💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
МИБда доим қизиқ ишлар. Янгиер шаҳрида бўлган ҳолатакан. Куёв бола алиментдан яхшигина қарздор бўлган. Аёл алиментни тўлатиш учун МИБчиларни ишга солган. МИБ қарздорнинг уйига борганда бошқа аёлга уйланиш тараддудида, тўй тайёргарлиги билан банд бўлган. МИБчилар 15 суткани қарздорга мулойимгина эслатишгач, куёв бола 28.3 миллион алимент қарзини тўлаган. МИБ премияда, аёл хурсанд, куёв бола чиқим устига чиқимда, дунёдан норози😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
Камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш механизми кенгайяпти
Президентнинг янги фармонига кўра, 2025 йил 1 апрелдан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам беришнинг янги механизмлари жорий этилади. Энди камбағал оилалар нафақат моддий ёрдам, балки турли йўналишларда қўшимча имкониятларга эга бўлади.
✔️ Камбағал оилалар уй-жой ва соғлиқни сақлаш бўйича қўшимча ёрдам олади.
Уларнинг оилаларига зарур инфратузилма яратиш, уй-жой шароитларини яхшилаш ва тиббий хизматлардан фойдаланиш учун “Ижтимоий дафтарлар” жамғармасидан маблағ ажратилади.
✔️ Хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллиги учун грантлар берилади.
Камбағал оилалардаги камида 3 нафар хотин-қиз ёки ёшларга иш ўринлари яратадиган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармаларидан 60 БҲМгача грантлар берилади.
✔️ Ногиронлиги бўлган ёшлар учун спорт тўгаракларига бориш осонлашади.
Уларнинг параспорт тўгаракларига қатнаши учун йўл ҳақи харажатлари ҳар ойда 1 БҲМ миқдорида қоплаб берилади.
✔️ Спорт ва санъат тўгаракларига қатнаётган ёшлар учун қўшимча имкониятлар яратилади.
Агар ёшлар 6 ой давомида мунтазам равишда спорт ёки санъат тўгарагига қатнашса, улар учун 10 БҲМгача қийматдаги махсус спорт кийими, инвентари, мусиқа ва чолғу асбоблари харид қилиб берилади.
✔️ Офатлардан зарар кўрган оилалар учун молиявий ёрдам ажратилади.
Ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген офатлар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали 150 БҲМгача маблағ ажратилади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбек филмлари ичида энг зўр филмлардан бири шубҳасиз “Телба”. Сиз ҳам кўргансиз бу филмни. Кўрмаган бўлсангиз албатта кўринг. Ўз даврини легендалари Улуғбек Қодиров ва Дилноза Кубаевалар жуфтлигидаги бу филм ўз даврида кассабоп бўлган.
Қўштирноқ подкастда Салом ТВ асосчиси Шохруҳ Муртазаев ва Расул 24 билан бўлган суҳбатни кўришингизни тавсия қиламан.
https://youtu.be/vbm6MAtF4rA
Плоссла Бекмирза билан олган подкастида ибратли видео қиладиганлар ҳақида гаплашибди. Ростдан ҳам, ибратли видеони танқид қилди дегани динга қарши дегани эмас. Агар ўша вайнерлар қилаётган видеосига ўзлари амал қилганида, Бекмирза айтганидек, танқидлардан кейин ўзларини бундай тутмаган бўларди ва "Ҳудога солиб қўя қолишарди."
Тўлиқ подкаст: https://youtu.be/emB_nWOkkiA
Амир Темур давлатининг пойтахти бўлган Самарқанд – ўз жозибаси билан ҳалигача инсонларни ўзига маҳлиё қилиб келади. Аммо ҳозирги Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри. Сиз ҳам ҳеч бўлмаса бир марта нега пойтахт ҳалигача Самарқанд эмаслиги хакида ўйлаб кўрган бўлсангиз керак.
