Фақат реклама:👉 @Victorbek 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
Кўзи ожиз ўқувчиларга ёрдам: Брайль ёзувини автоматик ўқиб берувчи илова яратилди
BrailleRecognition иловасидан кўриш имконияти чекланган ўқувчилар билан ишловчи ўқитувчилар қулай восита сифатида фойдаланишлари мумкин. Агар педагог Брайль алифбосини билмаса ҳам, ёзувни илова орқали матнга айлантириб, ундан фойдаланиши мумкин бўлади.
Бу ечим ота-оналар учун ҳам фойдали. Улар фарзандларининг ёзувини кўра олмасалар ҳам, BrailleRecognition орқали уни тушуниш ва текшириш имконига эга бўладилар. Бу таълим жараёнида оилавий иштирокни ҳам фаоллаштириши айтиляпти.
Таълим муассасаларидаги инклюзив таълимни амалий қўллаб-қувватлаш учун бундай воситалар муҳим деб ўйлайман. Илова махсус мактаблардан тортиб, умумтаълим муассасаларигача турли муҳитда қўлланиши эса жуда яхши янгилик бўлди менга.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Охирги йиллар сўз эркинлиги ривожига хизмат қилувчи қонунлар ишлаб чиқилиши борасида сокинлик даври бўлаётгандек. Жуда кўп лойиҳалар ваъда қилинганди. Буни юқорининг ўзи ҳам эслайди. Бу "порция"лар берилиши тўхтаб қолганига давлатниям ўзига яраша хулосалари бўлса керак. Тушунаман.
Аммо бу борада ишлар давом эттирилиши лозим. Тўхтаб қолиш нима бўлганда ҳам ҳамманинг зарарига ишлайди. Очиқликдан энг биринчи тепанинг ўзи манфаатдор. Пастда доимий булут бўлиши манзарани хиралаштиради. Аниқ режалар тузишга ҳалақит қилади. Қонун бузганни йўл-йўлакай жазолаб, сўз эркинлиги бўйича ислоҳотларни иккиланмай давом эттириш — жуда узоқни кўзлаш аслида.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида экологик тажриба алмашуви кучаймоқда
“Eco Expo Central Asia 2025” доирасида икки мамлакат эко-вазирлари — Йерлан Нисанбаев (Қозоғистон) ва Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган экологик ечимлар билан танишди.
Ташриф доирасида чиқиндиларни қайта ишлаш, аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, 77 гектарлик яшил боғ қурилиши каби лойиҳаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қозоғистон вазири бундай саъй-ҳаракатларни юқори баҳолаб, минтақавий тажриба алмашиш орқали барқарор ривожланишга эришиш мумкинлигини таъкидлади.
Батафсил
👉 @Zafarbek_Solijonov
🎵 Earworm — мияни эгаллаб олган куй!
Earworm — бу қулоғимизда қайта-қайта янграйдиган, хаёлдан чиқмайдиган қўшиқ ёки куй. Асосан оддий, тез йод олинадиган ва ритмик мусиқалар бундай таъсир қилади.
🧠 Миямиз бу куйни “тугалланмаган топшириқ” деб қабул қилади ва уни ўзи билмаган ҳолда такрорлайверади.
Кўп ҳолларда зарарсиз, лекин баъзида асабга тегиши мумкин :)
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/boBHj7mY8HQ?si=RvK6ij79hTi5dc96
Фарғона вилоятида туман МИБ бошлиғи 2 минг доллар пора билан қўлга тушибди. Ўзи Фарғонада пул бермасанг ижро ишинг юрмайди шекилли. Бир фуқаронинг ижро иши юзасидан мурожаат қилгандик. Анча вақтдан бери ижрони пайсалга солишяпти. Кўрамиз, кўрамиз жавоби холос. Яхшибас.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Энди мамлакатнинг 13 та шаҳрида — Тошкентдан то Фарғонагача — Yandex Go ва Yandex Maps иловаларида автобусларнинг ҳаракатини реал вақтда кузатиш мумкин.🚌📍
Ушбу функция аввал Тошкент ва Самарқандда мавжуд бўлган бўлса, энди Ангрен, Андижон, Бухоро, Жиззах, Гулистон, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Урганч ва Фарғона каби бошқа шаҳарларга ҳам кенгайди. Жами 230 та маршрутда кузатиш имконияти очилди ва рўйхат янада кенгайиши кутилмоқда.
