21523
Фақат реклама:👉 @Victorbek 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
"Қонунни тўлиқ ўқиб кўрмасдан нотўғри таҳлил қилаётганлар бор, шу таҳлилларни ўқиб одамларда асоссиз қўрқувлар пайдо бўляпти. 20-30 варақли қонунни ўқиб, яхшилаб таҳлил қилинг ва саволлар беринг, биз ҳамма саволларга жавоб берамиз"
Қўштирноқ подкастида онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун мавзусида суҳбатлашдик. Анча саволларимга жавоблар олдим. Суҳбат жуда қизиқ бўлди😎
🔗 https://youtu.be/DBQOwjt6WRY
Кўпчилик ўйлайди: омонатдан исталган пайтда пул ечиб бўлмайди ёки бу фоизларнинг йўқолишига олиб келади.
Аслида эса ҳаммаси шартларга боғлиқ. TBC Bank’нинг айрим омонатлари қулай шаклда тақдим этилган: даромадни йўқотмасдан маблағ ечиш ва тўлдириш мумкин, йилига 21% гача фоиз олиш имкони бор.
Қайси омонатлар эканини карточкаларда тушунтирдик ⬆️
TBC Bank омонатлари шартлари: go.tbcbank.uz/uzomonatinfo
Тарбия — бу пул билан эмас, шахсий намуна билан берилади
Фарзандга энг сўнгги телефонни олиб бериш, энг яхши курсга ёздириш — бу ҳали уни яхши инсон қилиб тарбияладим дегани эмас.
Бола ҳар куни сизга қарайди. Сизнинг муомалангиз, сабр-тоқатингиз, ҳалоллигингиз — унинг эртанги хулқ-атвори учун андоза. Унутманг: фарзанд сиз айтганингизга эмас, қилган ишингизга қараб ўсади!
Шу мавзуда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан жуда таъсирли видеоролик тайёрланган. Албатта кўринг, ўйланасиз.
#yangiruhiyat
👉@Zafarbek_Solijonov
Хоразмнинг Янгиариғида металломга топширилган снаряд портлагани, бир киши ҳалок бўлгани айтиляпти. Айтишларича, бундай снарядлар ўша ерда яна бўлган, ҳарбий прокуратура иш билан шуғулланяпти.
Kun.uz манбасига кўра, снарядлар Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ҳарбий хизматчилардан сотиб олинган. Тинчликдаги армияда талон-тарожлик, коррупция, ўғрилик авж олади деб бекорга айтишмаган.
Ҳолат ўзбек жамоатчилиги учун янги ва кутилмаган бўлди. ДХХ ва ҳарбий прокуратура ҳолатни яхшилаб ўрганиши керак. Иложи бўлма, бутун вазирликни ўргагсин. Бу бефаросатлар ҳарна оғир чиқади деб снаряд учидаги "взрыватель" билан сотган шекилли, бўлмаса занглаган снаряд унча-мунчага портламасди. Артиллерияда бир йил хизмат қилганман, 110 кгли снарядлар отганман. Шунга таҳмин қиляпман.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Танзила Норбоева бошчилигида антикоррупция миллий кенгаши вилоятлараро хизмат сафарини давом эттиряпти. Бу сафар улар Жиззахда. Жиззахда бу борада қилинган ишлар етарли эмаслиги ойдинлашди. Кўрсаткичлар шуни кўрсатяпти. 2024 йилда вояга етмаганлар томонидан содир етилган жиноятлар сони 43 тадан 65 тага ошган, яъни 51,2 фоизлик ўсиш қайд этилган.
Бундан ташқари, ҳавотирли масалаларга эътибор қаратилди. Жиноятлар кўплаб маҳаллаларда тўпланиб қолаётгани, уларнинг йиллар давомида “қизил” ёки “сариқ” тоифаларда қолаётгани тилга олинди. 2025 йилнинг биринчи чорагида вилоятдаги 42 та маҳалла “сариқ”, 16 таси эса “қизил” тоифага киритилган.
Шу билан бирга, мажлисда коррупция ҳолатлари бўйича ҳам танқидий муҳокама бўлиб ўтди. Хусусан, кадрларни ишга қабул қилишда ноқонуний талаблар қўйилиши, манфаатлар тўқнашуви, очиқлик ва ошкораликнинг етишмаслиги, давлат харидларида шаффофликнинг таъминланмаганлиги каби салбий ҳолатлар танқид остига олинди. Айримларига тегишли чоралар кўрилди.
