zafarbek_solijonov | Unsorted

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

21523

Фақат реклама:👉 @Victorbek 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Subscribe to a channel

Zafarbek Solijonov

Ёзни “Yonda” билан мазмунли ўтказинг!

Ёзги таътил — бу ўқувчи ва талабалар учун фақат дам олиш эмас, балки ўз устида ишлаш, янги кўникмаларни эгаллаш ва шахсий ривожланиш учун энг қулай вақт!

⚡️Ёшлар ишлари агентлиги эса сизга шундай имкониятларни берувчи янги форматдаги лойиҳа – “Yonda” мобил иловасини тақдим этади!

📱“Yonda” иловаси орқали ўзингизга яқин бўлган таълим, спорт, санъат, замонавий касблар, хорижий тиллар ва бошқа йўналишлардаги ўқув курсларини осон топишингиз ҳамда машғулотларда иштирок этишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, илова ҳозирда Тошкент шаҳрида синов тарзида йўлга қўйилди. Албатта, тез орада ушбу лойиҳа бошқа ҳудудларни ҳам қамраб олади.

✅ Бу ёз – ўзингизга сармоя киритадиган фаслингиз бўлсин.

⬇️Ҳозироқ юклаб олинг ва ривожланишни бошланг:

App Store | Google Play

Алоқа маркази: +998-55-511-80-88

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бир вақтлари радикал қарашлари билан машҳур бўлган "эшак"ларни вазият тақозоси билан дунёвий давлат тарғиботчисига айланиб қолганини бир нечта подкастларда кўряпман. Бу яхши. Улардан фойдаланиш керак.

Ўзи булғаган жойини ўзига тозалатиш бу ҳозирча самарали йўл. Бироқ унутмаслик керакки, улар бу ишларни қўрқув натижасида қилмоқда. Яъни шунча эришганидан қуруқ қолмаслик учун. Бундайлар иккиюзламачи бўлади ва эртага куч, ҳокимиятни кимда кўрса, бир айланиб бошқача тусга киради.

"Одамларнинг танловига аралашманг, ҳар кимнинг виждон эркинлиги ўзида" деган конституцивий нормага қарши борган инсон бир кун албатта орқадан яна пичоқ уради.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Деярли ҳамма ота-оналар боласини компютер ўйинларига муккасидан кетишига қарши бўлса, ману болани отаси компютер ўйинларига ўзи ўргатган экан. Сиз-чи? Фарзандингиз компютер ўйинлари ўйнашига рухсат берасизми?

Қўштирноқ подкастда яна стримерлар билан подкаст. Кибер уз ва Абюзер.

▶️ https://youtu.be/SsAUIJWQAok

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳамма нарсанинг йўли бор. Иложи бўлмаса ҳам, топилади.

Илҳом ака — мусиқа ўқитувчиси. Инсультдан кейин катта саҳналар, дарс жойлари эмас, хона деворларига боғланиб қолди.

Шу ҳолатни эшитган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати унинг ҳолидан хабар олиш учун уйига борди.  Камера учун эмас, кўнгил учун. “Депутат билан бир кун” эмас, “инсон билан бир лаҳза” бўлди бу сафар.

Депутат мулоқот пайтида эса аниқ ва одамгарчиликка тўла гап айтди:

“Иложини қилиб бўлса, аравача олиб берайлик. Агар бўлмаса, керак бўлса партия ёрдам беради.”


Бу энди гап эмас, позиция. Қонун ёки камера учун эмас, одам учун ҳаракат.
Шунчаки лойиҳада қатнашиб кетмасдан, муаммони ҳал қилиш йўлини қидирди. Топмаса яратамиз дейилди.

Ҳақиқий тенглик ҳам шунда:
Қоғозда эмас, ҳаётда.
Ниётда. Қадамда. Ёрдамда.

