zafarbek_solijonov | Unsorted

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Subscribe to a channel

Zafarbek Solijonov

Фаренгейт бўйича 451 асарида китоб ёқадиган ўт ўчирувчиларга қараб "ростанам бир вақтлар ўт ўчириш сизларнинг ишингиз бўлганми?" деб сўрашади. Бугун президент:

"Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди", деди.

Энди органдагилар жиноятчилик "оловини ўчириш билан шуғулланасизлар", эсларингдан чиқмаган бўлса.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президентимиз Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди.

Агентлик ходимлари вазирликларга, ҳудудларга бориб, аниқ бир соҳани таҳлил қилиб, муаммоларга ечим бериш ўрнига, қўзғатилган жиноят ишларини санайдиган қуруқ статист бўлиб қолгани қайд этилди.

Агентлик раҳбарияти коррупция ҳолати энг кўп бўлган туман соғлиқни сақлаш, бандлик бўлими ёки банк филиалига бориб, ҳолатни ўрганмагани, янги замонавий тизим бўйича таклиф бермагани кўрсатиб ўтилди. Ушбу соҳаларнинг бевосита раҳбарларининг ўз тизимини “коррупциядан холи” қилиш ишлари сустлиги танқид қилинди.

Президент топшириғи билан инвестиция дастурлари устидан назорат кучайтирилганидан кейин ўтган йилни ўзида 3 триллион сўм иқтисод бўлди. Ёки соғлиқни сақлаш тизимида “Ситуацион марказ” ишга туширилгани ҳисобига 2024 йилда 1,2 триллион сўмлик мақсадсиз харажатларнинг олди олинди.

Лекин, нега бу ишлар Президент топшириқ берганидан кейин бошланиши керак?”,

- дея савол қўйди давлатимиз раҳбари.

Парламентдаги бюджет қўмиталарида ҳам ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган 3 та вазирликка бориб, коррупциявий омилларни аниқлашда ва ўзгариш қилишда ташаббускорлик етишмаётгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яна солиқчилар бош... Солиқ органлари ўтган давр ичида тадбиркорларнинг "қонини ичувчи" ташкилотдан уларга кўмак берувчи ташкилотга айландими, йўқми билмайман. Бунга тадбиркорлар ўзи жавоб берса тўғри бўлади. Бироқ юқоридаги видео ва шу каби ҳолатлар ошкор бўлаётганидан англашиладики, тизим ислоҳотга жуда муҳтож. Қўмита режалари ҳақида жамоатчиликка ҳисобот бериши шарт!

Гап миллиардлар, давлат бюджети ҳақида кетяпти. Булар талон-тарож қилган пуллар аллақачон солиқчиларга юк бўлиб тушиб бўлган бўлса ҳам керак. Ҳамма ер "ўғриландия" бўлиб кетаётгандек. Президентнинг солиқчиларга қарата айтган ўша гаплари яна эсга тушади:

"Қани бюджетнинг пули? Ҳаммаси чўнтакка кетяпти. 3 йил ҳам ишламасдан, 4 қаватли уй қурасан ҳамманг, 20та машина оласан. Қаердан булар? Ойликдан оласанми? Сал инсофли бўл!"

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сунъий ҚҚС "возврати"дан миллиардлар ўмарилган

Ўтган йилнинг охирида жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди Солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бош инспектори Авазбек Сотволдиев ва унинг 29 нафар жиноий шеригига ҳукм чиқарди.

Гап шундаки, у ўз ваколат ва имкониятларидан фойдаланиб, ҳамтовоқлари билан ўнта МЧЖ орқали ишлаб чиқариш, экспорт билан боғлиқ сохта амалиётлар ташкил этади, бу амалиётлар бўйича ҚҚСнинг салбий фарқини давлат бюджетидан қайтариш схемаларини бажаради, қайтарилган маблағлар эса жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланади.

Яъни сунъий равишда ҚҚС салбий фарқи яратилиб, давлат бюджетидан миллиардлаб маблағлар олиниб, талон-торож қилинган. Қонунни уни яхши билган бузади, дейишганидек, жиноий гуруҳ аъзолари томонидан ҳужжатлар қалбакилаштирилган, "тўғри расмийлаштирилиб" тизимга киритилган, зарур бўлса, пора берилган, пора олди-бердисига воситачилик қилинган.

