zafarbek_solijonov | Unsorted

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Subscribe to a channel

Zafarbek Solijonov

Ижтимоий тармоқларда фаоллар томонидан Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди дея фикр билдирилди. Аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқяпти.

Юридик университети доценти Мирёқуб Рахимов ушбу масалада ўз фикрини билдирди:

Янги Меҳнат кодексида таътил давомийлиги камайтирилдими?

Йўқ, аксинча, янги Меҳнат кодексида ҳар йилги энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календар кун этиб белгиланди. Таққослаш ўрнида, эски Меҳнат кодексида бу муддат ўн беш иш куни эди.

Вазиятни 2025 йил мисолида тушунтирамиз. Ходим эски Меҳнат кодекси бўйича 2025 йил 3 феврал кунидан ўн беш иш куни ҳар йилги меҳнат таътилига чиқса, 20 феврал унинг ишга чиқадиган куни бўлади. Чунки эски Меҳнат кодекси бўйича таътилнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан ҳисобланар эди. Якшанба меҳнат таътили давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмас эди.

Янги Меҳнат кодекси бўйича эса агар ходим 2025 йил 3 феврал кунидан йигирма бир календар кунлик ҳар йилги меҳнат таътилига чиқса, у 24 феврал куни ишга қайтиши керак бўлади. Чунки бу ҳолатда якшанба меҳнат таътилининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинади.

Унинг айтишича, бунинг ортидан, дейлик 5 млн сўм ойлик оладиган ходимнинг таътил пулига деярли 600 минг сўм яна қўшилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, янги Меҳнат кодекси меҳнат таътили масаласида ходимлар манфаатларини яхшироқ ҳимоя қилишга йўналтирилганлигини кўришимиз мумкин. Аввалги таҳрирдан фарқли равишда, меҳнат таътилининг минимал муддати календар кунлар бўйича узайтирилди ва халқаро стандартларга тўла мувофиқ равишда тартибга солинди. Меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш тизими ҳам эски кодексга нисбатан ходимлар учун яхшироқ шароит яратиб, ХМТ стандартларига жавоб беради, — деб ёзади мутахассис.

Мирёқуб Рахимовнинг таъкидлашича, фаоллар Меҳнат қонунчилигида эксперт бўлмасдан, ҳолатни тўлиқ ўрганмасдан бўлар билмас ҳар хил хулосаларга келмаслиги керак.

— Бу меҳнаткашларни чалғитиш орқали уларнинг иш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатишга уриниш деб ҳисоблайман, — деб ёзган юридик фанлар доценти.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Амалдаги кодекс билан оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик, жумладан, қурол-яроғ, портловчи, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган бошқа буюмлар билан муомала қилишни ўрганганлик ҳамда оммавий тартибсизликларни ташкил қилиш фаолиятини молиялаштирганлик учун жавобгарлик назарда тутилмаган.

Янги қонун билан жиноят кодекси 244-моддасининг учинчи қисмида оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик ҳамда худди шу модданинг тўртинчи қисмида ушбу ҳаракатларни молиялаштирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Сенат

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Жазони ўташ муассасаларида маҳкумлар ва уларнинг яқинлари ўртасида видео-учрашувлар ўтказилишига рухсат берувчи қонунни кўриб чиқяпмиз. Бу уларнинг асосий ҳуқуқларидан бири — сенатор Қутбиддин Бурҳонов.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бугунам Сенат мажлиси давом этяпти. Донорлик ҳаракатини рағбатлантиришга қаратилган қонун маъқулланди. Унга кўра Фахрий донор кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар:

• Жамоат транспортидан бепул фойдаланади;
• Улар учун қулай вақтда таътилга чиқиш ҳуқуқига эга бўлади;
• Санаторий-курорт йўлланмаларини навбатсиз олади.

Бу қонун тиббиёт соҳасида қон заҳиралари ва беғараз донорларнинг сони ортишига хизмат қилади. Бу эса инсон ҳаёти асраш ва саломатлигини таъминлаш учун муҳим. Донор бўлинг😎

Онлайн

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳоким ишлаяпти

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қачондир жаҳон уруши бўлса, сув учун бўлса керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яқинда ДХХ кафега йиғилволиб, қўлга тушган ноқонуний диний жамоатни фош қилганди. Улар Божхона қўмитаси ходимлари эди. Яъни давлат хизматчилари.

