zafarbek_solijonov | Unsorted

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

21523

Фақат реклама:👉 @Victorbek 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Subscribe to a channel

Zafarbek Solijonov

"Гапни чалғитманг" деганда думаладим. Жаҳонгир акага Худо ўзи сабр берсин, машнақа ҳар хилидан учрайверади энди😂

P.S. Органдаги бу аканинг гапи Чегара қўшинлари ва Божхонага шубҳа уйғотади аслида.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳануз муҳокама марказида. Бу яхши тенденция. Чунки жамият ҳаётига тўғридан-тўғри таъсир қиладиган қонунлар зиёлилар, фаолларнинг баҳсларидан ўтиши керак. Бир тараф қонун лойиҳасини таклиф қилиши, иккинчи тараф демократик нуқтаи назаридан тушунмаган жумлаларига аниқлик киритилишини сўраши, қандайдир ҳавотирларини билдира олиши бу жуда нормал ҳолат. Аммо ҳавотирдан кўра вазиятни яхшилашга хизмат қиладиган аниқ таклифлар бериш энг тўғри йўл аслида.

Тушунишимча, қонуннинг асосий мақсади ахборот ташувчи блогерларга ҳуқуқлар бериш, уларнинг жамият олдидаги масъулиятини ошириш ва қонунчиликдаги ноаниқликларга барҳам бериш ҳисобланади. Қонун ОАВларга тегишли эмас. Улар учун алоҳида ҳужжатлар бор, янгилари ишлаб чиқилади. Фаолияти шулар билан тартибга солинади. Чалкаштирманг.

Қонунда айрим ноаниқликларга аниқлик киритилганини кўряпман. Мисол учун "контентни тарқатиш" деган жойини олайлик. Шу вақтгача "лайк босиш" тарқатиш ҳисобланган кейслар бор. Кимлардир диний материаллар бўйича жазоланганиниям эшитдик. Мантиқсизлик дедик. Тожикистонда "лайк босиш - тарқатиш эмас" деган нуқта қўйилгунча минглаб одамлар судланди. Ушбу қонун билан эса "лайк босиш - тарқатиш эмас"лигини белгилаб қўйишяпти. Контентни тарқатиш — веб-сайт ёки онлайн-платформадан фойдаланган ҳолда контентни муайян фойдаланувчи ёки номуайян доирадаги фойдаланувчилар танишиши учун жойлаштириш, юбориш, намойиш этишда ифодаланган ҳаракатлар мажмуи деб аниқ кўрсатиляпти.

Қонунда шунча ҳуқуқ, масъулият, мажбуриятлар бўлганидан кейин уларни назорат қилувчи, ҳимоячи ташкилот белгиланиши турган гап. Бу АОКА экани шахсан менга ҳотиржамлик беради. "Кўринмас қўллар"дан кўра ўзимиз билган, таниган, ҳуқуқлари аниқ кўрсатилган, эртага бемалол тортиша оладиган, эътирозимизни билдирадиган шахслар, ташкилот бўлгани яхши. Ваколатлариям аниқ санаб қўйилган.

Қонун билан асосан ёлғон (фейк) ахборотга қарши курашиш мақсад қилинган. Бу йўлда барча ноқонуний контентларга барҳам берилади. Ноқонуний контент нима эканига қонуннинг 13 моддасида аниқ асослар кўрсатилган. Аввал танишиб чиқиш керак. Ахборот макони алғов-далғов бўлиб ётибди. Аёлларни камситувчи, зўравонликни оқловчи контентлар кескин кўпайди. Биргина 2024 йилнинг иккинчи ярмида аёллар ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ 5 000 дан ортиқ материал тарқалган. Умумий кўришлар сони 76,6 миллионга етган. Энди оддий савол, қанча мия захарланди? Бу соҳаларга тиккан миллиардларимиз йўққа чиқсинми?

Фейк ҳақида оддий бир мисол айтай. Аброр Мухтор Алийни ёқтирмаслигимни кўпчилик билади. Бироқ униям ҳуқуқлари бузилмаслиги тарафдориман. Аброр Мухтор Алий ҳақида "яна уйланибди" деган фейклар тарқади. У қиз чиқарганакан, интернетда эса ёлғон ахборот тарқатиб, сўкиб ётишибди. Бу ҳолат сизниям бошингизга тушиши мумкин. Янги қонун эса буларгаям қарши курашади. Қонун қанчалик долзарб эканини энди тушуняпсизми? Қонунни бузмасангиз, ёлғон ахборот тарқатмасангиз, нимадан қўрқишингиз керак?

