Фақат реклама:👉 @Victorbek 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
Эътиборни жалб қилиш учун кийим покиза, замонавий ва шахсиятга мос бўлиши керак. Ёрқин ёки контраст ранглар (масалан, қизил, мовий) кўзга тез ташланади. Кийим воқеага ёки жойга мос танланса, образ ишончли кўринади. Майда аксессуарлар — соат, кўзойнак, билагузук каби элементлар ҳам жозиба қўшади. Энг муҳими, кийим қулай бўлиб, ўзига ишонч уйғотса, эътибор ўз-ўзидан тортилади.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/I3qvfU7V0fU?si=7GlWP_EkWzn5VVSq
Уста Мўмин тахаллусига эга рассом Александр Николаев ким? Кўзлари милтиқ стволига ўхшаш ва фашизмнинг даҳшатларини гўёки башорат қилувчи “Буқа” асари нима учун муҳим?
Дўстимиз, Susambil лойиҳаси асосчиси Нодир Нишоновдан навбатдаги шедевр видео. Видеода юқоридаги саволларга жавоб оласиз ва Нукусдаги бутун дунёда тенги йўқ санъат эркинлиги воҳаси - ноёб коллекцияси ҳақида билиб оласиз🔥
👉 @Zafarbek_Solijonov
Дарахтларга қарши лойиҳанинг ўзи табиатга таҳдид эмасми?
Ўзбекистондаги йирик қурилиш компанияларидан бири Ўрмонлар тўғрисидаги мораторийга алтернатив лойиҳа таклиф қилди. Режага кўра, қурилиш учун белгиланган ҳудудларда дарахтлар кесилиши мумкин, фақат бунинг эвазига компаниялар бошқа жойларда кўпроқ кўчат экиш мажбуриятини олади.
Экологик партия депутати Жавлон Абдуллаев бу таклифга танқидий муносабат билдирибди. Унга кўра, мораторий шунчаки тўхтаб туриш эмас, балки ўрмон ресурсларини қайта тиклаш ва уларни сақлашга жиддий қарашни англатади. Агар ҳозирданоқ унга четдан йўл излаш бошланса, бу табиий ресурсларимизнинг яна баттар йўқотилишига олиб келади.
Менимча, масаланинг моҳияти шундаки, дарахтлар техник ёки компенсацион ёндашувлар билан эмас, маънавий ва стратегик ёндашув билан ҳимоя қилиниши керак. Экологияда “бўш ўринни қайта тўлдириш” деган тушунча бор, лекин янги кўчат бир неча юз чинорларнинг ўрнини босолмайди. Буни тан олишимиз керак.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Президент администрациясида ишлайдиган бир отахон бор. Умрини сиёсатга бағишлаган. Фақат сиёсат, сассиқ сиёсат. Бир невараси билан танишман. Умри тоғ, концерт, хорижда дам олиш ва шу кабилар билан ўтади, бобосининг ўрнига. Яқинда бир жойда кўришиб қолдик. Эски танишлигимиз учун уёғ-буёғдан гаплашдик.
Ундан бир савол сўрадим. "Бобонг шунақа катта жойда ишлаган доим. У билан боғлиқ ширин хотиранг ҳам борми?" Саволимдан ўзиям ўйланиб қолди. "Йўқ" деди кулимсираб. У жуда банд деди. Раҳматли Солижон бобомни яхши эслайман. Вақтида пенсияга чиққан.
Мактаб дарсларимдан кейин олдига кирардим. Тарвуз-қовун сўярди, мевалар арчиб берарди. Майиз, ёнғоқ ердик. Қуриган ўрикни сувга бўктириб, сувини ичирарди. Бирга мол-қўйларга қарардик. ТВда футбол, кино кўрардик. Ҳар якшанба газета олиб келарди, бирга ўқирдик. Велосипедда харажат қилардик. Эсласам, шу ширин хотиралар қолибди. Бобо раҳмат, қаердаги иш деб мендан вақт қизғанмаганингиз учун.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Энергия нархлари ошиши аҳолига қандай таъсир қилмоқда?