Бугун Сенат мажлисида концепция муҳокамасида "давлат хизматчиларининг дунёвий давлат сиёсати моҳиятини англамаслик, принципларига амал қилмаслик, динни давлатдан ажратилганлиги" жумлалари ишлатилди. Ушбу концепция қабул қилингач, ДХХ диний бағрикенглик, эътиқод эркинлигини бузганларга нисбатан назоратни давлат ташкилотларидан бошласа керак. Шунақа тахмин қиляпман.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан бўлган учрашувидан хулосаларим. Дипломатия университетида ўқиб юрган пайтларимниям эсладим. Ёшлар, сизларга ҳавасдаман. Айниқса ҳар йили 1000 та иқтидорли талаба дунёнинг топ-100 олийгоҳларига ўқишга юборилиши хабари — талаба бўлгим келиб кетди😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шахсан ҳоким бош-қош: Қувасойда 300 га яқин дарахт қўпориб ташланди

Қувасой шаҳар прокуратурасининг шундоққина қаршисида юзлаб дарахтлар “кўчириб ўтқазиш” баҳонаси билан қўпориб ташланди.  Бу шаҳар ҳокими Зафар Тўрақуловнинг шахсий ташаббуси бўлган: экологиядан розилик олинмаган. “Қабристонларга кўчирилди” дейилган дарахтларнинг кейинги тақдири ҳам номаълум. Kun.uz ҳолатни ўрганди.

Фарғона вилояти экология бошқармаси бошлиғи Баҳром Жумановга кўра, ушбу дарахтларни кўчириш бўйича ҳеч қандай рухсат олинмаган. Зафар Тўрақулов дарахтларни кўчиришдан аввал шаҳар экология бўлимидан оғзаки (!) рухсат олинганини билдирди. Қувасой шаҳри прокурори Санжархон Жаҳонов эса ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

💰 Пулингиз қаерда кўпроқ даромад келтиради?

InfinBANK'нинг янги Infin-Premium валюта омонати - молиявий барқарорлик гарови! Доллардаги жамғармангиздан максимал фойда олинг.

✅ Юқори фоиз ставкаси - йиллик 7,5%
✅ Бошланғич миқдор - 1000 доллар
✅ Муддат - 24 ой
✅ Дастлабки 6 ой давомида пул қўшиш имконияти бор
✅ Фоизларни ҳар ой олиш имконияти

Қўшимча қулайликлар:
➖Муддатидан олдин ёпиш имконияти
➖Қисман маблағ ечиш мумкин
➖Давлат кафолати остида

Infin-Premium омонати — молиявий мақсадларингизга элтувчи йўл!

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Машнақа ишлайди механизм😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўтган йиллардаги кўрганларим доно бўлишим учун етарли бўлмаслиги аниқ. Бироқ ҳокимият ҳақида хулосаларим кенгайишига хизмат қиляпти. Барча хулосаларимни қайта-қайта кўришга чорлаяпти. Англаганларимдан бири шу бўлдики, ҳокимият ҳиссиётсиз бўларкан. Ундан эзгулик, адолат, инсоф кабиларни кутмаслик керак. Бори шукан.

Унга кимлигингизнинг умуман фарқи йўқ. У ўзини сақлаш йўлида ҳар қандай ишдан қайтмайди. Сизнинг тизимни мустаҳкамлашга ёки унинг давомийлигини таъминлаб турадиган солиқ тўловчиларига қилган ишларингизга ҳам қарамайди. Кимлигингиз, авлодингиз ким, даражангиз қанақа, нималарга эришдингиз — умуман қизиқмас. Бир кунда унутади.Бир кунда тортволади. Бир кунда тақдирингиз ўзгариб кетади. Унинг мустаҳкамлигига озгина хавф солиб кўринг, бирдан ҳимоя механизмлари ишга тушади. Сизни чавақлашга тайёр туради.

Тизим шунақа ишлайди. Ўзи тўғри деб билган йўлдан қайтмайди. Ўзгаргандек кўриниши мумкин, бироқ фундамент ўша-ўша — ҳокимият ширин деган тамойил устига қурилган бўлади барчаси. Байрам, тўйингиз ёки фарзандингизнинг туғилган кунида сизни ичкарига тиқиб, "с праздникооооом" деб яқинлари билан қадаҳ уриштириб ўтиришлари мумкин унинг ҳимоячилари, эгалари. Лаззатидан шингил татиган Худо берган талант эгаси бўлган ёзувчилар ҳам ундан кетолмай қолаётгани ҳам гапимнинг исботидир. Сиёсатдаги "Қуёш барчага баробар" эмаскан, аслида...

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

⚡️ИИВ: "Бизнинг ҳам идора ва ташкилотлар ўрнак олса арзийдиган тадбир"

Тошкентда хитойликлар ўтказган тадбир ҳақида ИИВ матбуот хизмати расмий тушунтириш берди.