Манба
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ногиронлиги бор инсонлар ишга жойлаша олмаяпти. Нега?
Ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлаш борасида давлат томонидан турли имтиёзлар ва дастурлар амалга оширилмоқда. Солиқ енгилликлари, квоталар, субсидиялар каби механизмлар мавжуд. Бироқ бу соҳадаги ташаббусларнинг барчаси ҳам жойларда тўлиқ ва самарали амалга ошмаётгани кузатилмоқда.
Тошкентда Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази ташаббуси билан ташкил этилган “MediaDialog” мулоқотида айнан шу масала муҳокама қилинди.
Масалан:
— Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган имтиёзлар ҳақида жойлардаги баъзи масъуллар тўлиқ маълумотга эга эмаслиги айтилди;
— Иш жойини ногиронлиги бор инсонлар учун мослаштиришда тадбиркорлар амалиётда молиявий қийинчиликларга дуч келиши мумкинлиги таъкидланди;
— Қўшимча равишда, айрим иш берувчилар ҳали ҳам ногиронлиги бор инсонларни ишга қабул қилишда эҳтиёткорлик билан ёндашишмоқда.
Медиа мутахассислар таъкидлашича, оммавий ахборот воситаларида ногиронлиги бор инсонлар ҳақида хабар тайёрланганда, уларни фақат “қаҳрамон” ёки “мусибат” контекстида эмас, балки ҳаётда эришган муваффақиятлари орқали ҳам ёритиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, этик меъёрларга кўра “ногирон” эмас, “ногиронлиги бор инсон” иборасини ишлатиш тавсия этилади.
Хулоса қилиб айтганда, ногиронлиги бор инсонларни иш билан таъминлашда муҳим ҳуқуқий ва институционал асослар мавжуд. Энди эса уларни ҳаётга изчил ва самарали татбиқ этиш, ҳамкорликдаги ҳаракатларни кучайтириш долзарб масала бўлиб қолмоқда.
👉@Zafarbek_Solijonov
Интернет оламидаги ҳуқуқларимиз қандай?
Тез орада онлайн платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янги қонун кучга киради. Бу борада нималарни билиш муҳим?
✅ Платформалар ноқонуний контентни 24 соат ичида ўчириб ташлаши шарт;
✅ Тавсия этилган алгоритмларда камситиш тақиқланади;
✅ Ҳуқуқ бузилиши устидан шикоят қилиш тартиби соддалаштирилади;
✅ Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масаласи қаттиқ назорат қилинади.
❓Фойдаланувчилар қандай ҳолатларда эътироз билдириши мумкин?
❌ Аккаунтларни асоссиз блоклаш;
❌ Контентни сабабсиз олиб ташлаш;
❌ Шахсий маълумотлардан розиликсиз фойдаланиш.
#raqamli_savodxonlik
#foydalanuvchi_huquqlari
#internet_xavfsizligi
Ҳужжат
👉 @Zafarbek_Solijonov
Президент ёрдамчиси Саида Шавкатовнанинг навбатдаги миссияси эълон қилинди. Видеода ҳар сафар оддий воқеалар кўрсатилаётгани ўзига хос чиқяпти. Бу сафаргисида "нон ейиш" қисми шундай чиққан. Вақт зиқлигидан қорин ғами иккинчи планга ўтган, инсонлар ғами биринчи даражага.
Ҳам сиёсатда, ҳам оилани эплаётган Президент ёрдамчиси барча ўзбек аёлларига ўрнак бўлмоқда. Японияга саёҳат, у ердаги павилон алоҳида мавзу. Уни ростанам Ўзбекистонга опкелиш керак. Оқлеман. Энг ёққан жойларидан бири япон аёллари миллий либосимиз — атлас кийиб олишгани бўлди. Дўстлар, дунёга кириб боряпмиз😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
Эко тарбияни ёшлар катталарга ўргатади
Эрталаб ишга кетаётганда тоза кўрган кўчанг кечга бориб чиқиндига тўлади. Сигарет пўчоғи, пластик, қоғоз — ҳаммасидан бор. Ва энг ачинарлиси: бунга кўникиб бораётганимиз. Хўш, табиатни ким ҳимоя қилади?