Ҳужжат

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Бўзатов FEST”: тизимли, бренд ва ёшларнинг энг севимли лойиҳасида финал бошланмоқда

“Ёшлар овози” – Бўзатов фестивали ёш ижрочиларнинг севимли танловига айланиб улгурди. Иштирокчилар сонига монанд рақобат ҳам ошиб бормоқда. 30 май кун республикамизнинг барча ҳудудларида танловнинг ҳудудий босқичлари якунланди.

Ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган ушбу танлов тизимли равишда йўлга қўйилгани энг чекка ҳудудлардаги яширин истеъдодларни кашф этишга замин яратяпти.

“Ёшлар овози” танловида ғолибликни қўлга киритган ёшларнинг 8 нафари давлат мукофоти совридорлари бўлишди. 10 га яқини эса республика ва халқаро танловларда қатнашиб, фахрли ўринларини эгалламоқда.
Тез кунда яна янги овоз эгалари кашф этилади.

Дарвоқе, бу танлов ғолиблари, ёш истеъдодларимиз аллақачон халқаро майдонларни ҳам забт этишмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Миржалол Аллакулиев, Адлия вазирлиги Қонунчилик департаменти бошлиғи:

— Бугунги глобал беқарорлик, технологиялар шиддати ва барқарор тараққиёт йўлидаги янги чақириқлар шароитида тартибга солиш ислоҳотлари ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда.

Тартибга солиш сиёсатида анъанавий «қаттиқ бошқарув»дан бюрократиядан холи, шаффоф ва мослашувчан «ақлли тартибга солиш» тизимига ўтилиб, бизнес учун 120 турдаги ҳужжат талаблари ҳамда 160 дан ортиқ лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди.

Ўзбекистонда Марказий Осиёда биринчи бўлиб ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилишидан олдин унинг концепциясини баҳолаш тартиби жорий этилди.

Тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижасида сўнгги 3 йилда лойиҳалардан аҳоли ва тадбиркорларга мажбурият юкловчи нормалар чиқариб ташланиб, 700 млн АҚШ долларига яқин харажатнинг олди олинди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Зарафшондаги 13 мактаб😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ижтимоий тармоқлардаги негатив кайфият воқеликни мутлақ кўрсатмайди. У ердаги ваҳима, қўрқувлар асл ҳақиқат эмас. Халқаро кўрсаткичлар, рақамлар ҳаммасини кўрсатади. Уларнинг орқасидан интилавериш керак. Фикрим шу.

2024 йилда мамлакат учун устувор деб белгиланган 20 та халқаро рейтинг ва индекслардан 10 тасида Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари яхшиланди, 2 тасида ҳолат ўзгармасдан қолди, 2 таси бўйича эса натижалар ҳали эълон қилинмаган.

Ўзим энг кўп эътибор қаратганим — “Электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси”да Ўзбекистон 6 поғонага юқорилаб, 193 давлат орасида 63-ўринни эгаллади. Мамлакат “юқори”дан “жуда юқори” тоифага ўтган 17 давлат қаторига кирди. Бунда албатта барча давлат ташкилотларининг хизмати катта. Ўсишимиз давомий бўлсин. Танзила Норбоева айтанидек, тўхтаб қолиш деган нарса рўйхатимизда бўлмаслиги керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бугунам Сенат ялпи мажлиси давом этмоқда. Унда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг хизматлар соҳасига оид ахбороти эшитилди.

Сенат раиси Танзила Нарбаева бу борада ўз фикрларини билдирди:

"Президент қарори билан ҳудудларда савдо-сервис объектлари очилиши керак эди. Аммо айрим туманларда қарор ижроси ҳатто 50% га ҳам етмаган! Қуйичирчиқ, Пахтачи, Қарши, Оқдарё, Қонликўл ва бошқа туманлар ҳали ҳам ҳаракатда эмас.

