Zed News — ахборот канали | 18+ Instagram — instagram.com/zednewsuz/ Facebook: facebook.com/zednewsuz Тижорий ҳамкорлик учун: @zednews_bot
Бошқа ишлар учун яхши имконият!
Ўсмирларимиз Осиё чемпиони бўлди. Табриклаймиз!
Энди бир қанча муддат шулар билан овора бўламиз. Юқоридагилар бу чалғитувдан ўз ишларини битириб олишлари мумкин.
Ғалабалар қорни тўқ халққа ярашади аслида.
Каналга қўшилиш
Мансур Равшанов вафот этди
Театр санъати дарғаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мансур Равшанов 88 ёшида оламдан ўтди.
У 1937 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган.
Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрида аввал актёр, кейинчалик режиссёр, бош режиссёр бўлиб ишлаган.
Мансур Равшанов "Алпомиш", "Бой ила хизматчи", "Майсаранинг иши", "Жононга бордим бир кеча", "Алишер Навоий", "Парвона", "Келинлар қўзғолони", "Алпомишнинг қайтиши" каби юзлаб спектаклларни саҳналаштирган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Бэтмен филмларининг юлдузи Вал Килмер вафот этди.
65 ёшли актёрнинг ўлимига пневмония сабаб бўлган, деди унинг қизи Мерседес Килмер The New York Times нашрига.
Килмер "Ўта махфий" комедиясидаги биринчи ролидан кейин машҳурликка эришган.
Килмер Оливер Стоуннинг "Эшиклар" (1991) фильмида Жим Моррисонни, Жоэл Шумахернинг "Бэтмен абадий" фильмида (1995) Бетмен/Брюс Уэйнни, "Моҳир снайпер" (1986) ва "Муз одам"да ҳам қатор ролларни ўйнаган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Ислом Каримов: келини ва куёвлари
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг куёвлари ва ўгай келини ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Видеони кўриш: https://youtu.be/3N03AjvQyrc
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Журналист Алишер Рўзиохунов 32 ёшида вафот этди.
Рўзиохунов Kun.uz нашридаги мақолалари орқали танилганди. Бундан ташқари у Gazeta.uz сайти, шунингдек қатор хорижий нашрларда ҳам ишлаган.
Журналистнинг ўлимига қанд касаллиги сабаб бўлгани айтилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Ўзбекистон халқ артисти, машҳур мақом ижрочиси Нафиса Тўхтаева бугун 83 ёшида вафот этди.
У Ўзбекистон давлат филармониясида, Юнус Ражабий номидаги "Мақом" ансамблида хонанда сифатида ижод қилиб, 50 дан ортиқ мумтоз мусиқа намуналарини “Олтин фонд”га муҳрлаган.
Унинг ижросидаги “Сарахбори Оромижон”, “Қашқачаи Савти Сабо”, “Эй Назокат” каби куйлар халқимиз маънавий меросининг дурдоналарига айланган. У нафақат санъаткор, балки жонкуяр, оилапарвар ва камтарин инсон сифатида ҳамкасблари ва мухлислари ёдида қолади.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Актёр ва театр арбоби Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳусан Мусабоев "Телевизион миниатюралар театри"даги комедик роллари билан томошабинлар кўнглидан жой олганди.
Ҳусан Қосимович Мусабоев 1954 йилнинг 10 июн куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1976 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини "Кино ва театр актёри" бўлимини тугатган.
Иш фаолиятини 1971 йил Ўзбекистон телерадиокомпаниясида режиссёр ёрдамчилигидан бошлаган.