🚌🕔📍Ҳар қандай вақтда сиз зарур автобуснинг ҳозир қаерда эканини текширишингиз мумкин ёки тўхтаб туриш белгисини босиб, қайси автобуслар қачон келишини кўришингиз мумкин. Yandex Maps иловасида эса маршрут рақами бўйича қидириш ҳам бор (масалан, “5-автобус” деб киритиш мумкин).
Бу жуда қулай — вақтингизни тежайсиз ва автобусни аниқ келган пайтида чиқишингиз мумкин.
Жичча қаттиқроқ тушунтираман энди. Ўша хотин-қизлар бир балосидаги ақллиларгаям ташлаб қўйинглар иложи бўлса. Манағда бобонг ихтиро қилган, юлдуз санаган дейишасану анағда оддий ҳазилгаям сасиб жавраб ташлашасан, қари такадек. Бу яхшибас.
Бу такалигинг, консерва бонкалигинг миллатга қимматга тушди. Болалар ташаббус қилолмайдиган бўлиб қолди. Исталган ёшга савол бериш, қайси савол ёқмайди деб. "Одамлар нима дейди?" дегани дейди. Сен қари такалар ўша ёшларнинг ота-онасини идорангга чақириб, босимам ўтказишасан. Шунга ҳамма қўрқоқ. Қўрқоқ, ташаббуссиз болалар четга чиқсаям ажраб қоляпти. Алҳамга яраме қолишяпти. Бир ўйлаш энди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Одамларам қонунда йўқ санкция турига ўрганиб қолди шекилли)
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистон туризми бугунги кунда жадал ривожланиб, мамлакатимизнинг гўзал масканларини кашф этиш учун ажойиб имкониятлар яратилмоқда. Сирдарёнинг гўзал манзараларидан тортиб, Самарқанд ва Бухоронинг қадимий обидаларию, Хиванинг эртакнамо кўчаларигача – ҳар бири ўзгача таассурот қолдиради. Қадимги тарихий ёдгорликларга саёҳат қилиш, миллий таомлардан баҳраманд бўлиш, меҳмонхонада дам олиш ёки тоғларда трекинг – танлов ўз қўлингизда. Бу саёҳатни унутилмас қилиш учун эса, пухта режалаштириш ва молиявий масалаларни ҳал қилиш муҳим.
InfinBLACK кредит картаси саёҳатингиз давомида сизга яқиндан ёрдам беради. 50 кунлик тўлов муддати сизга режаларингизни эркин амалга оширишга имкон беради. Дунёнинг исталган нуқтасидаги хавфсиз ва тезкор тўлов тизимларидан фойдаланинг. Booking орқали меҳмонхоналарни осонгина брон қилинг ва кундалик харажатларингизни назорат қилинг.
InfinBLACK билан Ўзбекистоннинг гўзал масканларини кашф этинг ва бу саёҳатни ҳаётингизнинг энг чиройли хотираларидан бирига айлантиринг!
🔗InfinBLACK кредит картасидан фойдаланиш шартлари ҳақида батафсил
Инқилобчи, идеалист, қаҳрамон... ёки хавфли ғоя ташувчисими?
Че Гевара Кубадан сўнг Африкага, сўнгра Боливияга йўл олди — у ерда янги инқилоб бошлашни истади. Бироқ бу сафар унга на халқ, на вақт ёрдам берди. 1967 йилда у қўлга тушди ва ҳеч қандай судсиз ўлдирилди.
Бу видео орқали Че Геваранинг охирги кунлари ва сирли ўлими ҳақида билиб оласиз:
https://youtu.be/44B4KNW0fp8?si=mR4GeP1bGqjhBEt_
“Ажрашгандан кейин икки томон ўзаро душманчилик кайфиятида бўлади. Нима қилишса ҳам бир- бирига зиён етказиш учун ҳаракат қилади”- ҳуқуқшунос Ғуломмаматова Парвина.
Парда Подкаст - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.
