zednewsuz | Unsorted

Telegram-канал zednewsuz - Zed News

3412

Zed News — ахборот канали | 18+ Instagram — instagram.com/zednewsuz/ Facebook: facebook.com/zednewsuz Тижорий ҳамкорлик учун: @zednews_bot

Subscribe to a channel

Zed News

Таниқли пулмонолог олим, Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими Убайдуллаев Абдулла Муҳаррамович бугун 91 ёшида оламдан ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

- Сомса борми?
- Йўқ, тандиримизни бузишди.
- Нега бузади?
- Ҳавони бузяпти экан.
- Унда шашлик беринг.
- Қўраниям ишлатмаяпмиз, янги олувдик-да. Яшириб қўйдик.

Telegram | Instagram | BoburNabi">YouTube

Читать полностью…

Zed News

Ёзувчи ва ҳуқуқшунос Исфандиёр 79 ёшида вафот этди.

Унинг "Саратон", "Мени тонгда уйғотинг", "Қасам", "Қасоскор", "Хун"," Қайтиш", "Ўғри", "Инқироз ёхуд генераллар ўйини" каби ўнга яқин қисса ва романлари чоп этилган. 

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Фахрий футболчи Тўлаган Исоқов 76 ёшида вафот этди

У футболчи сифатида “Пахтакор” шарафини 13 мавсум давомида ҳимоя қилган ва 1979 йилги машҳур таркибда омон қолган кам сонли футболчилардан эди. 

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Актёр, режиссёр, ҳажвий қўшиқлар муаллифи ва сўз устаси  Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида вафот этди.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Кўзимизга ёш келди😭

Telegram | Instagram

Читать полностью…

Zed News

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, режиссёр Абдураҳмон Абдуназаров 72 ёшида вафот этди.

У “Темир хотин”, “Жононга бордим бир кеча”, “Заҳарли ҳаёт ёхуд ишқ қурбонлари”, “Майли, сайланг”, “Бахтиёрни уйлантирамиз”, “Гуля + Эрик”, “Бой ила...”, “Момо ер” сингари ўнлаб спектаклларни саҳналаштирган.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Жаҳонгир Отажонов қилиқлари, янгиларидан: https://youtu.be/w7M0NeRF4Wg

У ҳақиқий афсона!

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Шавкат Мирзиёев пробкада қолиб кетди | Йўллар, автобуслар, ноқонуний парковкалар ва бошқалар

"Ўтган шанба-бозор ўзим рулда юриб келдим. Рулда кимлигини ҳеч ким билмайди, лекин менам 15-20 минут тирбандликда турдим", деди Шавкат Мирзиёев.

Батафсил: https://youtu.be/hhX5CbZc_ew

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Еб тўймас порахўрлар

Давлат хавфсизлик хизмати жойларда бир қатон порахўрлар амалдорларни пора устида ушлади.

Батафсил: https://youtu.be/DfWisI6e8Hs

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Диого Жота вафот этди

Португалия терма жамоаси ва "Ливерпул" клуби ҳужумчиси Диого Жота бугун автоҳалокатда ҳалок бўлди.

28 ёшли ўйинчи Испаниянинг Замора вилоятида укаси билан саёҳатга кетаётган бўлган. Улар ўтирган машина йўл четига чиқиб кетган.

Жота 2 ҳафта олдин севгилиси Руте Кардозога уйланган эди.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Дилором Омонуллаева вафот этди

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтининг “Эстрада хонандалик” кафедраси мудири, профессор, Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли композитор Дилором Омонуллаева 66 ёшида оламдан ўтди.

Дилором Омонуллаева У.Азим, Э.Обидов, Н.Нарзуллаев, З.Мўминова, Ҳ.Худойбердиева каби машҳур шоирларнинг шеърларига мусиқалар басталаб, “Сиз ёққансиз менга ҳамиша”, “Саратон”, “Сен қайдасан”, “Йиғлама”, “Ёлғон дунё” каби 100 дан ортиқ қўшиқлари орқали минглаб тингловчиларнинг қалбидан жой олган эди.