Президент қарорига кўра, энди 3,3 миллион боғча боласи табиатни асрашни ўрганади. Боғчаларда махсус эко-бурчаклар, мультфильмлар ва веломарафонлар орқали эко тарбия берилади. Болалар орқали катталарга таъсир ўтказиш модели ишга тушади. Тасаввур қилинг, 5 ёшли бола “чиқинди ташламанг” деб каттага таълим бераётган бўлса.
Энг қувонарлиси — энди мактаб ва боғчалар ҳудудидаги боғлар хусусийлаштирилмайди, улар ўша таълим муассасасининг доимий қисмига айланади. Яъни, бола табиатни севишни ўрганадиган муҳит давлат ҳимоясида бўлади.
Яна бир муҳими — маҳаллий кенгашларда экологияга масъул ташкилотларни ҳисоботи эшитилади. Демак, эндиликда ҳар бир туман, шаҳар даражасидаги депутатлар экологик ишларни назорат қилади.
Бу жараёнга илмий асос ҳам керак: шу мақсадда “Эколог олимлар ҳамжамияти” тузилиб, юртимиз ва хориждаги олим, талабалар экология учун бирлашади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Твиттерда яқинда зиёлилар шу павилонни муҳокама қилди. Ўзига хос услуб ва тарихимиз колаборация қилингани ҳақида гапиришди. Павилон Япония (Осака)да. "EXPO 2025" кўргазмасида "Билимлар боғи: келажак жамияти лабораторияси" деб номланган бу павилон кўпчиликка ёқди. Ушбу лойиҳа бошида Президент ёрдамчиси Саида Шавкатовна турганакан:
"Ўшанда мен Ўзбекистонда кечаётган чуқур жараёнларни —инновациялар ва анъаналар ўртасидаги уйғунликни, келажакка интилиш ва абадий қадриятларга ҳурматни акс эттирувчи макон яратиш ғоясини таклиф қилгандим.
Илҳом манбаи сифатида Хивада жойлашган 213 та ноёб устунли жоме масжиди ҳамда Бухоронинг ложувард кошинлари танланди. Айнан шулар павилоннинг меъморий ва мазмуний асосини ташкил этди", дейди Саида Мирзиёева.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Эркинлик ва ҳимоя ўртасидаги мувозанат тикланади
Интернет – бу нафақат ахборот манбаи, балки шахсий ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Биз ижтимоий тармоқларда мулоқот қиламиз, маълумот оламиз, онлайн харидлар қиламиз ва турли хизматлардан фойдаланамиз. Лекин бу жараёнда ҳақиқатдан ҳам биз - фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари етарли даражада ҳимояланганми? 🤔
«Онлайн платформалар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги янги қонун айни шу масалаларга ечим топиш мақсадида ишлаб чиқилган. Бу ҳужжат интернетда фойдаланувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, платформаларнинг масъулиятини ошириш ва онлайн муҳитни адолатли қилишга қаратилган.
Ҳужжат
👉 @Zafarbek_Solijonov
АОКА фейкка қарши курашиш имконини берувчи ҳужжатни эълон қилди. Жиддий муҳокама давом этяпти. Қизиғи, ҳужжат ҳақида хабарлар чиққандаёқ журналист, блогерлар "блогерлар энди лицензияланаракан" деган фейк маълумотни тарқатди. Лойиҳада бундай жойи йўқ. Шу орқали улар ҳужжат нақадар зарур эканини амалда яна исботлаб беришди)
Ҳужжат
👉 @Zafarbek_Solijonov
PISA тестида натижаларимиз яхшиланади — жавоб!
Ҳали бўлиб ўтмаган PISA имтиҳонлари ҳақида билиб-билмай гапираётганлар қуйидаги ФАКТЛАРга нима дейишар экан?
У-бу дейсизлару, таълимдаги натижаларимиз анча мақтангулик бўлиб қолибди.
Масалан, Президент мактаблари битирувчилари шу пайтгача жами $5,687,425 доллар грант ютишибди. Ҳали бу 2025 йилнинг натижалари қўшилмагани. Ҳозирча бу йил ҳисобидан яна 24 та битирувчи 100 фоизлик грант олгани аниқ.