Жиноий иш доирасида Авазбек Сотволдиевдан ташқари яна 29 кишига айблов эълон қилинган. Улар орасида МЧЖларни ташкил этган уддабуронлар, “қўғирчоқ” директорлар, Андижон вилояти Солиқ бошқармасининг масъул ходимлари, ҳисобчилар ва бошқалар бор. Судда аниқлашича, жиноий гуруҳ хатти-ҳаракатлари натижасида қарийб 168 млрд сўмлик маблағ транспорт воситалари, кўчмас мулк, тадбиркорлик субъектлари сотиб олиш йўли билан легаллаштирилган.

Суд ҳукмига кўра, Авазбек Сотволдиев 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам турли муддатларга озодликдан маҳрум этилиб, айримлари шартли жазо олган.

Жиноий гуруҳнинг асосий ташкилотчи ва ижрочилари давлатга етказилган қарийб 168 млрд сўмлик зарарни ҳам солидар тартибда қайтариши керак бўлади.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Бек ва Лола” – ўзбек мультфильми ҳам шунчалик машҳур бўлиши мумкин экан-ку!

Чет элникига ҳавас қилиб юргандик, лекин ўзимизда ҳам миллий қадриятлар, илм-фан, ватанпарварлик, спорт ва маданиятга оид сифатли мультсериал яратса бўлар экан.

“Бек ва Лола” мультфильми қисқа муддат ичида YouTube’да 32 миллион мартадан ортиқ томоша қилинди, 110 мингдан ошиқ обуначи тўплади, ҳаттоки “Бадантарбия” қисми 13 миллион кўриш йиғди.

Энг қизиғи, нафақат болалар, балки катталар ҳам томоша қилишяпти! Ўзбек анимацияси ривожланаётганидан хурсандман.

Бугун яна янги қисм чиқди, сиз ҳам томоша қилинг.

👉 bekvalola?feature=shared" rel="nofollow">https://youtube.com/@bekvalola?feature=shared

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Акмал Икромов –  аср сиёсий майдонида муҳим роль ўйнаган шахслардан бири. У Ўзбекистон СССРнинг биринчи котиби сифатида совет сиёсати ва маҳаллий бошқарув ўртасида мувозанатни сақлашга уринган раҳбар эди.

Икромовнинг фаолияти ва тақдири ҳақида тарихчи олимлар турлича фикр билдирадилар. Унинг сиёсий қарорлари ва Кремль билан алоқалари, шунингдек, 1937-йилги қатағонлар даврида унга қўйилган айбловлар тарихий тафсилотлар асосида таҳлил қилинганида янада мураккаб манзара намоён бўлади.

“Қурултой” илмий-оммабоп подкастининг мазкур сони айнан Акмал Икромов шахсиятига бағишланган.

Видеони кўриш учун ҳавола👇https://youtu.be/BvcbU1a1cz4?si=Xy7bU_HEto8Hh0Ua

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

IT-хизматлар экспорти ҳажми 10 миллион АҚШ долларига ошиши кутилмоқда

Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда IT Park Uzbekistan томонидан ташкил этилган “Offshore Outsourcing Conference 2025”да 250 та компаниядан 280 нафар иштирокчи, шу жумладан 25 та давлатдан 39 та халқаро ташкилот иштирок этди.

Улар орасида 500 миллион доллардан 5,5 миллиард долларгача бўлган дунёнинг тўртта етакчи IT-хизматлар ва BPO компаниялари — “Tech Mahindra”, “Armatis, Netskope”  ва “SBL” ҳам бор.

10 дан ортиқ компания Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини очиш ниятида эканлигини маълум қилди.  Ҳозирда улар маҳаллий кадрлар салоҳияти ва офис бинолари вариантларини баҳоламоқда.

Икки компания — халқаро дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси “Midas Group” (Германия) ва IT-хизматларга ихтисослашган “TRON Enterprise Solution” (Руминия) тадбир давомида офислар очиш учун расмий ариза топширди.

Ушбу ташаббуслар натижасида камида 1000 та янги иш ўрни яратилиши, IT-хизматлар экспорти ҳажми 10 миллион АҚШ долларига ошиши кутилмоқда.

Реклама

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Устоз Элдор Асанов ёзмоқда:

Оқ Уйда кеча Зеленский ва Трамп/Вэнс жуфтлиги ўртасидаги баҳсдан сўнг ўрисқуллар кўчаларда шаталоқ отиб байрам қилиб юборди. Россияга симпатиясини яширмайдиган одамлар Россия манфаатларидан келиб чиқиб хурсанд бўлганини тушунаман, майли ҳеч бўлмаса иккиюзламачи эмас. Ўзини холис, бетараф, "тинчлик тарафдори" қилиб кўрсатадиганлар хавфлироқ — улар чиройли сўзлар билан барибир Кремль тарғиботини юритиб бераётганини ҳамма ҳам тушунмайди.