Янгийўл шаҳрида, Чимбой, Булоқбоши, Қўшработ, Шеробод, Олтиариқ каби жойларда режа бажарилиши 10% атрофида. Бу – жиддий муаммо!" дейди Норбоева. Қани кўрамиз, вазирлик нима қиларкин. Ҳолат ростанам жиддий.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

SPOTʼда ушбу мақолани ўқиб қолдим. Бундан ўзбекзабон жамоатчилик ҳам хабар топишини истадим. Шу каби кейсга доим ҳам дуч келмайсиз, катта кейс. 2 та улкан компания ва давлат ташкилоти ўртасидаги баҳс. "HUMANS" Антимонопол қўмитадан "Ўзбектелеком"га қарши иш очишни сўради. Ҳудди чет элдагидек, энди нима бўларкин?

Хуллас соддароқ тушунтираман. Қаеридир бироз ноаниқ бўлса, қўшимча қилишларингизга ҳам тайёрман. Алоқа компаниялари "Ўзбектелеком"дан тарифлар сотволади. Бунга тўлов қилади. Бироқ бутун дунёда интернет нархи пакетларида арзонлашиш бўлсада, бу бизникиларга таъсир қилмаган дея иддао қилиняпти.

Компнаия асос сифатида халқаро бозорларда интернет қисқа вақт ичида бир неча баробар арзонлаганини кўрсатади. 2020 йилда 1 ГБ учун 1.34 доллар тўланган бўлса, ушбу кўрсаткич 2023 йилга келиб 30 сентга тушгани айтилади. HUMANS Ўзбекистондаги алоқа бозорини иқтисодиёт учун энг муҳим бозор сифатида кўради. Рақобатбардош бўлишини хоҳлайди.

Компания Антимонопол қўмитасини 2023 йилдаги ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан йиллар давомида кўтарилмаган тарифлар масаласида ҳам адолатни ўрнатиш учун катта ваколатларга эга эканини эътироф этади. Ҳукмрон мавқе суистеъмол қилинганда очиқ ва адолатли бозор тамойиллари асосида қонуний чора кўрилишига ишонади. "Ўзбектелеком" ҳаракатларида шу каби бозорда устун мавқени суистеъмол қилиш белгилари бўлиши мумкинлигига ишониш учун асослари мавжудлигини айтмоқда. Қизиқ.

HUMANS каби компаниялар ҳавотирини яхши ҳис қиламан. Агар бозор қаттиқ назорат қилинса, бутун тизим, ўйин қоидаларини бир шахс, ташкилот белгиласа, бозор ўзини ўзи тартибга солмаса, у рақобатдан ҳимояланган бўлса, вазиятни яхшилашга бўлган ҳар қандай уриниш имконият эмас, таҳдид сифатида қаралади.

Бунақа ҳолатда йирик компаниялар ўз даромадларининг 50-60 фоизини давлат ташкилотлари ва тузилмаларига солиқ, йиғим ва инфратузилмадан фойдаланганлик учун тўллв шаклида ўтказса, кичик компанияларда бу кўрсаткич 70-75 фоизга чиқиб кетишиям мумкин. Бу эса бу соҳада ҳали бери бизнес ривожланишига йўл очилмайди дегани.

Бунақа ҳолатларда энг яхши йўл барибир бозор қоидалари асосида ишлаш, рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш бўлиб қолаверади. Бундан яхшиси йўқ, агар ривожланиш йўли танланган бўлса. HUMANS ҳам шундан умидвор кўринади. Буёғи энди ҳолатни ўрганаётганини айтган Антимонопол қўмитага боғлиқ. Қани кўрамиз, кузатамиз, нима бўларкин ушбу кейс.

Батафсил мақола шу ерда

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сайлов жараёнидаги фаоллик ёшларнинг сиёсий онги юксалаётганидан далолат

Ёшлар парламентининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Илк қарашда бу одатий расмий тадбирдай туюлиши мумкин. Аммо бу ёшлар сиёсий жараёнга жиддий қадам билан кириб келаётганининг белгиси. 2025 йилда ташкил этилган сайлов жараёнида 9 мингдан ортиқ ёш номзод сифатида қатнашди. Бу оддий рақам эмас, балки ишонч дегани.

Илк йиғилишда улар гувоҳнома ва кўкрак нишонини олди. Бу рамз ортида улкан вазифалар бор: қонун лойиҳаларини тушуниш, таклифлар бериш, жойларда ёшлар билан ишлаш, янги ташаббусларни илгари суриш. Сайлов орқали депутат бўлган ёшлар ҳам бор, бу – жараённинг реал натижаси.