Бугунги сонда айнан шу саволга жавоб топишингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=-OolcDYqXu4&t
Ис гази ер юзида энергиянинг жадал ишлатилишидан юзага келувчи, табиатда энг кўп тарқалган заҳарловчи газлардан биридир. Турли ёқилғилардан фойдаланиш натижасида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси портлаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар кўп кузатилмоқда.
Шу боис, ЎзЛиДеП инсон қадри учун тамойили асосида республика бўйлаб турли акциялар ташкил қилаяпти.
Акция доирасида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган 10 мингга яқин хонадонга ис газини аниқлайдиган ускуналар бепул тарқатилди.
Ушбу акцияда 1939 нафар депутатлар, 979 нафар тадбиркорлар, 4 мингга яқин тегишли давлат органи вакиллари иштирок этган.
Бу ускунанинг афзаллиги шундаки, хонадан чиқаётган газни дарров сезади ва огоҳлантирувчи овоз чиқаради, автоматик равишда газни тармоқдан узади.
Шу каби акциялар сони кўпаяверсин!
👉@Zafarbek_Solijonov
Расул аканинг подкастида чиқиш қилдим. Комментларда ёндириб берасизлар деган умиддаман😎🔥
https://youtu.be/pYHteiNDtKg?si=B513rb9aw_G5_qDG
Чор империясининг махсус вакили Мустафо Чўқайни ёнига чақириб, таълим йўналишини ҳуқуқшуносликдан тиббиётга ўзгартиришини айтади. Бунинг биргина сабаби эса келажакда бу бола, ўз давлатининг ҳуқуқий тарафлама ҳимоячиси бўлишидан қўрққан эди ва шундай ҳам бўлди.
Бундай маълумотларни "Қурултой" подкастининг навбатдаги сонида жуда кўп учратасиз. Подкаст шунчалар қизғин-ки, бир сонияга ҳам диққат бўлинмайди ва бир нафасда кўрилади.
Албатта кўришингиз керак.🔽
https://youtu.be/lkYWnbjt3tw?si=5aTNNmo2Gcoy60cr
Ёшларни муҳим лавозимларда синов тариқасида бўлсаям ишлатишни ёқлаганман доим. Улар ўша лавозим, масъулиятини эртароқ ҳис қилишни бошлайди. Кўзам ўрганади. Айниқса қонун чиқаришга масъул жой бўлса, янаям яхши. Масалан Ёшлар парламентини шунақа жой деб биламан. Ҳар парламент таркиби алмашган йилда, уларниям таркиби ўзгаради.
Юрист, ТДЮУ ўқитувчиси Лайло Аслонова Ёшлар парламентига раис бўлиб сайланди. Иброҳимжон Жўрабоев ва Азизбек Очилбоев унга ўринбосар бўлди. Сенат раиси ушбу йиғинда яхши таклиф берди. Энди қонунларни кўриб чиқишда ёшлар манфаати ҳисобга олинганини ўрганиш мақсадида жойлардаги назорат-таҳлил тадбирларига Ёшлар парламенти аъзоларини жалб қилиш механизмини ишлаб чиқиш режалаштирилaди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Динчи фирибгарлар
Янги даврнинг илк йиллари эсингиздами? Ҳукумат диний қатламга эркинлик берди. Бағрикенг бўлди. Уларга алоҳида шароитлар қилинди. Кўнглига қаралди. Бироқ уларнинг ижтимоий тармоқда фаол аксар қатлами асл юзини секин-аста ошкор қилди. Жамоатчилик ҳам уларнинг ибратли вайнлари-ю ўзларини ҳокисор кўрсатадиган видеомурожаатларига аввалига ишонди.
Бироқ уларнинг асл юзи бора-бора очилаверди. Демократ, дунёвий шахсларнинг чегарасини ҳурмат қилмади. Ҳақоратлаб "таърифингни беряпман" деб ўзини оқлаганлари қанча бўлди. Одамларни Ерда туриб жаннат, дўзахга ажратган ҳукмсеварлар ҳақида китобларам ёзилса керак ҳали. Афсуски, давлатам, жамиятам бу ишлардан яхшигина зарарлар билан чиқди.