Ҳусан Мусабоев "Бозор кўрмаган йигит" видеоспектакли, "Ажойиб хаёлпараст", "Алдамадим, ҳазиллашдим", "Сумалак кастинг ёхуд учмаган варрак", "Зуҳрахоннинг синфи", "Кунлардан бир кун", Эр бермоқ - жон бермоқ", "Ўғригина келин", "Мен - бу мен", "Чол ва набира", "Анора", "Абдуллажон", "Қитмир кампир", "Войдод - 2", "Тош табиб", “Ҳаёт мамот”, "Ана холос", "Дадам билмасин", "Қора танли божалар", "Бебаҳогинам", "Бегона баҳор", "Келгинди келин", “Супер хизматкор”, "Жиблажибон" сингари сериал ва филмларда турли ролларни ижро этган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Ҳолливуднинг машҳур режиссёри ва актёри Девид Линч 16 январ куни 78 ёшида вафот этди.
У 1990 йилда "Олтин палма" ва 2019 йилда Оскар кино мукофотларини қўлга киритган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Адлия тизими шундай бўлса, додимизни кимга айтамиз?!
2021 йилда президент фармони билан бекор бўлиб кетган бюрократия амалда ҳамон мавжудлиги ва Давлат хизматлари марказлари уялмасдан бу хизматларни пуллаётганини ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди.
Адлия тизими шундай бўлгач, "ГАИ" ходимларининг бундай ноқонуний талабларига бирор нима дейиш мумкинми? ИИВ тизими ҳам маъмурий буйруқбозликдан қутулиб кетолмаётгани ҳаммага аён.
Қизиқ-да, адлиячилар президентга нима деб ҳисоб беришган бўлса? Мана, аҳолига қулайлик яратиш учун барча қоғозбозликни йўқ қилдик, деб безбетларча алдаганмикин?
Яхшиямки, тириклигимизни исботловчи маълумотнома ҳозирча ҳеч кимга керак эмас, йўқса униям пуллашарди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Хонанда Бахтиёр Султонов вафот этди
Ўзбек санъатида устоз санъаткор, "Бедана" қўшиғи билан танилган, "Тошкент" гуруҳининг хонандаси Бахтиёр Султонов бугун 60 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда журналист Насриддин Асриддиннов ўз Фейсбук саҳифасида маълум қилди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
1 гектар ердан миллионлаб даромад олаётган ёшлар
Деҳқон хўжаликларини ташкил этиш мақсадида 223785 нафар ёшларга ер ажратилган. Натижада 55.4 минг гектар майдонга қишлоқ хўжалиги экинлари экилган.
Масалан, Тошкент вилояти Пискент туманида 20 нафар ёшларга 50 сотихдан ажратилган ер майдонида бир гектардан 75 миллион сўмдан даромад олинмоқда. Бу ҳар бир деҳқон хўжалиги ўртача 30-35 миллион сўм даромад топяпти дегани.
Фарғона вилояти Қўштепа тумани Пахтакор МФЙда деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган 19 нафар ёшларга 25 сотихдан бўлиб берилган. Мазкур майдонларда қовун экилиб, 1 гектар ердан ўртача 85 миллион сўм даромад олинди. Бу ҳар бир деҳқон хўжаликларга ўртача 15-20 млн сўмдан тўғри келди.
Умуман олганда Республика бўйича бу каби хўжаликларда жами 1.2 миллион тонна маҳсулот етиштирилди. Экспорт салоҳияти ҳам ошиб, мазкур ер майдонларида етиштирилган қиймати 259.3 миллион долларлик 769.1 минг тонна сабзавот экспорти амалга оширилди.
Жумладан, 63.6 миллион долларлик пиёз (33.9 минг тонна), 41 миллион долларлик помидор (44.9 минг тонна), 32.7 милллион долларлик оқ карам (150.4 минг тонна) экспорт қилинди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Инвесторларга 7 мингдан зиёд товарларга божхона божлари бекор қилинди
Ташқи савдо эркинлаштириш йўлида, инвесторлар учун зарур бўлган 7 мингдан зиёд хомашё ва товарларга божхона божлари бекор қилинди. Божхона ҳудудида қайта ишлашнинг соддалашган тартиби жорий этилди.