Бугун, 15 февраль куни ижтимоий тармоқларда хитойлик фуқароларнинг Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Миллий боғда баннерлар билан тўпланиб, “митинг” қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Билдирилишича, аслида “Huawei” компаниясининг ишчилари доимгидек шанба ва якшанба кунлари югуриш акциясини ўтказган.

Баннерларда хитой тилида “Спорт соғлиқ гарови, сиз ҳам югуриб соғлом бўлинг“ деган ёзувлари мавжуд бўлган.

“Бизнинг ҳам идора ва ташкилотлар ўрнак олса арзийдиган тадбир эканлигини эътироф этамиз”, дейилади хабарда.


Telegram |Instagram |  uzdiplomat">You Tube | Facebook | X

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президент ёшлар тадбиркорлиги учун 400 миллион доллар ажратилишини маълум қилди

Бу бизнес бошламоқчи бўлган ёшлар учун катта йўллар очади, иш қидираётганлар учун эса янги тизим жорий қилинмоқда.

Биринчи янгилик – Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил қилиниб, 100 миллион доллар ажратилиши.

Эндиликда 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит одиш мумкин, стартап лойиҳаларга эса 2 миллиард сўмгача инвестиция берилади.

Бу ўз бизнесини бошламоқчи бўлганлар учун реал имконият.

Иккинчи янгилик – Алоқабанк расман ёшлар банкига айлантириляпти! Бу банк орқали ўзини ўзи банд қилган ёшлар 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз олиши мумкин.

Энди 20 нафар ёшни иш билан таъминлаган тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Бундан ташқари, Алоқабанкка ушбу лойиҳа учун 200 миллион доллар ажратиларкан.

Учинчи катта ўзгариш: Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс ажратилиб, ушбу банк битирувчи ёшларни иш билан таъминлашга масъул этиб белгиланди.

Яъни, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларни иш билан таъминлаш бўйича умумий 400 миллион долларлик катта лойиҳа ишга тушириляпти.

Бу жараёнда хотин-қизлар ҳам четда қолмайди.

Кредитлар ҳажмининг камида 30% хотин-қизлар тадбиркорлигига йўналтирилар экан.

Ростдан ҳам, бундай ташаббуслар ёшларга иш бошлаш ва ўз соҳаси бўйича иш топиш учун кучли туртки беради. Кўпчиликда ғоя бор, лекин маблағ йўқ эди. Энди эса шартлар бор, йўналиш бор – ҳаракат қилиш қолди!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Банклар тугатилиши борасидаги янги тартиб нима беради?

Бугунги ялпи мажлисда “Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Қизиғи, муҳокамада “ЎзЛиДеП” фракцияси аъзоси Екатерина Смесова ўзбек тилида савол бериб, банкларни ихтиёрий тугатишга рухсат бериш нима учун 1 босқичдан 2 босқичга ўзгартираётганини сўради.

Қонун ижодкорлари таъкидлашича, асосий мақсад – омонатчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Илгари банк тугатилиши бир босқичли жараён бўлган ва омонатларни қайтариш устидан назорат мавжуд эмасди. Янги тартибга кўра эса, банк аввал омонатчилар билан ҳисоб-китобни жой-жойига қўйиши, шундан кейин тугатиш учун якуний рухсат олиши мумкин бўлади.

Бу ўзгариш банк тизимида шаффофликни оширади ва омонатчиларнинг маблағлари хавфсизлигини кафолатлайди деган умиддаман. Бундан ташқари, депутатларнинг муҳокамаларда давлат тилида иштирок этиши ҳам қонунчиларни аҳолига янада яқинлаштиради деб ўйлайман.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Қурултой" жамоаси бу сафар Хива қўшинлари ҳақида подкаст қилди. Назаримда, мазкур суҳбат деталларга бой, жуда ажойиб бўлган. Шуни айтишим мумкинки, нима сабабдан Хива қўшини русларга  енгилгани ҳақидаги саволларга тўлиқ жавоб олдим.

Яна бир қизиқ факт!

Хива қўшинига Шайх-ул Ислом ҳам жалб қилинган. Бунинг сабаби эса ҳарбий юришлар вақтида содир бўладиган ишларда шаръий ҳукм керак бўлган. Бундай вазиятда "Ҳарбий суд" ўз вазифасини ўташи керак эди.

Подкастни кўриш учун бу ерга босинг👇
https://youtu.be/9AzwJ_t0NgM

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Зўравонлик қурбонларини яраштириш мажбурияти бекор қилинади!

