zafarbek_solijonov | Unsorted

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

21523

Фақат реклама:👉 @Victorbek 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Subscribe to a channel

Zafarbek Solijonov

376-йилда Рим ўз дарвозаларини душманга эмас, ёрдам сўраган қочқинларга очди ва шу билан ҳалокат бошланди. Вестготлар Византиядан бошпана сўраб, Дунайдан ўтди, аммо уларни қулдек муомала кутарди. Қулликка тушиб қолган бу "меҳмонлар" охир-оқибат қўзғолон кўтарди ва 378-йилда Адрианополда Рим қўшинини йўқ қилди. Бу биринчи марта варварлар Рим қўшинини бундай мудҳиш тарзда мағлуб этган ҳодиса эди.

Ушбу видеода сиз Римнинг "яхшилик" билан очилган эшиги қандай фожиага айланганини кўрасиз: https://youtu.be/3Lnh2lJ5-k8?si=3fBvFillBQS4r05M

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Либерализмга қадам ташламаётган, унга мос қонунлар ишлаб чиқмаётган парламент амалдаги бошқарувни қонунлар билан мустаҳкамлаб берувчи институтга айланади. Ўзининг оддий ташаббуслариям рад жавобини олаверади. Тепа нима буюртма берса, улар шуни бажаради. Қизиғи, ўзларини ишлаётгандек тутишади, "ўзимизнинг ташаббус" деб ўзларини мустақилдек тинчлантиради.

Каримов пайтида 99 йилларгача демократия, либерализмга майда қадамлар ташланган. Шу доирада кичик ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Оддий журналист фаолиятига доир ҳужжатларам ўшанда қабул қилинган, ҳозиргача янгилари деярли қабул қилинмади. Кейин "ватан туйғуси"," миллий истиқлол", "маънавият" деган жумлалар ўйлаб топилиб, бекорчи ва натижасиз тарғиботлар бошланган.

ПАда ўтирган бир ҳовуч ўзини зиёли ҳисоблайдиган қари тулкилар нашриётлар очиб, тарғибот дарслик, китоблар чиқариб, майда киссавурлик орқасидан бойиган. Буюртмани ортиғи билан бажарган бу тўда ҳалигача нима қилиб қўйганини тушунмайди деб ўйлайман. Миллатни диктатура ботқоғига отиб юборган ўша пенсионерлар яна парламентга таъсир қилишни бошлади шекилли ёки шогиртлари катта бўлди ва улар ичкарида.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Хотира китобда эмас, авлод қалбида яшайди

Бугунги Қурултой меҳмони Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова. У Абдулла Авлонийнинг эвараси.

Бу сафар тарих архивдан эмас, уй хотирасидан сўзлайди. Гавҳар опа катта бобоси Авлоний ҳақида, у қолдирган излар ҳақида гапиради.

Бу подкаст бир сулола ва бир ғоя ҳақида. Қалбга яқин, юракка оғир тушадиган драматик кадрлар билан.

🎙 Гавҳар опа Зокирова билан махсус сон
Youtube'да томоша қилинг: https://youtu.be/cISifa5w36s

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Янги фейкнинг классик намунаси

Фейсбукда: “Фермерларга янги жарима”. Телеграмда: “Ер экин қилмасанг уч баробар солиқ тўлайсан”. Реал воқеликда эса: Қонун лойиҳаси ҳали муҳокама жараёнида.

Қуйи палатажа қонун қабул қилиниши 3 босқичда ўтади. Буёқда фақат 1-ўқиш бўлган. Яъни депутатлар: “Айтган фикрларимиз ҳисобга олинса, муҳокамани давом эттирамиз”, деган. Бу — босқичма-босқич жараён.

Жамоатчилик фикри шундоқ ташлаб қўйилмайди. Асосий иш энди бошланди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Анор" – хорижда истиқомат қилувчи ўзбек ёшлари учун амалий лойиҳа

1 июль куни “Ватандошлар” жамоат фонди томонидан ташкил этилган “Анор” лойиҳасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу лойиҳада Қувайт, Қатар, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларида яшовчи 50 нафар ёш ватандошлар учун 12 кунлик ҳордиқ чиқариш дастури ташкил этилди. Лойиҳа доирасида иштирокчилар тўгаракларда қатнашди, она тили, миллий қадриятлар, спорт ва ижодга оид машғулотларда фаол бўлди.