Тўлиқ видео: https://youtu.be/MO13B8A_cqU?si=NE5kRliLHHV1OFFr
Қон қариндошлар ўртасидаги турмуш, яъни яқин қариндошларнинг оила қуриши соғлиқ учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Бундай никоҳлар натижасида туғиладиган болаларда генетик касалликлар, ривожланиш муаммолари ёки иммун тизими заифлиги кузатилиш эҳтимоли юқори бўлади. Чунки қариндошлар ўртасида умумий генлар кўп бўлади, бу эса ирсий хатоликларнинг икки томондан ҳам болага ўтиш хавфини оширади. Шу сабабли кўплаб давлатлар ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари бундай турмушларни тавсия этмайди ва баъзида қонун билан ҳам чеклайди.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/4g_RofmAeq8?si=WQb0F6cGUdLA2tkM
Мендан "Зафарбек ака, ҳуқуқий саволларимизни ChatGPT" (сунъий интеллект)дан сўрасанг жоизми?" деб сўрашяпти.
Ўртоқлар, бу амал жоизмас. Инсон омили томонидан ишлаб чиқилган бир маҳсулот, яъни сунъий интеллект ҳуқуқий саволларга тўғри жавоб беришга ожизлик қилади. Шу сабабли ҳуқуқий масалаларда ҳуқуқшунос, адвокатдан сўраш маъқул амал. Уларниям оиласи бор. Бола-чақаси бор. Зиқна бўлишма😡
👉 @Zafarbek_Solijonov
Экологияга бефарқ эмасмисиз? Унда ушбу кўргазмани ўтказиб юборманг!
19–21 июнь Тошкентдаги “CAEx Uzbekistan” мажмуасида Eco Expo Central Asia 2025 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда 25 дан ортиқ мамлакатдан келган компаниялар, мутахассислар ва ташкилотлар ўзининг экологик ечимлари, янги технологиялари ва амалий тажрибалари билан қатнашади.
Кўргазмада қайта тикланадиган энергия, чиқиндиларни бошқариш, “яшил” шаҳарсозлик, сув ресурсларини аниқ бошқариш каби йўналишлардаги лойиҳалар тақдим этилар экан.
Она Ер келажаги учун қайғурсангиз, албатта, рўйхатдан ўтишингиз керак: ecoexpo.uz
Бепул автобуслар жадвали: t.me/ecogovuz/46910
Реклама
👉 @Zafarbek_Solijonov
Исроил ҳарбий операциялари билан Эрон ҳарбий қўмондонлиги занжирининг қуйидаги юқори даражадаги офицерларини йўқ қилди. Қизиғи, бу учун унга 12 соат етарли бўлган.
P.S. Сўроқ қўйилган офицерам "пишибди".
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бунақасини олдин эшитмаган эканман. 5 фоиз улуш. Ажойиб. Демак казинога ҳам талаб бор. Онлайн қиморга рухсат берганлар буниям ўйлаб кўришса керак.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ҳозир сизларга охирги пайтларда ижтимоий-сиёсий жараёнларда анча фаол бўлиб келаётган Вафо Мўмин дўстимизнинг саҳифасини тавсия этмоқчиман.
Ушбу саҳифада Сиз жаҳонда ва давлатимизда бўлаётган жараёнлар юзасидан холис муносабатларни ҳамда давлат ишига оид қизиқарли маълумотларни кузатиб боришингиз мумкин.
Хуллас, обуна бўлганингизга ачинмайсиз!
Ҳавола: @VafoMumin
Фарзандларимиз фақат илм билан юксалишини ҳаммамиз ҳам англаяпмизми?
“Бобом ундай бўлган, момом бундай бўлган” деган гаплар шунчаки ифтихор эмас, масъулият ҳам. Улар қолдирган билим йўлини давом эттирамизми ёки фақат сўз билан кўксимизга уриб яшашда давом этамизми?
“Худойи” ижтимоий ролиги шу саволни ҳар биримизнинг олдимизга кўндаланг қўйяпти. Республика маънавият ва маърифат маркази тайёрлаган бу роликда ота-она, фарзанд, жамият, масъулият тушунчаси бир нуқтада туташади.
