Шуҳрат Латипов ёзяпти:
YouTube’даги 231 минг обуначиси бор UzMigrant каналининг асосчиси Баҳром Исмоилов, Facebook’да ёзганларидан келиб чиқиб хулоса қилинса, Россия сиёсатини қўллаб-қувватлайди, мунтазам равишда Путиннинг иқтибосларини улашиб, Украинадаги “декоммунизация” ва “неонацистларнинг маршлари” ҳақида ҳикоя қилиб келади.
У 20 февраль куни (ҳарбий босқиндан 4 кун аввал) эълон қилган видеоролигида “агар сиз Россиянинг армиясида контракт асосида хизмат қилсангиз, 1 йилда эмас, 3 ойда Россия фуқаролигини олишингиз мумкин”, деган хабарни ўқиб эшиттирган.
Шунингдек, у мавзу билан батафсил танишишни тавсия қиларкан, Тик-Токда ўтган йили эълон қилинган роликка ҳавола берган. 21 секундлик бу видеода чет эл фуқаролари Россияда шартнома асосида ҳарбий хизматни ўташи мумкинлиги ва 3 йилдан сўнг фуқаролик олишга даъвогар бўла олиши таъкидланган.
21 февраль куни YouTube фойдаланувчиларидан бири одамлар Баҳром Исмоиловнинг шу видеосидан сўнг бу мавзуга қизиқа бошлагани ва бунинг учун қанча тўлашлари мумкинлигини сўраб-суриштираётгани ҳақида маълум қилган.
24 февраль куни интернетда ҳарбий КамАЗни бошқариб кетаётган ҳайдовчи иштирокидаги видео тарқалди — ўзбекча гапираётган ҳайдовчи урушга шартнома асосида келгани ва бу ерда у кабилар кўплигини айтади. “Озодлик”нинг қайд этишича, бу киши 3 ой муддатга ҳайдовчи сифатида ёлланган. Унга ойига 50 минг рублдан иш ҳақи ваъда қилинган. Ҳайдовчи бу ишни гўёки UzMigrant орқали топганини таъкидлайди.
1 март куни Баҳром Исмоилов ўз каналида “Озодлик”нинг ахборотини ёлғон деб атади. У ҳеч бир фуқарони (у ўзбек бўладими ёки бошқа, фарқи йўқ) Украинадаги жанговар ҳаракатларга қўшилишга чақирмаётгани ва ҳеч қандай ҳарбий ёки ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ҳамкорлик қилмаслигини маълум қилган. У яна Тик-Токдаги ўтган йилги (21 секундлик) роликка ҳавола берган.
“Россия қонунчилигига мувофиқ, чет эл фуқаролари шартнома асосида ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин. Бироқ, шуни ҳисобга олингки, Ўзбекистон Жиноят кодекси бўйича хорижий армияда хизмат қилганлик учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган”, — деб ёзади у.
Бунгача у ўз роликларида жиноий жавобгарлик ҳақида гапирмаган эди, фақат суриштирувлардан сўнг бунинг мумкин эмаслигини эслаб қолди. Яъни, у бунгача Ўзбекистон фуқароларига ҳарбий хизмат ҳақида ахборот улашган, аммо бунинг ноқонуний экани ҳақида айтмаганди.
Ўзбекистондаги ҳарбийларни гўёки оғдириш ҳаракатлари бошлангани ҳақидаги хабарлар Украина Телеграм-каналларида тарқалган эди. Мудофаа вазирлиги бу ахборотни рад этди. Ўзбекистон Адлия вазирлиги эса 28 февраль куни (Исмоиловнинг суриштирувларга муносабатидан бир кун аввал) Телеграмдаги каналида “Биласизми?” рукни остида Ўзбекистон фуқаросининг чет давлатлар ҳарбий хизматига ёлланиши 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши ҳақида эслатма берди.
Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикнинг ёзишича, Баҳром Исмоилов Россия армиясида шартнома асосида 3 ойлик хизматдан сўнг Россия фуқаролигини олиш мумкинлиги тўғрисида “мутлақ ёлғон ролик” эълон қилган.