📌 Лойиҳага 400 дан зиёд ариза келиб тушган бўлиб, улардан энг муносиб 50 нафар ёш танлаб олинган. Улар орасида халқаро ўзбек тили олимпиадаси ғолиблари ҳам бор.

Шунингдек, тадбир доирасида “O‘zbekistonlikmiz” мобил иловасининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Бу илова хорижда истиқомат қилувчи ватандош ёшларга ўзбек тилини ўрганиш учун ажойиб имконият бўлди, дейиш мумкин.

Фикримча, бундай лойиҳалар ёшларимизни миллийлик руҳи билан боғлайди, уларнинг она тили ва маданиятини асрашда муҳим ўрин тутади. Бу каби дастурлар келажак авлод учун зарур.

👉@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тармоқда Тошкент вилоят матбуот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов ҳақида "гўёки қораланган" материал эълон қилинди. Мақолани тўлиқ ўқиб чиқдим. Энди хулосаларимни эшитинг.

Журналист давлатнинг душмани бўлмаслиги керак. Давлатнинг қайсидир ходими ҳақида хабар келса, уни албатта охиригача ва холис ўрганиши шарт. Ҳар битта ҳолат бўйича манбадан далил сўраш журналистнинг биринчи галдаги вазифаси. Далили бўлмаган, айбловларга асоси йўқ, соддароқ айтсам имзо, муҳр бўлмаган қисмлар бўйича давлат ходими тушунтириш беришга умуман мажбурмас. Журналист ҳам далилсиз қисмларни материалидан олиб ташлаши керак, туҳмат, ёлғонни тарқатмай, агар ўзини холис, профессионал ҳисоблайдиган бўлса. Бунга жиноят кодексида жазо борлигиниям унутмаслик лозим.

Агар йўқ, шуниси тўғри дейдиган бўлсангиз, бу туришда ҳамма нарсанинг расвоси чиқади. Ҳозирги кунда анонимга айланишдан осони бораканми? Телеграмда бир зумда аноним профил очасиз, қайсидир тумандаги шахсий душманингиз бўлган бўлим бошлиғи устидан бир дунё мағзава орттирилган пост ёзасиз ва бўхтонни қўрқмай тарқатадиган каналда "хабар келди" шаклида тарқатасиз. Шуми журналистикангиз?

Давлатнинг имижи тўлиқ қорага чиқарилаётган, тўғри сиёсати ҳам аламзадалар томонидан нотўғри талқин қилинаётган бир пайтда ўқувчи анави далилсиз гаплар юборган шахсга ишонмай профессионал матбуот котибига ишонади деб ўйлайсизми? Қўйсангизчи. Буни умуман журналистика сифатида қабул қилмаслик керак.

Энди Қобулов ҳақида битта кичик ҳолатни айтай. Тошкент вилоятида мансабдорларни онаси қолмай, отаси қолмай сўкиб ташлайдиган, кимларгадир ишониб қўлида далилсиз ёппасига туҳмат қиладиган биттаси бориди. Ваҳоланки, ҳаракатлари жиноят кодекси моддаларига бемалол тортарди. Камида бир йилга қамаш мумкиниди. Шунча қилганига қарамай Беҳзод Қобулов унга қонуний чораям кўргизмади. Органдагиларниям ўзи тинчлантирди. Ўшанда "нега қонуний тарафдан бормаяпсиз, булар яшашни истайдиган ривожланган давлатда бу ҳаракатлар учун аллақачон жазога тортилган бўларди" десам, "Зафарбек, мен журналист-блогер, жамоат ва ҳуқуқ фаолларини оиламдек кўраман, эртага уларнинг тасаввурида мени жазолатган деган тасаввурда қолишниям истамайман, ҳаётиниям расвоси чиқади, ўзига келиб қолар, яна вазиятни тушунтираман" деганди.