Кеча нима бўлди? Оқ Уйни эгаллаб олган гуруҳ на сиёсатга, на гўёки тажрибаси бор бизнесга тўғри келадиган кўчабезори оҳангида муаммони "решать" қилмоқчи бўлди, Зеленскийга босим ўтказиб, беҳурматлик қилиб, уни боши берк кўчага тиқиб, келишувни мажбурлаб имзолатмоқчи бўлди. Музокара илмидан бехабар бу одамлар ўзини кўча одамларидай тутди, Зеленский эса сиёсий онгга эга эканини кўрсатди, фақат охиригача бу спектаклга чидай олмади. Миллий ғурурини ҳимоя қилгани тўғри бўлдию, музокара ўйинини охиригача олиб бора олмагани нотўғри бўлди, деб ҳисоблайман-у, лекин тўғри-нотўғрилик йўлига. Муҳими бошқа нарса.

Украинага тўрт-беш йил тинч яшаш, бунинг эвазига ҳудудларидан, мустақиллигидан ва табиий бойликларидан воз кечиш таклиф қилиняпти. Тўрт-беш йилдан сўнг уруш яна такрорланиши мумкин — ҳеч ким тинчлик кафолатини бермаяпти. Бунақа вазиятда Украинанинг ягона йўли қаршиликни давом эттиришдир. Энг камида уруш ҳеч қачон такрорланмаслигининг кафолатини олмай туриб тузилган сулҳ сулҳ эмас, душманга нафас ростлаш фурсатидир.

Бу воқеани, реал сиёсий вазиятни бузиб талқин қилаётган "тинчликпарвар"ларнинг аргументларига келсак. Нима бўлгандаям урушни тўхтатиш керак эмиш ва бу Зеленскийнинг қўлида эмиш, Зеленский инжиқлик қилиб одамларини ҳалокатга бошлаётган эмиш.

Урушни тўхтатиш Зеленскийнинг қўлида бўлса, нега у ҳатто Саудиядаги музокараларга таклиф қилинмади? Уни умуман томон деб кўрмаётган Трамп уни Учинчи жаҳон урушини бошлашда айблаши иккиюзламачилик ва сиёсий кўрликдан бошқа нарсамас.

АҚШ—Украина—Россия учлигидаги энг кучсиз ўйинчи бўлган Украинага икки томондан оғир, кўтариб бўлмайдиган шартлар қўйилиб, рози бўлмагани учун тинчликни қадрламасликда айбланмоқда. Биров Россияга худди шу саволни бериш кераклигини айтмаяпти. Россия тинчликни хоҳламайдими? Путин қайтариб берсин Донбассни, одамларининг қирилиб кетишини тўхтатиш, тинчлик ўрнатиш учун. Ëки унга мумкинми? Нега Россия шартлари остида тинчлик ўрнатилиши керак? Нега унга кўнмаган Украина айбдор? Қани бир мард "холис" "тинчликпарвар" шу саволларни Россияга ҳам берсин. Талафот пулини тўлаб, ерларни қайтар, тинчлик хоҳласанг, бўлмаса сен айбдорсан, десин.

Вазият жудаям равшан. Уйингга кириб, пулингни талон қилиб, ўзингни калтаклаб, "қўй энди тинч яшайлик" деган гопник бор. Пулниям қайтармоқимас, шифокорга кеткизадиган харажатингни ҳам кўтармоқчимас. Маҳаллада сенга туриб бераман деган бошқа бир "кўча" "майли рози бўл нима деса, тинч яшайлик" деб уни қўллаяпти. Сўнг икки томон ҳам сени урушқоқликда айблаяпти.

