, аҳоли учун электр энергияси (295 сўм) ва табиий газ (380 сўм) нархи ошмайди, “ижтимоий норма” ҳам ҳозирча жорий этилмайди. Аҳоли томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, “ижтимоий норма”нинг жорий қилиниши мутахассислар томонидан қайта кўриб чиқилмоқда;
Иккинчидан, 1 кВт соат электр энергияси Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 800 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун – 600 сўм бўлади.
Учинчидан, 1 куб м табиий газ Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 1 300 сўм, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун – 1 150 сўм, иссиқлик электр станциялари учун – 1 000 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун – 1 100 сўм бўлади.
Тўртинчидан, бизнес учун ориентир берилмоқда. 2023 йил 1 апрелдан бизнес учун электр энергияси нархи 700 сўм, табиий газ эса 1350 сўм бўлиши кутилмоқда. 2026 йилдан бошлаб эса электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланиши белгиланган.
👉 @xushnudbek 👈
🚫GULDEK HAYOTINGIZNI OGʻUGA ALMASHTIRMANG!
Giyohvandlik (asosan narkomaniya nomi ostida keng tarqalgan, yunonchadan narke - karaxtlik va maniya hamda bangilik deb ataladi) — narkotik moddalarga oʻrganib qolish, ruju qilish, aniqrogʻi tabiiy yoki sintetik zaharli moddalar (ayrim dori moddalari)ni vaqtincha yoki surunkasiga isteʼmol qilish natijasida kelib chiqadigan kasallik holati.
☝️Undan saqlaning, oʻzingizni va oilangizni asrang!
UrDU Matbuot xizmati
@urdu_pressa
Пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганлар бир марталик пул ёрдами олади
Президент қарори билан қуйидаги шахсларга бир марталик ёрдам берилади:
➖ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;
Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан.
➖“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда
кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан.
⚡️Иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11-майдаги “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-241 сонли қарори
Читать полностью…✈️ Хорижга чиқмоқчимиз ? Унда бу Сиз учун муҳим !
Мажбурий ижро бюроси фуқароларимизнинг хорижга чиқиш олдидан тақиқ бор ёки йўқлиги ҳақида маълумотларга эга бўлишлари лозимлигини эслатмоқда
/channel/mibxorazmvil
Texnikum bitiruvchilari uchun yaxshi yangilik
Texnikum bitiruvchilari oliy taʼlim muassasalarining 2-bosqichidan o‘qishni davom ettirishi mumkin bo‘lgan o‘z sohasiga mos bakalavriat taʼlim yo‘nalishlari ro‘yxati tasdiqlandi.
👉 Batafsil
Zamon — LIVE | ZAMON.UZ | НОВОСТИ | ZAMON.UZ | NEWS | Instagram
Nimani o'ylasangiz u sizga qarab intilishini kelishini unutmang. Doim yaxshi narsalar haqida gumon qiling.
Читать полностью…Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар натижалари кўриб чиқилди ҳамда соҳада 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.
Батафсил — юқоридаги
#инфографикада.
Мамлакатимиз ривожланишини истасак, жамиятимизнинг ярмисига ҳам ўқиш ва ўсишига шароитлар яратишимиз муҳим
Халқ таълими соҳаси республикада энг кўп аёллар ишлайдиган соҳа бўлишига қарамай, айнан соҳа раҳбарлари орасида аёллар улуши етарли эмас эди. Икки йил аввал халқ таълимидаги биронта ҳам вилоят раҳбари (ҳудуднинг вазири!) аёл киши бўлмаган бўлса, ҳозир уларнинг сони 5 нафарга етди. Умуман олганда, туман бўлинмалари, мактаб директорлари ва ўринбосарларини ҳам ҳисобга олсак, соҳамизда фаолият юритаётган аёл раҳбарлар сони 15 мингдан ортди.
Албатта, бу Президентимиз томонидан таълим соҳаси раҳбарлари энди аввалгидек пахта, ободонлаштириш ва ҳ.к. каби ташкилий масалаларга эмас, балки асосан таълим сифатига масъул эканлигини аниқ белгилаб берилгани учун, бемалол аёлларни ҳам меритократия тамойиллари асосида раҳбарлик лавозимларига кўтариш мумкин бўлаяпти.