Эсимда қолганлари — педофил Қуръон мусобақаси совриндори, "Саҳоват-Наманган" хайрия жамғармасидан 4 миллиард ўғирлаган раҳбарлар, Сурхондарёда етим-есирга деб пул йиғиб ўзига ер сотиб олган мулла, 3931 нафар ватандошимизни Саудияда сарсон қилган ширкатлар, шахслар ва бошқалар. Давлатнинг конституциясига зид гапирган имомлар ҳақида гапирмасаям бўлади. Эҳҳее...
Яхшики одамларнинг кўзи анча очилди. Қўлини қовуштириб ҳар гапида диний жумла қўшиб гапирадиган товламачи, фирибгарларнинг фарқига бориб қолди. Бироқ жамоат фаоллари ҳам, сиз ҳам ҳали кўп иш қилишингиз керак. Яқинларни огоҳлантиришда, улар гап бошласа чўнтакка эҳтиёт бўлишда давом этишимиз керак. Ана шундагина ўзимиз орзу қилган яхши жамиятни қура оламиз.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Трамп сайловдан олдин қандай ваъдалар берган бўлса, бирма-бир ҳаммасини бажариб келмоқда. Улардан бири Америка фуқаролари солиғига кун кўрувчи USAID каби халқаро ташкилотлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш эди.
USAIDʼни бизда зиёлиларимиз журналистикани қўллаб-қувватловчи, рак ва бошқа касалларга моддий ёрдам кўрсатувчи мустақил жамғарма сифатида билади. Бироқ айни вақтда Оқ уй бу тузилмани террористик ташкилотлар, ЛГБТ фаолиятини қўллаб-қувватловчи ташкилот сифатида кўриб, танқид остига олмоқда. Унинг фаолияти қайта кўриб чиқилишга муҳтожлигини таъкидламоқда.
Ўзи USAID тарихига қарасак, АҚШнинг отиб ўлдирилган президенти Кеннеди уни ягона мустақил агентликка айлантирган. Тараққиёт ва инновацияни ёйиш руҳиятига эга ташкилот бўлиши керак бўлган. Бироқ USAID бир неча марта сиёсий низолар ичида қолди.
Масалан агентлик Куба ҳукуматини ағдаришга қаратилган Zuzuneo қўпорувчилик операцияларини амалга оширилишини молиялаштирган. Халқ вакиллари Конгресменлар бу ҳақда газеталардан хабар топиб, жуда қаттиқ ранжишган. Билмаган. Дипломатик можаро келиб чиққаниям уларга ёқмаган. МРБ айғоқчилари USAID ходими ниқоби остида юргани ҳақидаги кейсларни айтмасаям бўлади.
USAID каби ташкилотларнинг моддий ёрдамидан таълим тизимини ривожлантириш, тиббиёт йўналишларида фойдаланиш тўғри. Уни рад қилмаслик керак. Тайёр маблағ, фойдаланиш керак.
Аммо грант ажратилишдаги шаффофлик, жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини ошириш учун назорат механизмларини ишлаб чиқиш, самарали таъсир чораларидан фойдаланиш заруриятга айланиб қолмоқда. Бунинг учун бизнинг вакилларимиз бу борада янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиши керак. Бу ҳақда депутат Нодир акаям фикр берди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бир ҳужжат тайёрланиб, раҳбариятга киритилиб, тасдиқлангунга қадар бўлган жараён жуда узун. Бир ҳужжатнинг турли хил версияси тайёрланади. Қоралама, якуний версия дегандек. Раҳбарият эса охирги вариантини кўриб имзолайди, ва ишончингиз комил бўлсинки, бу ҳужжатда заррача хато бўлиши имконсиз.