Тўлиқ видео:
https://www.youtube.com/watch?v=IFJADQ4qfRU

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Янги даврда байроқ қилинган "фишкалар"имиз кўплаб топилади. Яъни ислоҳот деб қабул қилганларимиз. Шулардан иккита энг асосийси бу — болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам берилгани бўлди. Бу йўлда давлат раҳбари ташаббускор Сенат ва мажбурий меҳнатга қарши курашган, курашаётган комиссия меҳнатлари чексиз.

Бу ҳақда ҳозиргача ҳар ерда эътироф қилиняпти. Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Женевада, Халқаро меҳнат конференциясининг 113 сессияси бўлиб ўтмоқда. Ўша ерда халқаро экспертлар бу ишларимизни яна олқишлашган. Ўзбекистон тажрибасини бугунги кунда болалар ва мажбурий меҳнатга қарши кураш олиб бораётган давлатлар учун модел сифатида фойдаланиш тавсия этилган.

Ҳозирги гапларимиз улғаяётган ёшлар учун эртакдек эшитилар. Бироқ Ўзбек халқи мажбурий меҳнат, ўқитувчиларнинг девор оҳаклаши, болаларнинг қўли қавариб, пахта даласида юрганини кўрди. Булар ростанам 7-8 йил олдинги ҳаётимиз эди. Кейин сиёсий ирода бўлди, ҳаммаси тўхтатилди, ҳуқуқий асослар билан мустаҳкамланди.

Сенат раиси айтганидек, аввалига Халқаро меҳнат ташкилоти конвенцияларини ратификация қилган бўлсак, кейин янги конституция, кодекс ва қонунларда унинг ҳуқуқий асосини ўрнатиб қўйдик. Осон бўлмади, гапнинг қисқаси.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Куни кеча миллий футболимиз тарихидаги янги саҳифа — Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиққани тантана билан нишонланди. Ушбу кун мамлакат ҳаётида ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, ҳам маданий соҳалардаги муваффақиятлар билан ёдда қолди.

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасидаги қатор тадбирлардан сўнг Шавкат Мирзиёев терма жамоани қўллаб-қувватлаш учун "Бунёдкор" стадионига ташриф бурди. Якунда Ўзбекистон футболчилари Қатарни 3:0 ҳисобида енгди.

Ўзбекистон президентига Болгария Президенти Румен Радев ва Словакия Бош вазири Роберт Фицо, Тошкент инвестиция форумига келган Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон ҳукумати раиси Адилбек Касималиев, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода, Озарбайжон Бош вазири Али Асадов, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Нокергули Атагулиев ва бошқа расмийлар ҳамроҳлик қилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, кечаги футбол байрами нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё халқлари учун ҳам катта тантана бўлди. Мамлакат ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар, давлатимиз сиёсатидаги самимийлик, Ўзбекистон халқига бўлган катта ҳурматдан далолат беради.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Суюқ ва қуюқ қон

Сигма Подкастда янги лойиҳа бошлашибди. Шифокорлар Хонаси — замонавий тиббиётдаги миф ва ҳақиқатларга бағишланган подкастлар серияси.

Унда онколог Рустам Нарбаев ва терапевт Жавоҳир Холмуҳаммедовлар тиббиётнинг турли соҳаларидаги етакчи мутахассислар билан суҳбатлар олиб боришади.

Томоша қилинг:

https://youtu.be/bjS0MO22i5A?si=GvX-tj0x3ur0FdMe

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шу кунларда Словакия Бош вазири Роберт Фицо расмий ташриф билан Тошкентда бўлиб турибди. Фицо IV Тошкент халқаро инвестиция форумидаям қатнашаркан. Демак инвестиция бўйича ижобий кутилмалар бор.

Словакияда ижро ҳокимиятини тўлиқ Бош вазир бошқаради. Словакия Марказий Европада жойлашган. Индустриал-аграр давлат биздек. Инсон тараққиёти индексида жуда яхши кўрсакичларга эга. Яшаш давомийлиги, таълим ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад кўрсаткичлари ушбу индекс ошишига хизмат қилган. Ҳамкорликни кенгайтирориш керак ашағлар билан😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ноқонуний сигарет савдоси бўйича ҳалиям водий вилоят, шаҳарлари олд ўринда. Шунча тарғиботларга қарамай уларда вазият сезиларли даражада ўзгармаган. Наманган, Қўқон шаҳарларида бунақа "точка"ларни топиш мумкин. Хоҳиш бўлса кифоя.