Парламент ёшлар учун бугун сўз берадиган, овоз тинглайдиган, мулоқотга очиқ майдонга айланмоқда. Энг муҳими, бу майдонга энди ёшлар ўз хоҳиши ва овози билан келмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ортиқча ундирилган солиқларни солиқ тўловчининг аризасига мувофиқ келгуси тўловлар ҳисобига киритиш муддати 15 кундан 3 кунга қисқартирилиб, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқароларнинг, шунингдек уларнинг эрининг (хотинининг) иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўлиқ даромад солиғидан озод этилмоқда.

Сенат

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳайвонларни идентификация қилишга қаратилган қонун яхши муҳокама бўлди. Миллиондан ортиқ чорва, яна уй ҳайвонларининг ҳар бири идентификация қилиниши режаланяпти. Аҳолини қайта рўйхатга олиш кечикаётган бу юртда бу иш ростанам қийин масала. Танзила Норбоева тўғри аргумент ташлади. Қонун, қоғозларда ҳаммаси зўр, амалдачи?

Наманганлик савол ташлаган вакилам шу масалага диққат қаратди. Лойиҳа ташаббускорига кўра, бу ишларга яхши тайёргарлик кўрилган. Қўмитанинг ўзида 11 мингдан ортиқ мутахассис бор (туманларда 9 минг). Бу ишлар учун халқаро ва бошқа маблағлардан 33 миллион доллар ажратилган. Моддий-техник база яхшиланган, серверлар ўрнатилиб, онлайн мулоқот платформаларигача ишлаб чиқилган.

Қўмита вакили катта ваъдалар бердию, кузатамиз, Сенат ҳали бу масалага яна тўхталади, қўмитадан ҳисоб сўрайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ғалати кейс. Сенат раиси Танзила Норбоева гибрид электромобиллардан экология сертификати талаб қилинаётгани ҳақида савол билан божхона вакилига савол ташлади.

У эса гибрид электромобиллардан божхона тарафидан экология сертификати талаб қилинмаётганини айтди. Лекин Танзила Норбоева сенатор сўрови юборилгунча пул олиб юрилганини келтирди. Божхона вакили эса ушбу маблағ Экология қўмитасига кетиши, бу масалада янада аниқлик киритишини айтди.

Шунда Сенат раиси вакилга ҳар қандай ҳуқуқий низоли масала (коллизион) давлат ташкилотлари ва инсон ўртасида юзага келганда аҳолимиз манфаати юзасидан ҳал қилиниши лозимлигини эслатди. У ҳўп деди. Кузатамиз, энди нимабўларкин.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қиш узоқ. Лекин "Сусамбил" YouTube каналидаги подкастнинг янги сонида қиш. Канал муаллифи Надир Нишонов "Муз ва олов қўшиғи" дунёсининг ҳақиқий билимдонларини давра суҳбатига тўплади. Меҳмонлар ашаддий боок-блогерлар ва китоблар ҳақидаги телеграм-каналлар муаллифларидир. Улар асосий масалани муҳокама қилишмоқда: китоблар сериалга қарши. Ким ғолиб чиқади? Жон Сноу сериал финалига қарши. Аря Старк - Мартин ва HBO нигоҳида. Станиславский ишонмаган бўларди - улар "Тахтлар ўйини"дан олган дастлабки таассуротларини эслашмоқда. Муҳит худди Винтерфелл қалъаси ёнидаги гулхан атрофидагидек. Самимий, илиқ ва шахсий ҳикояларга бой суҳбат. Подкаст иштирокчилари севимли саҳналарни таҳлил қилишади, номувофиқликларни танқид қилишади, аждарлар ҳақида баҳслашишади. Агар сиз Мартин дунёсини севсангиз, бу суҳбат айнан сиз учун.

