zafarbek_solijonov | Unsorted

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

21523

Фақат реклама:👉 @Victorbek 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Subscribe to a channel

Zafarbek Solijonov

«Барча соҳаларда имкониятларимиз ортиб бораётганида сиз ёшларнинг ҳам муносиб ҳиссангиз бор» — Шавкат Мирзиёев.

Ёшлар куни муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда ёшларнинг салоҳияти, илмий-амалий ташаббуслари ва мақсадлари алоҳида эътироф этилди.

Президент бир гуруҳ йигит-қизларга давлат мукофотларини топширди ва уларнинг ютуқларини бутун жамият учун намуна сифатида баҳолади. Тадбирда янги ташаббуслар, жумладан, "яшил" иқтисодиёт, инновация ва IT соҳаларига оид таклифлар муҳокама қилинди.

«Кейинги йилларда иқтисодиётимиз тез суръатлар билан ўсиб, барча соҳаларда имкониятларимиз ортиб бораётганида, ҳеч шубҳасиз, сиз ёшларнинг ҳам муносиб ҳиссангиз бор.

Билагида куч-ғайрат, ҳар бир ҳаракатида азму шижоат жўш урган йигитларимизни, билим ва одобда, ақл-заковатда тенгсиз қизларимизни кўриб, ҳар қандай халқ, ҳар қандай давлат бизга ҳавас қилса арзийди», —
деди Президент.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

♻️ “Eco Expo Central Asia 2025”да  126 та шартнома имзоланди

19–21 июнь кунлари Тошкентда ўтказилган “Eco Expo Central Asia 2025” кўргазмаси экологик ҳамкорлик соҳасида катта натижаларга эришди.

Кўргазма доирасида:
– Германия, Хитой, Болгария, Қозоғистон, Корея ва БМТ агентликлари билан ҳамкорлик шартномалари;
– “Яшил макон” лойиҳасини қўллаб-қувватлаш;
– Чиқиндиларни қайта ишлаш, сув ва ҳаво ресурсларини яхшилаш;
– Гидрометеорология ва экотуризм соҳаларида 126 та муҳим битим имзоланди.

Тадбирда 30 дан ортиқ халқаро ташкилот, 300 нафар хорижий эксперт, 400 га яқин стартап ва компания вакиллари қатнашди. 5 000 дан зиёд иштирокчи ташриф буюрди.

Самарқанд, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон ўз лойиҳалари билан фаол қатнашди.

Бу келишувлар келажакда амалий натижа берадиган, ҳаётга татбиқ этиладиган лойиҳаларга айланади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳаммамиз қулоқлари шалпанг ёш Мерлинни таниймиз. Аммо ундан анча олдин ҳам бир Мерлин сериали бўлганини эслайдиганлар борми? Уни кўпроқ катта ёшдагилар яхши эслашади.

Қизиқ факт: ўша эски “Мерлин” атиги 2 қисмдан иборат эди. Лекин бизга уни бир ҳафта давомида бўлиб-бўлиб кўрсатишган! 😂😂😂

“Сусамбил” жамоаси бу сафар шунақа носталгия тўла видео тайёрлабдики… кўриб, охирида кўзларим намланди.

Таҳлил, кайфият, мусиқа – ҳаммаси жойида.

Хуллас, ўзингиз томоша қилинг. 👇
https://youtu.be/7BdTYB6dInc

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бу йил ёшлар ойлиги доимгидан ҳам бошқача ўтяпти. Ташкилотчилар кўпроқ илм-фан, китобхонлик, хорижий тиллар ва дастурлаш каби лойиҳаларга урғу бергани сезилиб турибди. Мазмунли ва фойдали лойиҳалар қаторида ёшлар учун гала-концертлар ҳам байрамга ўзгача шукуҳ беряпти.