Наманганда Сардоба бозори бор, кўпчилик билади. Шу ерда ноқонуний сигарет савдоси авж олгани айтилади. Адашмасам, бозор Солиқ идораси ёнгинасида жойлашган. Ажойиб. Масъуллар бир ўрганиб кўриши керак экан. Тўғрими?😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

ННТ вакилларининг хорижга чиқиши ҳақида хабардор қилиши қонунчиликда янгилик эмас.

Адлия вазирлиги кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган вазиятга аниқлик киритди. Тармоқларда Ўзбекистондаги ННТларга хорижга чиқиш ҳақида Адлияга хабар бериш мажбурияти юклангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Масаланинг муҳим томони шундаки, ушбу амалиёт қонунчиликда янгилик эмас. Бу амалдаги қонун («Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддаси)да белгилаб ўтилган.

Вазирлик ушбу мажбуриятни амалга ошириш тартибини осон ва рақамлаштирилган ҳолда белгиламоқда. Эндиликда буни  e-ngo.uz электрон тизими орқали тез ва осон амалга ошириш мумкин.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, ННТларнинг хорижга чиқиш ҳақидаги хабарномалари рад этилмайди ва ташкилот вакилларининг хизмат сафарларига чиқиш ҳуқуқига таъсир ўтказмайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Халқ мурожаати эътиборсиз қолмади

Бозорда тирикчилик қилмоқчи бўлган онахон ўз видеомурожаатида «Қўйлиқ» деҳқон бозорида унга нисбатан адолатсиз муносабат бўлганини айтди. Гап фақат бир инсон ҳақида эмас, балки тизимнинг одамларга қандай муносабатда экани ҳақида.

Бу видеони кўриб, ЎзЛиДеП депутати Барно Бердиева шахсан бозорга борди. Онахон билан учрашди, бозор маъмурияти билан гаплашди. Масала кўтарилди, фикр алмашилди.

Бу яхши. Лекин яна бир нарса муҳим: бундай вазиятлар яна такрорланмаслиги керак. Чунки халқда “Менинг овозим эшитилади” деган умид бор.

Давлат халқ учун бор. Ишонайликки, амалдорлар ҳам буни унутмайди.

👉@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Ўзбек тилидаги матнларни нотўғри англашади, нега депутатлар "қовун туширишади", сиёсий мулоқот, ўзбек тилида чиройли матн тузиш, чиройли гапира олиш, чиройли англата олиш ҳақида олиш ҳақида кўпроқ тадқиқот қилиш ва амалиётга жорий қилиш вақти келган”

Қўштирноқ подкастида Шаҳноза Соатова ва Ситора Барлибоевалар билан суҳбат.

🔗 https://youtu.be/U2fnZgwycOc

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Халқ банки бирламчи ва иккиламчи бозордан хонадон хариди учун қулай шартларда ипотека кредитларини таклиф этади

"Фаровон"
Доимий даромадга эга ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга бирламчи бозордан уй-жой хариди учун.

Шартлари:
✅ миқдори – 420 млн. сўмгача
✅ муддати – 20 йилгача
✅ йиллик фоизи – 17.5%дан бошлаб
✅ бошланғич тўлов – 15%дан бошлаб
__

“Оилавий”
Бирламчи ва иккиламчи бозордан ҳовли ёки кўп қаватли уйлардан хонадон хариди учун.

Шартлари:
✅ миқдори – 800 млн. сўмгача
✅ муддати – 15 йилгача
✅ йиллик фоизи – 25%
✅ бошланғич тўлов – 25%

Реклама

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

🏦 InfinBANK пенсионерлар учун нақд пул ечиш комиссияни камайтирди

❗️Энди Humo картасига эга бўлган пенсионерлар, банк банкоматларидан нақд пул ечишда анча кам миқдорда комиссия тўлайди.2025 йил 1 майдан бошлаб, InfinBANK нафақа олувчи мижозлар учун янада қулай шарт-шароит яратди.