“Ҳа, Думага киритилган, аммо ҳали ҚАБУЛ ҚИЛИНМАГАН қонун лойиҳасига кўра, Россия армиясида шартнома асосида хизмат ўтаган Россияда яшаш гувоҳномасига эга шахсларнинг Россия фуқаролигини олиш учун берган аризалари 3 ой ичида кўриб чиқилиши лозим — аммо бу Россия фуқаролигини олиш учун асос эмас, бор-йўғи яшаш гувоҳномасига эга ва фуқаролик олиш учун асоси бор шахслар учун тезлаштирилган жараёндир. Ва бу тезлаштириш жуда шубҳали — россияликларнинг ота-оналари ва фарзандлари ҳам Россия фуқаролигини 3 ой ичида олиши керак, бироқ улар буни бир йил ва ундан ортиқ кутади”, — деб ёзади у.
Унинг сўзларига кўра, аллақачон бу ахборотга ишониб, “Баҳром сабаб Украинада тўп еми бўлиш учун ёлланган” муҳожирлар бор. “Бу эса ёлланиш ва ёлланма шахсни ёллаш бўйича ҳам ёлловчига, ҳам ёлланма шахсга нисбатан жиноий жавобгарликни — Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасига мувофиқ, 5 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этишни назарда тутади”, — дейди ҳуқуқ ҳимоячиси (аниқроғи Жиноят кодексининг 154-1-моддаси).
Ассалому алейкум, азиз каналим мухлислари!
Ҳозир ютюбга биздан олинган балиқ нархномадаги вазни маҳсулот вазнига тўғри келмайди, деб видео чиқаришибди ва корхонамизни тарозида ўғриликда айблашибди.
Бу, албатта, ғирт тухмат, камида, видео қўйган инсонларнинг билимсизлиги.
Бунда бутун тирик балиқ тарозида ўша балиқ тирик вазни нархида тортилиб олинади, сўнг харидор қулайлиги учун тозалаб берилади.
Албатта, натижада, бутун балиқ тозаланганидан сўнг оғирлиги ўзгаради.
Нархномада хам бутун балиқ деб ёзилган, тозаланган балиқ эмас.
Агар харидорга тозалаб берилмаганида оғирлиги бир хил бўлар эди, албатта. Биз бу балиқни тозалаб бериш эвазига бир тийин ҳам ҳақ талаб қилмаганмиз устига.
Бу ёғига ҳам хизмат, ҳам тухмат бўлибди.
У видеони кўриб кўпчилик бизни лаънатлашга шошилишибди.
Азизлар, шу хабарни группалар ва дўстларингизга тарқатишда сиздан ёрдам сўрайман. Одамлар бошқаларни ноҳақ ёмонлаб юришмасин, дейман.
Катта раҳмат.
Мана, Uzbekistan Airways флотида "американка"ларнинг хам даври тугади... Уч дона куркам ва чиройли Boeing 757-200 "Хавошка"нинг яна икки дона B752 каторига 2004 йилда VP-BUH, VP-BUI ва VP-BUJ руйхат ракамлари остида келиб кушилди. Шу руйхат ракамларининг сунгги харфларига асосланиб, машиналар "Хаво Йуллари" ишчилари орасида уз урнида "Hotel", "India" ва "Juliet" деб аталишарди. Нега энди "американка"лар деб сурамокчи булаётгандирсиз? Чунки Uzbekistan Airways бу уч машинани лизинг асосида олишидан аввал, улар 1999 йилдан бошлаб уша машхур "Авиатор" - Говард Хьюз ташкил килган, ва кейинчалик American Airlines таркибига кирган TWA (Trans World Airlines) компанияси флотида хизмат курсатишган. Учта самолётларнинг сунггиси: UK75704 (Hotel) бугун, яъни 4 октябрь шом пайти TAS-LHR-JFK-BYH йуналиши билан лизинг берувчига кайтариш учун учиб кетди. 👋 Алвидо, "американка"лар!
© @airmech
Doimiy yangilik kerak!
✅ Kompaniyamizda barcha tizimlar joyida bo'lib va sifatli xizmat ko'rsatayotgan bo'lsak bir kun kelib raqobatchilarimiz ham bizga yetib oladi.
Bozorda doimo birinchi bo'lishni istasangiz, doimiy yangilanishlar qilib borishimiz kerak.
🔴 Ushbu videoda batafsil bilib oling!
🗓 10-sentabr (juma) kuni, Malik Karimovning “Nega Marketing Ishlamayapti?” mavzusida treninglari boʻlib oʻtadi.