Гап нима ҳақида дейсизми? Кеча оммага чиқарилган электромобиллар тўғрисидаги қарордаги имловий хато кўплаб муҳокама, танқидларга сабаб бўлмоқда. Юрист сифатида, турли ҳужжатларнинг тайёрланишида иштирок этган мутахассис сифатида ишончим комил бўлиб айтаманки, бу хато атайин қилинганмас. Инсон омили сифатида хато ўтган бўлиши табиий. Нега буни Бош вазир кўрмаган десангиз, юқорида айтганимдек, Ҳукумат раҳбари кўриб имзолаган ҳужжат нусхаси эмас, умумий бўлимдаги нусхаси оммага тақдим этилади, яъни ПДФ форматида lex.uz га жойланади. Ва айнан шу лаҳзада кимдир техник хато қилган, эски, "кўрилмаган" нусхани босворган.
Бу шунчаки ишда ҳар куни бўладиган кичик бир хаточа. Техник жиҳатдан бир ходимнинг эътиборсизлиги. Бундан ваҳима қилиш шартмас. Юзлаб кишининг қўлидан ўтадиган бу ҳужжатнинг якунийсида хато бўлмагани аниқ. Ҳозир халони тузатиб қўйишибди.
Шу ўринда бошқа бир гап: имло ва техник хатолардан кўра ҳужжатнинг мазмунига эътибор берилса кўп яхши бўларди. У ҳақда гапирсангиз, таклиф берсангиз фойдали.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистонда кам сонли қадриятлари баланд тадбиркорлардан бири — Ҳусан Мамасаидов бепул онлайн дарс ўтяпти😎
Ҳусан акани интернетда видео чиқишларини кузатиб бориб, ўзимизам фойдали билимлар оламиз. Бизнесдан ташқари ҳаётий тавсиялариданам кўп нарса ўрганиш мумкин.
Шахсан ўзлари ҳаётларини бир балансда олиб борар экан. 23 йил давомида мисқоллаб терган ҳаётий билим ва тажрибалари ичидан амалда энг катта фойда берганларини юртдошларимиз биланам юаҳам кўрмоқчи.
Сизнинг ҳам ҳаётингизда тартибсизлик бўлса, ишга, оилага меъёрида вақт, эътибор ажрата олмаётган бўлсангиз, пул, энергия тақсимотини тўғри татбиқ қилолмаётган бўлсангиз, Ҳусан Мамасаидовнинг “Ҳаёт баланси” номли БEПУЛ онлайн дарсларига қатнашишни тавсия қиламан.
Дарс 14-15 февраль кунлари ёпиқ телеграм каналда бўлиб ўтади! Ўзимам қатнашишни режа қиляпман.
Ёпиқ каналга қўшилиш:👇
/channel/+WQxj5VNuOD44ZmNi
/channel/+WQxj5VNuOD44ZmNi
/channel/+WQxj5VNuOD44ZmNi
Эркинжон ака Сирдарёга ҳоким бўлганди. Самарқанддаги матбуот котиби Манучеҳр акаям Сирдарёга келди. Манучеҳр ака ишининг устаси. Жамоатчилик билан доим яхши алоқада😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
Китобхон ёшлар диққатига! “Ёш китобхон” танловининг ҳудудий босқичи бошланмоқда!
Ёшлар ишлари агентлиги энг кўп кутиладиган билимлар беллашувини бошлаяпти.
Ёш авлоднинг китобга бўлган муҳаббатини янада ошириб, билим ва тафаккурини чархлашга хизмат қиладиган “Ёш китобхон” танловининг ҳудудий босқичи 3 февралдан старт олади. Батафсил маълумотлар билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Билимдон ёшлар, барчангизга омад ёр бўлсин! Ғолибларни электромобил кутмоқда!
👉 @Zafarbek_Solijonov
Мухлисларни кўпайтириш учун диндан фойдаланиш ҳақида
Охирги йилларда эътиборимни тортадиган нарсалардан бири бу спорт ва санъат юлдузларининг диний имиж яратиши бўлди. Деярли ҳар бир юлдуз қандай “қовун” туширишидан кейин ёки нимадир бизнес бошлашидан олдин Каъба олдида туриб расм қўяди. Спортчиларнинг диний имижи эса алоҳида мавзу.