1997 йилда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали мадҳиясини яратгани, “Дўстлик” ордени ва “Офарин” мукофоти каби юксак эътирофларга сазовор бўлган.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Таниқли академик вафот этди

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон миллий университети Математик анализ кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори, таниқли математик олим Азимбой Саъдуллаев 78 ёшида вафот этди.

Марҳум томонидан яратилган илмий мактаб, етиштирилган шогирдлар ва олиб борилган фундаментал тадқиқотлар нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда ҳам эътироф этилган. Олимнинг "Кўп комплексли ўзгарувчили функциялар назарияси" ва "Комплекс потенсиаллар назарияси" соҳасидаги илмий ишлари дунё математикларининг ҳурматини қозонган.

Маълумот учун: Жаноза 2025 йил 28 май куни пешин намозидан сўнг Зангиота зиёратгоҳида бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Сиёсий баҳо берилиши керак – Андижон воқеаларига 20 йил тўлди

Ёзувчи ва шоир, Афғон уруши қатнашчиси, 13 май воқеаларига гувоҳ бўлган Наби Жалолиддин билан эксклюзив суҳбат.

Батафсил: https://platina.uz/090f7b

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

👉 @platinauzb

Читать полностью…

Zed News

Бошқа ишлар учун яхши имконият!

Ўсмирларимиз Осиё чемпиони бўлди. Табриклаймиз!

Энди бир қанча муддат шулар билан овора бўламиз. Юқоридагилар бу чалғитувдан ўз ишларини битириб олишлари мумкин.

Ғалабалар қорни тўқ халққа ярашади аслида.

Каналга қўшилиш

Читать полностью…

Zed News

Машинасозлик соҳасидаги таниқли олим, Тошкент давлат техника университети профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги механизатори Азмиддин Садриддинов шу йил 4 декабр куни 89 ёшида вафот этди.

Президент Шавкат Мирзиёев, Сенат раиси Танзила Норбоева, Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов ва бош вазир Абдулла Арипов марҳум вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

А.Садриддинов 1936 йил 26 июнда Тошкент шаҳрида зиёли оиласида туғилган.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Ҳиндистонлик афсонавий актёр Дҳармендра бугун 89 ёшида вафот этди.

У "Зита Гита", "Қасос ва қонун", "Менинг севгилим Ража", "Бир умр етмайди" каби 250 дан ортиқ филмларда рол ўйнаган.

2004 йилдан 2009 йилгача у Ҳиндистон парламенти қуйи палатаси депутати бўлиб, ўнг қанот Бҳаратия Жаната партияси вакили бўлган.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Ўзбекистон телевидениеси фахрийси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби Мираббос Мирзааҳмедов вафот этди.

Мираббос Мирзааҳмедов узоқ йиллар давомида "Оталар сўзи-ақлнинг кўзи" кўрсатувига муаллифлик қилиб келган. У шунингдек, қатор филмларда ҳам ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбек миллий академик драма театри ва кино актёри, “Дўстлик” ордени соҳиби, дубляж устаси Ёқуб Аҳмедов бугун 87 ёшида вафот этди.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Таниқли актёр ва режиссёр Роберт Редфорд бугун 89 ёшида Ютадаги уйида ухлаб ётганда вафот этди.

Редфорд "Уотергейт" жанжали ҳақидаги "Президентнинг барча одамлари" (1976) филмидаги журналист Боб Вудворд, "Африкалик"да овчи Деннис (1985) ва "Икки юрак учрашуви" филмидаги аскар Хаббелл (1973) роллари билан машҳур.

Редфорднинг энг сўнгги филмлари қаторига банк ўғри Форрест Такер ҳақидаги “Қурол тутган чол” (2017) киради.

1980 йилда Редфорд режиссёр сифатида дебют қилди ва дарҳол "Оддий одамлар" психологик драмаси учун "Энг яхши филм" ва "Энг яхши режиссёр" номинацияларида иккита "Оскар" олди.

2002 йилда у умр бўйи муваффақияти учун Оскар билан тақдирланган.