Ана шундай байрамларнинг навбатдагиси 26 июнь куни Тошкент вилоятида катта тайёргарлик, минглаб ёшлар иштирокида унутилмас атмосферада ўтказилибди. Ўз ташаббуслари, инновацион ғоялари ва ижтимоий фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган ёшлар эътироф этилибди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўртоқлар, нормал деб билган журналистларимиз "2017-2018 йиллардаги ошкоралик, сўз эркинлиги"ни 3 ёки 4 даражадаги, аслида муҳим бирор ишни амалга оширмайдиган, давлат идеологиясига умуман алоқаси, таъсири бўлмаган, олий раҳбарият муҳим қарорда ҳисоблашмайдиган, шунчаки буйруқ бажарадиган (аслида юзига айтилган танқидданам қўрқадиган) мансабдорлар номи билан боғлашяпти.

Бу ўта кулгули позициянгизни бошқа такрорламанг илтимос. Тизим ўйлаганингизданам кўра анча мураккаб ишлайди. Ўша вақтдаги ошкораликнинг ташаббусиям, қўллаб-қуватлаганам фақат президент бўлган. Унга ҳатто ёнидаги энг яқинлариям қарши бўлган. Чунки ўша даврдаги "ҳамманинг оғзи ёпиқ бўлган режим" тепага бошқариш учун жуда қулай бўлган. Бироқ буни тан оласизми, йўқми, президент қобиқдан чиқишни танлади. Нега ошкораликда, сўз эркинлиги "порция"лари берилишида турғунлик бўляпти, бунгаям президентга киритилган ҳар хил "хулосалар" сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Жамиятга ҳам қаранг. Жамият ўзи демократияга тайёрми? У бошқаларниям ҳуқуқларини ҳурмат қила оладими? Бу борада ҳали кўплаб сўровномалар, тадқиқотлар ўтказилиши керак. Лекин қачондир барчанинг ҳуқуқи бирдек таъминланган, эркин фикр билдириш айб саналмайдиган кунгаям келишимизга ҳозирча ишонаман.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистонда топ-3 ўзгарган, тизимга инновация олиб кирилган, рақамлаштирилган соҳалардан бири деса, иккиланмасдан Солиқ тизимимизни айтаман. "SolizUz" мобил иловаси фикримни тасдиқлайди. У ерда солиқ қонунчилиги бузилган ҳолатларда ҳам бевосита боғланиш имконияти бор. Жуда осон. Видеода тушунтирилган. Ноқонуний тамаки олди-сотдиси ҳақида солиқчиларга хабар юборишингиз мумкин.

Биламизки, водий шаҳарлари ноқонуний тамаки олди-сотдисида Республикада олд ўринда юради. Туширилмаган солиқлар эса давлатнинг ўз функцияларини бажаришини секинлаштиради. Бунуи англаш керак. Наманган солиқ бошқармасига  раҳмат, бу борада ўз курашини бошлаган. Тарғиботдаям фаоллашган. Бошқа шаҳар, вилоятларданам (масалан Фарғонада ноқонуний тамаки савдоси 22.1 фоиз, юқори даражага етган) шу каби ташаббуслар кутамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Фарзандида аутизм аниқлангач, унинг ҳаёти бутунлай ўзгарган. Organicliving.uz асосчиси Ойдин Пулатова органик маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган бренд яратишгача бўлган йўл ҳақида гапирган.

Парда Подкастнинг Ютубе саҳифасида тўлиқ видеони кўришингиз мумкин: https://youtu.be/EJHgTWYX1dE?si=z1ydBJ5g0Qwn15ly

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

2023-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхоналарига келиб тушган бандлик ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ мурожаатлар ўрганиш кўрсатганидек, айрим давлат идоралари, корхона ва ташкилотларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти қониқарсизлигича қолмоқда.

Давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига мазкур масалалар бўйича 167 314 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатлар сони 2024 йилда (80 816 та) 2023 йилга (86 498 та) нисбатан қарийб 6 мингтага ёки 7 фоизга камайган бўлса-да, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда меҳнат ва бандлик соҳасидаги бошқарув билан боғлиқ масалаларга доир мурожаатлар сони ошган.