❌ Энди суд маиший зўравонлик қурбонларини яраштириш учун муддат белгиламайди! Бу – зўравон муҳитга қайтишга мажбурлаш амалиётига барҳам бериш дегани.

⚠️ Ажрим жараёнининг чўзилиши аёллар орасида ўз жонига қасд қилиш ва фожиали ўлим ҳолатларига сабаб бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Янги қонун бундай ҳолатларнинг олдини олади.

🏠 Уй-жой низоларида мулкдор қарорига кўра, уйни тарк этаётган шахсга бошқа турар жой бериш ёки ижара ҳақини тўлаш мажбурияти юкланиши мумкин.

Энди зўравонликка учраганлар ҳимоясиз қолмайди!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Биринчи навбатда, аҳоли ўртасида донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш, донорларга сифатли хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтириш масалaси бўлиши керак.

Қонунда ёзилгани – шулар билан чекланилади дегани эмас. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзлари ҳам қўшимча рағбатларни жорий қилиши мумкин. Шунинг учун ҳудуд раҳбарларини мазкур масалага алоҳида масъулият билан қарашга чақирамиз" — Танзила Норбоева.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Айтганча, яқинда Сенат оталиғи бўлган Ёшлар парламенти аъзолари таркиби янгиланганди. Бунгача улар Сенат ялпи мажлисида бирор марта нутқ сўзламаган. Бугун улар сессияда қатнашди, экология ва бошқа масалаларда фикрларини билдирди.

Янги қонун билан ботаника боғлари ерларини бериб юбориш, уларга бино-иншоотлар қуриб ташлаш кабилар тақиқланмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида “Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Мазкур ҳужжат билан тадбиркорлик субъектларига кредит ташкилоти олдидаги пул мажбуриятини бажариш бўйича кафолатлар (кафилликлар) бериш фаолиятини профессионал асосда амалга оширувчи, шунингдек, қонунчиликда назарда тутилган бошқа хизматлар кўрсатувчи кафолатлар бериш ташкилоти ҳамда факторинг хизматлари кўрсатишга ихтисослашган факторинг ташкилоти  институтлари жорий этилмоқда.

Батафсил

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенат раиси ўтган сафарги мажлислардаям, бунисидаям бир масалага урғу қаратяпти. Маҳаллий вакиллардан ялпи мажлисда кўриб чиқилаётган қонунни кенгашда депутатлар муҳокама қилдими ёки йўқ, фикри қандай ва шу кабиларни сўраб оляпти.

Демак биринчи сессияда ваъда қилинган Сенатнинг ҳар ойлик ҳисоботи эълон қилиниб борилиши, маҳаллий кенгашларни жараёнларга кўпроқ жалб қилиш ишлари бундан кейин кўпроқ назорат қилинади ва бу тўғри.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Бугун диний эркинлик концепцияси муҳокамасиям бўлади. Тадбиркорлар учунам янгиликлар бор.

👉 https://www.youtube.com/watch?v=oxvhbnbZT-w

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бизнес ва молия оламидаги энг муҳим янгиликлардан хабардор бўлишни истайсизми?

Ўзбекистонда иқтисодиёт ва бизнесга оид чуқур таҳлил, соҳа мутахассислари фикри ҳамда долзарб янгиликларни тақдим этадиган ишончли манбалар кам.

@tangauzb – бу бизнес, банк-молия, финтех, стартаплар ва венчур инвестициялар ҳақидаги энг долзарб маълумотларни тақдим этувчи канал.

Молиявий саводхонлигингизни ошириш, иқтисодий жараёнларни тушуниш ва бозор имкониятларидан хабардор бўлишни хоҳлайсизми?

Унда ҳозироқ обуна бўлинг — @tangauzb

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кеча интернетда бир-икки жойда Паркентдаги "снос" масаласида бир тарафлама материалларга кўзим тушганди. Бугун вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ўша ердаги аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди. Ҳоким штабга борибоқ "мен келдим, нима масалангиз бўлса гапиринг" деб диалогни бошлади.

Бўлаётган учрашувдан шуни тушундимки, қонунчиликдаги янгиликлар, қандай ўзгариш кутилаётгани аҳолига фаол тарғиб қилинмаган. Ҳоким лойиҳани презентация қилиб, ҳар бирини ўзи тушунтириб берди. Аввалига Паркент марказига борадиган йўлнинг икки четидаги уйлар бузилиб, катта йўл қуришмоқчи бўлишган.