Редфорд 1936 йил 18 августда Калифорниянинг Санта-Моника шаҳрида ишчи оиласида туғилган.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Афросиёб поездига қўпорувчилик

https://youtu.be/-2xLVubHCb0

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Актёр ва каскадёр вафот этди

"Тоғлик куёв" филми билан танилган актёр ва каскадёр Йўлчи Ортиқов бугун 51 ёшида юрак хуружидан вафот этган.

Шунингдек, у каскадёр сифатида ҳам фаолият юритган. Ўзи режиссёр ва продюсерлик қилган "Аёлнинг бир макри" киносида бош ролни ижро этган.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

“Тўйлар муборак” филми режиссёри Эдуард Хачатуров 89 ёшида вафот этди.

Хачатуров ижодий фаолияти давомида “Катта жанг олдидан”, “Тўйлар муборак”, “Илк йўловчилар”, “Чегара ҳудуди”, “Чўл”, “Яхши йигит”, “Ҳар учинчи”, “Рингга чорламоқда” каби филмларни суратга олган.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Шароф Рашидов ҳокими пора билан қўлга тушди: https://youtu.be/29rQZb5xTdE

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Ҳолливуднинг таниқли актёри вафот этди

Таниқли киноактёр Жулиан МакМехон саратон касаллигидан 56 ёшида вафот этди.

У кўплаб филмларда рол ўйнаган. Машҳур киноларидан бири "Фантастик тўртлик" франшизаси, энг охиргиси эса Николас Кейж билан бирга "Сёрфер" картиналаридир.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Нарх-наво, радарлар, ер сотишлар... Шавкат Мирзиёев ҳеч кимни аяб ўтирмади

16 июн куни президент танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.

Батафсил: https://youtu.be/ATKyj9Y8Nyk

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Таниқли актёр вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли кино ва театр актёри Михаил Каминский 72 ёшида вафот этди.

Каминский кўплаб роллари билан ўзбек томошабинига таниш. Жумладан, "Шайтанат", "Назира", "Қўрғошин", "Етти ҳайкал, битта кал" каби филмларда турли ролларни ижро этган.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Водий тинчми — Ислом Каримов хавотиридаги ҳақиқат

Батафсил: https://youtu.be/IeVA6ZtXqJI

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

Рим папаси Франциск 88 ёшида вафот этди.

У бу лавозимни 2013 йилда эгаллаган ва тарихда Америка қитъасидан биринчи папа бўлган - у Аргентинада туғилган.

Эслатиб ўтамиз, 6 апрел куни папа узоқ давом этган хасталикдан сўнг биринчи марта ногиронлар аравачасида авлиё Пётр майдонига етиб келган ҳолда омма олдига чиқди.

Папа икки томонлама пневмониядан қарийб 40 кун давом этган даволанишдан сўнг 23 март куни шифохонадан чиқарилган. 88 ёшда бўлганлиги сабабли шифокорлар Рим папасига икки ойлик дам олишни тавсия қилишганди.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…

Zed News

"Атом кучини ўтин ёришга" сарфлаётган марказ

Мақолани ўчиртиришибди, нимаям деймиз, "миллий мафкура"ни шундай яратамиз биз!

Бизда миллат, миллий мафкура учун курашиши керак бўлган, унинг асосларини ишлаб чиқадиган Республика маънавият ва маърифат маркази бор. Аммо улар ўз вазифасидан йироқда, умуман бошқа нарсалар, асосан вақтини ҳавойи пиарларга сарфлаш билан овора, дейиш мумкин.

Келинг, улар айни пайтда нималар билан машғул эканини қараб чиқсак. Албатта, янгиликларни доимий кузатмайдиган ёки инстаграм дунёсидан бўшамайдиган ёшлар улар ҳақида деярли билмайди. Қишлоқдагилар эса ўз ташвишлари, тирикчилиги билан банд.

Яхши, кунлик хабарларни ўқиб турувчи қатлам марказ ҳақида биладими? Билиши мумкин, лекин вазифалари, нима ишлар қилаётганидан бехабар. Чунки сайтида бу ҳақда айтарли ҳеч нима йўқ. Сайтида сўнгги янгилик қўйилганигаям салкам бир ой бўлиб кетган.