Айтишингиз мумкин бу унинг шахсий эътиқод масаласи эмасми деб, лекин бу ҳаракатлар ва стратегия уларга танқиддан қочиш, ўзини осон оқлашга шароит яратишдан бошқа нарсамас. Масалан, Сардор Раҳимхон ўтган йили ҳайп кўтариш учун “илон ҳужум қилди” деб сохта видео чиқариб шарманда бўлганда ўзини диний гаплар билан ҳимоялашга ҳаракат қилганди.
Тренддан тушиб қолиб, активи пасайган исталган медиа шахс бирданига диндорлигини намойиш қилишга ўтмоқда. Бу эса жамиятдан танқидий фикрлашни талаб қилади. Яъни эндиликда биз янада хушёр бўлишимиз керак. Фарзандларимизни сохта диндор юлдузлардан асрашимиз ва уларга тўғри тарбия беришимиз керак.
Ўзингизни бунчалик осон алдашларига йўл қўйиб берманг. Медиада танилган ҳеч бир инсон шунчаки расм ёки видео қўймайди. Бундан доимо қандайдир кўзланган мақсад бўлади. Шунингдек, кимдир хато қилганда ёки қонунни бузганда унинг қанчалик диндор бўлганлиги сизни соғлом фикр юритишдан тўхтатмаслиги керак. Машнақа фикрларни ўйлаб ётгандим😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
Паспорт жуда муҳим ҳужжатдир, чунки у инсоннинг шахсини тасдиқлайди ва унинг фуқаролигини кўрсатади. Паспорт ёрдамида сиз мамлакатдан чиқиш ва кириш, шунингдек, чет элда саёҳат қилиш ҳуқуқига эгасиз.
Паспортнинг юридик аҳамияти катта, чунки у кўплаб давлатлар ва ташкилотлар томонидан тан олинади. Шунингдек, паспорт ёрдамида визалар олиш, давлат хизматларидан фойдаланиш ва бошқа ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради.
Паспортнинг йўқолиши ёки ўғирланиши муаммо туғдириши мумкин, шунинг учун уни хавфсиз сақлаш жуда муҳим.
Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/kyX7-WCc-BI?si=R_bqrmimWb-5OpT3
Органда ишласангиз, ноқонуний буйруқни бажаришга шошилманг. Айниқса фалончини қама ёки ўлдир дейишса. Манаман деган энг каттаси "жавоб" деб айтсаям. Биринчи галда органга кираман деб қилган бутунбошли карерангиз ҳақида ўйланг. Оилангиз ҳақидаям.
Тизим вақти келса, шарт сиздан воз кечвораркан. Қурбон қвораркан. Ҳамма ерда номингиз чиққач, оилангизам бош кўтаролмай қоларкан. Бугун ноқонуний буйруқни бажармасангиз, ишдан ҳайдалсангиз ёки қамалсангиз ҳам оқланишингизга умид бўлади.
"Ўшанда буйруқни бажаргандим холос" деганингиздан кўра "ўшанда буйруқни бажармагандим" деганингиз сизни оқлайди. Машнақа хулосадаман шу кунлар.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Шу йил 1 февралдан Ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларига ҳам (тегишли сертификатга эга) 50 фоизгача устама тўланадиган бўлди. Зўр янгилик. Юқоридагилар жамоатчиликни эшитмоқда.
Президент фармони қабул қилингани тўғрисида вазир Ҳилола Умарова хабар берди. Аввалроқ бу хусусида гапириб, уларгаям устама фоизини кўтариш кераклигини урғулагандик. Петиция ҳам жойлагандик.
👉 @Zafarbek_Solijonov
9-феврал – Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллуд топган кун. Бу санада Навоийни хотирлаш мақсадида ҳар йили табриклар, видеороликлар, тадбирлар ва махсус концертлар уюштирилади.
Шу қаторда, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳам ушбу санага алоҳида ёндашиб, "Алишер Навоий ҳақида қизиқарли 10 факт" номли видео роликини тайёрлабди. Видеода шоирнинг ҳаёти ва ижодига оид маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.