Ro'yxatdan o'tish uchun izohlarda + belgisini yozib qoldiring!
@MFaktorUz
#Adliya_munosabat
Ахлоқий-диний нуқтаи назарларни ҳуқуқий муносабатлар предметига айлантиришга уриниш, миллий қадриятларимизга зид, инсонларнинг шахсий ҳуқуқларини топтовчи ва чекловчи ахборот ташвиқотлари олиб бориш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, диний мавзуда чиқишлар қиладиган ва шу соҳада фаолият юритадиган айрим шахслар томонидан аёлларнинг машина ҳайдашига субъектив баҳо бериш, уларнинг машғулот турини эркин танлаш ҳуқуқини чеклаш, айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини тўхтатиш, айрим жаҳон дурдоналари саналадиган санъат асарларини сотиш (фойдаланиш)ни чеклаш, бошқа диний қарашларга ишончсизлик уйғотиш, ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиганларга нисбатан нафрат уйғотиш, Ўзбекистондаги дунёвийлик принципига монанд қонунлар билан ўрнатилган қоидаларни шубҳа остига олиш ва бошқа шу кабиларни тарғиб қилиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.
👉Батафсил
@adliyangiliklari
Жанубий Ўзбекистон, Дарбанд дараси
Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани бўйлаб саёҳатни бошладим.
Саволларингиз бўлса, марҳамат
👇🏻
«Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи асосчиси Хашимов Зафар Камилевич “Дўстлик” ордени билан тақдирланибди.
Читать полностью…TO'G'RI TANLOV QILING!
Osmonda uchayotgan samolyotlarni kuzatasizmi?
Aviatsiyaga qiziqasizmi, harbiy uchuvchi yoki aviatsiya muhandisi bo'lishni orzu qilasizmi?
O‘zbekiston Respublikasining havo sarhadlarini himoya qilib, hayotingizni samoga bag‘ishlamoqchimisiz?
Agar siz 14 yoshda bo'lsangiz, bu sizning orzularingizni ro‘yobga chqarish uchun imkoniyatdir!
Shunchaki, O‘zbekiston Respublikasi Oliy harbiy aviatsiya bilim yurtiga qo‘ng‘iroq qiling!
Shunda siz quyidagilarga erishasiz:
1. Abituriyentlar uchun bilim yurtida tahsil olish to‘g‘risida zarur ma‘lumotlar bilan tanishasiz va muntazam barcha yangiliklardan xabardor bo‘lasiz.
2. Uchuvchi yoki aviatsiya muhandisligi bo‘yicha tayyorgarlik sirlarini o‘zlashtirasiz.
3. Aviatsiya sohasidagi bilimlaringizni oshirasiz va istalgan vaqtda qiziqtirgan savollarga javob topasiz.
4. Mohir aviatorlar bilan uchrashish, bilim yurti va aerodromlarga tashrif buyurish, aviatsiya seminarlarida qatnashish hamda aviamodel to‘garagida shug‘ullanish imkoniyatiga ega bo‘lasiz.
Sizning kelajagingiz O‘zbekiston osmonida!
Tog‘ri tanlov qiling!
Ishonch telefoni +998933041232
Bilim yurti veb-sayti: airforce.uz
Telegramm kanali: @uzaviators
⚡️«Яхши протез олиб келтириб бераман. Германияда борми, Америкада борми, мен ўзим ёзиб олиб, қизим, олиб келтириб бераман» — Шавкат Мирзиёев гематология марказидан сўнг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказидаги беморлар ҳолидан хабар олди.
@koronavirusinfouz
Вақт тез ўтяпти...
Яқинда дадам залда футбол кўриб ухлаб қолган мени кўтариб жойимга олиб кириб қўярди. Мен буни сезиб турардим ва қандайдир хотиржамлик ҳис қилардим ичимда.
Бугун мультфильм кўриб ухлаб қолган қизимни жойига ўзим кўтариб ётқизаман...
Гўё барчаси такрорланмоқда, дадам соқол олса томоша қилиб турардим, энди мени ўзимни томошабиним бор. Бир ерга боришга руҳсат сўрардим, энди мендан сўрашяпти.