Фан олимпиадаларида эришилган натижалар ҳам зўр!
2023-2024-ўқув йилида ўқувчиларимиз томонидан нуфузли халқаро ва минтақавий олимпиадаларда 128 та медал қўлга киритилди ва бу рекорд натижа ҳисобланади. (Шундан 15 та олтин, 36 та кумуш ва 77 та бронза медал).
Олимпиада ғолибларини тақдирлаш ҳам энди бошқа даражада бўляпти. Нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолибларига тўланадиган мукофот миқдори 5 бараварга оширилди, 70 миллион сўмлаб мукофот пуллари олишди.
Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда таълим соҳасига ажратган пуллари ҳам сезиларли ошган. Мактабгача ва мактаб таълими тизимига охирги 7 йилда ажратилаётган маблағлар 7 карра ошиб, 2025 йил 60 триллион сўмга чиққан!
Таълимга эътибор ўз натижаларини бериб мана фарзандларимиз шундай оламшумул натижаларни кўрсатишяпти. Ўзбекнинг боласини ўқитсанг уқадиган, истеъдоди кўп халқ бу.
Давлат эса шу истеъдодларни юзага чиқаришда янги тизим яратди. Бу шунчаки натижани рағбатлантиришгина эмас, натижани таъминлашга ҳам қаратилган тизимдир. Чунки натижа бир марталик, таълим эса мунтазам жараёндир. Иқтидорли болаларни илғаб олиш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқаришга қаратилган бу ислоҳотлар натижасини бермоқда. Бу ҳали бошланиши.
Ишончим комилки, бу сафар PISA тестидан ҳам бизнинг болаларимиз яхши натижа кўрсатишади!
Лекин булар шунга ҳам ишонишмайди. Чунки улар шунақа, бор нарсани кўрмайди, кўришни истамайди.
Таълимда халқаро олимпиадаларда болаларимиз ютиб турган бўлса, катта-катта университетларга грантлар олаётган бўлса, шунча ажратилаётган маблағлар ва ислоҳотлар натижасини бераётгандир деб ўйламайдими одам?!
PISAда Президент мактаблари натижалари алоҳида ҳисобланади ва у натижалар яхши бўлади, албатта. Шу билан бирга оддий мактаблардаги ўқувчиларнинг ҳам натижалари ўсади, табиий. Чунки ойни этак билаан ёпиб бўлмайди, фарзандларимиз эришган ютуқлар бунинг исботи.
Ўзбекистонлик ёш авлод ҳали кўп нарсага қодирлигини кўрсатади.
Айниқса илм-фанда!
👉 @Zafarbek_Solijonov
Японияда 5 та ўзбек босқинчиликда гумонланиб, қўлга олинди. 4 таси ноқонуний яшаб келган. Ўғирлаган кредит карталарига айфон олган, уларни сотиб 55 минг доллар нақдлаштиргани айтиляпти.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сэм Нилл бош ролда ўйнаган мини-сериал Мерлинни эсласангиз керак. Мерлин жодугар Мэбни енгиш учун роса курашади. Бироқ Мэб ўз ёвуз режасидан қайтмайди. Ўзини энг тўғри йўлдаман деб ҳисоблайди. Одамларни урушларга тиқади. Қонлар тўкилишини истайди. Қанча тинч аҳоли унинг касрига қолади.
Мини-сериалдаги мана шу жойи менга жуда ёқади. Курашиш бефойда эканини тушунган Мерлин ва унинг дўстлари Мэбни унутиш энг яхши йўл экани, унга эътибор қилмаслик энг тўғри ечимлигини англаб етишади. Ростанам баъзи одамларга тушунтириш, улар билан баҳслашиш бефойда. Вақтингизни олади. Ўзини-ўзи йўқ қилишини кутиш энг яхши ечим😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
Қудуқ 2.0.
Қудуқ подкастимизни қилишга вақт топа олмаётган эдим, бугун шу ишни қайта ишга туширдик, яна қудуққа гапирамиз, бир кун келиб най бўлар деган умидимиз ҳам йўқ эмас.
Бугунги суҳбатдошим барчангиз таниган, журналист, блогер, ҳуқуқшунос Зафарбек Солижонов бўлди. Таълим, ҳокимият бўлиниши, сўз эркинлигидан тортиб Мубашшир Аҳмаднинг қамалишигача бўлган мавзуларда суҳбатлашдик.