Сигма Подкастда иқтисодчи Дийдор Бердиқиличев билан статистика ва камбағаллик ҳақида ажойиб сон чиқибди.
Унда камбағалликни ўрганиш, унга оид статистика, иқтисодий кўрсаткичларни тушуниш ҳақида сўз борган ва бир нечта қизиқарли тадқиқотлардан маълумотлар келтирилган.
Томоша қилинг:
https://youtu.be/ZuntsZwsrtc?si=3lJGN29VIp0nze8s
Сенатор Малика Кадирханова Тошкент вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларида аниқланган айрим муаммоли ҳолатлар юзасидан ҳокимликка сенатор сўрови юборди
Нурафшон шаҳри «Оппоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва аҳоли яшаш ҳудуди оралиғи девор билан ўралмаган. Мактабнинг аҳоли билан туташган 900 метрлик чегара қисми очиқ бўлиб, бу мактаб ҳудудида экилган дарахт ва манзарали кўчатларга зарар етказилишига сабаб бўлмоқда. Президентнинг 2022 йил 12 майдаги ПҚ–241-сонли қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳудудларини ўраш ва бошқа зарур чораларни кўриш вилоят ҳокимликлари зиммасига юклатилган.
Зангиота тумани «Ибрат» маҳалласида жойлашган 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар учун спорт зали мавжуд эмас. Мактабнинг спорт зали Зангиота тумани ҳокимининг 2017 йил 26 январдаги қарорига асосан бузилган бўлиб, етти йилдан бери янги спорт зали қуриб берилмаган. Натижада ўқувчиларнинг жисмоний тарбия машғулотлари тўлиқ ўтказилмаяпти. Шулардан келиб чиқиб, сенатор ҳокимликдан асосли тушунтириш сўраган.
Манба
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Перегруз"лар автоҳалокатларга сабаб бўлишиям мумкин, айниқса довонда. Тўғри қарор, ИИВ😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
“Бизнес+” подкастида кичик саноат зоналаридаги реал муаммолар таҳлил қилинди
ЎзЛиДеП томонидан ташкил этилган “Бизнес+” подкастининг илк сони кичик саноат зоналаридаги реал муаммоларга бағишланди.
Подкастда асосий эътибор ҳудудлардаги лотлар нега савдода муваффақиятсиз ўтиши, бу ерларда бизнес учун нималар етишмаётгани, қандай инфратузилма муаммолари борлигига қаратилди.
Тадбиркорлар ўз амалиётларидан келиб чиқиб, баъзи зоналарда коммуникация, йўл, электр таъминоти, сув каби инфратузилмаларнинг муаммоли эканини очиқ айтди.
Бундай очиқ суҳбатлар соҳани яхшилашга хизмат қилади.
Тўлиқ видео
Тўлиқ аудио
👉 @Zafarbek_Solijonov
📚 Беҳбудий – cензура билан шахмат ўйнаган илк драматургларимиздан.
1911 йилда у “Падаркуш” пъесасини ёзди. Аммо икки йил давомида асар босмадан чиқмади. Сабаби: Россия империяси ўз мустамлака ҳудудларидаги бадиий асарларга шубҳа билан қарарди. Айниқса, “падаркушлик” каби метафорик мавзулар улар учун хавфли эди.
Беҳудий эса ҳийла ишлатди.
У асарнинг тепасига: “Руслар Наполеон устидан ғалаба қозонганлиги муносабати билан” деб ёзди.
Шундай қилиб, цензура юрагини хотиржам қилди. Аммо сатрлар орасида ўз халқининг уйғониши учун сўзлар қолдирди.
🎙 Бу ҳақда батафсил: Қурултой подкастининг сўнгги сонида, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова билан юракка яқин суҳбат бўлган.