Бундай ижодий намуналар ёшларни буюк аждодларимизнинг ижодини ўрганишга қизиқиш уйғотиши аниқ.
👉@Zafarbek_Solijonov
Ёшлигимда бобом билан якшанба кунлари бозорлик қилгани чиқардик. Уйга харажат қилгач, бобом ўзига газета, менга детектив китоб олиб берарди. Олтиариқнинг марказида кўчма китоб дўкони бўларди. Ўша ердан сотиб олардик. Зўр дамлар эди.
Бугун ҳаммаси осон. Асаҳийда болалар учун акция бўляпти. Яхши локация. "Дунё даҳолари" китобини сотиб олсангиз, бонусига "Рус халқи эртаклари" китоби берилади. Якшанбада болаларингизнинг китоб жавонини тўлдиринг😎
Линк👉 /channel/asaxiybooks/7937
@Zafarbek_Solijonov
Давлат раҳбари куни кеча Маданият вазирлиги тизимидаги яна 120 та маданият ва санъат маркази бўш турганини ҳисобга олиб, маданият вазирига марказларни илғор хорижий тажриба асосида хусусий секторга беришни ташкиллаштириш вазифасини топширган эди.
Қонунчилик палатаси депутати Ойдин Абдуллаева бу топшириқ иккала ташкилотнинг ҳам сафарбарлигини оширишига хизмат қилишини таъкидлади.
Шунингдек, яна бир депутат Муҳаммаджон Валиев хизматлар соҳасини ривожлантиришга янгича ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари ҳажми ортаётганини ва янги иш ўринлари яратилаётганини қайд этди.
Хусусий сектор томонидан бажарилиши мумкин бўлган хизматлар учун давлат буджетидан маблағ ажратиш нотўғри экани таъкидланган. Хусусий секторнинг фаол иштирокини таъминлаш орқали нафақат давлат харажатлари камайиши, балки хизматлар сифати ошиши мумкин.
Депутат Зуҳра Миргазиева хизмат кўрсатиш соҳасини хусусий сектор билан ҳамкорликда ривожлантириш бугунги кун талаби эканини ва бу орқали самарали натижаларга эришиш мумкинлигини айтиб ўтди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
8 йиллик танаффусдан сўнг қишки Осиё ўйинлари бошланди
Хитойнинг Харбин шаҳрида Осиёнинг энг йирик қишки спорт форуми - IX қишки Осиё ўйинлари очилди. Форум сўнгги бор 8 йиллик аввал ўтказилганди. Ўзбекистондан 6 та спорт тури бўйича 24 нафар спортчи медаллар учун курашади. Бу қишки спорт тарихидаги энг йирик делегациямиз ҳисобланади.
Спорт — бу фақат ғалаба ёки мағлубият эмас, балки ҳар бир кураш ва ҳаракатдаги таваккаллик, меҳнатдир. Биз, ўзбек халқи, терма жамоамизнинг юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини катта қувонч ва фахр билан кузатамиз.
Олға, Ўзбекистон!
👉 @Zafarbek_Solijonov
Минимал истеъмол харажатлари – бу сизга таъсир қиладими?
📊 МИХ нима?
Минимал истеъмол харажатлари (МИХ) — бу инсоннинг асосий эҳтиёжларини, масалан, озиқ-овқат, маиший, транспорт каби хизматларини қоплаш учун керак бўлган минимал пул миқдори. МИХни билиш, одамларга минимал даражада ҳаёт кечириш учун қанча пул кераклигини тушунишга ёрдам беради. 2025 йилда МИХ 648 минг сўмдан 669 минг сўмга оширилди, бу нархлар ва инфляция ўзгаришларини ҳам акс эттиради.
Биз операцияларни фақат пул топиш учун қилмаймиз, агар беморни операцияга мухтожлиги бўлмаса уни консултациядан қайтарамиз. Беморга фойдамиз тегмаганга яраша зараримиз ҳам тегмасин.