Ҳавола👉 https://youtu.be/XbdnCtKQio4

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шу кунлар жуда кўп лойиҳаларда суҳбатлашдик. Шулардан бири тарихчи устоз Ихтиёр Эсонов билан бўлди. Кўп гапирманг, кўринг, комментларда қўлланг😎

https://youtu.be/AfRUc7MthEk?si=EdLCYIQSP-b_0ugP

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Ибрат кашфиётлари”ни излашда давом этади

- Пахта даласида қўлидан айрилишига бир баҳя қолган Устоз аёл;

- “Соқов”лиги сабаб отаси ташлаб кетган ҳикоянавис болакай;

- Қишлоқ меҳнатидан ортиб, ўнлаб лойиҳаларда иштирок этаётган мактаб битирувчиси;

- Отаси нонвой бўлган вундеркинд бола;

- Директоридан тортиб, қоровулигача хорижий тилларни ўрганаётган Бахмал мактаби ва бошқа тақдир-у ҳикоялар “Ибрат фарзандлари”нинг “Ибрат кашфиётлари”да.

Каналда обуна бўлиш👇
ibratkashfiyotlari?si=zGzkELBuNH7q93vQ" rel="nofollow">https://youtube.com/@ibratkashfiyotlari?si=zGzkELBuNH7q93vQ

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Зарур "кун фотоси"

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Фермерлар учун сув ҳар доим долзарб масала бўлган. Айниқса, сувни тежаш ва шу орқали маҳсулдорликни ошириш муҳим вазифа. Кўплаб фермерлар сувни исроф қилган ҳолда ўзлари ҳам зарар кўришади, ер ҳам зарар кўради.

Агробанкнинг «Сув китоб» деб номланган янги лойиҳаси эса айнан шу муаммоларга жавоб сифатида яратилган. 30 та китобдан иборат бўлган бу қўлланмаларда илғор суғориш технологиялари, сув сарфини камайтиришнинг амалий йўллари кўрсатиб берилган.

Энг яхши томони шуки, китоблар нафақат қоғоз форматда, балки унинг устидаги махсус QR кодни сканер қилиб, аудио ва видео форматда ҳам кўриш мумкин бўлади. Бу дегани ҳар бир фермер эндиликда замонавий билимларни олиб, сувни тежаб, даромадини ошириши мумкин бўлади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

ИИБ ходими янаям анча ўзини босиб олганакан, охиригача қонун тарафдан тўғри ҳаракат қилибди. Шундаям "наряд" чақирмабди, аёллигини ҳисобга олиб. Берилган жазо бўйича ичкарида ўтириб чиқса, анча ўзига келиб қолади. Маладес ИИБ, давом этинглар братларим, бунақа ўзидан кетганларнинг жойи аниқ😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Абдуллахон II — Шайбонийлар салтанатининг энг йирик арбоби.

Қурултой подкастига узоқ кутилган меҳмон - тарихчи Акбар Замонов ташриф буюрди. У айнан Абдуллахон II даврини диссертацион даражасида ўрганиб чиққан.

Шайбонийхон ва Бобур билан боғлиқ илмий баҳслар аввал ҳам бўлган, аммо бу галги суҳбат ўша даврнинг сиёсати ва муросасиз ички курашлар ҳақида.

Бу подкаст нафақат тарихчилар, балки сиёсий ва тарихий тафаккурга қизиққан ҳар бир инсон учун муҳим материал бўлади.

📌 Томоша қилинг:https://youtu.be/oFOvA4rsYa8

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

🏦  Асакабанк коррупцияга қарши курашишда яна бир бор халқаро стандартларга мослигини тасдиқлади!

Асакабанк коррупцияга қарши курашиш борасида ўзини нафақат гапда, балки амалда ҳам намоён қилаётган кам сонли банклардан бири.

Бугун Асакабанк ISO 37001:2016 стандарти бўйича халқаро қайта текширувдан ўтиб, яна бир бор коррупцияга қарши бошқарув тизимида эътироф этилди.

Биласизми? Asakabank бу сертификатни давлат банклари орасида биринчи бўлиб олган!  Энди эса яна муваффақиятли қайта сертификат олди — демак, “бир марта қилиб, қўйдим” эмас, доимий тарзда шаффофлик устида ишлаётган банк!

ISO 37001 нима дегани?
▪️ “Таниш-билишга”га йўл йўқ;
▪️ Барча жараёнлар очиқ ва назоратда;
▪️ Ходимдан бошлаб раҳбаргача – ҳалоллик асосий принцип!

Оддий қилиб айтганда, Асакабанк "ишончни суистеъмол қилмасдан, фақат қонун доирасида ишлаймиз” демоқда ва буни халқаро даражада исботлаб келмоқда.