Шунингдек, ҳудудлардаги мактабларда юрганимизда, жуда кўп аълочи қизларимизнинг мактаб битирганидан кейин олий таълимга ҳатто ҳужжатини топширмаганини кўриб ҳайрон қоламиз. Сабаб сифатида эса ота-онаси ўқитмасдан узатиб юбориш ниятида бўлганлигини айтишади. Республикамизнинг Наманган, Марғилон ва Қўқон каби шаҳарларида бу қандайдир стереотипларга боғлиқ бўлса, бошқа кўпчилик ҳудудларда контракт пулини тўлашдаги қийинчиликларга боғлиқ бўлиб қоляпти. Шу сабабли, Давлатимиз Раҳбари томонидан аввалги йилдан буён ижтимоий ҳимояга муҳтож қизларимизга қўшимча грантлар ажратиш ташаббуси бошланган эди, бу йилга қизлар учун ҳар бир олий таълим муассасасига ва ҳокимиятга яна қўшимча равишда грант ажратиш бўйича вазифа юкланди.
Яхши ўқиб, билим олган аёл келгусида ишламай, уй бекаси бўлган тақдирда ҳам, фарзандларига яхшироқ таълим-тарбия бера олади. Айниқса, ҳозирги АКТ ривожланиши даврида уйдан туриб дастурлаш, дизайнерлик, онлайн репетиторлик, китоб ёзиш, SMM каби қатор қўшимча даромад топиш имкониятлари кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса, келгусида қизларимиз ҳаётида ўз ўрнини топишига, ҳамда ҳар қандай ҳолатда ҳам қийинчилик ва тушкунликка тушиб қолмасликларига ёрдам беради. Аслида эса, оилавий зўравонликка чидаб юрилишининг асосий сабабларидан бири ҳам қизларимизнинг ўқимагани ёки ҳеч қандай ҳунарга эга бўлмаганлигидан...
Келгусида қизларимизни бахтли бўлишини хоҳласак, уларни ўқишига албатта имконият яратишга ҳаракат қилишимиз зарур. Юқорида санаб ўтилган касб ва кўникмаларнинг аксарияти учун олий таълимни зарурати ҳам йўқ. Уларнинг кўпчилигини интернет орқали бепул ўрганиш имкониятлари мавжуд.
Байрамингиз муборак бўлсин!
PS. Республика таълим маркази ташаббуси билан ушбу мавзуда жуда таъсирли ролик олинган экан, сизларга ҳам илиндим.
Халқ таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт олишни сўрайди
Хабарингиз бор, ўтган ўқув йилида барчага қўлай бўлиши учун олий таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг abitur.dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинди. Абитуриентлар энди аввалгидек олий таълим муассасаларига овора бўлиб боришлари, узундан-узоқ навбатга туришларига хожат қолмади.
Онлайн ҳужжат топшириш учун битирувчиларнинг паспорт маълумотлари (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами -ЖШШИР) киритиш талаб этилади. Шу боис, 16 ёшга тўлган битирувчилар ўз вақтида паспорт (ID карта) олишлари зарур.
Бу жараёнда Халқ таълими вазирлиги ДТМ билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиб, ОТМга ҳужжат топшириш учун битирувчиларга янада қўлайлик яратиш мақсадида attestat.uzedu.uz электрон базаси ДТМ abitur.dtm.uz сайти билан интеграция қилинган.
Маълумот учун, жорий ўқув йилида мактабларни 437 мингдан ортиқ ўқувчилар битиради. Бугунги кунда битирувчиларнинг электрон маълумотлар базаси attestat.uzedu.uz сайтида 16 ёшга тўлган 153 мингдан ортиқ битирувчилар (35%) паспорт олмаган.
Ҳурматли ота-оналар, азиз битирувчи ёшлар!
Фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларининг ўз вақтида паспорт олишини таъминлашингизни сўраймиз.
Мактаб маъмуриятидан эса битирувчиларнинг паспорт маълумотларини attestat.uzedu.uz сайтига киритиб, уларни келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжатларини топширишда кўмаклашишга чақирамиз.
Эслатиб ўтамиз, 16 ёшга тўлган битирувчилар паспорт олишлари учун ўзлари доимий рўйхатда турган ҳудуддаги Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига мурожаат этишлари мумкин.
Хоразмлик икки нафар ўқувчи-қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди
3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди.
Қарорга кўра, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар орасида икки нафар хоразмлик ўқувчи-қизларимизнинг борлиги барчамизни қувонтирди.