Янги-янги бозорларга кириш мақсадида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни жадаллаштирилди.
Биргина 2023 йилда 279 мингдан зиёд тадбиркорлик лойиҳаларига 13 триллион сўмдан ортиқ кредит, қарийб 57 минг нафар хотин-қизга салкам 300 миллиард сўм субсидия ажратилди. Шунингдек, 200 мингга яқин аёллар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди.
Бундан ташқари, хотин-қизларга ажратилган 6 триллион сўмлик ипотека кредитлари ҳисобидан 25 мингдан зиёд оилалар ўз уйига эга бўлди. Бу борада 6 минг 200 нафар аёлга уй-жой шароитини яхшилаш ва кредитнинг бошланғич бадалини тўлаш учун 200 миллиард сўм субсидия ажратилди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари вафот этди
Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Авазбек Эргашев 58 ёшида вафот этган.
У мазкур лавозимга 2023 йилда тайинланганди. Аммо кейинроқ соғлигида муаммолар туфайли даволанишда эди.
Эргашев Авазбек 1966 йил Олтинкўл туманида туғилган. 1992 йилда Андижон пахтачилик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Қўрғонтепа тумани ҳокими, Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Уруғчиликни ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари вазифаларида ишлаган.
Гап-сўзларга қараганда, марҳум вилоятга ҳоким бўлиши кутилаётган эди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Фарғонадаги портлаш қурбонлари учун товон пули бериладими?
Фарғонадаги газ заправкаси портлашидан бир неча фуқаролар ҳалок бўлди, яна қанчаси шифохонада ётибди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бу бўйича айнан нима чоралар кўргани, ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларимиз тергов ва суриштирувни қандай олиб бораётгани ҳозирча мавҳум.
Газ заправка кимники экани ҳам қизиқмас энди. Асосий масала шуки, қурбонлар ва жабрланганларнинг оилаларига товон пули бериладими? Иш судда кўриб чиқиладими? Айбдорларга жиноий иш очиладими?
Иш қандай кетяпти ўзи? Қайси босқичда? Нималар бўляпти? Очиқлаб туриш керакмасми?
Эсдан чиқиб кетади, деган умидга ўрганиб қолгансизлар-да.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Таниқли актриса вафот этди
“Ўзбекистон халқ артисти”, театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшда вафот этди.
У кўп йиллар давомида театр соҳасида фаолият юритиб келган. Шунингдек, кинофилмларда турли ролларни ҳам ижро этган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
"Атом кучини ўтин ёришга" сарфлаётган марказ
Мақолани ўчиртиришибди, нимаям деймиз, "миллий мафкура"ни шундай яратамиз биз!
Бизда миллат, миллий мафкура учун курашиши керак бўлган, унинг асосларини ишлаб чиқадиган Республика маънавият ва маърифат маркази бор. Аммо улар ўз вазифасидан йироқда, умуман бошқа нарсалар, асосан вақтини ҳавойи пиарларга сарфлаш билан овора, дейиш мумкин.
Келинг, улар айни пайтда нималар билан машғул эканини қараб чиқсак. Албатта, янгиликларни доимий кузатмайдиган ёки инстаграм дунёсидан бўшамайдиган ёшлар улар ҳақида деярли билмайди. Қишлоқдагилар эса ўз ташвишлари, тирикчилиги билан банд.
Яхши, кунлик хабарларни ўқиб турувчи қатлам марказ ҳақида биладими? Билиши мумкин, лекин вазифалари, нима ишлар қилаётганидан бехабар. Чунки сайтида бу ҳақда айтарли ҳеч нима йўқ. Сайтида сўнгги янгилик қўйилганигаям салкам бир ой бўлиб кетган.
10 минг атрофида обуначиси бор Телеграм канали эса асосан раҳбарининг 30 минглик обуначига эга каналини реклама қилади. Сайтида марказнинг мақсад-вазифалари жойланмаган, бир йил олдин жойланган тарғибот материаллари бошқа мавзуларда. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳаминқадар, гўё номига юритилаётгандек.