Кечаги баҳсда баъзилар Россиянинг ғалабасини кўрди, "Трамп Зеленскийни ерга урди, хор қилди" деди. Аслида Трамп ва унинг жамоаси нокомпетент кўчабезорилар эканини кўрсатди, Зеленский уларни мағлуб қилди, АҚШнинг қўғирчоғи эмаслигини, суверенитет йўлида АҚШга ҳам керак бўлса тупуришини кўрсатди ва прогрессив инсониятнинг симпатиясини янада кўпроқ қозонди. АҚШ билан бунақа гаплашиш ҳаммага ҳам эмас (фақат Исроилни эслай олдим). Вазиятга реал баҳо бераётганларнинг ҳаммаси Зеленскийнинг ғалабасини таъкидлаяпти. Украинанинг обрўи янада ошди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мухолифат жамият тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган тушунча. Унинг тўғри шаклланиши ва фаолияти мамлакатимиз сиёсий маданиятининг юксалишига хизмат қилади. Президент Шавкат Мирзиёев ҳам мухолифатнинг мамлакат ичида шаклланиши кераклигини таъкидлаганди. 

Шунингдек, парламентда мухолифат ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, мухолифат вакиллари қўмита раиси ва ўринбосари лавозимларини эгаллаши мумкин. 

Aksent.uz’нинг “Жиддий мавзу” подкастида айни шу мавзуда гаплашгандик эсингларда бўлса. Суҳбат давомида икки шеригим бўлмиш депутатлар ўз соҳасининг етук мутахассиси эканини яққол кўрсатишганди. Бир соатдан ортиқ давом этган подкастда шахсан ўзим учун қизиқарли бўлган саволларга ҳам аниқ жавоблар олгандим.

Қизиққанлар учун тўлиқ суҳбатни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишни тавсия қиламан:

https://youtu.be/HRf2A-Llbyg

👉
@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бу ва бошқа ҳолатлар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сенатор сўрови юборилибди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Танзиландия” номли хусусий боғчада болалар мунтазам калтаклангани айтилмоқда

Мирзо Улуғбек туманида жойлашган боғча тарбиячилари болаларга ўта қўпол муносабатда бўлган. Ота-оналар буни фарзандининг ўйинчоғига ўрнатилган овозни ёзиб олувчи мослама орқали аниқлаганини билдирган. Ҳолат ортидан 3 нафар тарбиячи ишдан кетган, ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда, болаларга тан жароҳати етказилганлигини аниқлаш учун тиббий экспертиза тайинланган.

Ота-оналар боғчага боласини омматан олиб бормаслиги керак. Мазкур боғчани протест орқали йўқ қилиш зарур. Бу кейс бутун республикадаги хусусий боғчаларга намуна бўларди. Болалар тақидирига бефарқ бўлган боғча эгалари шунга муносиб!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Янги таркиб, янги қонунлар: Парламентнинг дастлабки 100 куни

Депутат – фақат қонун қабул қилувчи эмас, балки халқ дардини эшитиб, ечим топувчи ҳамдир. Депутатлар жойларга чиқиб, одамлар ҳаётини яхшилаш учун иш олиб бормоқда. Муаммолар бартараф этилиши – бу депутатлар ва аҳоли ўртасидаги ҳақиқий мулоқот самарасидир!

Халқ вакиллари томонидан одамларни ўйлантираётган масалалар эътиборсиз қолмади: 165 та муаммо ечилди, 710 та туман ва шаҳар даражасидаги, 174 та вилоят миқёсидаги масалалар бўйича аниқ чоралар кўрилди. Вақт ва маблағ талаб қиладиган 58 та республика даражасидаги муаммо эса алоҳида назоратга олинди.

100 кун – бу фақатгина дастлабки қадамлар! Парламент ўз ишини янада кучайтириб, халқ манфаатлари йўлида ишлашда давом этади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Қиз қанчалик вояга етса, уни тезроқ узатишга ҳаракат қилади. Ота ўзидаги масъулиятни бошқа бир эркакка юклайди" - сиёсатшунос Ҳамид Содиқ.

Парда Подкастнинг шу сони анча ҳейтларга сабаб бўлди ўзиям. Патриархализм, эмпатия йўқлиги ва феминизмнинг Ўзбекистонда келажаги ҳақида гапиришганди.

https://youtu.be/cGHeuF0nbL8?si=vgIsnTkf5TsmlLEP

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ерда қанча газ қолди?

Texnoplovда янги видео чиқибди! Газ ўзи нима, уни қандай топишади, қандай турлари бор ва қанча қолганлиги ҳақида фойдали кўрсатув бўлибди!

👉 https://youtu.be/lrAd3-uFcc8?si=qmCEJ586_nErCAVU

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенат 3 кун тинмади. Бир қанча қонунларни қабул қилди. Муҳокама тинмади. Шу уч кун ичида ҳар куни бир жумла такрорланаверди. Сенат раиси "жамоaтчилик билан ишланг, маҳаллий кенгашлар фаоллашинг" дея ҳаммани фаолликка чақирди.