Хирургия бу оҳирги чора. Унгача оддий парваришлар, косметологик муолажалар олиши керак беморлар. Шундаям бўлмаса кейин жаррохликка мурожаат қилишлари керак.
Қўштирноқ подкастда ҳозирги кунда урф бўлган эстетик жарроҳлик ҳақида шифокорлар Дониёр Чориев ва Маруф Мурадович билан суҳбат.
🔗https://youtu.be/rSps62EazlU
Малайзиянинг ислом санъатига оид нодир коллекцияси Ўзбекистонда намойиш этилади
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ташаббуси Малайзия Ислом санъати музейи раҳбарияти томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.
Марказ матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистонда ушбу музейнинг ноёб экспонатларини намойиш этишга бағишланган махсус кўргазмалари ташкил этилади. Кўргазмада мамлакатимиз тарихи билан боғлиқ ноёб ислом маданияти асарлари намойиш этилади.
Батафсил шу ерда👉 /channel/islommarkazi/4128?single
@Zafarbek_Solijonov
Шавкат Мирзиёев ташаббуси Малайзияда қўллаб-қувватланди
Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этилган халқаро илмий анжуман катта натижа берди. Тадбир давомида Президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган мега-лойиҳа – Ислом цивилизацияси маркази дунёнинг етакчи мутахассислари томонидан қўллаб-қувватланди.
Муҳими, Ўзбекистонлик тадқиқотчилар ва олимлар энди Малайзиянинг 100 000 дан ортиқ ноёб қўлёзмаларини ўрганиш имкониятига эга бўлди. Бу эса тарих ва илм-фан учун мислсиз ютуқ!
Бундай ҳамкорлик, айниқса, ёш олимлар учун катта имконият эшигини очади. Чунки тараққиёт – фақатгина бугуннинг эмас, балки келажакнинг ҳам муваффақияти демакдир!
👉 @Zafarbek_Solijonov
Кечадан бери "Зойир ака бошқа ишга ўтди" деган миш-мишлар. Зойир ака ҳозирча ўз ўрнида. Президент қаерга ишонч билдирса, ўша ерда вазифасини ўтайверади. Шунақа кадр. Бугун Олмалиқ шаҳар маркази, бозорларни ўрганди. Мутасаддиларга дакки берди.
"Ойдин" бозордаги ҳолат тартибга муҳтожлиги, озиқ-овқат расталарида антисанитария ҳолатлари бартараф этилиши кераклиги, ўзбошимчалик билан ташкилланган ҳудудлар тартибга келиши зарурлиги айтилди. "Шашмелар!" деган фотониям қўйдик. Кузатамиз😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
Кинематография агентлиги фитналар макони бўлган кўпинча. Яна ички интригалар бошланган кўринади. Ижтимоий тармоқларда ҳар хил материаллар эълон қилиняпти. Бу ташкилотни ўзи таг-туги билан йўқотиш керакмикан? Ҳукуматга ёрдам бериши керак бўлган агентлик бош оғриқ бўлади шекилли бу кетишда, яна.
Ёш кадрларни бузадиган, қонини ичадиган бюрократ, "совок" кўп. Ишлаганман, биламан. Айрим раҳбарларини "Касаба уюшмалари"га ўтказиш керагиди ўзи. Қудратилла аканинг ёнида жимгина ишини қилиб юрарди, фитналашмай. Матбуот хизмати бу ҳолатларга расмий муносабат беришини сўраб қоламиз.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Биз тановул қиладиган таомлар, биз яшаётган ҳудуднинг географик жойлашувига боғлиқ эканини билармидингиз? Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бир халқнинг миллий таоми, бошқа халқларга мос тушмаслиги мумкин. Бунга сабаб, ўша ҳудуднинг иқлимидир.
Қурултой подкастининг ушбу сони, шубҳасиз, жуда иштаҳа очар бўлди. Қолаверса, таомларимиз ҳақида кўпгина қизиқ маълумотлар гапирилди.
Албатта кўриб чиқинг⬇️
https://youtu.be/nkiUVYofIU8?si=fZuT4xm7UiltYUJ1