Мен кўриб, таъсирландим очиғини айтсам. Сиз ҳам бир кўринг ва мулоҳаза қилинг: https://youtu.be/T6cydTJ6J78
#yangiruhiyat
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сирдарёда ўнлаб мансабдор шахсларга эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ва унгача бўлган интизомий чоралар кўрилиши белгиланди
2025-йил 20-июн куни Сирдарё вилояти, Сайхунобод туманида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг сайёр мажлиси бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, 2024-йил давомида Сирдарё вилоятида 3 295 та жиноятчилик ҳолатлари қайд этилган ва уларнинг 37,8 фоизини кибержиноятлар ташкил қилган. 2025-йилнинг дастлабки тўрт ойида эса 705 та жиноят содир этилган бўлиб, айниқса ёшлар, аёллар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятлар сони ортган, шунингдек, маҳаллаларда профилактика тадбирларининг сустлиги боис 82 та маҳалла қизил тоифага киритилган.
Бундан ташқари, 2024–2025-йилларнинг ўзида вилоятда 355 та коррупциявий жиноят аниқланиб, уларнинг аксарияти ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш билан боғлиқ.
Айниқса, бандлик, банк ва соғлиқни сақлаш тизимларида коррупциявий ҳолатлар кўп учраётгани, айрим давлат хизматчилари эса қонунга зид тарзда тадбиркорлик билан шуғулланаётгани танқид остига олинди.
Батафсил
👉 @Zafarbek_Solijonov
📘 Вертер эффекти — ўз жонига қасд қилиш “юқади”ми?
Бу атама машҳур ёзувчи Гётенинг 1774 йилда чиққан “Ёш Вертернинг изтироблари” асаридан олинган. Китобда бош қаҳрамон — Вертер ўз жонига қасд қилади. Китоб чиқгач, Эвропада шу услубда жонига қасд қилган ёшлар сони кўпайиб кетди.
Шундан бери оммавий ахборот воситаларида ўз жонига қасд ҳолатларини кўп ва нотўғри ёритиш — бошқаларга ҳам салбий таъсир қилиши мумкин, дейилади. Бу ҳодиса Вертер эффекти деб аталади.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/boBHj7mY8HQ?si=RvK6ij79hTi5dc96
Бошқатдан юкладим. Охири ёрилдим. Жиззахда "эр керак" деб плакат кўтарган келин кўйлак кийган қизлар масаласида. Инстаграмга тўлиқ фикрларимни бердим. Сизлардан коммент кутаман.
Шу ерда👉 https://www.instagram.com/reel/DLCuZQAq2Oy/?igsh=MWVvaWt6bWZnczN2dg==
@Zafarbek_Solijonov
Жиззахда бир нечта қизлар келин кўйлакда кўчада ҳазиломуз "эр керак" ёзувлари билан айланиб юрганди. Консерва бонка бўлган жамият "вой-дод, эрсирабди, ота-онаси қани, даюс" каби гаплар билан чайналди. Жамиятнинг бўлиши шу. Ҳали-бери ўзгармайди. Давлатдан бағрикенгликни сўрайверадиган жамиятнинг ўзи қанақалигини ўтган вақтда жуда яхши хулоса қилдим ўзимга.
Бироқ давлат органлари ва уларнинг вакилларига нима жин урди дердиму, аммо уларам ўша жамиятдан адашмай чиққанларда. Ҳалиги қизлар қайси қонунни, нормани бузди десанг, консерва гапларини гапиради. Сенинг ҳуқуқларинг бузилдими десанг ҳа деб исботлаб беролмайди. Бунақа ёзув билан "Юксак маънавият енгилмас куч" асари муаллифи Каримовнинг невараси юрдику Тошкентда, давлат ходимлари чора кўрмади, гапирмади десанг, ҳа энди у бошқа, марҳумларни тинч қўй дейди занғарлар.
Сал бағрикенг бўлаверинглар, яна пастга шўнғияпмиз. Консервага қарши тарғиботга миллиард ажратсагу бошқа тарафдан бирдан жазолашни давом эттирсак, ахлоқ полициясини ишга туширсак яхшимас. Жуда кўнгли нозик бўлиб кетяпмизда. Жуда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Электрдан ўғринча фойдаланманглар. Давлат билган куни тинч қўймайди сизларни, итдек югуртиради😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
Кеча Kun.uzʼда Фарғонадаги ресторанга "маски шоу" уюштирилгани ҳақида материал чиқди. У ерда вилоят прокурори тезкор ходимга "наркотика ташлаб тиқиш"ниям буюрган лавҳа бор. Ҳолатга вилоят ИИБ ҳам муносабат берди.