Улар:
1. Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги 10-сонли ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси Жумабоева Шахзода Неъматжон қизи
2. Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Каримова Мадина Жуманазаровна
Ўқувчиларимизни ушбу мукофотлари билан муборакбод этамиз!
👉@Xorazm_XTB
Куни кеча Янгийўл туманидаги 45-мактабга кириб, жамоаси билан анча суҳбатлашгандим. Мактаб 1968 йилда қурилган, жуда таъмирталаб ҳамда ўқувчилари сони қувватидан икки баробар кўп бўлишига қарамай, туманда айнан шу мактаб ОТМга кириш бўйича энг яхши натижага эга. Сабаби директори жуда ташаббускор ва яхши жамоани шакллантира оладиган раҳбар экан. Ота-оналар билан ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиб, барча синфхоналарга овозли камералар ҳам ўрнатишибди ва дарс таҳлилини ушбу камералар орқали олиб боришар экан. Кираётганимда болалар автобусга чиқаётганини кўриб сўрасам, бу ҳам ота-оналар билан ҳамкорликда болалар учун алоҳида ташкил қилинганини айтишди. Икки нафар директор ўринбосарига бошқа мактаблардаги вакант директорлик лавозимларига номзодини ish.uzedu.uz орқали юборишни тавсия қилсам, жамоада муҳит яхши бўлганидан, улар ушбу жамоани ташлаб кетмасликларини айтишди. Бемалол ушбу расмдаги директоримизга “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонини бериб, янада яхшироқ мукофотларга тавсия қилса бўлади.
Аксинча, биноси бу мактабникидан анча яхши бўлган ҳамда ўқувчилари сонининг мактаб қувватига нисбати камроқ бўлган қатор бошқа мактабларга кирганимда, директори ишни тўғри ташкил қилмагани учун улардаги жамоа ҳам ўзаро ҳамжиҳатмаслигига ва натижа ҳам пастлигига гувоҳ бўлдим.
Ташқи факторлар бир хил бўлсада (дастур, китоблар, ажратилаётган маблағ ва ҳ.к.) мактабдаги муҳит ва натижа мактаб директорига кўп жиҳатдан боғлиқлигини айнан шу мисолларда ҳам кўрса бўлади.
Бу депутатимизнинг интернетда анчагина машхурлигини инобатга олиб, айтаётган гаплари қандай оқибатга олиб келишига яхшироқ эътибор қаратсалар тўғри бўлар эди. Одамларга ёқадиган гапни айтиш осон, лекин бу сўзлар ўзини устида ишламайдиган ва натижа кўрсатмайдиган директорларга ўз жойларини натижага ишлайдиган янги ғоялари бор номзодлар учун бўшатмасликка яна баҳона бўлиши мумкин, афсуски ...
Популизм муҳимроқми ёки фарзандларимизнинг келажакдаги муваффақияти учун директорларни ҳаракатга ундашми? Қадриятларимиз ва танловимиз икки хил экан.
Шу билан биргаликда, жойлардаги маҳаллий кенгаш депутатлари янги директорлар номзодларини кўриб чиқишда, ҳақиқий муносиб номзодларни адолатли тарзда танлаб олишларига, ҳамда танлов жараёнларини тўлиқ шаффоф равишда интернетда видео орқали ёритиб боришларига умид қиламиз. Айнан янги директорларни депутатлар томонидан танлаб олиш жараёнида ОАВ ва блогерларнинг жамоатчилик назорати жуда муҳим.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
108-сон 26.02.2021
O‘quvchilar "Bir million o‘zbek dasturchilari" loyihasida faol ishtirok etib, dasturlash sirlarini egalladilar va o‘zlari ajoyib dasturlar yaratib, zamonaviy kasblarni egallashmoqda.
Xorazm viloyati Xiva shahridagi 16-son maktabning informatika fani o‘qituvchisi Husinboy Xudayberganov va uning shogirdi 10-sinf o‘quvchisi Diyorbek Olimov chiroyli dastur yaratishib, allaqachon amaliyotda foydalanishmoqda. Bunga yuqoridagi videoni tamosha qilib ishonch hosil qilasiz. Ushu dasturdan siz ham foydalanishingiz mumkin. Buning uchun https://omad-shou.netlify.app/ web-sahifasiga o‘tishingiz kifoya.
Телеграм / Youtube /Facebook