Кимга ишониш керак, деб ўйлаяпсизми? Халқаро тан олинган банкка ишонинг!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент ҳуқуқ баҳори” халқаро юридик форуми иштирокчиларига табрик йўллади

Бугун Тошкентда “Тошкент ҳуқуқ баҳори – 2025” анъанавий ҳуқуқий форуми тўртинчи марта ўтказиляпти. Бутун дунё ҳуқуқ оламида ўзига хос нуфузга эга ва орзиқиб кутиладиган ушбу тадбир ҳалқаро даражада ҳуқуқшуносларнинг мулоқот майдонига айланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев форум иштирокчиларига табрик йўллади. Табрикни Ўзбекистон республикаси президенти маслаҳатчиси Русланбек Давлетов ўқиб эшиттирди.

Табрикда форумнинг халқаро ва миллий ҳуқуқ ҳамжамияти ва Ўзбекистон фуқаролари учун юксак аҳамияти алоҳида таъкидланади.

Шунингдек, табрикда рақамли технологиялар даврида юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқий масалалар, рисклар ва таҳдидлар ҳақида таъкидланар экан, ушбу янги вазиятга ҳуқуқшуносларнинг тайёр туриши лозимлиги айтилди.

“Шахсий дахлсизлик ҳуқуқи ва тараққиёт эҳтиёжлари ўртасида нозик мувозанатни топиш, интеллектуал мулк ҳимояси, соҳада қулай инвестициявий муҳитни таъминлаш, шунингдек, янги воқелик – “рақамли дунё” шароитида давлатларнинг ҳуқуқий трансформация жараёнларига муваффақиятли ўтиши,  айниқса, сунъий интеллект соҳасида тизимли ҳамкорликни кучайтириш ва ундан фойдаланиш этикаси бўйича намунавий қоидалар ишлаб чиқиш устувор аҳамиятга эгадир. Ушбу инновацион ҳуқуқий асос мазкур соҳани самарали тартибга солишда барча давлатлар учун ўзига хос намуна бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз” – дейилади табрикда.

Форум 29-30 май кунлари бўлиб ўтади. Унга бутун дунёдан ва мамлакатимиздан 1 200 дан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда,

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бугун Президент ёрдамчиси Россия томонининг таклифига биноан Москва шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Aдминистрацияси Раҳбари Aнтон Вайно билан учрашди. Юқори суръатда ривожланиб бораётган ва аниқ натижалар бераётган Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

"Олий даражада эришилган келишувларни мувофиқлаштириш ва амалга оширишга алоҳида еътибор қаратилди. Келишувлар ижросини мониторинг қилиш бўйича яратилаётган механизм давлатларимиз раҳбарлари томонидан қўйилган вазифаларни ҳал етиш борасида Президент Aдминистрациялари ўртасида ҳамкорликнинг самарали воситасига айланишига ишонч билдирилди", дейди Саида Шавкатовна.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликнинг асосий йўналишлари, жумладан, инновацион лойиҳалар ва минтақалараро алоқалар атрофлича муҳокама қилинди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

2017-2018 йиллар гендер тенглик, аёллар ҳуқуқлари ҳақида кўп гапирила бошлаганди. Ўшанда бир қўрқувим бориди. Яқинда бир микромолия ташкилотида катта семинар ўтганимда шу ҳақдаям айтдим.

Ислоҳот ростакам қилинадиган бўлса, исталган соҳада авваалига гапирилади, кейин режаланади, кейин ҳуқуқий асоси яратилиб, охирида унинг давомийлигига хизмат қилувчи институт, ташкилоти ташкил қилинади. Изчиллик шунақа бўлади. Бизда сал кейинроқ бу жараён ҳуқуқий асосдан кейин амалиётга ўтмай тўхтаса керак деб ўйлагандим. Яхши унақа бўлмади, аёллар масаласида.

Тошкентда БМТ аёллар ташкилоти расмий ваколатхонаси очилди. Бу таклиф Танзила Камоловна ва Сима Бахус тарафидан янграганди, президент маъқуллаганди. Эътиборли тарафларидан бири - гендер жиҳатдан бюджетни экспертиза қилиш таклифи Гендер Стратегиясидан ўрин олган ва ушбу Ваколатхонанинг биринчи қўшма лойиҳаси сифатида бошланди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Давлат қарзи қандай ишлайди?

