Zed News — ахборот канали | 18+ Instagram — instagram.com/zednewsuz/ Facebook: facebook.com/zednewsuz Тижорий ҳамкорлик учун: @zednews_bot
“Тўйлар муборак” филми режиссёри Эдуард Хачатуров 89 ёшида вафот этди.
Хачатуров ижодий фаолияти давомида “Катта жанг олдидан”, “Тўйлар муборак”, “Илк йўловчилар”, “Чегара ҳудуди”, “Чўл”, “Яхши йигит”, “Ҳар учинчи”, “Рингга чорламоқда” каби филмларни суратга олган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Шароф Рашидов ҳокими пора билан қўлга тушди: https://youtu.be/29rQZb5xTdE
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Ҳолливуднинг таниқли актёри вафот этди
Таниқли киноактёр Жулиан МакМехон саратон касаллигидан 56 ёшида вафот этди.
У кўплаб филмларда рол ўйнаган. Машҳур киноларидан бири "Фантастик тўртлик" франшизаси, энг охиргиси эса Николас Кейж билан бирга "Сёрфер" картиналаридир.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Нарх-наво, радарлар, ер сотишлар... Шавкат Мирзиёев ҳеч кимни аяб ўтирмади
16 июн куни президент танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.
Батафсил: https://youtu.be/ATKyj9Y8Nyk
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Таниқли актёр вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли кино ва театр актёри Михаил Каминский 72 ёшида вафот этди.
Каминский кўплаб роллари билан ўзбек томошабинига таниш. Жумладан, "Шайтанат", "Назира", "Қўрғошин", "Етти ҳайкал, битта кал" каби филмларда турли ролларни ижро этган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Водий тинчми — Ислом Каримов хавотиридаги ҳақиқат
Батафсил: https://youtu.be/IeVA6ZtXqJI
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Рим папаси Франциск 88 ёшида вафот этди.
У бу лавозимни 2013 йилда эгаллаган ва тарихда Америка қитъасидан биринчи папа бўлган - у Аргентинада туғилган.
Эслатиб ўтамиз, 6 апрел куни папа узоқ давом этган хасталикдан сўнг биринчи марта ногиронлар аравачасида авлиё Пётр майдонига етиб келган ҳолда омма олдига чиқди.
Папа икки томонлама пневмониядан қарийб 40 кун давом этган даволанишдан сўнг 23 март куни шифохонадан чиқарилган. 88 ёшда бўлганлиги сабабли шифокорлар Рим папасига икки ойлик дам олишни тавсия қилишганди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
"Атом кучини ўтин ёришга" сарфлаётган марказ
Мақолани ўчиртиришибди, нимаям деймиз, "миллий мафкура"ни шундай яратамиз биз!
Бизда миллат, миллий мафкура учун курашиши керак бўлган, унинг асосларини ишлаб чиқадиган Республика маънавият ва маърифат маркази бор. Аммо улар ўз вазифасидан йироқда, умуман бошқа нарсалар, асосан вақтини ҳавойи пиарларга сарфлаш билан овора, дейиш мумкин.
Келинг, улар айни пайтда нималар билан машғул эканини қараб чиқсак. Албатта, янгиликларни доимий кузатмайдиган ёки инстаграм дунёсидан бўшамайдиган ёшлар улар ҳақида деярли билмайди. Қишлоқдагилар эса ўз ташвишлари, тирикчилиги билан банд.
Яхши, кунлик хабарларни ўқиб турувчи қатлам марказ ҳақида биладими? Билиши мумкин, лекин вазифалари, нима ишлар қилаётганидан бехабар. Чунки сайтида бу ҳақда айтарли ҳеч нима йўқ. Сайтида сўнгги янгилик қўйилганигаям салкам бир ой бўлиб кетган.
10 минг атрофида обуначиси бор Телеграм канали эса асосан раҳбарининг 30 минглик обуначига эга каналини реклама қилади. Сайтида марказнинг мақсад-вазифалари жойланмаган, бир йил олдин жойланган тарғибот материаллари бошқа мавзуларда. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳаминқадар, гўё номига юритилаётгандек.
Лекин бошқа онлайн платформалар яратишга пул сарфлашни билади. Марказга ҳар йили миллирдлаб пуллар ажратилади. Ҳар йили маблағ миқдори ошиб боряпти. Масалан, 2023 йилда 65,7 млрд, 2024 йилда 67,8 млрд сўм берилган бўлса, бу йилга 75,4 млрд сўм ажратилган.
Ўз сайтини қўя туринг, qadriyatim.uz, tanlov.manaviyat.uz сайтлари ва мобил иловаларини яратиш учун аввалига 127 млн, кейинчалик 1,2 млрд сўм сарфлаган. Афсуски, бу сайтлар ҳозир ҳам фаол ҳолатда эмас, ишламайди. Пуллар қаерга кетгани номаълум.