Лекин бошқа онлайн платформалар яратишга пул сарфлашни билади. Марказга ҳар йили миллирдлаб пуллар ажратилади. Ҳар йили маблағ миқдори ошиб боряпти. Масалан, 2023 йилда 65,7 млрд, 2024 йилда 67,8 млрд сўм берилган бўлса, бу йилга 75,4 млрд сўм ажратилган.
Ўз сайтини қўя туринг, qadriyatim.uz, tanlov.manaviyat.uz сайтлари ва мобил иловаларини яратиш учун аввалига 127 млн, кейинчалик 1,2 млрд сўм сарфлаган. Афсуски, бу сайтлар ҳозир ҳам фаол ҳолатда эмас, ишламайди. Пуллар қаерга кетгани номаълум.
Марказ мултфилмлар ишлаб чиқаряпти, китоблар чоп этяпти ва ҳудудларда турли лойиҳалар қиляпти. Масалан, 2024 йилда анимацион медиа-маҳсулот ва видеоролик яратиш учун Astir animation studio МЧЖга 639 млн сўм тўлаган. "Маърифат марафони"ни ўтказишга 449 млн, "Китоблараро 80 кун" лойиҳасига 257 млн сўм ишлатилган.
Бутун бошли видеостудия (PAK JALINGA MAESTRA 4K Komplektatsiya OR) қуриш учун 1,9 млрд сўм ажратилган. "Мен ҳам ҳарбий бўламан" китоб-албомини совғага бериш учун жами 516 млн, "Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз" китобига 82 млн, "Нисбатлар ҳақида" рисолага 18,8 млн ва "Беруний. Сайдана" асарига 47 млн сўм берилган.
Тўғри, балки бу ишлар ҳам керакдир. Турли тадбирлар, тарғиботлар, ўзини пиар қилиш, йўқ сайтларга пул сарфлаш каби юмушлар ўз йўлига. Бироқ марказнинг аниқ вазифаси бор аслида. У миллатни юксалтирадиган ғояларни, мафкураларни ишлаб чиқиб, дунёга танитиш билан машғул бўлиши лозим.
Бу ҳақда таниқли ёзувчи Наби Жалолиддин ҳақ гапни айтган:
“Миллий мафкура деб гапириладию, аслида шу йўқ нарса. Миллий мафкура бўлиши керак, бунинг асосида миллий ғурур туриши керак. Қайси соҳа, қайси ҳолатда бўлмасин, ўзбекни ҳақорат қилишга, пастга уришга йўл очиб берадиган одамларни жавобгарликка тортадиган, уялтириб қўядиган, юзига қора чаплайдиган мафкура бўлиши керак”.
Мана шу тамойил марказнинг ҳаққоний, авлодлар олдидаги масъулиятли вазифаси ва бурчи аслида. Уларга миллат келажаги ишониб топширилган, улар шунинг учун ташкил этилган. Миллатнинг довини кўтарадиган миллий мафкурани ўйлаб, ишлаб чиқиб, шу ҳақда бош қотиришдан бўлак иши бўлмаслиги лозим уларнинг!
Инстаграмда ўтирадиган авлодга инстаграмни блоклаш билан таҳдид қилиш шартмас, уни керакли контент билан тўлдириш имкони ҳам бор.
Эр-йигитларда мардлик ва жасорат руҳини яна қайта жонлантирадиган лойиҳалар жудаям зарур. Президентнинг ўзи дунёдаги нотинчликдан хавотирда, нега энди биз бир зумга буни унутишимиз керак?! Худо кўрсатмасин, билиб бўлмайди!
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Журналист ва блогер Жасур Ҳамроев 42 ёшида вафот этди.
У 1983 йилда Бухорода туғилган. Интернет журналистикаси соҳасида Shov-shuv.uz лойиҳаси асосчиси ва бош муҳаррири бўлган.