2024 йилда судларда кўрилган ишлар бўйича жойларда меҳнат қонунчилигига риоя қилмаслик оқибатида ҳуқуқи бузилган фуқаролар фойдасига иш берувчилардан 166 млрд сўм иш ҳақи, 22 млрд сўм мажбурий прогул учун ҳақ, 20 млрд сўм маънавий зарар ва 17 млрд сўм давлат божи ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган бўлиб, натижада айрим раҳбарларнинг ноқонуний буйруқлари натижасида жами 225 млрд сўм миқдорида ёки 2023 йилга нисбатан 86 млрд сўмдан кўп миқдорда зарар етказилган.

Меҳнат низоларининг аксариятини иш ҳақини ундириш, ишга тиклаш, пулли компенсация ундириш, меҳнат таътили, ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этганлик билан боғлиқ низолар ташкил этган.

Аҳолининг ҳақли эътирозлари кўпайиши, адолатсизлик юзасидан фуқароларнинг шикоятлари сони кескин ортиши сенаторлар томонидан танқид қилинди.

Ялпи мажлис

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

«Mухолифат»

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида сенаторлар парламентдаги мухолифатга кафолатланган ҳуқуқлар беришга оид Қонунни маъқуллашди.

Қонунга кўра, ўзини мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракциясига Қонунчилик палатасида 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар ўринбосар лавозимини эгаллайди. Шунингдек, қонун лойиҳалари бўйича иккинчи ўқишгача ўз муқобил таҳририни тақдим этиш ва ҳар чоракда ҳукумат соатида камида битта масала кўтариш ҳуқуқи берилади.

Лойиҳани ишлаб чиқишда 20 га яқин хорижий мамлакат — хусусан, Қозоғистон, Арманистон, Буюк Британия, Португалия ва бошқа давлатлар тажрибаси таҳлил қилинган.

Қонун Президентга имзолаш учун юборилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қонуншунослардан ташаббус кутамиз. Долзарб масала.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Танзила Норбоева мажлисда халқ қабулхоналари масаласини яна кўтарди. Унда нима учун халқ қабулхоналари яхши ишламаётгани, 2017 йиллардаги ҳолатига қайтиши лозимлиги, президент ҳам бу масалада қаттиқ танқид қилгани, ташкилот шунчаки мурожаатларни тақсимловчи диспетчерлик хизмати эмаслигини тушунтирди.

Шунингдек, Сенатнинг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулҳаким Эшмуродовга халқ қабулхоналари масаласида ҳар 3 ойда ҳисобот бериб бориш вазифасини юклади. Абдулҳаким ака бир вақтлар Сурхондарё вилоят ҳокими бўлган, ижродаги муаммоларни билса керак. Қани кузатамиз, вазият ўзгагармикин.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бу болага албатта қонун доирасида чора кўриш керак. Масъулларимиз бефарқ бўлмайди деган умиддамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Биз ҳар куни кўрадиган, лекин кўп гаплашмайдиган инсонлар

Гап ўша, буюртмаларни иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай етказиб берадиган курьерлар ҳақида кетябди. Улар — шунчаки буюртма олиб келадиган одамлар эмас, балки катта шаҳар ритмини ҳаракатда ушлаб турадиган мутахассислар.

Курьер — бу инсон орзуларининг “етказиб берувчиси”. Ким учундир бу телефон, ким учундир болага совға, ким учундир кечки овқат ва ҳоказо. Ва улар буни шунчаки етказмайди, шу билан бирга одамларга қувонч ҳам олиб келишади.

Uzum Tezkor'нинг “Курьер ҳикояси” ана шу кўринмас қаҳрамонларнинг ички оламига бир назар. Уларнинг бошидан қандай кунлар ўтади? Нималар эсда қолади? Баъзида оддий табассум ёки ёмон сўз уларнинг бутун кунини қувонч ёки тушкунликка тўла қилиб юборади. Масалан, мана бу ҳаволада ана шу касб эгаси Умаржонов Беҳрузнинг ҳикояси билан танишишингиз мумкин.