Мактабда бир нарсалар ўрганиб келсам ховлиқиб айтиб берардим, энди эса тингловчиман. Ютуқларимни айтиб мақтов кутардим энди эса мақтагичман...
Дадам келса югуриб бўйинларига осилардик, энди эса бўйнимни тутяпман. Дадам эшитадиган қўшиқларни ёддан билардик, энди эса машинамни орқасида Муми Трольнинг "Инопланетный гость" қўшиғини ёддан айтиб кетадиганим бор...
Ҳамма нарса такрорланяпти, фақат энди мен меҳр олувчи эмас, олган меҳрларимни берувчиман... Вақт тез ўтяпти.
@nurbekalimov
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президентни Интернетда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш учун жавобгарлик белгиланди
➡️ Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди.)
📝 Кодексга оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди.
✅ Унга кўра, мазкур қилмишни содир этган шахслар БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
✅ Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ОАВ, телекоммуникациялар тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
🥩🍟 Supermarketimizdagi ayrim mahsulotlar nomi: gōşt, ōrik, yonğoq, mağiz, şokolad, şarbat, çips, içimlik, dovuçça, ravoç shaklida o‘zgarishi mumkindir balki, lekin sizga bo‘lgan mehrimiz o‘zgarmaydi! 🤗
📲 korzinka.uz mobil ilovasini yuklab oling, salom-bonuslarga ega bo‘ling hamda 3%gacha bonuslar yig‘ing!
App | Telegram | Facebook | Instagram
Мадина тўрт йилга яқин Daryo интернет нашри билан бирга, korzinka.uz маркетинг жамоасида ишлаб келган, жамоамизда ўзбек тилига бўлган эътиборни, ўзбек аудиторияси билан бўлган мулоқотимизни юқори даражага кўтарган.
Жуда иқтидорли, ўз фикрига эга ёш қизларимиздан. Янги Ўзбекистон фотожурналистикасига катта хисса қўшган.
Унинг ютуқларини кўриб хар гал хурсанд бўламан. Табриклайман, Мадинахон!
❤️ Korzinka – tezroq, unumliroq va yaxshiroq!
Mana 25 yildirki, xaridlaringiz odatdagidan quvonchli jarayonga aylanishi uchun astoydil harakatdamiz.
25 yildirki, biz bari odatdagidan yaxshi boʻlishi uchun har kun yangi marralar tomon shahdam boryapmiz!
Korzinka 25 yoshda — va bu hali boshlanishi 🚀
#Korzinka25 #OdatdagidanYaxshi
App | Telegram | Facebook | Instagram
Соғлом одамнинг автобус йўли. Алмати шаҳри, Мустафин кўчаси.
Тимирязев кўчасида ҳам худди шундай.
Йўлдаги икки полосадан марказийси бутунлай жамоат транспорти – автобус ва троллейбусларга бўшатиб берилган. Бекатлар ҳам марказ бўйлаб қурилган. Одамлар маза қилиб фойдаланяпти!
Шундай полосалар айнан марказ бўйлаб қурилган бўлса, ҳайдовчилар машинасини қолдириб кетмайди + ЙПХ бемалол назорат қила олади. Адашмасам, бизда ҳам Фарғона йўли кўчасида шундай BRT (bus rapid transit, тезюрар автобуса) лойиҳаси кўзда тутилган эди, лекин ҳамон дарак йўқ.
@yuguryugur
Шу «Ц» харфини қайтармадик-да лотин алифбосига асосланган ўзбек алфавитига...
Дима Қаюм акамиз эътибор берибтилар
@yuguryugur
Marketing kerakligini bilganingizda kech bo'lishi mumkin
🤔 Marketing strategiyalar tuzamiz, har xil reklamalar qilamiz, ammo ularning foydasini sezmaymiz. Keyin esa marketing kerak emas degan xayolga boramiz.
Balki biz noto'g'ri instrumentlar qo'llayotgandirmiz yoki ularni qo'llashda xato qilayotgandirmiz? Agar shunday bo'lsa nima qilishimiz kerak?
🎯 Biz sizlarga "korzinka.uz" bosh marketologi Malik Karimovning 10-sentabr kuni bo'lib o'tadigan "Nega marketing ishlamayapti" treningini tavsiya qilamiz.