Жасур Ҳамроев маълум муддат “Адолат” социал-демократик партияси Яккасарой кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борган.
Журналист қанд касали туфайли вафот этгани айтилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Таниқли болалар шоири Ҳабиб Раҳмат бугун 80 ёшида вафот этди.
У 1941 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Кўп йиллар давомида босмахоналарда хизмат қилди.
Ҳабиб Раҳматнинг "Сизни Ватан эркалар", "Бизнинг звено", "Қулоқсиз улоқ", "Ари ва Али", "Қушлар бозори", "Қизиқ совғалар", "Ботир аскарча" деб номланган қатор китоблари босилиб чиққан.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Ёзувчи Шодмон Отабек бугун 79 ёшида вафот этди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Фақат президентнинг қизи бўлмаган Гулнора Каримова ҳақида ҳамма ҳақиқат
Гулнора Каримова – 2013 йилгача Ўзбекистоннинг энг қудратли кишиларидан бири бўлган бу аёл шунчаки жиноятчи эмас, зиёли, мартабали киши сифатида ҳам эътироф этилган.
У Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи бўлибгина қолмай, профессор, элчи, тадбиркор, хонанда, шоира ҳам эди.
Каримованинг шахсий ҳаёти, фаолияти ва ижоди ҳақида батафсил: https://youtu.be/dKECPLeYs1k
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Зулфия мукофоти совриндори ва хонанда Ширин Абдуллаева 15 февралда 19 ёшида вафот этди.
Ширин Абдуллаева 2005 йил 14 декабрда туғилган, Пекиндаги Синхуа университети талабаси эди.
2023 йилда санъат йўналиши бўйича Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.
Хабарларга кўра, у оғир касал бўлган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
ДХХ тезкор тадбирлари
ДХХ ва ИИВ тузилмалари 27-31 январ кунлари мамлакат бўйлаб “Антитеррор-тозалаш” тадбирлари ўтказди.
Уларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва унга салбий таъсир кўрсатувчи шахс ва жиноий гуруҳларни аниқлаш мақсадида жами 946 та махсус тадбирлар ўтказилди.
Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишга мойил, республикадаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи 418 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Батафсил видеолавҳада: https://youtu.be/_5N9nGy4S0I
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Театр ва кино актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Жўраев 63 ёшида вафот этди.
Равшан Жўраев "Бобур"," Чақалоқ", "Кўнгил кўчалари", "Шайтанат"," Буюк шараф" ва бошқа филмларда рол ижро этган.
Жумладан, "Шайтанат"да капитан Мирсултонов образини гавдалантирган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Ўзбекистоннинг энг кам ойлик олувчи қатламларидан бири ўқитувчиларга энг қиммат машиналарни кредитга беришмоқчи.
Бошланғич тўлов 30 фоиздан экан. Масалан, энг қимматлари ичида энг арзони Оникс 202 млн. сўм бўлса, унинг 30 фоизи 60 млн.дан ошиб кетади.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
2024 йил йўқотишлари
Тугаб бораётган йил илм-фанимиз, адабиётимиз, маданиятимиз учун катта йўқотишларга тўла бўлди.
Биз анъанамизга содиқ қолган ҳолда 2024 йил йўқотишларини саралаб чиқдик. Марҳамат, бир эслаб, ҳақларига дуо қилиб қўйинг: https://youtu.be/XaoVkhzo-AY
------------------------
2018 йил йўқотишлари: /channel/zednewsuz/1660
2019 йил йўқотишлари: /channel/zednewsuz/3379
2020 йил йўқотишлари: /channel/zednewsuz/4217
2021 йил йўқотишлари: /channel/zednewsuz/4615
2022 йил йўқотишлари: /channel/zednewsuz/4836
2023 йил йўқотишлари: /channel/zednewsuz/4974
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер вафот этди
АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер 100 ёшида вафот этди. У шундай кекса ёшгача ҳаёт кечирган АҚШнинг ягона собиқ президенти эди.