🔗 Ҳавола: https://youtu.be/cISifa5w36s
Президентнинг янги фармони билан вазирлик ва идораларнинг қарор қабул қилишдаги мустақиллигини ошириш, бу билан боғлиқ бюрократик жараёнларни қисқартириш, улар проактив сиёсат юритишини таъминлашга қаратилган қатор чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Жумладан, идоравий норма ижодкорлиги ривожлантирилади. Эндиликда идоралар ўзларига тегишли соҳани мустақил тартибга солиш ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қила олади.
Идоравий ҳужжаларни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказишда қайта ишлаш (таҳрирлаш) имконияти яратилади. Идоравий ҳужжатларни халқаро стандартларга мослаштириш жараёнида уларга ҳуқуқий нормаларни киритишга рухсат этилади.
Шу билан бирга, давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилмоқда. Матбуот котиблари институти янада мустаҳкамланади, аҳоли билан коммуникация қилиш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистонда давлат облигациялари билан таъминланган токен чиқарилди
HUMO токени – HUMO миллий тўлов тизимининг лойиҳаси. Давлат облигациялари билан таъминланганлик унинг барқарорлигини кафолатлайди ва қийматдаги қалқишларни текислайди.
HUMO токенининг афзалликлари:
· токенни фиат воситаларига алмаштириш бўйича кечикишлар ва воситачиларсиз бир зумдаги ва автоматлашган жараёнлар;
· транзакциявий харажатларнинг қисқариши;
· амалиётларнининг шаффофлиги ва хавфсизлигини ошириш учун уларни маълумотларнинг тақсимланган реестри (блокчейн)да қайд этиш.
📲Тафсилотлар – сайтда
Фуқаролик жамияти институтларидан 850 та ариза қабул қилиниб, 172 таси молиялаштириладиган бўлди
Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан бир қатор ижтимоий муҳим соҳалар — аҳоли бандлиги, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, спорт, атроф-муҳит, коррупцияга қарши кураш каби йўналишларда грант танлови ўтказилди.
Ушбу танловда ННТлар, маҳалла фуқаролари йиғинлари ва ОАВлар жами 850 та лойиҳа тақдим этди. Парламент комиссияси томонидан улар кўриб чиқилиб, 172 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Эндиликда давлат грантини олиш учун барча жараёнлар — ариза юборишдан тортиб, шартнома имзолаш ва ҳисобот топширишгача ngo.gov.uz платформаси орқали амалга оширилмоқда.
🔗 Танлов натижалари билан бу ерда танишишингиз мумкин.
👉 @Zafarbek_Solijonov
UZ24 стилини ўзгартиргандан бери янгиликларни фақат шу каналдан кузатишни бошладим. Қулайликлари кўп, янгиликлар қисқа шу билан бирга маълумотга бой тарзда берилади. Энг муҳими чиқаётган хабарни ўқишга кўп вақт сарфламайман.
Ҳозир замон шу, иложи борича халқ тилига ўтавериш керак. Шу ишни UZ24 бошлаб берибди. Маслаҳатим обуна бўлиб қўйинглар, янгиликларни ўқишга кетадиган вақтингизни тежашга ёрдам беради анча — @uz24newsuz.
Бугун "китоб нашр қилишда цензура жорий қилинаркан" деган мазмунда пост ёздим. Постим мазмуни Қонунчилик палатаси хабаридан келиб чиққанди. Унда ноширлик тўғрисидаги қонунга қўшимча ва ўзгартириш киритилади. Китобларни нашр қилишда эстетик ва маънавий-маърифий жиҳатларга қаралади дейилганди. Ушбу хабар барчада нотўғри хулоса пайдо бўлишига олиб келган. Аслида қандай?
Биринчидан, ноширлик тўғрисида алоҳида янги қонун ишлаб чиқилгани йўқ. Амалдаги қонуннинг бир нечта моддалари ўзгаряпти, мазмунан бойитилмоқда. Иккинчидан, китобларни нашр қилишга эстетик, маънавий жиҳатдан алоҳида цензура жорий қилингани йўқ ва режаям қилинмаган. Чунки бунга алоҳида эҳтиёжам йўқ. Қадриятлар масаласида амалдаги қонунчилик етарли даражада ҳимояланган деб ўйлайман.
Учинчидан, президент ташаббуси билан нечта-нечта ёшлар машина, пул ва бошқа қимматбаҳо буюмлар билан рағбатлантирилмоқда. Бундан ташқари, мутолаа, минг китоб ва бошқа лойиҳалар ҳам шу сиёсатнинг давоми. Эндиликда янги киритиладиган қўшимча билан китоб сотиб олган ёшларниям рағбатлантириш режаланмоқда. Қонуннинг янги 6 моддасида шуни кўрдим.
Тўртинчидан, янгиланаётган қонуннинг 15¹ моддаси билан бош муҳаррирнинг ҳуқуқий мақоми янада аниқ белгилаб қўйиляпти. Нашрларни чиқариш тўғрисидаги қарор бош муҳаррир томонидан қабул қилиниши, таҳририятнинг ижодий фаолиятига тўлиқ бош муҳаррир жавоб бериши кўрсатиляпти. Тушунишимча, эндиликда янги ўзгартириш билан нашриётга пул тиккан тадбиркор солиқ, молия масаларигагина жавоб беради ва бу жуда нормал ҳолат.
Қонунни ўзим кўриб чиқдим. Либерал сиёсат тарафдори бўлган юрист сифатида айтишим мумкинки, бу борада алоҳида цензура, тақиқ ёки китоб ишлаб чиқариш жараёнини қийинлаштириб ташловчи нормалар йўқ. Қонунчилик палатаси хабариям таҳрирланган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Асанизм асосчиси Элдор Асанов бошлиқ минг китоб лойиҳасидан янги китоблар тўплами чиқишни бошлади. Рўйхатда либерализм, социализм, фалсафа борлигининг ўзиёқ одамга умид беради. Ит ҳурар карвон ўтар, босингизлар😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ростанам ишончли дори шекилли, рост бўлса
👉 @Zafarbek_Solijonov
Мурод Назаров "қанақадир йўллар", "шундоғам кесиляпти" деган сўз бирикмалари билан амалдаги экоҳимоя тизимни шубҳа остига оляпти. Чунки охирги мораторий таклифи президентнинг сайловолди дастуридан эди. Чорвоққа меҳмонхоналар қуришни легаллаштириб бериш арафасида турган Эковазирлик масъулларига бу бўйича алоҳида назорат қилиш топшириғи юкланганди. Шунда вазирлик бу ишни эплолмадими?
Ўзини технологик девелопер сифатида кўрадиган тадбиркор чекланган ҳудудда қурилиш қилиш техникасини Япониядан ўрганиб келмаган шекилли, давлат қурилиш трестлари йўлидан юришни хоҳлаяпти. Мурод Назаровни президент билан бўладиган навбатдаги тадбиркорлар учрашувига чақириш, президентга таклифини айттириш ва президент нимага мораторий жорий қилгани сабабини тушунтириб бериши бу баҳсларнинг чиройли якуни бўларди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сизлар нафақат бозорда нархларни сунъий оширдингиз, балки янги коррупция тешиклари очиб бердингиз
Наманган вилояти божхона бошқармаси «Учқўрғон» пости инспектори Тошкент аэропортида 57 дона iPhone 16 Pro Max’ни IMEI бўйича расмийлаштириш учун фуқародан 5700 доллар, шунингдек, аввалги ҳолат учун қўшимча 400 доллар талаб қилган.
У 900 долларни (11,3 млн сўм) ўзи ва қариндошига тегишли карталар орқали олган. 16 июль куни эса 1000 долларни (12,5 млн сўм) яна қариндошининг картасига ўтказиб олган вақтда ушланган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Давлат вахший қурувчиларни назоратга олиши, уларнинг саводсизларча берган таклифларини умуман қабул қилмаслиги керак. Иложи бўлса, кўп қаватли уйлар қурилишида эколойиҳаларгагина рухсат бериш лозим.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Реклама компаниялари диққатни бир зумда тортиб олиш учун ёрқин ранглар, қизиқарли тасвирлар ва қисқа, эсда қоларли шиорлардан фойдаланади. Улар инсоннинг сезги аъзоларига тез таъсир қиладиган ноёб ва ноодатий элементларни қўллаб, автоматик эътиборни уйғотади. Шунингдек, реклама мотивация ва эҳтиёжларга мос келадиган мазмун билан инсоннинг онгини жалб қилади.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/I3qvfU7V0fU?si=7GlWP_EkWzn5VVSq
Сенатор Жамила Бобоназарова "Чеченка" лақабли блогернинг болалар ҳуқуқи бузилиши билан боғлиқ ушбу ҳаракатини қоралаб чиқди. Болалар омбудсмани ушбу ҳолатга қандай реакция қиларкин?
Депутат ва сенаторлар мана шундай ҳуқуқбузарлик ҳолатларида янада фаол бўлгани, ижтимоий тармоқда ўз муносабатларини бериб бориши жуда нормал ҳолат. Ишлашяпти😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
Тармоқда дала четлари бўйича қонун ҳақида яна нотўғри қарашлар пайдо бўлибди
Шунинг учун қонун лойиҳасини 1-ўқишдан кейин қанчалик ўзгариб кетганини тушунтириб ўтмоқчиман.
1. Маъмурий жавобгарлик кимга қаратилган? Энди ҳар кимга эмас. Қонунга кўра, фақат иккиламчи ижарачи (яъни, ерни ижарага олган одамдан яна ижарага олган киши) экин экмаса — жарима. Фермер ўзи экмаса — жазо йўқ, фақат солиқ тўлайди.
2. Ҳамма ер дала чети деб олиниши мумкинми? Йўқ. Фақат канал, сув чиқариш ва дренаж атрофидаги ерларда экин экмаса, жавобгарлик бор.
3. Лойиҳадаги тушунарсиз иборалар кетди, аниқ ва тушунарли сўзлар келди. Энди “маҳсулот етиштирмасанг жавоб берасан” деган умумий гап йўқ. Аниқ белгиланган ерда ва муддатда экин экилмаса жавобгарлик бўлиши мумкин.
4. Жарима миқдори анча пасайган. Олдин БХМни 5-10 баробари(катта пул) белгиланган эди. Энди — 1-3 баравар.
5. 2026 йил 1 июлгача ҳеч кимга янги жазо йўқ. Чунки, мораторий бор. Бу вақтда тадбиркорлар ҳужжатларини тўғрилаб олади, хато қилсаям жазо берилмайди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Кейин СССР парчаланиб кетди😂
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ҳилола Умарова лавозими яна ошиб, таълимни ислоҳ қилиш бўйича ПА раҳбарига ўринбосар бўлди. Вазиримиз ўзига билдирилган ишончни оқлади деб ўйлайман. Унинг даврида бўлган, ўзим кузатган ислоҳотларнинг айримларини санасам:
Тизим жуда катта фоизда рақамлаштирилди. Педагогларнинг малака тоифа синов (аттестация) жараёнларини шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида FaceID (юзни таниш) ҳамда Blockchain (маълумотни ўзгармас шаклда сақлаш) технологиясидан фойдаланиш йўлга қўйилди. Шу кунга қадар 516960 педагог билим ва маҳорати мазкур тизим асосида синовдан ўтказилди.
Шунингдек, 1-синфга қабул жараёнлари онлайн шаклда амалга ошириладиган туман (шаҳар)лар сони 64 тага етказилди. Бир мактабдан бошқа мактабга кўчириш, шаҳодатнома бериш, экстернат тартибида имтиҳонларда қатнашиш, хорижий давлатда умумий ўрта таълим олган фуқаронинг хужжатлари нострификация қилиш каби жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилди.