10 минг атрофида обуначиси бор Телеграм канали эса асосан раҳбарининг 30 минглик обуначига эга каналини реклама қилади. Сайтида марказнинг мақсад-вазифалари жойланмаган, бир йил олдин жойланган тарғибот материаллари бошқа мавзуларда. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳаминқадар, гўё номига юритилаётгандек.

Лекин бошқа онлайн платформалар яратишга пул сарфлашни билади. Марказга ҳар йили миллирдлаб пуллар ажратилади. Ҳар йили маблағ миқдори ошиб боряпти. Масалан, 2023 йилда 65,7 млрд, 2024 йилда 67,8 млрд сўм берилган бўлса, бу йилга 75,4 млрд сўм ажратилган.

Ўз сайтини қўя туринг, qadriyatim.uz, tanlov.manaviyat.uz сайтлари ва мобил иловаларини яратиш учун аввалига 127 млн, кейинчалик 1,2 млрд сўм сарфлаган. Афсуски, бу сайтлар ҳозир ҳам фаол ҳолатда эмас, ишламайди. Пуллар қаерга кетгани номаълум.

Марказ мултфилмлар ишлаб чиқаряпти, китоблар чоп этяпти ва ҳудудларда турли лойиҳалар қиляпти. Масалан, 2024 йилда анимацион медиа-маҳсулот ва видеоролик яратиш учун Astir animation studio МЧЖга 639 млн сўм тўлаган. "Маърифат марафони"ни ўтказишга 449 млн, "Китоблараро 80 кун" лойиҳасига 257 млн сўм ишлатилган.

Бутун бошли видеостудия (PAK JALINGA MAESTRA 4K Komplektatsiya OR) қуриш учун 1,9 млрд сўм ажратилган. "Мен ҳам ҳарбий бўламан" китоб-албомини совғага бериш учун жами 516 млн, "Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз" китобига 82 млн, "Нисбатлар ҳақида" рисолага 18,8 млн ва "Беруний. Сайдана" асарига 47 млн сўм берилган.

Тўғри, балки бу ишлар ҳам керакдир. Турли тадбирлар, тарғиботлар, ўзини пиар қилиш, йўқ сайтларга пул сарфлаш каби юмушлар ўз йўлига. Бироқ марказнинг аниқ вазифаси бор аслида. У миллатни юксалтирадиган ғояларни, мафкураларни ишлаб чиқиб, дунёга танитиш билан машғул бўлиши лозим.

Бу ҳақда таниқли ёзувчи Наби Жалолиддин ҳақ гапни айтган:

“Миллий мафкура деб гапириладию, аслида шу йўқ нарса. Миллий мафкура бўлиши керак, бунинг асосида миллий ғурур туриши керак. Қайси соҳа, қайси ҳолатда бўлмасин, ўзбекни ҳақорат қилишга, пастга уришга йўл очиб берадиган одамларни жавобгарликка тортадиган, уялтириб қўядиган, юзига қора чаплайдиган мафкура бўлиши керак”.

Мана шу тамойил марказнинг ҳаққоний, авлодлар олдидаги масъулиятли вазифаси ва бурчи аслида. Уларга миллат келажаги ишониб топширилган, улар шунинг учун ташкил этилган. Миллатнинг довини кўтарадиган миллий мафкурани ўйлаб, ишлаб чиқиб, шу ҳақда бош қотиришдан бўлак иши бўлмаслиги лозим уларнинг!

Инстаграмда ўтирадиган авлодга инстаграмни блоклаш билан таҳдид қилиш шартмас, уни керакли контент билан тўлдириш имкони ҳам бор.

Эр-йигитларда мардлик ва жасорат руҳини яна қайта жонлантирадиган лойиҳалар жудаям зарур. Президентнинг ўзи дунёдаги нотинчликдан хавотирда, нега энди биз бир зумга буни унутишимиз керак?! Худо кўрсатмасин, билиб бўлмайди!

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa

Читать полностью…
Subscribe to a channel