Янги тартибга кўра:
Агар пул ечиш миқдори 1,5 миллион сўмгача бўлса, комиссия 1% ўрнига атиги 0,75% ни ташкил этади. Бу эса нафақахўрлар учун маблағларини тежашга хизмат қилади.

📍InfinBANK банкоматлар тармоғи мамлакат бўйлаб кенг қамровга эга — йирик шаҳарлардан тортиб чекка ҳудудларгача 650 дан ортиқ банкомат фаолият кўрсатмоқда. Бу эса ҳар бир пенсионерга яшаш манзилидан қатъи назар, мазкур имтиёздан осон ва қулай фойдаланиш имконини беради.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Нормал дунёдан хабар.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳозир Humans ва Octobank ўртасида суд жараёни кетяпти. Ўтган сафар иқтисодий судда холис кузатувчи сифатида қатнашгандим. Кузатувчи сифатида ўтириб, индамай чиқиб кетгандим. Раислик қилувчи Байзакованинг рухсатини олмаганим учун аввалги процесс ҳақида батафсил маълумотам ёзмагандим. Бунга ҳожатам йўғиди. Бунақа вақтда энг яхши иш — суднинг қарорини кутиш.

Бугунам шунақа қилаётгандим. Ишда иштирок этувчилар блогер эканимни билди. Уларга жараён ҳақида тўлиқ пост ёзмаслигим, банк сирига доир маълумотлар бўлса, улар ҳақида умуман маълумот тарқатмаслигимни, бунга жавобгарлик борлигини билишимни айтдим. Қизиғи, Octobank бунга рози бўлди, шартнома бўйича ҳақ экани, яширадиган ҳеч нарсаси йўқлигини айтди. Бироқ мен шу вақтгача ҳукуматга инвестор ҳуқуқларини таъминланг, иш суд доирасида адолатли ҳал бўлсин дея ёнини олаётганим — Humans компанияси вакиллари судни ёпиқ кўришни сўради. Қизиқ.

Компаниянинг бу ҳаракатлари ўзига қарши тескари натижа бериши аниқ. Эртага "суд адолатсиз бўлди, вой-дод" дейдиган бўлса, энди ҳеч ким ишонмаса керак. Ўзлариям етарли асосам кўрсатиб беролмаслиги мумкин. Ўзингга ишончинг бўлса, очиқ суд мажлисининг нимасидан қўрқасан? Журналист-блогерларниям миллионлаган мижозларингнинг фамилияси, унинг сирларини битта-битта ошкор қилишга вақтиям, хоҳишиям йўқ. Сен жабр кўрмагин дегандик. Шубҳалантириб қўйдинг. Шартнома шартлари бўйича ҳақмисан, ноҳақмисан, шу масала қизиқ эди бизга. Кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Исроил Эронга бир нечта ракета зарбалари берди. Натижада бир қанча генерал ва ядро қуроли тадқиқотчи олимлари ҳалок бўлди. Нетаняҳу Эрондаги исломий режим қуламагунча ҳарбий операция давом этишини маълум қилди. У муаммоларини тўлиқ ҳал қилмоқчи.

Исроил миллати иккинчи жаҳон урушидан кейин (ҳолокаст) ўзига яраша хулоса қилгани аниқ. Доим урушга тайёр бўлгани, профессионал армияси шакллангани, ташқи разведкаси дахшатли даражада кучли ишлагани ва албатта таълимни биринчи ўринга қўйгани рақибларини битта-битта қириб ташлаётганида кўриняпти.