Марказ мултфилмлар ишлаб чиқаряпти, китоблар чоп этяпти ва ҳудудларда турли лойиҳалар қиляпти. Масалан, 2024 йилда анимацион медиа-маҳсулот ва видеоролик яратиш учун Astir animation studio МЧЖга 639 млн сўм тўлаган. "Маърифат марафони"ни ўтказишга 449 млн, "Китоблараро 80 кун" лойиҳасига 257 млн сўм ишлатилган.
Бутун бошли видеостудия (PAK JALINGA MAESTRA 4K Komplektatsiya OR) қуриш учун 1,9 млрд сўм ажратилган. "Мен ҳам ҳарбий бўламан" китоб-албомини совғага бериш учун жами 516 млн, "Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз" китобига 82 млн, "Нисбатлар ҳақида" рисолага 18,8 млн ва "Беруний. Сайдана" асарига 47 млн сўм берилган.
Тўғри, балки бу ишлар ҳам керакдир. Турли тадбирлар, тарғиботлар, ўзини пиар қилиш, йўқ сайтларга пул сарфлаш каби юмушлар ўз йўлига. Бироқ марказнинг аниқ вазифаси бор аслида. У миллатни юксалтирадиган ғояларни, мафкураларни ишлаб чиқиб, дунёга танитиш билан машғул бўлиши лозим.
Бу ҳақда таниқли ёзувчи Наби Жалолиддин ҳақ гапни айтган:
“Миллий мафкура деб гапириладию, аслида шу йўқ нарса. Миллий мафкура бўлиши керак, бунинг асосида миллий ғурур туриши керак. Қайси соҳа, қайси ҳолатда бўлмасин, ўзбекни ҳақорат қилишга, пастга уришга йўл очиб берадиган одамларни жавобгарликка тортадиган, уялтириб қўядиган, юзига қора чаплайдиган мафкура бўлиши керак”.
Мана шу тамойил марказнинг ҳаққоний, авлодлар олдидаги масъулиятли вазифаси ва бурчи аслида. Уларга миллат келажаги ишониб топширилган, улар шунинг учун ташкил этилган. Миллатнинг довини кўтарадиган миллий мафкурани ўйлаб, ишлаб чиқиб, шу ҳақда бош қотиришдан бўлак иши бўлмаслиги лозим уларнинг!
Инстаграмда ўтирадиган авлодга инстаграмни блоклаш билан таҳдид қилиш шартмас, уни керакли контент билан тўлдириш имкони ҳам бор.
Эр-йигитларда мардлик ва жасорат руҳини яна қайта жонлантирадиган лойиҳалар жудаям зарур. Президентнинг ўзи дунёдаги нотинчликдан хавотирда, нега энди биз бир зумга буни унутишимиз керак?! Худо кўрсатмасин, билиб бўлмайди!
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Журналист ва блогер Жасур Ҳамроев 42 ёшида вафот этди.
У 1983 йилда Бухорода туғилган. Интернет журналистикаси соҳасида Shov-shuv.uz лойиҳаси асосчиси ва бош муҳаррири бўлган.
Жасур Ҳамроев маълум муддат “Адолат” социал-демократик партияси Яккасарой кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борган.
Журналист қанд касали туфайли вафот этгани айтилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Таниқли болалар шоири Ҳабиб Раҳмат бугун 80 ёшида вафот этди.
У 1941 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Кўп йиллар давомида босмахоналарда хизмат қилди.
Ҳабиб Раҳматнинг "Сизни Ватан эркалар", "Бизнинг звено", "Қулоқсиз улоқ", "Ари ва Али", "Қушлар бозори", "Қизиқ совғалар", "Ботир аскарча" деб номланган қатор китоблари босилиб чиққан.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Ёзувчи Шодмон Отабек бугун 79 ёшида вафот этди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Фақат президентнинг қизи бўлмаган Гулнора Каримова ҳақида ҳамма ҳақиқат
Гулнора Каримова – 2013 йилгача Ўзбекистоннинг энг қудратли кишиларидан бири бўлган бу аёл шунчаки жиноятчи эмас, зиёли, мартабали киши сифатида ҳам эътироф этилган.
У Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи бўлибгина қолмай, профессор, элчи, тадбиркор, хонанда, шоира ҳам эди.
Каримованинг шахсий ҳаёти, фаолияти ва ижоди ҳақида батафсил: https://youtu.be/dKECPLeYs1k
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Зулфия мукофоти совриндори ва хонанда Ширин Абдуллаева 15 февралда 19 ёшида вафот этди.