Ишлаётган вилоят ҳокимининг ишлаётган матбуот котиби ҳақида ортиқча мақтов шартмас. Вилоят, республика даражасидаги журналист, блогерлар уларни қанақалигини жуда яхши билади. 2018-2019 йилларда "сўз эркинлиги, олға, ошкоралиииик" деб бақирган нечта матбуот котиби, мансабдорларни биламан, эслайман. Сал давлат позициясини ўзгартирганди, улардан асарам қолмади, жамоатчиликка тупурди, умуман қўлламай, эсламай ҳам қўйди. Беҳзод ака, қаддингизни кўтаринг, ишлашдан тўхтаманг ака. Сизнинг қанақа мард, профессионал эканингизни биз яхши биламиз. 2018 йилда қандай бўлса, 2025 йилда ҳам журналист, блогерларга муносабати ўзгармаган кам сонли давлат хизматчиларидансиз. Сизга ҳурматимиз чексиз🫡

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Таълим тизимида ислоҳотлар чуқурлашмоқда: Талабалар ҳуқуқи марказда

Вазирлар Маҳкамаси томонидан нодавлат таълим хизматлари сифатини ошириш ҳақида қарор қабул қилинди. Қарор орқали янги ташкил этилаётган хусусий олий таълим муассасалари учун жиддий талаблар белгилаб берилди. Эндиликда фақатгина рўйхатдан ўтиш ёки лицензия олиш билан чекланилмайди — ҳар бир таълим дастури махсус аккредитациядан ўтиши шарт, замонавий инфратузилма ва молиявий кафолатлар бўлиши керак.

Албатта, бу талаблар ҳаммага ёқмаслиги мумкин. Айримлар қарорни “ортиқча тўсиқ” деб ҳам қабул қилаётгандир. Лекин чуқурроқ қаралса, бу ислоҳотларнинг ҳар бир банди ёшлар, жамият ва таълим келажаги учун хизмат қилади.

Оддий мисол: илгари университет очиш учун фақат рухсатнома олиш кифоя эди. Энди эса дастур, ўқув базаси, моддий имконият, реинвестиция мажбурияти — буларнинг барчаси умумий стратегияга айлантирилди.

Ислоҳотлар доим бирдан натижа бермайди. Лекин бу сафарги қадам узоқ муддатли фойда учун энг асосий пойдевор бўлиб қолади. Айтганча, биз бу талабларга жавоб берамиз деган ОТМлар бу талабга оддий қарайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Биттаси тинмай "лотореядан миллион доллар ютволай" деб тинмай дуо қиларкан. Вақти кeлиб, куни битиб ўлибди. Худога нолибди, "шунча дуо қилдим, лекин сен қабул қилмадинг" дебди. Кейин Худо "олдин лоторея ўйнаш керагиди" деганакан.

Мана шу анекдот давлат ходимларини хунукка чиқарган Равшан отарчи ва масаланинг тагига етмай қўлига нима тушса тарқатадиган блогер биродар, биродаркаларга тегишликан😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Хусусий ОТМлар: илм даргоҳими ёки бизнес лойиҳа?

Сўнгги йилларда мамлакатимизда хусусий университет ва институтлар сони кескин кўпайди. Бу яхши албатта. Ёшларимизда танлаш имкони кўпаймоқда. Бироқ бу ўзгаришлар таълимда рақобатни ошириши, сифатни яхшилаши ҳам керак эди. Аммо амалда бошқача ҳолатлар кузатиляпти. Баъзи ОТМларда сифат эмас, фақат даромад асосга айланиб қолган.

Мисол учун хусусий олий таълим муассасаларининг барчасида ҳам профессор-ўқитувчилар салоҳияти, ўқув режалари, моддий-техник база давлат талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Улар ўзининг илмий салоҳиятли жамоасини шакллантирмасдан, бошқа давлат ОТМларида ишлайдиган ўқитувчиларни “ўриндошлик” асосида жалб қилмоқда. Бу эса таълим сифати, тадқиқот имкониятлари ва талабага берилган эътиборга салбий таъсир кўрсатади.

Қолаверса, хусусий ОТМлар таълим учун мослашмаган биноларда фаолият юритмоқда. Тасаввур қилинг, 4 қаватли бино. Биринчи қаватида дўкон, иккинчисида бизнес марказ, учинчи ва тўртинчи қаватида эса – университет! У ҳам ижарада. Ким келиб-кетаяпти, хавфсизлик қандай таъминланяпти, таълим муҳити қай даражада? Бу саволларга жавоб йўқ.