Ro'yxatdan o'ting: @MFaktorBot | MFaktor ilovasi
📞 Murojaat uchun: +998998020088
@MFaktorUz
💡 FIKRLAR
Marketing sohasidagi inson ishga 9 da kelib, 6 da keta olmaydi. Chunki marketing bu — hayot tarzimiz. Qayerda bo'lmaylik, g'oyalar o'ylab yuramiz. Keyin esa jamoa bilan tahlil qilamiz.
©️ Malik Karimov
#fikrlar #MalikKarimov
Siz nima deb o'ylaysiz, fikringizni izohlarda qoldiring!
@MFaktorUz
Зафар Ҳошимов: «Сиз тадбиркорлар президентисиз!»
Зафар Ҳошимов президентнинг тадбиркорлар билан учрашувидаги ҳолатни ёдга олди.
👉 https://kun.uz/08336329
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Бу Афғонистондаги толиб гаишник братакан. Мабодо учратиб қосанг дислокациез борми деб сўраб кўргин нима бўлиши биласан кейин😁
@nurbekalimov
Рамазон ойи ҳодисаси
Бугун бизда ажойиб ҳодиса рўй берди.
Тармоғимизнинг барча шўъбаларида эҳсон қутилари ўрнатилган. Уларга саҳий харидорларимиз асосан кайтимга олинган пулларини ҳайрия ниятида ташлаб кетишади.
Корхонамизда ушбу қутиларга тушган барча маблағлар "Эзгу Амал" ҳайрия жамғармаси ҳисобига йўналтирилади. Бу жамғарма саратон касалига йўлиққан болакайларга ёрдам беришга иҳтисослашган.
Қутилар тўлганида корхонамиз ходимлари ва мутасаддилари, жамғарма ҳамда жамоатчилик вакиллари билан биргаликда қутиларни очиб, ичидаги пулларни санаб жамғарма хисоб рақамига топширишади.
Бугун навбатдаги қути очилиб, пуллар саналиб, тахлаётганимизда, қутидан ўндан ортиқ оқ конверт чиқди. Уларни очиб қарасак, конвертлар ичидан жами 50,000$ пул бор экан.
Оғир касалга чалинган болакайларга Рамазон ойининг табарук кунларида шундай гўзал эҳсон қилган номаълум инсон амали эзгулик, олижаноблик ва муқаддас Рамазон ойи хислатларига бўлган ишончимизни янада орттирди.
Жамгармага пуллар ўгирилиб жами 564 120 000 сўм юборилди.
Каналимнинг мурожаат ботига юборишибти))) Шунга чет эллик дўстларим қийналишаётган экан ўзбек тилини ўрганишга.
Инглиз тилида: here
Рус тилида: здесь
Ўзбек тилида:
Шу ерда
Шу ёқда
Шағда
Шетта
Шатта
Шуетта
Шеққа
Шўда
Шўтта
Шайда
Шейда
Шуйда
Шера
Шярда
Бу ерда
Бағда
Бетта
Батта
Бағда
Берда
Бўтта
Бу ёқда
Мана шу ерда
Мана шу ёқда
Маметта
Машитта
Машағда
Мамберда
Миняқта
Метта
Мерда
Меда
Мада
Минов жерда
Манатта
Маетта
Манбетта
Маншетта
Машайда
Имберда
Ишурда
Ишеда
Инашу ерда
Ишера...
@yuguryugur
Президент фармонига асосан «Дарё» фотомухбири Мадина Нурман «Шуҳрат» медали билан мукофотланди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлади. Тақдирланганлар қаторидан «Дарё» фотомухбир Мадина Нурман ҳам ўрин олди.
Президент фармонига асосан Мадина Нурман «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.
Мадина Нурманова 1993 йил Жиззах шаҳрида туғилган. У 2017 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. 2016 йилдан то шу кунга қадар «Дарё» интернет-нашрида фотомухбир сифатида ишлаб келмоқда.
Бундан аввал Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Президент фармонига асосан «Дарё» интернет-нашрининг бош муҳаррири ўринбосари Дилшод Шарипов ҳам «Шуҳрат» медали билан мукофотлангани ҳақида хабар берилганди.
@daryo_live
Совуқ уруш даври, Европа автобонидаги AҚШ танклари. Бу НAТОнинг ўша пайтдаги Россия чегарасидаги энг йирик паради бўлган.
Сурат 1955.
@nozimsafari