Атроф-муҳит билан боғлиқ масалаларда жамоатчилик билан фаол бўлишга чорловчи Орхус конвенциясига Ўзбекистоннинг қўшилиши ҳақидаги қонун муҳокамасидаям шу фикрлар ўртага ташланди. Табиатни асрашда маҳаллий ҳокимият вакиллари ОАВдаги чиқаётган материалларга диққат қаратишиям сўралди.

Мажлис сўнггида жамоатчилик билан ишлаш жараёни ҳақида ҳам ушбу танқидлар айтилди:

"Тошкент шаҳрида транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчиларнинг вафоти масаласига нима учун кўпроқ эътибор қаратилиши керак?  Бизнинг Тошкент шаҳар доимий комиссиямиз ёки Мудофаа қўмитамиз эътиборли бўлиб, ушбу масалаларни ҳал қилишга вақтида киришмайди?  Қандайдир аянчли воқеа бўлгандан кейингина эътибор қаратиш нотўғри. Бу масалалар доимий диққат-марказимизда туриши керак. Фақат транспорт ҳодисаси мисолида эмас, қолган масалаларда ҳам биз бефарқ бўлмаслигимиз керак. Энг ёмон нарса бефарқлик. Буни ҳар доим Президентимиз ҳар биримизнинг қулоғимизга қуйиб келяпти. Шунинг учун халқ вакилларимиздан аҳолини ташвишга солаётган долзарб масалаларда эътиборли бўлишларини сўраб қоламан".

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Антикоррупция агентлиги давлат харидлари масаласида, ундан маълумотларни жамоатчиликка етказиш масаласида журналист, блогерлар билан ҳамкорликда ишласаям бўлади. Чунки уларда бор аксар маълумотлар бизда бўлмайди. Президент танқид қилганидек статист бўлишдан қутулишни хоҳласа.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мабодо шу гап рост бўлса, қонунда бўлмаган маъмурий бирлик сектордаги ҳар хил сабаблар билан прлкурорларни ишдан олишни тўхтатиш керак. Прокурор ўз қонунларидаги мажбуриятлари бўйича жавоб бериши керак, пахта ва буғдой ҳосили камлиги учунмас.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Гарри Поттер фильмларидаги махфий рамзларни ҳамма ҳам пайқамайди. Лекин сиз-чи?

Қандай саҳналарда режиссёрлар сирли ишоралар қолдирганини биласизми? Балки, қандайдир детални фақат энг зийрак томошабинлар кўра олгандир...

Агар жавобингиз аниқ бўлмаса, хавотир олманг – Susambil канали энг қизиқарли яширин рамзларни таҳлил қилиб, видеога жамлади. Текшириб кўринг – сиз қанчалик диққатли томошабинсиз?

🔗 Видеони бу ерда кўришингиз мумкин: https://youtu.be/FhIyC68QT9I?si=j87Bvtx-nQ_DFY4J

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"АГМК" деса бюджет кўз олдимга келади. Давлатга жуда катта даромад келтирувчи ушбу проект Олмалиқда жойлашган. Вилоят ҳокимлиги ва "АГМК" матбуот хизматлари ҳаикорликда бир қанча журналист ва блогерларга пресс-тур ўтказди. Мақсад — заводда ташкил қилинаётган янгидан-янги лойиҳалар ҳақида маълумотларни халққа етказиш. Давр талаби шу.

Олмалиқда учинчи мис бойитиш фабрикаси қурилаётгани ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Германия, Британия, Финландия компаниялари ҳам ушбу лойиҳада қурилишида ўз кўмакларини бермоқда. Гигант лойиҳа ишга тушгач, электротехника, кабел, мис қувур соҳалари ривожланади. Ҳар бир техникага ўрнатилаётган микрочип ишлаб чиқариш заводи ҳам мана шу каби қувватларга боғлиқ. Келажакда бу соҳада етакчи Хитой, Тайван каби давлатлар қаторига кирсак ажабмас. Айтганча, фабрикани Дубай Бурж халифа минорасини қурган тажрибали усталар қуряпти. Зўр а?😎

Вилоят масъуллари ушбу лойиҳа негизида "Инженерлар мактаби"ниям ташкил қилган. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев видеода зўр тушунтириш берган. Лойиҳа нега ташкил қилингани, профессионал пайвандловчи усталар тайёрлаш, уларни ўзимизда ишлатиш ва бошқалар ҳақида. "Сварщик экан, фалон давлатда фалон минг доллар топяптикан" деган жумлаларни эшитсангиз, шунақа ўз ишини севадиган усталарни тасаввур қилаверинг энди. Шунчаки ишининг усталари.