Ширин Абдуллаева 2005 йил 14 декабрда туғилган, Пекиндаги Синхуа университети талабаси эди.
2023 йилда санъат йўналиши бўйича Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.
Хабарларга кўра, у оғир касал бўлган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
ДХХ тезкор тадбирлари
ДХХ ва ИИВ тузилмалари 27-31 январ кунлари мамлакат бўйлаб “Антитеррор-тозалаш” тадбирлари ўтказди.
Уларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва унга салбий таъсир кўрсатувчи шахс ва жиноий гуруҳларни аниқлаш мақсадида жами 946 та махсус тадбирлар ўтказилди.
Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишга мойил, республикадаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи 418 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Батафсил видеолавҳада: https://youtu.be/_5N9nGy4S0I
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Театр ва кино актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Жўраев 63 ёшида вафот этди.
Равшан Жўраев "Бобур"," Чақалоқ", "Кўнгил кўчалари", "Шайтанат"," Буюк шараф" ва бошқа филмларда рол ижро этган.
Жумладан, "Шайтанат"да капитан Мирсултонов образини гавдалантирган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Шавкат Мирзиёев пробкада қолиб кетди | Йўллар, автобуслар, ноқонуний парковкалар ва бошқалар
"Ўтган шанба-бозор ўзим рулда юриб келдим. Рулда кимлигини ҳеч ким билмайди, лекин менам 15-20 минут тирбандликда турдим", деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил: https://youtu.be/hhX5CbZc_ew
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Еб тўймас порахўрлар
Давлат хавфсизлик хизмати жойларда бир қатон порахўрлар амалдорларни пора устида ушлади.
Батафсил: https://youtu.be/DfWisI6e8Hs
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Диого Жота вафот этди
Португалия терма жамоаси ва "Ливерпул" клуби ҳужумчиси Диого Жота бугун автоҳалокатда ҳалок бўлди.
28 ёшли ўйинчи Испаниянинг Замора вилоятида укаси билан саёҳатга кетаётган бўлган. Улар ўтирган машина йўл четига чиқиб кетган.
Жота 2 ҳафта олдин севгилиси Руте Кардозога уйланган эди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Дилором Омонуллаева вафот этди
Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтининг “Эстрада хонандалик” кафедраси мудири, профессор, Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли композитор Дилором Омонуллаева 66 ёшида оламдан ўтди.
Дилором Омонуллаева У.Азим, Э.Обидов, Н.Нарзуллаев, З.Мўминова, Ҳ.Худойбердиева каби машҳур шоирларнинг шеърларига мусиқалар басталаб, “Сиз ёққансиз менга ҳамиша”, “Саратон”, “Сен қайдасан”, “Йиғлама”, “Ёлғон дунё” каби 100 дан ортиқ қўшиқлари орқали минглаб тингловчиларнинг қалбидан жой олган эди.
1997 йилда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали мадҳиясини яратгани, “Дўстлик” ордени ва “Офарин” мукофоти каби юксак эътирофларга сазовор бўлган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Таниқли академик вафот этди
Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон миллий университети Математик анализ кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори, таниқли математик олим Азимбой Саъдуллаев 78 ёшида вафот этди.
Марҳум томонидан яратилган илмий мактаб, етиштирилган шогирдлар ва олиб борилган фундаментал тадқиқотлар нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда ҳам эътироф этилган. Олимнинг "Кўп комплексли ўзгарувчили функциялар назарияси" ва "Комплекс потенсиаллар назарияси" соҳасидаги илмий ишлари дунё математикларининг ҳурматини қозонган.
Маълумот учун: Жаноза 2025 йил 28 май куни пешин намозидан сўнг Зангиота зиёратгоҳида бўлиб ўтади.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Сиёсий баҳо берилиши керак – Андижон воқеаларига 20 йил тўлди
Ёзувчи ва шоир, Афғон уруши қатнашчиси, 13 май воқеаларига гувоҳ бўлган Наби Жалолиддин билан эксклюзив суҳбат.
Батафсил: https://platina.uz/090f7b
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
👉 @platinauzb
Бошқа ишлар учун яхши имконият!
Ўсмирларимиз Осиё чемпиони бўлди. Табриклаймиз!
Энди бир қанча муддат шулар билан овора бўламиз. Юқоридагилар бу чалғитувдан ўз ишларини битириб олишлари мумкин.
Ғалабалар қорни тўқ халққа ярашади аслида.
Каналга қўшилиш
Мансур Равшанов вафот этди
Театр санъати дарғаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мансур Равшанов 88 ёшида оламдан ўтди.
У 1937 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган.
Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрида аввал актёр, кейинчалик режиссёр, бош режиссёр бўлиб ишлаган.