“Рақамли кутубхона” тизими орқали буюртма бериш, дарсликларни мактабларга етказиш бўйича модул (lib.uzedu.uz) яратилди. Педагог кадрларни тайёрловчи давлат олий таълим муасасалари мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилиб, “боғча – мактаб – олий таълим – малака ошриш” яхлит тизими яратилди. Педагог ходимлар малакасини ошириш тизими тубдан трансформация қилинди. Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ва ҳудудий педагогик маҳорат марказлари ташкил этилди.
Ўқувчиларимизнинг халқаро фан олимпиадаларида ютуқлари кескин ошди. Халқаро фан олимпиадаларида 2019 йилда 29 та медал олинган бўлса, 2024 йилда 128 та медал қўлга киритилди. 2025 йилнинг дастлабки 6 ойида юртимиз ўқувчилари 17 та халқаро олимпиадада 170 та медалга сазовор бўлди. “PISA – 2025” халқаро тадқиқотининг асосий синовларида 233 та мактабининг 8 655 нафар ўқувчиси муносиб иштирок этди.
Бу эслаганларим холос. Ҳали бошланганлари, ярмига келганлари қанча. Ҳилола опа янги лавозимда ҳам бу ишларини давом эттиришини кутиб қоламан😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бугун каналимда сиз билан жуда қизиқарли видеони бўлишмоқчиман. 🎮 Кибер Уздаги дўстларим тайёрлаган бу роликда, мутахассисларнинг танқидига учраган, аммо шунга қарамай бутун дунёда улкан шуҳрат қозонган ўйинлар ҳақида ҳикоя қилинади. Қизиқ, қандай қилиб шундай бўлиши мумкин? Видеони томоша қилиб, жавобини билиб олишингиз мумкин!
https://youtu.be/Gzhttf_weBo?si=xBjn1ObNkfwTzsmI
Raven прогрессив матрицалари — бу ақл-идрок тестидир. Унда одамга шакллардан иборат кетма-кетлик берилади ва шу кетма-кетликдаги йўқ жойни тўлдириш учун тўғри шаклни танлаш керак бўлади.
Бу тест орқали инсоннинг мантиқий фикрлаши, муваффақиятли нақшларни топиши, ва муаммоларни ҳал қилиш қобилияти ўлчанади. У сўзсиз бўлгани учун ҳар хил тилларда гапирадиган одамлар учун тенг имконият яратади.
Оддий қилиб айтганда, бу тест сизнинг миянгиз нақш ва қонуниятларни қай даражада тез ва тўғри тушунишини текширади.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/dhPIabOxqcI?si=JHJpS7Ew0zozkVzM
Бугунги ер ости портлашидан видео. Қора жентрадаги аканинг реакциясига 5+
👉 @Zafarbek_Solijonov
Жуда кўп давлат ташкилотларида шу масалага ҳануз дуч келяпман. Иш вақти йўқ, мажлис жуда кўп, дам олиш кунлариям чақириб олишади. Меҳнат ҳуқуқларига масъул бўлганларга гапиришдан фойда йўқ. Тизим ўзгармади, ўзгармаяпти.
Ҳалигача бизникилар иш самарадорлиги деган нарсаларни тушунмаяпти. Ходим ишдан маълум вақтга узилиши оилавий ҳаётидаям, ишидаям ижобий натижаларга олиб боришини англашмагани қизиқ. Балки самарасиз ишлашдир мақсадлари. Сиёсатда ҳеч нарса ўзгармай туриши, барчани қоғозга чўмилтириш ҳаммаси жойида деганидир балки. Билмадим.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Шароф Рашидов ҳокими бир пачка пора билан қўлга тушгани айтиляпти. Сал олдинроқ президент селекторлардан бирида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар раҳбарларига ҳоким, вазирлар, қўмита раислариниям коррупция масаласида назоратга олишни буюрганди. Инсайд аниқ тасдиқланмаганига чиқармагандим бу хабарни. Ўша селектор натижаси бу😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Гулнора Каримова" иши
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳи томонидан Г.Каримованинг жиноий жавобгарликка тортилиши юзасидан қабул қилинган 17/2025-сонли мулоҳазасига жавобан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қуйидагиларни маълум қилади:
1. Ҳукумат Ишчи гуруҳнинг фикри Манба томонидан тақдим этилган бир томонлама субъектив маълумотлар асосида шакллантирилгани, Ўзбекистон Ҳукуматининг бу борада расмий жавоби тақдим этилгани, аммо у расмий процессуал муддатлар туфайли эътиборга олинмаганидан ташвиш билдиради. Бундай ёндашув БМТ органлари амал қилиши зарур бўлган холислик ва беғаразлик принципларига путур етказади.