Кучли ва ўқиган авлод кучли ва мустаҳкам давлатни қуради. Болаларимизни дунёвий илмларда кўпроқ ўқитаверайлик.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Германия кўпчилигимиз орзу қилган жамиятда

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Humans иши" катта кейс бўлиши, трафик нархлари юзасидан Рақобат қўмитасига шикоят киритгани, компания Ўзбекистонни инвестицион низо бўйича халқаро арбитражга бергани ҳақида ёзгандим. Булар бўйича ҳозирча жимлик. Давлат ичидаги ҳолат эса энди "қизияпти".

Тошкент туманлараро иқтисодий судида Octobank даъво аризаси бўйича Humans'дан 500 миллиард сўмдан ортиқ қарздорликни ундириш ва етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги иқтисодий иш кўриб чиқилмоқда. Мазкур судда холис кузатувчи сифатида менам қатнашяпман. Жума куни бу бўйича навбатдаги, балки якуний процесс бўлса керак.

Банк ўзининг навбатдаги қадамини ташлади. Маълум қилинишича, Оcтобанк Humans билан ўзаро ҳисоб-китобларга хизмат кўрсатиш ва Humans молиявий хизмати доирасида чиқарилган карталар бўйича операцияларни амалга ошириш 2025-йил 13-июн куни соат 18:00 дан бошлаб тўхтатади.

Бундай қарор Humans томонидан шартномавий муносабатларнинг мунтазам равишда бузилиши ва қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги сабабли қабул қилинган. 2020-йилдан бери томонлар ўртасида молиявий хизматни биргаликда амалга ошириш бўйича келишув амал қилиб келган бўлиб, унда Оcтобанк ҳамкор сифатида иштирок этган.

Банк шартнома шартларини лозим даражада бажариб келган бўлса-да, Humans томонидан амалга оширилган клиринг операциялари бўйича қарздорлик ва кўрсатилган хизматлар учун комиссия қопланмасдан келмоқда.

Оcтобанк Humans кобренд карталаридаги пул маблағлари Humans молиявий сервисидаги абонентларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилгани сабабли ушбу маблағларнинг ҳисоби ва қолдиғи Humans'нинг ҳисобварақларида юритилишини ҳамда пул маблағларини қайтариш зарурати туғилганда, Humans'га мурожаат қилиш лозимлигини билдирди.

Бу компаниянинг муносабати. У буни ўртада юзага келган шартномавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқиб айтмоқда. Humans ушбу баёнотга нима деркин? У ўзини оқлай оладими? Суд ҳам албатта бу борада ўз қарорини айтади. Уни ҳам албатта эълон қиламиз. Унгача кузатамиз, кутамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Plossla Podkast'да бу сафар дрийфтерликка қизиққан қиз — Севинч Бахтиёрова билан суҳбат чиққан экан. Мана бу парча эътиморимни тортди, бу ерда гап фақат тезлик ҳақида эмас эди — машинанинг жамиятдаги маъноси, уни қандай кўрсатиш истаги ҳақида.

Қизнинг айтишича, шаҳар четида тез ҳаракатланиш учун махсус йўллар қурилганда ҳам кўчада тез ҳайдашни истовчилар камайиб қолмайди, чунки кўпчилик ўзини кўрсатишни хоҳлайди. Машинанинг товуши, юриш услуби — мақтаниб қўйгиси келади.

Автомобил восита бўлиш ўрнига, ўзига хос статусга айланганда — айнан шунда хавф пайдо бўлади.

Тўлиқ подкаст: https://www.youtube.com/watch?v=iuG-OaGwrVc

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бир нарсани ўйлаб қолдим. Ёшлигимдан кузатган хулосаларимни сизга айтсам. Балки сизники билан ўхшашдир. Жамиятга энг катта янгилик ташувчи ўзига тўқ, тадбиркор қатлам экан. Илк марта Sega, Sony ёки компютер ўйинлари ўйнаганим эсимда. Олтиариққа шу янгиликларни янгиликка интилувчи, кўзи тўқ тадбиркор акаларим олиб келганди. Ҳаммаси мени таниса, эсласа керак.

Қаҳрамон ака, Ойбек ака (лар), Баҳодир ака, Учқун ака, Шамсиддин акаларни туманимиздаги бизнинг "поколение" жуда яхши танийди. Дунёда тренд бўлаётган ўйинлар, кинолар, қўшиқларни (айниқса РЭП) мана шу шахслар олиб келганакан. Бошланишига буларни жамият қабул қилолмаган. Катталар тергаганам. "Жиддий ишлар билан шуғуллансангизчи" деганларам бўлган бўлса керак. Ўзлари билади.

Жамиятда консерватив қараш авж олган эски даврда ҳам тадбиркорлар янгилик олиб киришдан қўрқмаган. Нима бўларкин деб ўйланмаганам. Газини босишган, жайдари тилда айтсам. Шу сабаб ҳозирги аҳволимизга энг яхши ечим тадбиркорга тегмаслик, имкон қадар қўллаш, текширувлардан, тизим коррупциясидан асраш бўлиши керак. Жамиятни шулар ўзгартира оларкан, ўйлаб қарасам. Нима дедингиз?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга чиқди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири Роберт Фицо Кўксаройда музокаралар ўтказиб, стратегик шериклик тамойилларини мустаҳкамлашга келишиб олишди. Бу учрашув нафақат сиёсий мулоқот, балки иқтисодий, илмий ва маданий алоқаларни ҳам жадаллаштиришга туртки бўлди.

Словакия бугун Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим ҳамкорларидан бири бўлиб бормоқда. Мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми ошиб боряпти, икки томонлама лойиҳалар, хусусан, автомобиль саноати, қишлоқ хўжалиги ва «яшил энергетика» йўналишларида муҳим келишувларга эришилди. Словакия инвесторларининг Ўзбекистонга бўлган ишончи ортиб, қўшма лойиҳалар сони ҳам кўпаймоқда.

Таълим ва илм-фан соҳасида ҳам сезиларли силжишлар кутилмоқда. Коменский университети ва Ўзбекистон олийгоҳлари ўртасида қўшма дастурлар йўлга қўйилиши режалаштирилган. Маданий алмашинув, санъат ва маданият соҳасида ҳамкорликлар орқали халқларимиз бир-бирига янада яқинлашмоқда.

Президентлар Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экиб, ҳамкорлик руҳи ва дўстлик тимсолини яратишди. Бу нафақат рамзий, балки амалий жиҳатдан ҳам мустаҳкам алоқаларнинг бошланишидир.

Яна бир эътиборли жиҳат: Словакия Европа Иттифоқи доирасида Ўзбекистон билан боғланиш учун «кўприк» бўлиши мумкин. Айниқса, технология, рақамли инфратузилма, стартаплар ва экология соҳаларидаги ҳамкорликларга катта умид боғланмоқда.

Ўзбекистон ташқи сиёсатида бундай очиқ ва прагматик ёндашувлар орқали йирик шерикликлар сони ортмоқда. Энг муҳими, бу жараёнлар оддий одамлар ҳаётига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сал аввал "Humans иши" бўйича хабар бергандик. Унда Humans тарифларнинг нархи қимматлигини иддао қилиб, "Ўзтелеком"нинг ҳукмрон мавқеи юзасидан Антимонопол ташкилотига ариза киритгани ҳақида ёзгандик. Ҳозирга келиб, мазкур кейс "ёняпти". Ҳаммада "энди нима бўлади?" деган савол.

Humans навбатдаги қадамни ташлади. Давлат ташкилотлари бирма-бир муносабат беришни бошлади. Humans мавжуд инвестиция низоси юзасидан Жаҳон банки ҳузуридаги Халқаро арбитражга мурожаат қилди. Буни Марказий банк ва бошқа ташкилотлар ҳам тасдиқлади. Humans давлат ташкилотлари хатти-ҳаракатлари сабаб жуда катта молиявий зарарга кирганини айтмоқда.