👉 Батафсил

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Янги Тошкентда ишчи бўлиш имконияти!

Янги Тошкентда 10 000 га яқин янги иш ўринлари яратилаяпти! Агар сиз қурилиш соҳасида тажрибали бўлсангиз ёки хорижда меҳнат қилиб келган бўлсангиз, қуйидаги мутахассисликлар бўйича иш топишингиз мумкин:

🔹 Бетончи
🔹 Сувоқчи
🔹 Сантехник
🔹 Электрик
🔹 Ғишт терувчи ва бошқа мутахассислар

💰 Маош: 8-15 миллион сўм
🏠 Ётоқхона, кийим-кечак, транспорт ва 3 маҳал овқат билан таъминланасиз!
⏳ Расмий ишга жойлаштириш, 8 соатлик иш режими, қўшимча дам олиш кунлари кафолатланади.

📞 Батафсил маълумот учун:
🇺🇿 Ўзбекистонда: 1176
🌍 Хорижда: 0 800 0000 1176
Бу имкониятни қўлдан бой берманг! 🔥

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шарқ олимларининг Леонардо да Винчига таъсири

Кўп асрлар давомида илм-фан Ғарбга хос соҳалардан бири сифатида қаралган. Аммо тарихий манбалар ва янги тадқиқотлар бу фикрга шубҳа уйғотмоқда. Чунончи:

Беруний – унинг астрономия, физика ва геометрияга оид тадқиқотлари Леонардо да Винчи томонидан ўрганилган ва муҳандислик ишларида қўлланган. Хоразмий – унинг математик формулалари Леонардо томонидан турли лойиҳаларда ва механик конструкцияларда қўлланилган. Фарғоний – унинг астрономик кузатувлари Ғарбда кенг тарқалган бўлиб, бу Леонардонинг оптика ва нурланиш ҳақидаги тадқиқотларида акс этган.

Бу боғлиқликнинг тасдиғи сифатида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Леонардо да Винчи ва Шарқ олимлари ўртасидаги илм-фан алоқаларига бағишланган махсус кўргазма ташкил этишни режалаштирмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шу кунлар иккита ҳақиқат аён бўлди. "Бошқа давлатга хизмат қиласан, фалон паспортинг бор, хойинсан" деб тизим душмани дея юзлаб инсонларни қамаган айрим тепадагиларнинг ўзи аслида ватанпарвар эмаслиги янаям маълум бўлиб қолди ва бу жуда кулгули эди. Уларга хизмат қилаётганларниям ўйлантирадиган иш бўлди.

Иккинчиси Зеленский кейси бўлди. Оддий ва нодон кремлпарастларнинг "Зеленский Американинг ўйинчоғи, унинг ёнини олма, сенам ўшалардансан, хойин" деган кейси Вашингтондаги кечаги очиқ баҳсдан кейин буткул нолга чиқди. Акс таъсир билан Зеленскийнинг рейтингги ошиб кетишига хизмат қилди. Ватарпарвар аслида қандай бўлиши кераклигини кўрсатди.

Ўзимга ваъда бердим: ватаним манфаатини ҳаммасидан устун қўяман, унинг ҳимоясини муқаддас бурчим деб биламан. Сал пулим кўпайса, ўзим эшитмаган давлат паспортига юз минглаб доллар сарфламай пулимни ичкарида сарфлайман, товуқ боқаман, лимон, ёнғоқ экаман. Қарорим шу, тўғри йўлдаманми?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қоғозда ғарб стандартлари, амалда эса “советча” тизим: ўзбек докторантураси ислоҳотга муҳтожми?

Ўзбек докторантура тизими илм ўрганувчилар учун мураккаб, илмий ишлар, диссертациялар ва мақолалар қийматсиз бўлиб қолмоқда. Илмий раҳбарларнинг билими етарли эмас. Бу ҳақида кеча профессор олим Азамат Акбаровнинг кун.уз’да бир соатлик интервьюси эълон қилинди. Муаммонни пастдан юқоригача ҳамма билиб сукут сақлаган бир даврда буни очиқдан очиқ айтиш учун ҳам жасорат керак, Азамат акани биздан фарқли томони ҳам шундадур.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Суднинг рухсатисиз ёпиқ суд мажлиси маълумотларини ошкора қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

Яир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлиги аниқ белгиланган. Лекин амалда бу нормаларни таъминлашга қаратилган ҳуқуқий механизмларда баъзи бўшлиқлар йўқ эмас.