Таълим бу – ишбилармонлик эмас, келажакни қуриш дегани. Шу боис, университет дўкон ёки бизнес сентр билан бир бинода бўладиган маскан эмас. Илмга етаклайдиган ҳар қандай ташаббусда, энг аввало, масъулият ва сидқидиллик бўлиши шарт. Акс ҳолда, бугунги дипломлар эртанги ҳаётга фойда бермайди.

Шу боис, давлат бу масалани жиддий тартибга олмаса, яқин келажакда бундан ҳам салбий ҳолатлар кузатилиши мумкин.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Алоқа вазири бўлиш учун ҳоким ҳузурига келганми?)

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

🗣 Битта одам — бутун мультфильм!

«Оилавий бола» (Family Guy) мультфильмида Питер, Брайн, Стивий — уларнинг барчасига битта инсон овоз берганини биласизми?

🎙 Бу инсон — Сет Макфарлейн. У нафақат ушбу мультфильмни яратган, балки асосий қаҳрамонларга шахсан ўзи овоз берган! Мультфильмлар оламида бу жуда ноёб ҳолат. Шунга ўхшаш мисолни фақат «Тошқинлар водияси» (Gravity Falls)да кўрганмиз.

Шунақа махфий тафсилотлар сизга ёқса, Сусамбил каналига бир қараб қўйинг. У ерда сиз севган оламлар ичкарисига саёҳат чиптаси бор!

📺 Қизиқ фактлар тугамайди.

👉 @Susambil | Ҳавола: https://youtu.be/MlEgD_aN-XA

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тошкентдаги бир-икки ошхона, ресторанларда Қирғизистондан келган меҳмонларга кўзим тушади. Суҳбатини эшитсам, Тошкент анча қизиқарли шаҳарга айлангани, кўнгилочар жойлар кўпайганини айтишяпти.

Фейсбук, инстаграмда эса ўзбек ўқитувчилари Қирғизистоннинг кўркам тоғларидаги дам олиш масканларида айланиб юрганига кўзим тушяпти. Нималардир яхши томонга ўзгаряпти, қўшнилар биланам муносабатларимиз яхшиланган. Ўзгаришларимиз тўхтамасин.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Энг ёмон кўрган инсоним қарашларида иккиюзламачилик қилган инсон. Каримов даврида ўзини либерал қарашдаги демократ сифатида тутган инсонлар бугунга келиб, дунёвий давлат, демократия сиёсати олиб борилаётган вақтда ўзидан диндор, маънавиятчи, миллий қадрият қўриқчиси ясаб олиши.

Нима бўлсаям амалдаги бошқарувга протест кўрсатса, унинг ҳар бир қадамидан хато топса, ёки кимларнидир қилган иши учун озчилик бўлган либерал, демократлардан аламини олса. Сизлар шундаям ўзингизни дунёвийлик, демократия ҳукм сурган жамиятда яшашга лойиқмиз деб ўйлайсизми?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Генералиссимус (@u_generalissimus) оғам ёзмоқда:

Ижтимоий тармоқларда "пиво фестивали" ноқонунийлиги, миллий ва диний қадриятларимиз бу борада хушёрликка чорлаши юзасидан иддаолар қилинмоқда. Ҳуқуқшунос ва жамоат фаоли сифатида ўз фикр-мулоҳаза, кузатувларимни сизларга улашсам. Хулоса сиздан.

Ўзбекистонда маълум ҳудудда ва маълум шахслар учун алкогол ва тамаки чеклови сиёсати юритилади. Уни бутунлай тақиқлаш сиёсати эмас. Чунки қонуншунослар исталган тақиқ унга янада қизиқиш уйғонишига олиб келишини, айрим масалаларда тақиқ энг нотўғри йўллигини яхши тушунади. Энг яхшиси — уни назорат қилиш. Буни англаш керак. Шунингдек, буюк давлатларда тарихан "сухой закон" сиёсати иш бермагани ҳақида ўрганиб қўйиш ҳам зарар қилмайди.

"Пиво фестивали" ривожланган (масалан Германиядаги "Октоберфест", ҳар йили 2 ҳафта ичида 6 миллион одам ташриф буюради), ривожланаётган давлатларда тез-тез учраб турадиган зарарсиз, инсонлар ўзаро мулоқот қиладиган, туристлар учун ўйнаб, куладиган кўнгилочар маскан сифатида қаралади. Ўзимизда ўтказилган фестивал ҳам ҳудди шу каби бўлди.