Тез орада подкастимиз чиқади, унгача эса пастдаги линк орқали “Қудуқ медиа” Youtube каналига аъзо бўлиб қўйишни унутманг.
quduq_media?si=jKK9dVGEUgPhJgIj" rel="nofollow">https://youtube.com/@quduq_media?si=jKK9dVGEUgPhJgIj
@bektoshkhatamov
Ижтимоий тармоқларда “Ҳарбийларимиз металлоломга снаряд сотишибди, кейин у портлабди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалмоқда.
Мудофаа вазирлиги шуни маълум қиладики, ушбу снаряд вазирлик тасарруфида бўлмаган ҳудудда маҳаллий чўпонлар томонидан ўзбошимчалик билан қазиб олинган ҳамда металлоломга топширилган.
Шуни алоҳида такидлаш керакки, бундай ҳолатларда фуқаролар хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга зудлик билан хабар қилиши шарт.
Ушбу воқеага ҳарбий хизматчиларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ ва жиноий жавобгарликка тортилмаганини маълум қиламиз. Мазкур турдаги снаряд Ўзбекистон Қуролли Кучларида мавжуд эмас. Маълумотларга кўра, бу турдаги снаряд 1970 йилларда қўлланилган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мудофаа Вазирлиги
👉 @Zafarbek_Solijonov
Мақсадга қараш керак, мақсадга. Мақсад шунчаки ҳисобот, ўзини ишлаётгандек кўрсатиш бўлса, гуллаган дарахтлар олдида 3-4 та расмга тушиш етарли. Келиб текширишмайди.
Агар мақсад асл ҳолатни ўз кўзи билан кўриш, тавсиялар бериш бўлса, бу ишларни ўрганиш учун велосипеддан яхши транспорт йўқ. Ҳам иш, ҳам соғлиқ, ҳам спортга тарғибот. Зойир Мирзаев Нурафшондаги "яшил макон" "рейди"да.
👉 @Zafarbek_Solijonov
📜 “Ашрақат мин акси шамсил-каъси анворул-ҳудо” — Навоий ижодининг энг чуқур ғазалларидан бири.
Бу ғазал тасаввуфий рамзлар билан тўла:
🔹 Ёр нури — илоҳий тажалли
🔹 Май — маърифат
🔹 Жом — инсон қалби
🔹 Соқий — руҳий устоз
🪶 Навоий “синиқ кўнгил”ни Ҳақ нури акс этувчи энг соф идиш сифатида талқин қилади. Рамзлар орқали ваҳдат ул-вужуд — моддий ва руҳий олам бирлиги тушунтирилади.
📖 Ғазалда Қуръонга ишоралар ҳам бор, хусусан, Мусо ва қоядан сув чиқиши ҳақидаги воқеага ҳам.
🎙 “Қурултой” подкастида ушбу ғазал ва Алишер Навоийнинг ижоди чуқур таҳлил қилинди.
Албатта кўринг: https://youtu.be/H69rGurz1KY
Сизнинг ҳар сафар эслаган хотирангиз, аслида, аввалгиси билан бир хил эмас. Мия ҳар қайта эслашда хотирани қайтадан "ёзади" — шундай қилиб у аста-секин ўзгаради. Бу жараёнда ҳиссиётлар, атроф-муҳит ва ҳатто бошқа одамларнинг гаплари ҳам таъсир кўрсатади. Шу боис, баъзи воқеаларни йиллар ўтиб тамоман бошқача кўринишда эслашимиз мумкин. Баъзан эса бундай қайта ёзилган хотиралар ҳақиқатдан устун келади ва мия учун янги "реаллик"га айланади.
Аслида хотира қандай ишлашини тушунишни истасангиз — видеони томоша қилинг: https://youtu.be/qQ11yQJsuaA?si=_PcZV1lGGKiK_KGi
Ўзбекистон экологик хавфсизлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва таълим муассасаларида яшил ҳаёт тарзини тарғиб қилиш йўлида навбатдаги муҳим қадамни ташлади. Президентнинг янги қарори билан мактаб, боғча ҳудудидаги боғлар ҳудуди энди хусусийлаштирилмайди.