Агар шу жонкуяр инсонларни қўллаб-қувватламоқчи бўлсангиз, буюртмани олгандан кейин Uzum Tezkorда чойчақа қолдирсангиз бўларкан. Бу кичик нарса бўлиши мумкин, лекин катта қадр белгиси. Чарчаган оёқларга туртки, келажак кунларга мотивация.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бугун яхши кун бўлди. Яқинда Ички ишлар вазирлиги жамоатчилик кенгашига аъзо сифатида қабул қилингандим. Навбатдаги йиғилиш бўлди. Янгилар (биз) бошқарув, шахсий таркиб ва кенгашнинг бошқа аъзоларига таништирилдик. Йиғилиш жуда очиқ, самимий бўлди. Янги вазиримиз Азиз Анварович биз берган таклифлар бўйича ўша ердаёқ масъулларга топшириқ берди.

Азиз ака Ўзбекистон ИИВ тарихида энг ёш генерал-майор унвонини олган офицерлардан. Ўз кучи ва билими билан шу даражага чиққан. Ўзи келиши билан ишни аҳоли мурожаатлари билан ишлашни бошлаганидан президент бекорга ишонч билдирмаган экан дегандим. Чунки айрим мансабдорлар келиши билан кадрларни ўзгартиради, ўзиникини олиб келади. Энг профессионал таркибга эга ИИВ матбуот хизмати (бошлиқ Шоҳруҳ ака Ғиёсов) билан янги вазиримизнинг режалари янаям осонлашаверсин.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Anhor.uzʼда гуёки Сенат раиси Танзила Норбоева томонидан айтилган "Украинадаги махсус операцияда қатнашиш қонуний" мазмунидаги ёлғон ахборот тарқалди.

Сенат ушбу хабарни тўлиқ рад этди, асоссиз эканини билдирди. Жиноят кодекси билан бошқа давлат ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш тақиқланган. Буни сизларга яна эслатиш шартмас.

Яхши гаплардан гаплашайлик, навбатдаги ялпи мажлисимиз қачон?😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Дўппидўзликда илмий тизим: Нақш, чизма, санама.

Дўппи тайёрлаш жараёни бу нафақат амалий санъат, бу композицион мувозанатга асосланган интеллектуал жараён. Нақш олдиндан қоғозга чизилади. Сўнг икки асосий усул — “санама” (ҳисоблаб тикиш) ёки “чизма” (аввал чизиб, кейин тикиш) орқали ҳаётга татбиқ этилади.

Фарғона водийсидаги Марғилон ироқи дўппиларининг 100 дан ортиқ тури мавжуд бўлган. Бу этнографик тасниф даражасидаги бойликдир.

📢 Қурултой подкастининг навбатдаги сони айнан мана шу мавзуларга бағишланган.

➡️ Подкаст:https://youtu.be/DlwTGG-lNDY

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Оилада топилган хотиржамлик — хизматдаги баркамолликдир

Одам фақат иш билан банд бўлиб қолса, фарзандининг беғубор кулгисини, рафиқасининг суҳбатини, оиладаги гўзал дақиқаларни қачон кўради? Булар ҳам инсонга руҳ, куч, шижоат беради.

Бу ҳақда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган ижтимоий роликда жуда таъсирли ёритилган: оила даврасида ўтган ҳар дақиқа қалбга таянч, меҳнатга куч, ҳаётга мазмун эканини эслатади.

Хизмат қилаётган ҳар бир инсон яхши билади асаб тинч бўлса, бошда паришонлик бўлмаса, иш ҳам барака келтиради.

Шунинг учун якшанба — оила куни бўлсин. Болалар билан ўйин, рафиқангиз билан сайр, ота-онангиз билан мароқли суҳбатлар, бир дастурхон атрофида йиғилиб овқатланиш, табассум… Ана шунда ҳаётда ҳам, хизматда ҳам ўсиш бўлади.