Фестивал тартибли, бирорта ҳуқуқбузарлик содир этилмай, навбатларга риоя қилинган ҳолда ўтказилди. Буни фестивалга борганлар тасдиқлайди. Миллий қадриятимиз дея ўтказилган сумалак, ош фестивалларидаги тўполонлар, одамлар овқат талашиб бир-бирининг устларига чиқиб кетган вазиятлар эсингиздами? Шу каби ҳолатлар мазкур фестивалда умуман кузатилмади.

Фестивал кўпчилик ташриф буюрганларнинг таҳсинига сазовор бўлди. Фестивалда ёшга доир чекловга ҳам амал қилинди. Вояга етмаган шахсларга пиво берилмади, сотилмади. Фестивалда мажбурлаб келтириш ишлариям, диний қадриятларни бузиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этиш ҳолатлари ҳам бўлмади. Фестивал тантана сифатида махсус ҳудудда, ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган ходимлари назоратида ўтказилди.

Бу каби фестиваллар ички ва ташқи туризм ривожланиши учун ҳам, ривожланган давлат фуқароларининг бизнинг ўлка ҳақидаги стереотипларини ўзгартириш, коммуникация учунам керак деб ўйлайман. Ҳеч ким бир-бирини дўппосламаса, ҳуқуқбузарлик содир этилмаса, махсус назоратдаги ҳудудда ўтказилса, нега бу каби хавфсиз тадбирларни тақиқлаш керак? Асосли эътироз, аргумент кўрмаяпман бу масалада.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Парламентнинг "китоблар цензураси" тўғрисидаги янги қонунига ҳамма қарши чиқиши керак. Ҳужжатни сенаторлар қайтариб юборади деган умиддаман.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Гулнора Каримовани озод бўлди деган гаплар ҳақиқатга тўғри келмаса керак. Синглиси опасининг туғилган куни сабаб табриклади шекилли. Умуман олганда, амалдаги бошқарувга унинг озодликка чиқишидан кўра ичкарида назоратда ушлангани хавфсиз. Яна билмадим, мен жуда кичкина одамман😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Деҳқон маҳсулот етиштиряпти, лекин зарар кўряпти. Нега?

Нега деҳқонлар йил давомида ер ковлаб, ҳосил етиштириб йил охирида зарар билан қоляпти?

ЎзЛиДеП томонидан ташкил этилган “Тараққиёт нуқтаси” мунозара клубининг биринчи сони айнан шу оғриқли масалага бағишланди.

Мунозара жараёнида қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликнинг пасайиши, рентабелликнинг етарли даражада эмаслиги, маҳсулот етиштириш ва сотишдаги тизимсизликлар, сифат ва самарадорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ечимлар айтилди. Лекин деҳқон учун гап эмас, натижа керак.

Тўлиқ видеони шу ҳавола орқали кўришингиз мумкин:

https://youtu.be/YGhu5HcoZyg

👉@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Соғлом турмуш тарзини кўпроқ тарғиб қилиш керак. Инсон соғлом ва узоқ умр кўриши бирламчи тиббий хизмат, овқатланишга боғлиқ демоқда соҳа мутахассиси.

Қўштирноқ подкастда шу ва бошқа масалаларда яхши подкаст чиққан. Биздаги тиббиёт ва ривожланган давлатлардаги тиббиёт ҳолати ҳам солиштирилган. Кўришни тавсия қиламан.

https://youtu.be/lz1Mx303jdM

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мана шунақа видеолар жуда самимий кўринади. Одамга ёқади. Мен ҳурмат қилган президент матбуот котиби, дипломат Шерзод Икромовичдан шунақа видеолар кўпроқ чиқаришини сўраб қолардим😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Францияда "Анорбанк"нинг ягона акционери Қаҳрамон Олимов ўғирлаб кетилди ва товон пули эвазига қўйиб юборилди. Бу ҳақда Le Monde хабар бермоқда.

Олимов Парижга бизнес ҳамкорлари билан учрашгани борган. У ерда эса кутилмаган тарзда ўғирлаб кетилган.