Сиёсатчи Вьетнам урушидан "қочганлар" учун амнистия эълон қилгани ва Исроил ва Миср ўртасидаги Кэмп-Дэвид келишувларини тузиш жараёнида иштирок этгани, шунингдек, СССР билан стратегик қуролларни чеклаш тўғрисидаги шартнома имзолагани билан машҳур эди.
Картер 2002 йилда "дунёдаги можароларни тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун" тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
UzAuto Motors бош директори ишдан кетди
UzAuto Motors АЖ бош директори Бо Андерссон ишдан кетган. У 2021 йилда лавозимга тайинланганди.
Ишдан кетиш сабаби ҳам, унинг ўрнига ким тайинланиши ҳам ҳозирча номаълум.
Унинг лавозимга тайинланиши ҳақидаги "сериал"ни бу ерда ўқиш мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Тўғри келган жойга чиқинди отиб кетадиганлар эҳтиёт бўлсин
Кўчада, йўлда, машинада кетаётиб, исталган жойга чиқинди отиб кетадиган одамлар энди янада эҳтиёт бўлишлари керак. Аввало, фаросатдан қисмасин, иккинчидан, камерага тушиб қолмасин.
2024 йилда Чиқиндиларни ноқонуний жойлаштириш ҳолатларини аниқлаш мақсадида 110 та назорат камералари ўрнатилди.
Соҳа инспекторлари учун 250 та планшетлар тарқатилди ва чиқиндилар билан боғлиқ 1280 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, бартараф этилди.
Чиқинди корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 400 млрд. сўмлик 346 та махсус техника лизинг асосида етказиб берилди.
Чиқиндиларни саралаб йиғиш тизимини жорий қилиш мақсадида 414 та замонавий чиқинди йиғиш майдончаси реконструкция қилинди ва 26 та замонавий майдонча қурилиб, фойдаланишга топширилди.
“Sayar LLC” компанияси (АҚШ) томонидан Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухорода 6 минг тонна тиббиёт чиқиндиларини термик қайта ишлаб, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиши бошланди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида тиббий суғурта механизмлари жорий этилди, Қорақалпоғистон Республикасида эса тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, 2024 йилда Қорақалпоғистондаги 205 та, Тошкент шаҳридаги 192 та ва Сирдарё вилоятидаги 150 та давлат тиббиёт муассасаларини зарур тиббий асбоб-ускуналар, ахборот-коммуникация жиҳозлари ва тармоқ қурилмалари (компьютер, роутер, планшет, монитор, принтер, камера, лан-кабель ва бошқалар) билан таъминлаш ишлари учун 170 млрд сўм ажратиш кўзда тутилди.
Тошкент шаҳрида 154 та муассасаларида ҳамда Сирдарё вилоятида 135 та муассасада локал тармоқлар тўлиқ ташкил этилиб, компютер ва бошқа техникалар билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу каби ишлар 2025 йилдан бошлаб Қорақалпоғистонда бошланади.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa
Саноқсиз ситилар, йилда бир марта мажлис ўтадиган ҳашаматли бинолар, зўрлаб тиқиштирилаётган турли "намунали" уйлар, бойларга аталган, лекин ҳалигача харидор топилмай бўм-бўш турган қасрнамо уйлар узра буюк бир пуфак шишиб келмоқдаки, бир-икки йил ичида пақ этиб ёрилиб кетиши муқаррар. Пуфакни ва шу баҳона ҳамённи шишираётган муттаҳамлар четга қочади, Алданган эл қолади, бўғзигача қарзга ботган мамлакат қолади. Кейин нима бўлишини ўйлашга юрагим бетламайди.
Мурод Муҳаммад Дўст, ёзувчи
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | zednews">TikTok | Aloqa