Оилада хотиржамлик бўлса, хизмат ҳам баракали бўлади.

👉@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Алоқабанк охирги вақтлар янада фаоллашди. Банк яқинда бўладиган "Ёшлар куни" байрами муносабати билан ҳудудларда ўз тизимида ишлайдиган, ёш ва серғайрат кадрларини Тошкентга олиб келди. Улар бошқарув раҳбарияти билан бевосита мулоқот қилди, спектаклларга тушди, музей ва хиёбонларни айланишди. Банк бош офисида алоҳида тадбир ўтказилиб, уларга мотивация бўлиши учун нутқлар қилинди.

Президент олдинроқ ушбу банкни "Ёшлар банки" бўлиши кераклиги ҳақида топшириқ берганди. Сиёсий хушёр раҳбарияти бу топшириқни ҳар йўналишда бажаряпти. Рақамлар гапиради дейдию: банкда ишлайдиган 30 ёшгача бўлган йигит ва қизлар умумий соннинг 60 фоиздан ортиғини ташкил қиларкан. Олтмишдан ортиғи раҳбар лавозимларида фаолият юритади. Aloqaventures деган дастури орқали шукунгача ёш стартапчиларга 6 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилган.

Банкнинг янги биноси билан танишганимизда бино жуда қулай, замон талабларига мос эканини кўрдик. Ҳатто ўзимизнинг "Asaxiy books" лойиҳаси билан келишиб, Дубай, Лондон каби шаҳарлардан бир неча тиллардаги китобларни олиб келиб, ходимлари учун кутубхонаям ташкил қилибди. Банк ўзгаришда, ривожланишда давом этишини тилаб қоламиз. Ёш ва талабчан раҳбариятига эса куч-қувват.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Андижон морожнийни қандай машҳур бўлгани ҳақида катта катта маркетинг эгалари ҳам гапириб чиқишганди. Ростданам қизиқ кейс. Ҳеч қандай маркетинг стратегиясиз шу даражага етган бизнес. Ҳаттоки патентланган экан бу бизнес.

Қўштирноқ подкастда “Patentlab” корхонаси асосчиси юрист Сардор Рахмонов билан подкаст.

▶️ https://youtu.be/W5F2--178XY

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Энди қарорлар халқ билан бирга қабул қилинади

Президент Фармони билан маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланибди.

Энди нима ўзгаради?

• Бюджетга жамоат таъсири: маҳаллий бюджет харажатларининг бир қисми Кенгаш депутатлари ташаббуси билан тақсимланади — бу халқ фикрига кўпроқ эътибор берилишини англатади.

Ёшларга минбар берилади: ҳар бир маҳаллий Кенгаш қошида ёшлар гуруҳлари ташкил этилади, ёшларнинг фикри ва ташаббуслари амалиётга айланади.

• Жамоатчилик сўзи: Кенгашлар ҳузурида ННТ, олимлар ва фаол фуқаролар иштирокида Маслаҳат гуруҳлари тузилади.

• Молиявий мустақиллик: Кенгашлар ижро ҳокимиятидан молиявий жиҳатдан мустақил бўлади. Бу уларнинг таъсирини кучайтиради.

• Янги раҳбарлик тизими: Кенгашларда раис ўринбосари лавозими жорий этилади, бу иш самарадорлиги ортишига хизмат қилади.

Бу янгиланишлар маҳаллий бошқарувда халқ ва депутатлар ҳамжиҳатлигида қарор қабул қилиш, очиқлик ва жавобгарликни янги босқичга олиб чиқишидан умидворман.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Айрим ҳолларда депутатга ўз ваколатларини тўлиқ амалга оширишга иш берувчи ёки раҳбарлар томонидан тўсқинлик қилинаётгани сир эмас.