Каҳрамонжон Олимов 48 ёшда бўлиб, Франция пойтахтида икки кундан ортиқ вақт давомида номаълум жойда сақланган.
Шундан сўнг уни озод қилиш учун пул сўрашган ва ундан кейин қўйиб юборишган. Ҳозирда бир киши "ташкилотчиликда қатнашган ҳолда гаровга олиш" айби билан ҳибсга олинган .

25 июн куни Олимов Париждаги Хотел‑Диеу шифохонасида шифокор кўригидан ўтказилган. Унинг танасида кўплаб кўкаришлар ва жароҳатлар аниқланган. Шу билан бирга, у уйқусидан шикоят қилган.

Унинг шахсий котиби таърифича, бу ҳодиса “у учун жуда ёқимсиз бўлган”, аммо соғлом қайтишга муваффақ бўлган. У Парижнинг марказий, обрўли ҳудудида гаровга олиниб, кейин эса Ницца яқинидаги виллалардан бирининг ер ости қисмига олиб борилган. У ерда жисмоний зўравонлик, таҳдидларни бошдан кечирди, дейилади хабарда.

Каҳрамонжон Олимов "Анорбанк"нинг ягона акционери ҳисобланади — бу банк 1 миллиард евродан ортиқ активларни бошқаради ва у Ўзбекистон банклари ичида "энг яхши 10 таликка киради" деб ҳисоблаб келинади .

Шунингдек, у Нидерландияга рўйхатдан олинган компания орқали Ўзбекистонда, Сурхондарё вилоятида, EDF билан ҳамкорликда газ ёқилғили комбинацияланган марказ қуриш лойиҳасига ҳам алоқадор.

Манба

👉 @Zafarbek_Solojonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Машнақа кичик нарсалар йиғилиб, миллат, давлат улуғлигини кўрсатади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбеклар

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бугунги авлод бошқаларига ўхшамайди

30 июнь — Ёшлар кунида Президент билан учрашган ёшлардан бири олтиариқлик Азизбек Зайлобиддиновдир. У ўзининг ҳаракати, интилиши ва билими билан 17 ёшида дунёдаги энг нуфузли университетлардан бири ҳисобланган Гарвардга 100 фоизлик грант ютган.

Журналист Азиза Қурбонова ундан қисқача интервью олибди. Азизбекнинг теран фикрлаши, гапларини эшитиб, ҳар бир ота-она “фарзандим шу йигитга ўхшасин” деб ният қилса арзийди.

Бугун Ўзбекистонда Азизбек каби билимли, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўз кучи билан катта ютуқларга эришаётган ёшларнинг саноғи йўқ. Бу авлод аввалгиларга ўхшамайди. Шулар юртнинг ҳақиқий олтин авлоди.

Тан олиш керак, охирги йилларда ёшлар сиёсатида мисли кўрилмаган имкониятлар берилди. Бу эса мана энди-энди ўз мевасини беряпти ва бу ҳали бошланиши эканига ишончим комил.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

⭐️ Diqqat! Toshkentning musaffo, “biroz” changli osmonida Telegramman ko‘rinish berdi.

Mana yildirki yildirki, Telegramman insonlarni Telegramda eng foydali va mazmunli kanallarga obuna bo‘lishga da’vat etib kelmoqda.

⭐️ Bu gal ham Telegramman siz uchun o‘zbek segmentidagi barcha manfaatli kanallarni to‘plab, ularni bir havolaga biriktirib qo‘ydi.

@insusambil

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

AloqaBank’нинг “Стартап йўли” лойиҳаси доирасида навбатдаги ечим — Bito стартапи. Ушбу платформа “AloqaVentures” томонидан қўллаб-қувватланмоқда ва “Startup Garage” резиденти ҳисобланади.

📌 Bito — ERP тизими асосида ишлайдиган, замонавий бизнесни бошқаришга мўлжалланган платформа. У қуйидаги имкониятларни беради:
– Бир нечта бизнесни бир вақтда бошқариш;
– Мижоз ва таъминотчиларни тизимда ўзаро боғлаш;
– QR-код орқали тўловларни осонлаштириш;
– Харидорлар билан самарали ишлаш учун профиллаштириш;
– Мультивалюта, кэшбек, Telegram-бот, видео қўлланмалар ва офлайн-онлайн режимда ишлаш.