Бу каби катта кейслар Ўзбекистон тарихида бир неча марта бўлган. Масалан "OXUS Gold" кейси. Мазкур иш қисман инвестор фойдасига ҳал бўлган. Фоизлари билан 10.3 миллион доллар тўлаб бериладиган бўлган. Newmont Mining кейсиям бор. Тарафлар ўзаро келишувга эришган. 80 миллион доллар инвестор фойдасига компенсация чиққан. Шунингдек, ҳаммага маълум "МТС иши". МТС иши ҳақида интернетда маълумотлар кўп. Қидириб ўқисангиз бўлади. Иш бир нечта арбитражларда кўрилган. Охири низоларга барҳам берувчи ўзаро келишув битими имзоланган. Кузатамиз, бу кейс қандай якунланаркин.

Марказий банк хабарига кўра, 2024 йилда тўлов тизими "Мароқанд" АЖ (Humans ҳам таркибида) қимор ишларига аралашган, ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли органларга мурожаат қилинган.

Ўз ўрнида "Ўзтелеком" ҳам бўлган воқеаларга нисбатан муносабати билан чиқди. Унда Ўзбекистонда интернет нархи 2017-2024 йилларда 40 баробар арзонлагани, ташкилот соғлом рақобат тарафдорилиги, Humans шартнома асосида ташкилот хизматларидан фойдаланиб, даромад олган бўлсада харажатларни қопламай келаётганини айтди. Бироқ Humans тариф нархлари халқаро майдонда 1 ГБ учун 2020-2023 йиллар орасида 1.34 $дан 0.3 $га арзонлагани, Ўзбекистонда эса нарх 2021 йилдан бери ўзгармай қолаётганини айтганди. Қизиқ ҳолат.

Воқеалар ривожини кузата туриб, бир қанча саволлар юзага келмоқда. Ҳолатга Антимонопол ташкилот қандай муносабат беради? Халқаро арбитраж қандай реакция кўрсатаркин? Компания шунча воқеалар билан оворалигида бой берилган фойдаси қопланадими?

Бироқ бир нарсани ҳисобга олиш керак. Компания бозордан сиқиб чиқарилмаслиги, муаммо имкон қадар ўзаро келишув билан ҳал бўлиши, давлат ташкилотлари ҳам давлатимизнинг инвестицион жозибасига зарар етказиб қўймаслиги учун олтин ўрталиқни топишга ҳаракат қилишини истардим. Чунки бунақа ишларда узоқ йиллик мақсадлар муҳим бўлиши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кушонлар — эрамизнинг I–IV асрларида мавжуд бўлган, лекин бугунги тарихий тафаккурда ҳали ҳам етарлича қадрланмаган сивилизатсиявий кучлардан биридир. Улар Буюк Ипак йўли орқали Хитойдан Римгача бўлган ҳудудда савдо ва дипломатиянинг асосий воситачиларидан бири бўлган.

Канишка даврида буддавийлик давлат мафкурасига айлантирилиб, Марказий Осиёдан Ҳиндгача бўлган кенг маконда диний ва маданий бирлашув сиёсати юритилди. Бу тарихда илк империявий "идеология экспорти" ҳолатларидан бири ҳисобланади.

📌 Энг яхши илмий-оммабоп подкастлардан бири саналган “Қурултой”нинг навбатдаги сони шу ҳақда
👉https://youtu.be/9OKd2nW_iLc

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ишончли эҳсон — энди HUMANS орқали!

Ижтимоий Ҳимоя миллий агентлиги ва HUMANS компанияси янги "HUMANS for Humans" хайрия платформасини йўлга қўйди.

Эндиликда HUMANS иловасининг “Одамларга ёрдам” бўлими орқали эҳтиёжманд оилалар, кексалар ва болалар уйларига аниқ ва тезкор равишда ёрдам кўрсатиш мумкин.

Биргина илова орқали эҳсонингиз ҳақиқий муҳтожларга етиб боради, уларни қидириш ҳам шарт эмас.

👉@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Пул ажратилган. Масъулият-чи?