Энди бу каби масалаларга жиддий ёндашилади. Президент фармони билан тасдиқланган 2030 йилгача мўлжалланган концепцияда депутат мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатларини кучайтириш кўзда тутилган.

Унга кўра, қандай ўзгаришлар бўлади?

– депутатнинг ишига тўсқинлик қилганташкилот раҳбарларига жавобгарлик оширилади;
– депутат фаолияти кафолатларини қайта-қайтабузганлар жазосиз қолмайди;
– депутат белгиланган корхона, муассаса ваташкилотларга ҳеч қандай тўсиқсиз кира олади;
– депутатлар ўзини ҳудудида жамоат транспортларидан бепул фойдаланиш тартиби ишлаб чиқилади;
– депутатларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнида манфаатлар тўқнашувига йўлқўйилмайди.

Бу ўзгаришлар шуни англатадики, эндиликда:

Халқ вакили ҳақиқий ҳимояга эга бўлади! Давлат органлари депутат фикрини жиддий қабул қилади! Муаммо кўтарган депутат эмас, муаммони ечмаган раҳбарлар жавобгар бўлади!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шу кетишда вазият ўзгармаса, демак бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқарувида ўзгаришларга гувоҳ бўлсак ҳам керак. Сенаторлар жуда қаттиқ танқид қиляпти. Кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Охирги вақтлар ядро-ядро деявердингиз, бу борадаги қонунчиликниям кўриб чиқадиган бўлдик. Сенатда Вена конвенцияси муҳокамаси.

Ўзбекистоннинг Вена конвенциясига қўшилиши ядро энергетикаси ва хавфсизлиги соҳасида халқаро ҳуқуқий майдонга киришини таъминлашга, ядровий хавфсизликни кафолатлашга, ядровий зарардан жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилишга, давлатнинг ядро энергетикаси соҳасидаги масъулиятини аниқ белгилашга ҳамда ядро энергетикаси соҳасида суғурта тизими ва компенсация механизмларини жорий этишга хизмат қилади.

Ялпи мажлис онлайн шу ерда

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Янги даврда яхшигина ижобий ўзгаришларга учраган соҳалардан бири бу — интеллектуал мулк. Интелектуал мулк ҳимоясига қаратилган "рейд"лар, қанчадан қанча судлар ва бошқалар гапимизни тасдиқлайди. Сенатда бугун янги қонун билан бу соҳада яна бир ижобий ўзгаришлар бўлди.

Улар интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини соддалаштириш, айрим интеллектуал мулк объектларини экспертиза қилиш муддатларини қисқартириш, рўйхатдан ўтказиш жараёнларида ортиқча ҳужжатлардан воз кечиш каби масалаларни ўз ичига олган.

Бундан ташқари, патент божларини тўлашда қўшимча қулайликлар жорий этиш ҳамда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилмоқда.

Ялпи

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Айрим товарларга нисбатан импорт божини икки карра ошириб қўллаш амалиёти бекор қилинмоқда

Қонун билан Божхона кодексига энг кўп қулайлик бериш режимига эга бўлмаган давлатлардан Ўзбекистонга келтирилаётган товарлар учун товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат мавжуд бўлмаганда импорт божини икки карра ошириб қўллаш амалиёти бекор қилинмоқда.

Шу билан бирга, Божхона органи томонидан ҳаракатлар ёки тартиб-таомиллар бажарилгандан сўнг Давлат бюджетига ўтказилиши белгиланган божхона тўловларининг муддати 5 иш кунидан 3 иш кунига қисқартирилмоқда.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар билан миллий қонунчилик нормаларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш орқали ташқи савдони адолатли қоидалар асосида амалга оширишга, импорт ва экспорт кўламини кенгайтиришга эришилади.

👉 Сенат ялпи мажлиси

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи” халқаро ташкилоти томонидан 2025 йил учун эълон қилинган Барқарор ривожланиш ҳисоботи рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичини 19 поғонага яхшилаб, 167 та мамлакат орасида 62-ўринни эгаллади.