Масалан, Жиноят-процессуал кодексида айрим ишларни ёпиқ суд мажлисида кўриш мумкинлиги белгилаб қўйилганига қарамай, бундай мажлисларда қатнашган шахслар томонидан маълумотларни ошкор қилганлик учун аниқ жавобгарлик чоралари белгиланмаганди. Жиноят кодексининг 239-моддаси фақат суриштирув ва дастлабки тергов маълумотларини рухсатсиз ошкор қилганлик учун жавобгарликни назарда тутади. Суд жараёнидаги ёпиқ муҳокамаларга оид маълумотларни ошкор қилиш эса ҳуқуқий тарзда тартибга солинмаганди.

Шу сабаб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ўз қонунчилик ташаббуси доирасида бу бўшлиқни тўлдириш учун парламентга қонун лойиҳасини киритди. Унга кўра, ёпиқ суд мажлисида кўрилаётган ишлар бўйича маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти суд муҳокамаси иштирокчиларига юкланади ва бу мажбурият бузилган тақдирда жавобгарлик белгиланади. Депутат Даврон Ариповнинг таъкидлашича, бу ташаббус суд муҳокамаси иштирокчилари ва фуқароларнинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни ҳимоя қилишда муҳим иш ҳисобланади.

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг йиғилишида биринчи ўқишдаёқ концептуал жиҳатдан маъқулланибди. Лойиҳага кўра, ёпиқ суд мажлиси иштирокчилари суд муҳокамасида кўриб чиқилган маълумотларни суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик бўйича огоҳлантирилиб, улардан тилхат олиниши назарда тутиляпти. Бундай ҳуқуқий тартиб фақат биздамас, АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа қатор давлатлар қонунчилигида ҳам бор.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ваҳҳобийлик – инсоният тарихидаги қўрқинчли террор гуруҳларининг бош ғояси ҳисобланадими?
Улар Ислом ғоясида ўз диндошларини ўлдиришганми?

Бу барчаси ҳақида ваҳҳобийлик ҳақидаги сонимизда билиб олинг:
👉 https://youtu.be/HDCIv4iNZ6A?si=Md2CTtwLa_AyRtFy

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳилола Умарова хушхабарни улашмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Вазир жамғармаси:

эндиликда вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун номзодлар рўйхати аввалгидек ҳудудий кенгашлар тавсияси асосида шакллантирилмайди. Синовларда барча фан ўқитувчилари иштирок этиши мумкин. Аввал МТТ тарбиячилари устама олишга даъвогарлик қила олмасди, энди улар ҳам синовларда иштирок этиб устама олиши мумкин.

Малака тоифа синовлари:

педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланишининг тартиби тасдиқланди. Унга кўра малака тоифа тест синовларида иштирок этиб (иккала босқичда), олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) ҳамда 86 ва ундан юқори балл тўплаган педагогларга берилади.

Яна бир янгилик! Энди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга бўлган педагогларга навбатдаги мажбурий аттестациянинг биринчи босқичи (мутахассислик фани ва касб стандарти) бўйича малака синовидан озод қилинади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“2022-йилда таъқиқ эълон қилинганига қарамай, Афғонистон афюн савдосида етакчилик қилмоқда”, – БМТ ҳисоботи

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳвандлик бўйича ҳисоботига кўра, Осиё минтақасида гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Ливан етакчилик қилмоқда. Кўрсаткичлар эса эски рекорд даражаларга қайтган.

Ироқ ва унга қўшни мамлакатлар сўнгги беш йил ичида тақиқланган моддалар айланмаси ва улардан фойдаланишнинг кескин ўсишини қайд этган. 2019-йилдан 2023-йилгача Ироқда мусодара қилинган моддалар миқдори деярли 3380 фоизга ошган.

Ироқ 2023-йилнинг январ-декабр ойлари оралиғида 4,1 миллиарддан ортиқ кучли таъсир қилувчи таблеткалар мусодара қилингани ҳақида маълумот берган. Яқин ва Ўрта Шарқда мусодара қилинган гиёҳванд моддалар 2020-йилдан бери икки бараварга кўпайиб, 2021-йилда рекорд даражадаги 86 тоннага етган.