Бундай ечимлар орқали AloqaVentures мамлакатимиздаги корхоналарни глобал рақамли иқтисодиётга қадам қўйишга тайёрламоқда.

👉@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Озарбайжон мавзуси очилганакан Хивада бўлаётган озарлар ва бизникилар ўртасидаги биринчи парламентлараро форум ҳақида айтмасам бўлмайди. Нуфузли сиёсий тадбир.

Расмий Боку билан дипломатик алоқалар ўрнатганимизга 30 йил бўлди. Тадбирда Танзила Камаловна шу жойига урғу берди ва ҳамкорлик абадий бўлишига умид билдирди. Улар биздан, биз улардан ўрганишимиз керак бўлган ислоҳотлар кўп. Уларда Олий Мажлис Миллий Межлис дейилади. Тадбиркорлик, туризм ва бошқа соҳаларда ҳуқуқий ҳамкорлик айнан парламентлараро мулоқотдан бошланиши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматининг шу ишини ҳурмат қиламан. Бир танишим "Зафарбек, бу йил мактабга қанча бола чиқаркин, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимдаги мактабларга қабул имтиҳонлари қачоникин" деб сўраганди вазирлик каналига қарасам бир зумда инфо топдим. Улашинглар.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистон маҳалла институти БМТда эътироф этилди

БМТ қароргоҳида ўтган халқаро анжуманда Ўзбекистондаги “маҳалла” институти дунё ҳамжамияти томонидан самарали ижтимоий тузилма сифатида баҳоланди.

Таъкидланишича, маҳалла фуқароларни давлат бошқарувига жалб этиш, ижтимоий ҳимоя, иш билан таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим ўрин тутаяпти.

📌 Расмий маълумотларга кўра:
– 2024 йилда 700 минг киши қашшоқликдан чиқди;
– 5392 фуқаро маҳалладаги ишга йўналтириш орқали иш топди;
– 45% маҳаллалар жиноятсиз ҳудуд деб эълон қилинди.

БМТ Тараққиёт дастури раҳбарининг ўринбосари Хаолян Шу фикрига кўра:

“Биз Ўзбекистон раҳбариятининг маҳаллани тубдан ислоҳ қилиш борасидаги амбициоз ислоҳотларини юқори баҳолаймиз. Бу — маҳаллий бошқарувнинг кучли воситаси бўлиб, биз ушбу ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Жумладан, қашшоқликка қарши кураш, фуқароларни бошқарув жараёнларига жалб этиш, маҳаллий лойиҳалар учун барқарор молия, шунингдек, яшил ва рақамли трансформация соҳаларида ҳамкорлик қилишни мақсад қилганмиз”.


Маҳалла институти ҳозирда бошқа давлатлар учун тавсия этилаётган моделлар қаторига кирди.

👉@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президент: “Ҳар қандай давлат бизга ҳавас қилса арзийди”
 
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда бутун Ўзбекистон ёшларини самимий табриклаб, эзгу тилакларини йўллади.

Кейинги йилларда юртимиз иқтисодиёти тез суръатлар билан ўсиб бораётгани, ҳар бир соҳада имкониятлар кенгайиб, ривожланиб бораётгани албатта, ёшларнинг ҳам катта меҳнати самараси экани алоҳида таъкидланди.

Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этади ва ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан зиёд ёшлар қадам қўймоқда. Шу боис ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатида устувор йўналишга айланган.

Сўнгги 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 баравар ошгани, ишсизлик эса 2 баравар камайгани шу сиёсатнинг самарасидир.
Ёшларимизнинг билимлилиги, одоблилиги ва ақл-заковати, йигитларимизнинг куч-ғайрати ва шижоатига алоҳида эътибор қаратилар экан, “ҳар қандай халқ, ҳар қандай давлат бизга ҳавас қилса арзийди”, деди давлат раҳбари.

Дунёдаги энг йирик давлатлар ва нуфузли компаниялар бугун мамлакатимизга ишонч билан қарамоқда. Улар миллиардлаб доллар инвестиция киритаётгани бекорга эмас ёшларимизнинг илм-фан, IT, маданият ва спортдаги ютуқлари ортидан юртимиз салоҳияти юксак баҳоланмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Subscribe to a channel