Бу оддий ҳуқуқий ўзгаришмас. Бу — таълим муассасасини атрофидаги табиат билан бирга сақлаб қолиш, келажак авлодга фақат билим эмас, яшил муҳит ҳам мерос қолдириш деган ёндашувдир.
Жаҳон тажрибасида ҳам мактаб ва боғчалар атрофидаги яшил ҳудудлар алоҳида муҳофазага эга бўлган зоналар сифатида белгиланади:
Скандинавия мамлакатларида ҳар бир мактаб атрофи яшил зона билан ўралган бўлиши қонуний талабдир. Канадада мактаблар учун «Green School Infrastructure» дастурлари ишлаб чиқилган — мактаб ҳовлиси болалар руҳиятига ижобий таъсир берувчи майдон деб қаралади.
Ўзи умуман, болаларнинг тоза ҳаво, соя-салқин дарахтлар, очиқ майдонларда ўйнаш ҳуқуқи — бу уларнинг табиий ҳуқуқидир. Ва бу ҳуқуқни эндиликда қонун ҳам тан олмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Германия, ҳоким ва унинг машинаси😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ҳар уч йилда илмий тадқиқот инситутларининг моддий техник базаси янгиланади
Бу жуда ҳам муҳим ва узоқ муддатли қарор. Нима учун муҳим? Ўзбекистонда илм-фан ривожланиши учун. Тадқиқотчиларимиз чет эллик ҳамкасблари билан ҳамкорлик қила олиши учун керак.
Медиага чиқавермасада бизда кучли олимлар жуда кўп. Сигма Подкастда улардан бири бўлган суҳбатни томоша қилинг:
https://youtu.be/ylTch3tI8JI?si=KdGAcjcTo4NY2BYS
Соғлом интернет муҳитини биргаликда яратамиз!
🌍 Интернет – турфа фойдаланувчилар парвози акс этган ўзига хос фазо!
Аммо, ҳар биримиз онлайн платформа ва ижтимоий тармоқларда маълум бир мажбуриятларга ҳам эгамиз. Хусусан:
🔹 Давлат қонунларига амал қилиш;
🔹 Бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш;
🔹 Зарарли ва ноқонуний контент жойлаштирмаслик;
🔹 Қонунга зид контент тарқатилган бўлса, уни тезда ўчириш;
🔹 Ҳомийлик маблағларини йиғишда қонуний талабларга риоя қилиш.
⚖️ Интернетда ҳам эркинлик ва масъулият мувозанати таъминланиши керак!
Ҳужжат
👉 @Zafarbek_Solijonov
Демократия "порциялари" берилгани сари назоратам бўлиши керак. Демократия хоҳлаганингни қил деганимас. Демократия қонунни бузмаган ҳолда истаганингдек яша, давлат ҳимоясидасан, қонунга итоат эт дегани. Буни ҳуқуқий онгги ривожланган одамлар тушунади.
ИИВ президент ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида вақти-вақти билан шундай профилактик тадбирлар, назорат рейдлари ўтказиб туради. Шаҳримиз, ватанимиз хавфсиз бўлиши, давлат энг катта куч ва ҳамма унинг назоратида эканини англаш учун бундай "ойликлар" зарур. 15 апрелдан 15 майгача ИИВ ва ҳамкор ташкилотлар машнақа ишлади😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
Марказий Осиёда транспорт йўлакларини ривожлантириш барқарор иқтисодий ўсиш ва минтақавий барқарорликни таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган минтақа мамлакатлари глобал бозорларга чиқиш учун самарали йўлларга жуда муҳтож бўлиб, айнан транспорт инфратузилмаси бу географик яккаланишни бартараф этишга имкон беради.
Бундан ташқари, транспорт лойиҳалари Марказий Осиё давлатларининг интеграциясини рағбатлантиради, уларнинг иқтисодий ҳамкорлиги ва сиёсий алоқаларини мустаҳкамлайди.
Марказий Осиё Европа ва Осиё ўртасида жойлашгани боис ўзининг геосиёсий аҳамиятини оширмоқда, муҳим транзит кўпригига айланмоқда. "Бир макон - бир йўл" ва ТРАСЕКА каби халқаро ташаббусларда иштирок этиш ҳамкорлик учун янги имкониятларни очади
“Қурултой”нинг бу галги меҳмони — Наргиза Умарова. У билан биз ўтмиш ҳақида эмас, бугунги сиёсат ҳақида гаплашамиз.