Халқ демократик партияси фракцияси ҳукумат тақдим этган давлат бюджети ҳисоботини шартли равишда қўллаб-қувватлади. Чунки ҳисоботдаги рақамлар ортида жавобсиз қолган саволлар кўп.

▪️ Қатор вазирликлар: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Қишлоқ хўжалиги, Энергетика вазирликлари ажратилган маблағларни ўзлаштира олмаган;
▪️ Тиббиётни ривожлантириш учун ажратилган маблағлар муддатда ишлатилмаган;
▪️ Энг аламлиси, заиф эшитувчи болалар учун операция маблағлари умуман йўналтирилмаган.
▪️ Мактабгача таълимда оилавий боғчалар дастури самарасиз экани кўринди.

ХДПнинг талаблари:

– Давлат маблағлари учун раҳбарлар шахсан жавоб бериши керак;
– Натижа кўрсатмаган вазирликларга келаси йил маблағ ажратилмаслиги керак;
– Самарасиз харажатлар бўйича жамоатчилик олдида очиқ ҳисобот бўлиши шарт.

Ҳисобот қабул қилинди, лекин хулоса аниқ: аҳоли ҳис этаётган натижа йўқ экан, ҳисоботнинг баҳоси ҳам шартлидир. Давлат маблағи — халқ ишончи. Бу ишончга фақат қоғозда эмас, амалда жавоб бериш керак.

👉@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ойлик кўтарилса яхши. Лекин жарима ҳам ошаркан, дейишяпти. Нега шундай бўлади?

Июлдан бошлаб нафақалар, пенсиялар, августдан ойлик ва стипендиялар 10 фоизга ошади. Буни эшитиб, кўпчилик хурсанд. Бу давлат тарафидан қўллаб-қувватлаш дегани.

Лекин шу билан бирга, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ҳам 10 фоизга кўтарилади — 412 минг сўм бўлади.

Энди одамлар савол беришяпти:
• БҲМ ошса, жарима ҳам ошадими?
• Ҳа, ошади. Чунки жарималар БҲМга қараб ҳисобланади.

Лекин бу янги тушунча эмас. Ҳар сафар БҲМ ошса, жарималар ҳам ортади. Бу қонун билан белгиланган тартиб. Яъни жарима шунчаки кўпайтирилмайди, БҲМ билан бирга автоматик кўтарилади.

Шундай экан, БҲМ ошгани ёмон нарса эмас. Бу ойликни ҳам кўтаради, айрим тўловларни ҳам тартибга солади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳар бир сония муҳим айниқса, пулга эҳтиёж сезилаётган вақтда.

📱Zoomrad иловаси сизни 100 миллион сўмгача тезкор маблағ билан таъминлайди.

Ортиқча оворагарчиликларсиз, ишончли шартларда.

🔑 Эртани кафолатлаш йўли — бугунги қарорингизда!

ИЛОВА

Реклама

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яна бир нормал дунёдан хабар.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

🦣 Нега биз мамонтларни тирилтира олмаймиз?

Илм-фан жуда ривожланган бўлса-да, минг йиллик қор остидан топилган мамонт қолдиқлари асосида уларни қайта ҳаётга қайтариш — фақат фантастик фильм сенарийси бўлиб қолмоқда. Нега? Чунки ҳақиқий мамонт ДНКси тўлиқ сақланмаган — у парчаланиб кетган. Бизда йўқ бўлган парчалар бўлмаса, уни тўлиқ клонлаб бўлмайди.

Балки энг яқин қариндоши — фил ёрдамида "ярим мамонт" яратиш мумкин, лекин бу тирик музлик гигантининг ўзи бўлмайди. Ҳатто яратилган тақдирда ҳам, ҳозирги иқлим, озуқа ва муҳит уларга мос эмас. Тирик қолиш эҳтимоли эса ниҳоятда паст.

Шундай экан, фан қанчалик ривожланмасин, баъзи мавжудотлар абадий тарихда қолади.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/4g_RofmAeq8?si=lh6eWcqWBwECHfkf

Читать полностью…
Subscribe to a channel