2. Ўзбекистон ўзаро ҳурмат, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва икки ёқлама стандартларга йўл қўймаслик тамойилларига асосланган мулоқот ва халқаро ҳамкорлик учун ҳамиша очиқ.
3. Г.Каримовага нисбатан барча жиноий ишлар жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда, шунингдек, мамлакатнинг халқаро мажбуриятларини, жумладан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидаларини инобатга олган ҳолда қўзғатилган ҳамда кўриб чиқилган.
4. Ҳимояга бўлган ҳуқуқ ва одил судлов ҳуқуқи жиноят процессининг барча босқичларида таъминланган. Г.Каримова мустақил равишда танланган ёки белгиланган тартибда тайинланган ҳимоячиларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Жиноят ишига оид материаллар билан танишиш, қарорлар устидан шикоят қилиш ҳамда ҳимоячи билан мулоқотнинг махфийлиги тамойилига риоя қилинган.
5. Г.Каримова иши бўйича суд қарорлари ваколатли судлар томонидан оғир ва ўта оғир жиноятлар, жумладан солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, жиноий даромадларни легаллаштириш, давлат мулкини ғайриқонуний ўзлаштириш, фирибгарлик ва давлатга жуда катта миқдорда зарар етказган бошқа жиноятлар содир этилганлигини тасдиқловчи етарли далиллар асосида чиқарилган.
6. Г.Каримованинг 2014 йилда гўёки ўзбошимчалик билан ҳибсга олингани, узоқ муддат уй қамоғила сақлангани, “ошхонадаги суд” ва бошқа шу каби даъволар асоссиздир. Барча процессуал ҳаракатлар ва суд муҳокамалари процессуал қонунчилик нормалари ва талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда ўтказилган. Ҳозирги вақтда маҳкума суд қарорлари устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мазкур иш бўйича сиёсий сабаблар мавжудлиги тўғрисидаги даъволарни қатъиян рад этади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг барча ҳаракатлари фақат судланувчининг жиноий ҳаракатларни содир этишдаги айбини тўлиқ тасдиқловчи ҳуқуқий ва далилий жиҳатларга асосланган бўлиб, унинг қонуний иқтисодий фаолияти ва/ёки сиёсий мавқеи ёки қарашларига дахл қилмаган.
8. Шу нуқтаи назардан, 2022 йилда Швейцария Конфедерацияси билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битим доирасида Г.Каримова илгари жиноий йўл билан орттирган ва қайтарилган молиявий маблағлардан Ўзбекистон Ҳукуматининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш ва БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун фойдаланиш мақсадида “Vision 2030” жамғармаси ташкил этилганини таъкидлаймиз. Жамғарма бошқаруви БМТнинг Кўп томонлама шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилмоқда.
9. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини виждонан бажариб келмоқда ва БМТ механизмлари, жумладан махсус тартиб-таомиллари билан конструктив мулоқотни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлайди.
10. Ҳукумат халқаро тузилмаларда ўз обрўсини ҳимоя қилиш, шунингдек, ишончли ахборотни манфаатдор томонларнинг кенг доирасига тушунтириш бўйича кейинги қадамларни қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
👉 @Zafarbek_Solijonov