Ушбу подкастда давлат қарзининг чегараси, унинг олиниш ва сарфланиш жараёни, бу масалада бошқа давлатлар тажрибаси ҳамда ташқи қарзнинг шартлари ҳақида билиб оласиз.

Томоша қилинг:

https://youtu.be/orVs0F5yMZ8?si=7FDH_B1cUf_CiV6M

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Маҳаллий кенгаш депутатларининг Сенат ялпи мажлисида қатнашиши анъанага айланяпти. Сенат маҳаллий кенгашларни "оталиқ"қа олгани яхши бўлди. Жим ўтириб, ҳеч нарсага аралашмайдиган, байрамларда ҳокимлар олдида ўтирадиган, ҳўп дейдиган кенгашлар йўқолиши керак.

Депутатларнинг жойлардаги муаммоларни кўтариб чиқиши уларнинг фаоллашганидан далолат.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенатнинг ялпи мажлиси одатдагидек тўғридан-тўғри узатиляпти. Бугун муҳим ҳужжатлар муҳокама қилинади. Кузатинглар.

👉 https://www.youtube.com/watch?v=a3P18YC2zhI

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бу ёзнинг энг кутилган воқеаларидан бири старт олишига оз қолибди

5-10 июнь кунлари Тошкентдаги Миллий Кутубхона олди майдони ҳақиқий энергия марказига айланади. Бу ерда Тошкент шаҳар ҳокимияти ташаббуси ва хукумат кўмаги билан "Ўзбекистон – истеъдодлар замини" ёшлар ҳаракати ўзининг илк катта лойиҳасини тақдим этади.

Тасаввур қилинг: Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралашидаги ҳал қилувчи ўйинлари — 5 июнь БААга қарши ва 10 июнь Қатарга қарши баҳслари катта экранда бирга намойиш этилади! Фақат футбол эмас, концертлар ва руҳлантирувчи шоулар ҳам бўларкан.

Ушбу катта лойиҳа Капиталбанк, Uzum ва Ucell каби йирик компаниялар кўмагида амалга оширилмоқда. Агар сиз ҳам бу унутилмас тадбирнинг бир қисми бўлишни истасангиз (16 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар учун), ҳозироқ Телеграмдаги @land_uzbot орқали рўйхатдан ўтинг! Тадбирлар 5 июнь куни соат 19:00 дан бошланади, Zo‘r TV канали ҳаммасини жонли эфирда намойиш қилиб боради.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Энди 72 ойгача пеняларсиз тўлов билан қурувчи компаниядан уй олиш мумкин!

🏗 Бу имкониятни 6 йиллик тажрибага эга 11 га яқин лойиҳалари мавжуд «Better Best» компанияси тақдим этмоқда. Мажмуалар Яккасарой, Яшнобод (72 ой) ва Олмазор (48 ой) туманларида жойлашган.

✅ 1-3 хонали янги уйларга махсус таклиф:
30 - 50 м² гача бўлган хонадонлар учун — 10% бош тўлов, 48 ой фоизсиз;
50 м² дан юқорисига — 20% бош тўлов, 72 ой фоизсиз муддатли тўлов билан харид қилиш имкони бор.

Бу каби акциялар узоқ давом этмайди. Шу боис, бугуноқ боғланиб маъқул уйни танланг ва олинг!

📞 78-777-77-27 

Мажмуалар ва компания билан танишинг

@betterbestuz | betterbest.uz

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

🖤 Wednesday лойиҳасининг 2-мавсуми яқинлашмоқда.

Женна Ортега яна ўз ролида. Аддамслар оиласи таркиби ҳам анча кенгайган.

Эътиборга молик янгилик: Пагсли бу сафар сюжет ичида анча фаолроқ кўринади. У “Невермор” муассасаси формасида. Демак болакай мактабда ўқишни бошлайди. Актёр ўзгармаган. Аммо Пагсли энди бироз улғайган.

🎥 Сусамбил жамоаси ушбу трейлер таҳлилида бу тафсилотларнинг барчасига эътибор берган. Оддий кўздан яширин деталлар ҳам очилган.

Кўриб чиқинг, ўзингиз баҳо беринг:https://youtu.be/CWZOMeLBfco?si=jGFDhf1BWT2SUDqx

Читать полностью…
Subscribe to a channel