Умумий ҳолат шундай бўляптики, прокурор гапи учун (амалий ҳаракатимас) интизомий жавобгарликка тортилган. Чунки янги даврнинг асосий фишкаларидан бири "маски шоу, столбани қамаш йўқолгани" эди. Бу каби ишлар энди жуда катта сиёсий хато бўлади. Буни прокуратура олий раҳбарияти яхши биларди. Бу гаплар президентгача борса кўринг вазиятни. Шунга вақтида жазолаб қўйишган. Лекин вилоят прокурорига бу катта минус бўлди. Камида лавозими ўсишига ҳалақит берса керак. Чунки тепа бошқа йўлда.
Кейин маълум бўлдики, тадбиркорнинг ўзига юз минглаб доллар масаласида фирибгарлик бўйича иш очилганакан. Шу материалга роса реакция қилгим келди. Лекин шошмадим. Чунки менда тадбиркор ёки видеони берган вакили ОАВ ва жамоатчилик кучидан ўз манфаати йўлида фойдаланмаяптимикин деган саволам бориди. Журналистик суриштирув ҳам максимал олиб борилмаган. Видеони шунча вақт тадбиркор нима мақсадда сақлаб тургани қизиқ. Фирибгарлик бўйича ўнлаб шахс мурожаати асосий савол бўлиши керагиди. Терговдан қочиши эса унга саволларни кўпайтиради холос.
Тунги фаолиятга руҳсати бўлиб бундай ҳаракатлар қилингани, камера хотираларини олиб чиқиб кетишгани, мижозларгача ваҳима уйғотиб, "маски шоу" қилингани эса жуда нотўғри иш бўлган. Бунга президент ва унинг жамоаси ўзи баҳо беради. Буни вилоят прокуратура, ИИБ раҳбариятида бўладиган ўзгаришларда кўрсак керак энди. Кузатамиз.
👉 @Zafarbek_Solijonov
“Бу ерда тизимли ёндашув йўлга қўйилмаган” – Улуғбек Иноятов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида муҳокама этилган қонун лойиҳасига ХДП жиддий эътироз билдирди.
Фракция раиси Улуғбек Иноятовнинг таъкидлашича, лойиҳа нафақат мазмунан, балки номланиши жиҳатидан ҳам мутлақо номувофиқ. Қонун лойиҳаси 12 та турли соҳалардаги ҳужжатларга тегишли ўзгартишларни таклиф қилар экан, уларда тизимли ёндашув ҳам, мантиқий уйғунлик ҳам кўринмаяпти. Суд-ҳуқуқдан тортиб иқтисодиётгача бир хил қоғозда ёзилгани, лойиҳани қайта кўриб чиқиш талабини туғдирган.
Эътиборли жиҳати шуки, мухолифат партиянинг бундай очиқ ва аниқ баёноти сўнгги йилларда кам кузатилган ҳолатлардан. Эҳтимол, сиёсий муҳитдаги тартиб янги шаклга кираётгандир.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда «жинсини ўзгартиришга рухсат берилди» деган мазмундаги турли муҳокамалар кузатилмоқда. Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида расмий маълумотлар билан танишиб чиқиш муҳим.
Асл вазият бўйича Адлия вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Маълумотларга кўра, ҳар йили 5-6 нафар чақалоқ жинси ноаниқ ҳолатда туғилади. Аввалига улар «ўғил» ёки «қиз» деб тахминан ёзилади. Кейинчалик, тиббий текширувлар орқали аниқ жинси белгиланади. Шундан сўнг, туғилганлик ҳақидаги ҳужжатларга тузатиш киритилади. Бу ҳолат янгилик эмас — Оила кодексида 1998 йилдан бери бор.