� Youtobe учун ҳавола бу ерда: https://youtu.be/T6A9B2pwTsU?si=rWIFqh8CCXcpQjfB
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши навбатдаги мажлиси Ғиждувонда бўлди. Ушбу мажлиснинг айримларига ўзимам қатнашгандим бир. Бу сафаргисига шахсан Сенат раиси Танзила Норбоева бошчилик қилган.
Мажлисда жиноятчиликнинг олдини олиш ва коррупцияга қарши кураш бўйича қилинаётган ишлар таҳлил қилинди. Йил бошидан олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар 19,5 фоизга камайгани айтилди. Аммо Бухоро шаҳри, Когон, Қоровулбозор ва Ғиждувонда жиноятчилик ҳали ҳам юқори даражада қолаётгани мавжуд ишларни янада кучайтиришни талаб қилмоқда.
ССВдаги коррупцияга қарши чора-тадбирлар бор, бироқ уни амалиётга кўпроқ кўчириш зарур. Бу масалада масъулиятсизлик кетмайди ва жиддий ёрдашцв керак.
Мажлис сўнгида ўз вазифасига масъулиятсиз ёндашиб келаётган мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, экология, маданият, пенсия, ободонлаштириш, кадастр ва банк соҳаларидаги раҳбарлар, шунингдек, айрим ҳоким ўринбосарларини лавозимдан озод қилиш масаласи кескин тарзда айтилди.
Ушбу мажлис ҳақида тармоқларда ёритиш бироз сусайганди. Демак давлат бу борада позициёсини яна ўзгартирмоқчи. Жиддийроқ шуғулланмоқчи. Кузатайликчи.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Болаларнинг хавфсиз интернетдан фойдаланиши таъминланади
🔹 Бугунги рақамли даврда интернет болалар учун ҳам билим, ҳам хавф-хатар манбаи бўлиб қолмоқда.
Янги қонун билан вояга етмаганларни кибертаҳдидлардан ҳимоя қилиш учун муҳим ҳуқуқий механизмлар жорий этилмоқда.
📌 Қонун нимани таъминлайди?
✅ Болалар учун зарарли контентлар тарқатишга чекловларни;
✅ Онлайн-платформалар вояга етмаганлар маълумотларини ҳимоя қилишини;
✅ Кибербулинг ва зўравонликка қарши ҳуқуқий чораларни.
👶 Интернетда болалар хавфсизлигини таъминлаши баркамол авлодлар тарбиялашимизга хизмат қилади. Уларнинг ҳуқуқларини қонунлар билан ҳимоя қилиш доимо такомиллашиб бориши керак.
Янги қонунга кўра, онлайн платформалар ва веб-сайтлар мониторинги ҳамда назоратини юритиш учун ваколатли орган белгиланмоқда.
Ушбу орган бевосита ижтимий тармоқлардаги контентлар мазмун-моҳиятини ўрганиб, кузатиб бориб, ғайриқонуний, зарарли контентлар аниқланганда, бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўради.
Ҳужжат
#БолаларХавфсизлиги
#ОнлайнҲуқуқлар
#ИнтернетВаБолалар
👉 @Zafarbek_Solijonov
Пуллик парковкага қайси илова орқали ва қандай тўлов қилса бўлади?
👉 @Zafarbek_Solijonov
Омонат очишда эркинлик ва қулайлик излаяпсизми? Унда TBC Bank сизнинг танловингиз бўлиши мумкин.
🔹 Омонатни онлайн тарзда очиш мумкин — ортиқча қоғозбозликсиз;
🔹 Жамғармадаги маблағни исталган вақтда тўлдириш ва ечиб олиш мумкин — фоизлар йўқолмайди;
🔹 Тўлдириладиган муддатли омонат — бир ойдан сўнг, ҳисобингизда 1 миллион сўм қолган ҳолда, фоизларни йўқотмасдан маблағни ечишингиз мумкин.
TBC Bank иловаси орқали маблағларни бошқариш доим енгил!
📱 Омонатларни TBC UZ иловаcида очишингиз мумкин.
TBC Bank омонатлари ҳақида батафсил.