Ҳисоботда қайд этилганидек, Ўзбекистон 2015 йилдан буён Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақаларида Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича энг тез суръатларда тараққиётга эришган давлат сифатида эътироф этилган.

Айтганча, Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлис ўз ишини бошлади.

👉 Онлайн

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

👤 Ҳар бир ғоя эътиборга лойиқ, ҳар бир ёш авлод имкониятга муносиб

AloqaBank бугун бу шунчаки тижорат банки эмас. Балки ғояларига ишонган, бизнес орзуларни ҳақиқатга айлантирувчи куч. Ёшлар банки: янгича руҳ, янги миссияси. Энди AloqaBank — бу илҳом, қўллаб-қувватловчи ҳамрох ва стартаплар учун мустаҳкам молиявий асос ҳисобланади.

Келажак бугундан бошланади, ғояларингиз биз билан қадрланади!

Telegram | Facebook | Instagram | JSCAloqaBank?si=J5gWArY-BHJBHyVw">YouTube

Реклама

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ёлғон маълумотга қарши курашиш ҳар қачонгиданам долзарб бўлиб қолди. Масаланинг тагига етмай, мақола, пост ёзиш оддий ҳолга айланди. Мисол учун Хоразмдаги раққоса Дилноза Ортиқова кейсини олайлик. Хоразм ҳокими "Жўрабек Раҳимов Дилнозани рашк сабаб дала ҳовлисида дўппослади, калтаклади, реанимацияда кома ҳолатида ётибди" дейишди. Ҳокимнинг обрўсиям, раққосанинг номусиниям ўйлашмади. Чунки уларга ҳайп бўлса бўлди. Одамлар тақдири қизиқмас.

Кеча Дилноза инстаграмида кўриниш берди. Раққоса саратон касали сабаб кимёвий муолажа олаётганакан. Юзларидаям калтак аломати йўқ. Ҳам юз минглаб обуначиси бор, ҳаммага таниш, дунёга лазгини танитаётган, президентдан медал олган маданият ходимига кимам бундай муомала қилоларди? Вилоят ҳокими Жўрабек ака билан туман ҳокимилигида бир марта кўришганмиз. Журналистик суриштирув ўтказиб боргандим. Қолган ҳокимлардан фарқли қабул қилган. Суҳбатлашган. Қочмаган. Профессионал журналист, блогерларни ҳурмат қилади.

Жўрабек оға, ишларингизга ривож. Вилоятда ўзгаришлар қиляпсиз, Ўзи куч-қувват, сабр берсин. Туҳматчилар эса раддия бериши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Мен ҳамма horrorʼларни кўрганман" дегувчилар!

Сиз Art the Clown’ни байрамона қонга беланган ҳолатда кўрганмисиз?

Ёки шайтоний talk showʼни жонли эфирда?

2024 йил қўрқинчга эстетикани қўшди, Сусамбил эса сизга — рўйхат ҳозирлади.

Маслаҳат: телефонингизни қувватлаб, юрагингизни тайёрлаб олинг.

🔗https://youtu.be/_dqSF1_8NP0

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Самарқанд ва Ургут: Форманинг фалсафаси.

Самарқанд мактаби — бу лаконизм ва композицион интизомнинг уйғунлашуви. Нақшлар йирик, мувозанатли ва симметрик тузилган. Ургут мактабида эса нақш зичлиги ва рангларнинг энергетик ифодаси устувор. Бу икки мактаб бир ҳудудда бўлса-да, уларнинг каштачилик конструкцияси тамоман бошқачача.

Ургутнинг турфа хил маиший буюмларни мотив сифатида безакларда акс эттириши — бу каштачиликнинг фолклорик қатламини очиб беради.

📢 Нақшлар ўртасидаги тафовут “Қурултой” подкастида муҳокама қилинди.

➡️ Подкаст https://youtu.be/DlwTGG-lNDY

Читать полностью…
Subscribe to a channel