Илгариги қоидаларга кўра, тиббий хулосага кўра жинс тўғирланганда, исм-фамилия ҳам жинсга мос ҳолда ўзгартирилишининг қонуний тартиби фақат 16 ёшгача белгиланган эди. Энди эса ҳукумат қарори билан мазкур ёш чегараси олиб ташланди. Тамом вассалом!
Эътибор беринг: бу қарор жинсни истаган пайтда «ўзгартириш ҳуқуқи»ни бермайди, балки тиббий жиҳатдан аниқланган ҳолатларда шахсий маълумотларни тўғрилаш имконини назарда тутади.
Бу каби нозик масалада шов-шув ортидан қувиб, ортиқча эҳтиросларга берилиш эмас, балки соғлом ақлни ишлатиб, чуқур мулоҳаза билан ёндашиш мақсадга мувофиқ.
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Moody‘s" халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича прогнозини "барқарор"дан "ижобий"га ўзгартирганини маълум қилди.
Бу Президент томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар дастурига берилган ижобий баҳо, шунингдек, танланган йўл тўғрилигининг тасдиғи бўлди.
"Бугунги кунда Ўзбекистон хорижий инвесторлар томонидан глобал беқарорлик шароитида ҳам барқарор ўсишга қодирлигини намоён етаётган ишончли ҳамкор сифатида қабул қилинмоқда. Бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси ИВ Тошкент халқаро инвестиция форумининг муваффақиятли ўтказилганида ўз аксини топди.
Прогнознинг яхшиланиши 2030-йилга бориб Ўзбекистоннинг кредит рейтингини ишончли инвестицион даражага кўтариш бўйича қўйилган мақсад сари биринчи қадамдир", - дейди Президент ёрдамчиси.
Кўзланган мақсадга фақат умумий саъй-ҳаракатлар билангина, иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини ошириш ва макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш орқали еришиш мумкинлигини англаш муҳимлигини таъкидламокда Саида Шавкатовна.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Танкид ва ҳақоратни фарқлаш керак
Сигма Подкастда ўтган ҳафталарда актуaллашган қонун лойиҳаси ҳақида сон чиқди.
Айниқса, дўстим Баҳодир қонунда белгиланаётган механизмларни яхши тушунтириб, АОКА юристига ўринли саволларни берган.
Томоша қилишни тавсия қиламан:
https://youtu.be/CnTiUrToC0o?si=dSeg6CSAlDbMONiC
Кеча Humans вакиллари мени иқтисодий суд жараёнидан чиқариб юборилишимни, судни ёпиқ кўрилишини сўраганини ёзгандим. Octobank эса ишда холис кузатувчи сифатида қатнашишимга қаршилик қилмаганиниям айтгандим. Octobank ёзишича, кеча кечга суд қарори қабул қилинган.
Суд ҳужжатига мувофиқ, Humans МЧЖнинг зиммасига банк олдидаги қарздорликни қоплаш мажбурияти юклатилди. Банк ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинишини қонуний ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши йўлида муҳим қадам эканини билдирган.
Шунингдек, Octobank жорий йил 13 июн соат 18:00дан бошлаб клиринг ва Humans молиявий хизматлари доирасида чиқарилган карталар бўйича операцияларни амалга ошириш тўлиқ тўхтатилганини маълум қилган.
Суд жараёни шаффофлигидан қочган компания "доди"га энди ҳеч ким ишонмаса керак. Ўзига ўзи қилди. Кузатамиз вазиятни.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Plossla Podkast’да Бекзод Юсупов стендап ва қизиқчилик орасидаги фарқ ҳақида тўхталди.
Унинг айтишича, қизиқчилар кўпинча латифалардан фойдаланади. Уларнинг асосий кучи — тайёр сценарий, кулгули сюжет. Стендап эса бошқача: бу саҳнадаги одамнинг шахсий ҳаёти, ички кечинмалари ва ўз бошидан ўтган воқеалар билан кулги яратиши.
Бу фарқ оддий туюлади, лекин аслида катта тафовут бор. Стендап — бу монолог, бу очилиш. У нафақат кулдиради, балки ўйлантиради. Қизиқчилик эса кўпроқ анъанавий кулги маданиятимизга яқин: бир айтиб, одамни кулдириб, ўтиб кетиш.
https://youtu.be/mFxvCWRsOhA