Шунингдек, Ливан шарқидаги Бекаа водийси узоқ вақтдан бери гиёҳванд моддалар етиштириш бўйича дунёдаги энг йирик ҳудудлардан бири сифатида танилган. Бугунги кунда БМТ маълумотларига кўра, мамлакат гашиш ишлаб чиқариш бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Бу борада Бекаа водийсининг шиа аҳолиси орасида алоҳида нуфузга эга бўлган “Ҳизбуллоҳ” шиа экстремистик ташкилотига кўплаб айбловлар қўйилмоқда. Таъкидланишича, ушбу тақиқланган кучли таъсир қилувчи дорилар Суриядаги жанговар ҳаракатлар иштирокчилари орасида тарқалган.

Ўрта Осиёга гиёҳванд моддалар кириб келишида ҳам айнан юқоридаги мамлакатларда фаолият юритувчи диний экстремистик ташкилотларнинг ҳиссаси катта. Кўпгина ҳолатларда ёшлар савдога ёки истеъмол ортидан заифлик асосида экстремистик оқимларга кириб қолмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бизнинг халқимиз очиқкўнгил, кимга бўлса ёрдам берай дейди доим

Ижтимоий тармоқлардаям “бошқа одамларга ёрдам” беришга чақирувлар кўп, лекин баъзан бунақа эълонлар орқасида фирибгарлар ўтирган бўлади.

Ўзимам нечта Телеграм каналларни кўрдим, умуман бошқа одамни, масалан ширингина чақалоқни расм видеоларини ишлатиб, таъсирли пост, видеолар ясаган, тагига карта рақамларини қўйиб қўйган бўлади.

Сизниям кўнглингизз бўшаб, пулни ўтказиб берасиз. Аслида эса, пул болажонни даволанишигамас, қайсидур ноинсофнинг ҳалқумига кетади.

Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида ҳомийлик фаолиятини тартибга солиш бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқиляптикан.

Лойиҳа бўйича, жисмоний шахслар фақат ўзи ёки яқин қариндошига хайрия ташкиллаштириши мумкин бўлади.

Агар кимдир волонтёр бўлмоқчи бўлсаям, фақат эълон бериши мумкин. Ҳеч қанақа ўзининг картасига пул йиғмайди.

Қонун лойиҳасида яна бошқа ижобий ўзгаришлар бор. Бунақа сохта хайрияларни кўпайиши одамларимизни хайрия ишларига бўлган ишончиниям пасайтиради.

Юрист сифатидаям, бунинг аниқ ва шаффоф қоидаларини белгилаш тарафдориман.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Табиий газни нима учун тежаб ишлатишимиз керак?

Табиий газ қазиб олиш фақат уни ер ости конларидан чиқаришдан иборат эмас. Бу мураккаб жараён бўлиб, узлуксиз техник таъминлаш ва катта сармояни талаб қилади. Тошкент давлат техника университетидаги “Мунозара” клубида бўлиб ўтган суҳбатда техника фанлари доктори, профессор Олимжон Зокиров шу ҳақда тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, илгари Газли конида йиллик 26 миллиард кубометр тоза газ қазиб олинган ва бу ресурс тўлиқ ишлатилган.

Профессорнинг таъкидлашича, вақт ўтиши билан табиий газ конларидаги босим сезиларли даражада камайган. Илгарилари газ ўзининг табиий босими билан юзага чиқса, бугун уни махсус қурилмалар ёрдамида сўриб олишга тўғри келяпти. Хусусан, Бухоро ва Хивадаги газ конларида олтингугурт миқдори юқори, уларни қайта ишлаш учун қўшимча технологиялар талаб этилади.

Шунингдек, клубда айтилишича, газни самарали қазиб олиш ва уни газопроводлар орқали етказиб бериш учун махсус компрессорли станциялар керак. “Буларнинг ҳаммаси пул туради”, — деди Олимжон Зокиров.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Саудия Арабистони Подшоҳининг ҳадяси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига жойлаштирилади

Яқинда давлатимиз раҳбарига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон Ол Сауднинг туҳфаси муқаддас Каъба ёпинчиғи – Кисванинг бир парчаси топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, ушбу Кисва парчаси Ислом цивилизацияси марказига жойлаштирилади ва унинг остида Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз бин Абдурраҳмон Ол Сауднинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига совғаси деган маънодаги изоҳ бўлиши режалаштирилган.

Совғани олиб келган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация Марказга бориб, у ердаги экспонатлар билан ҳам танишибди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Subscribe to a channel