Бироқ масъуллар кўпчиликнинг манфаатини ўйлаб, ўша йўлнинг ўзини бир тарафлама қилиб, Тошкентга қайтиш йўлини бошқа эски, сувбўйи йўлдан олиб борадиган бўлишган. Шу ташландиқ йўлнинг четига кўп қаватли уйлар ва бошқа савдо масканлари қурилишиям режаланяпти. Ўша ҳудудга туташ оз сонли аҳоли эса бошқа ҳудудга кўчирилади. "Снос" масаласида қонунчилик анча мустаҳкамланган. Компенсация ва бошқа масалалар анча жойига келган.

Зойир Мирзаев бу масалада қонундаги тартибга амал қилинишини аҳолига ўзи битталаб тушунтириб берди. Қолгани видеода ҳам айтилган. Янгиликлар кўп, пойтахтга уланадиган замонавий ҳудуд бўлади ҳали Паркент. Аҳоли ҳам ўзгаришлардан хурсанд. Сув эса оқишда давом этяпти. Паркентликларни катта ўзгаришлар кутяпти😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўқитувчи қорда пахта терди, чигитни ягана қилиш, ўтоқ қилиш, чиконка қилиш, пиллагача ҳаммасини ўқитувчи ва ўқувчи қилди. Ўша пайтда шу ишларни қилган ўқувчилар хозир мактабда дарс беряпти.

Мана сўнгги йилларда ҳаммаси ўзгариб, таълимда катта ўзгаришлар бўляпти. Биз босқичма босқич ҳамма хатолар устида ишлаяпмиз.

Қўштирноқ подкастда Таълим бўйича сухбат.

🔗https://youtu.be/sDeuP_96na8

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ал Капоне —

20-асрнинг энг машҳур гангстерларидан бири. Чикагодаги жиноят оламининг етакчиси бўлиб, спиртли ичимликлар контрабандаси ва қиморхона бизнеси билан шуғулланган. "Валентиннинг қирғини" каби қонли жиноятлар билан танилган, лекин кўпинча оммага саховатли тадбиркор сифатида кўрсатилган. Охир-оқибат солиқ тўлашдан бўйин товлаш айби билан қамалиб, умрининг сўнгги йилларини касаллик билан ўтказган.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/kyX7-WCc-BI?si=eOiEUNYFThjf8DuO

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Зулфия мукофоти совриндори, хонанда Ширин Абдуллаевa вафот этгани муносабати билан отаси, B.A.Holding асосчиси, тадбиркор Баҳодир ака ва унинг оила аъзоларига таъзия изҳор қиламиз, сабр тилаймиз...

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Хитойликлар айнан рамзий маънога эга Миллий боғимизда митинг қилган. Боғ қўриқчилари ИИБ, Миллий гвардия ва ҳокимлик ҳолатдан бехабармиш. Журналист, блогерлар ва халқига кучини кўрсатадиган ҳукуматимиз уларни ҳам жазолай оладими?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Бобурнома” итальян тилида. Яна Ўзбекистон Президенти сўзбошиси билан

Буюк ватандошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Италияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги элчихонаси ҳамда Рим шаҳридаги “Sandro Teti Editore” нашриёт уйи томонидан “Бобурнома” асарининг итальян тилидаги таржимаси тақдимотлари ўтказилди.

Таржима мазкур нашриёт тарафидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сўзбошиси билан кўп нусхада чоп этилган.

Флоренция шаҳридаги тарихий “Палаццо Строцци”  қасрида тарихчи ва шарқшунос олимлар, жамоат ва маданият арбоблари иштирокида ташкил этилган маросимда Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, “Бобурнома” асарининг моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Тадбирда италиялик атоқли олим, профессор Франко Кардини, “Палаццо Строцци” мажмуаси президенти, Италия Сенати аъзоси Рекардо Ненчини,  “Sandro Teti Editore” нашриёти раҳбари Сандро Тети, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, профессор Баҳром Абдуҳалимов, Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ва бошқалар сўзга чиқиб,  “Бобурнома”нинг ушбу мамлакатда нашр этилиши икки давлат ўртасидаги ижтимоий-маънавий алоқалар ривожида муҳим воқеа бўлганини таъкидладилар.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қурултой жамоаси бу сафар ўзбек тили ва унинг тарихига мурожаат қилди. Подкаст меҳмони бўлмиш, филолог олим Иномжон ака Азимов ўзбек тили ҳақида билган маълумотларини биз билан баҳам кўрди.

Подкастда ўзбек тилининг келиб чиқиши ва ушбу тилнинг фойдаланувчиларига келтираётган бир қатор ноқулайликлар ҳақида гап кетган. Подкаст мен учун қизиқарли ва фойдали бўлди.

Сизга ҳам кўришингизни тавсия қиламан.🔽
https://youtu.be/GY6GWN-g4_0

Читать полностью…
Subscribe to a channel