Мансур Равшанов "Алпомиш", "Бой ила хизматчи", "Майсаранинг иши", "Жононга бордим бир кеча", "Алишер Навоий", "Парвона", "Келинлар қўзғолони", "Алпомишнинг қайтиши" каби юзлаб спектаклларни саҳналаштирган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Бэтмен филмларининг юлдузи Вал Килмер вафот этди.
65 ёшли актёрнинг ўлимига пневмония сабаб бўлган, деди унинг қизи Мерседес Килмер The New York Times нашрига.
Килмер "Ўта махфий" комедиясидаги биринчи ролидан кейин машҳурликка эришган.
Килмер Оливер Стоуннинг "Эшиклар" (1991) фильмида Жим Моррисонни, Жоэл Шумахернинг "Бэтмен абадий" фильмида (1995) Бетмен/Брюс Уэйнни, "Моҳир снайпер" (1986) ва "Муз одам"да ҳам қатор ролларни ўйнаган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Ислом Каримов: келини ва куёвлари
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг куёвлари ва ўгай келини ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Видеони кўриш: https://youtu.be/3N03AjvQyrc
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Журналист Алишер Рўзиохунов 32 ёшида вафот этди.
Рўзиохунов Kun.uz нашридаги мақолалари орқали танилганди. Бундан ташқари у Gazeta.uz сайти, шунингдек қатор хорижий нашрларда ҳам ишлаган.
Журналистнинг ўлимига қанд касаллиги сабаб бўлгани айтилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Ўзбекистон халқ артисти, машҳур мақом ижрочиси Нафиса Тўхтаева бугун 83 ёшида вафот этди.
У Ўзбекистон давлат филармониясида, Юнус Ражабий номидаги "Мақом" ансамблида хонанда сифатида ижод қилиб, 50 дан ортиқ мумтоз мусиқа намуналарини “Олтин фонд”га муҳрлаган.
Унинг ижросидаги “Сарахбори Оромижон”, “Қашқачаи Савти Сабо”, “Эй Назокат” каби куйлар халқимиз маънавий меросининг дурдоналарига айланган. У нафақат санъаткор, балки жонкуяр, оилапарвар ва камтарин инсон сифатида ҳамкасблари ва мухлислари ёдида қолади.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Актёр ва театр арбоби Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳусан Мусабоев "Телевизион миниатюралар театри"даги комедик роллари билан томошабинлар кўнглидан жой олганди.
Ҳусан Қосимович Мусабоев 1954 йилнинг 10 июн куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1976 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини "Кино ва театр актёри" бўлимини тугатган.
Иш фаолиятини 1971 йил Ўзбекистон телерадиокомпаниясида режиссёр ёрдамчилигидан бошлаган.
Ҳусан Мусабоев "Бозор кўрмаган йигит" видеоспектакли, "Ажойиб хаёлпараст", "Алдамадим, ҳазиллашдим", "Сумалак кастинг ёхуд учмаган варрак", "Зуҳрахоннинг синфи", "Кунлардан бир кун", Эр бермоқ - жон бермоқ", "Ўғригина келин", "Мен - бу мен", "Чол ва набира", "Анора", "Абдуллажон", "Қитмир кампир", "Войдод - 2", "Тош табиб", “Ҳаёт мамот”, "Ана холос", "Дадам билмасин", "Қора танли божалар", "Бебаҳогинам", "Бегона баҳор", "Келгинди келин", “Супер хизматкор”, "Жиблажибон" сингари сериал ва филмларда турли ролларни ижро этган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Ҳолливуднинг машҳур режиссёри ва актёри Девид Линч 16 январ куни 78 ёшида вафот этди.
У 1990 йилда "Олтин палма" ва 2019 йилда Оскар кино мукофотларини қўлга киритган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Адлия тизими шундай бўлса, додимизни кимга айтамиз?!
2021 йилда президент фармони билан бекор бўлиб кетган бюрократия амалда ҳамон мавжудлиги ва Давлат хизматлари марказлари уялмасдан бу хизматларни пуллаётганини ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди.
Адлия тизими шундай бўлгач, "ГАИ" ходимларининг бундай ноқонуний талабларига бирор нима дейиш мумкинми? ИИВ тизими ҳам маъмурий буйруқбозликдан қутулиб кетолмаётгани ҳаммага аён.
Қизиқ-да, адлиячилар президентга нима деб ҳисоб беришган бўлса? Мана, аҳолига қулайлик яратиш учун барча қоғозбозликни йўқ қилдик, деб безбетларча алдаганмикин?
Яхшиямки, тириклигимизни исботловчи маълумотнома ҳозирча ҳеч кимга керак эмас, йўқса униям пуллашарди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa