🐝 Асалариларнинг оғир ахволда қолган шеригини қутқариш жараёни.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Бошимга соябон дуоси қўрғон,
Мен учун дунёда энг азиз инсон.
Бағрингиз чин бахтларга макон,
Онажон сизни борингиз бахтдир.
Онажонларга юбориб қўямиз
/channel/GuzorMMTByoshlari
Фарзандингиз соғлом мехрли бахтиёр бўлиб яхши яшашини хохласангиз бу ишларни албатта қилинг..
/channel/GuzorMMTByoshlari
📕 Оила қачон дарз кетади, ажрим бўлади, биласизми?
Оила ➖қачонки уйимизда яшаётган яқинларимиздан кўра бегоналар ҳақида кўпроқ қайғура бошласак ➖барбод бўлади.
Оила ➖ қачонки оддий танишларимиз ва дўстларимиз учун турли ўтириш, кечаларни режалаб, турли табрикларни ёзсагу, кимлар учун овора бўласану
Оиламизга эса эҳтиром қилишни унутсак барбод бўлади.
Оила ➖ қачонки чиройли-чиройли идишларни, коса➖пиёлаларни меҳмонларга чиқариб, уйдагиларимизга эса чети синган идишлар бўлса барбод бўлади.
Оила ➖ қачонки бошқаларни кўнглини олиш, рози қилишга уринсагу, аёлинга хиёнат ➖онамизга хизмат қилишни беҳуда иш деб билганимизда барбод бўлади
Оила – қачонки дўстларимиз даврасида ёки ижтимоий тармоқларда оиламизга бўлган меҳр➖муҳаббатимизни кўз➖кўз қилсагу, уйда бир пиёла сув элтишгада ярамаганимизда барбод бўлади
Оила инсон учун улкан давлат Келинг уларга ғамхўрлик қилайлик Оила муқаддас буни унитманг!
/channel/GuzorMMTByoshlari
🎓17 ноябрь – Халқаро талабалар куни!
Барча талабаларни «Халқаро талабалар куни» муносабати билан табриклаймиз!
Контрактингиз камайиб, стипендиянгиз кўпайсин! Байрамингиз муборак бўлсин!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Табассум
МАСТНИНГ МАСТГА МАСЛАҲАТИ
Ичишиб ўтирган икки пиянистанинг бири деди:
– Қиёматлик оғайним, сен мендан, ҳарқалай, бир-икки пақир арақни ортиқроқ ичгансан, биласан, менга айтгин: қандоқ қилсам маст бўлмайман... йўқ, маст бўлсам ҳам майли, қандоқ қилсам "ўчиб" қолмайман?
Иккинчи пияниста жавоб берди:
– "Ўчиб" қолмайин десанг, кучингга қараб ич!
– Кучимни билолмай доғдаман-да!
– Билиш осон, – деди тажрибали пияниста. – Ҳар икки стакан ичганингда елкангдан ошириб тупур. Тупук елкангдан бемалол ошиб тушса, ичавер, ҳали қувватинг жойида! Борди-ю, тупукнинг бир учи елкангда, бир учи лабингда қолса, бас қил, бошқа ичма!
Бироқ иккала улфат ҳам елкадан ошириб тупуришни унутиб қўйди.
Абдулла ҚАҲҲОР
/channel/GuzorMMTByoshlari
Video: Amir Temur xiyobonidagi "Otliq kavaleriya paradi"
@daryo_live
/channel/GuzorMMTByoshlari
Жасорат нима биласизми уз фарзанди тақдири учун уз орзуларидан кечган отадир
/channel/GuzorMMTByoshlari
🏜 Барча аҳолиси битта бинода яшайдиган шаҳар
Аляскадаги Уитир шаҳри ўзининг ўзига хослиги билан машҳур, чунки унинг аҳолиси асосан битта йирик кўп қаватли бинода яшайди. Бу бино, Бегич Тоwерс, шаҳар аҳолисининг 90% га яқинини ўзида жамлайди ва ичида барча зарур хизматлар мавжуд. Ушбу хизматлар орасида полиция бўлими, дўкон, шаҳар ҳокимияти, икки мактаб, меҳмонхона ва черков бор.
Шаҳар Совуқ уруш даврида ҳарбий база сифатида ташкил этилган бўлиб, Бегич Товерс дастлаб казарма вазифасини бажарган. Совуқ уруш тугагач, ҳарбий база сифатида фойдаланиш эҳтиёжи камайди, аммо бино ва унинг инфратузилмаси сақланиб қолди. Шундан сўнг, бино тинч аҳолига уй-жой сифатида таклиф қилинди ва бу жой аҳолиси учун барча қулайликларни тақдим этади.
👉 @turfa_olam
3 егизаклар туплами куринг жуда ажойиб холатлар😊
Кимда бор егзаклар?
Обуна бўлинг👉 Instagram Video
☀️ Aссалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!
🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
😇 Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
/channel/GuzorMMTByoshlari
⚡️Жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.
“Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-392-сон, 15.11.2024) қабул қилинди
Қарор билан “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади
Қарорга кўра, 2025 йил:
➖1 мартга қадар бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари ёш тоифаси бўйича ҳаракатли ўйинлар, олимпия ва оммавий спорт турларига устуворлик бериш орқали спорт турлари рўйхати шакллантирилади;
➖1 июнга қадар мактаб ўқувчиларининг спорт мусобақаларидаги иштироки, мактаб спорт клубларининг фаолияти, ўқувчиларни спортга қамраб олинганлик даражасини аниқлаш юзасидан рейтинг тизими ишлаб чиқилади;
➖1 майга қадар мактаб спорт клублари аъзолари учун Зомин тумани “Лочин” дам олиш масканида ўқувчиларни спорт мусобақаларига тайёрлаш базаси ташкил эталади;
➖1 июлга қадар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.
🗓2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
🔹5–11-синфлар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилади;
🔹ҳар бир мактабда босқичма-босқич мактаб спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади;
🔹ҳар йили анъанавий тарзда мактаблар ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
/channel/GuzorMMTByoshlari
👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️
📌Чақалоқлар ва болаларни фақат исми билан чақириш керак.
✅Қуёнчам, қуёшим, мушукчам, асалим, шакарим, бомболоғим деб чақириш керак эмас.
✅2 ойликдан бошлаб биринчи нарсаларни кўрсатиб, кейин номини айтиб, кейин қўлига ушлашга ва тегинишга бериш керак.
✅Чақалоқларни кўтаришдан олдин, эмизишдан олдин, памперсини алмаштиришдан олдин исмини айтиб чақириш керак. Ундан кейин қилмохчи бўлган ишингизни тушунтиришингиз керак. Сунгра бу ишларни қилишингиз мумкин.
🌿 @SoglomHayot
/channel/GuzorMMTByoshlari
Дам олиш куни энг қийини шу бўлса керак 😅
Дам олиш кунингиз мароқли ўтсин!
/channel/GuzorMMTByoshlari
#ибрат
ЎЗИМИЗНИНГ ТAЛAБA
Тестгача рўза тутдинг,
Мандатни узоқ кутдинг,
Ўзингча охир ютдинг,
Ўзимизнинг талаба!
Китобларни ёд этди,
Қанча асаби кетди,
Барибир муродга етди,
Ўзимизнинг талаба!
Илмга қилса-да жазм
Қилишмас унга раҳм,
Сессия пайти лаҳм -
Ўзимизнинг талаба!
Домлалар қилади дўқ,
Хурсанд қорни бўлса тўқ,
Тайинли ётоғи йўқ,
Ўзимизнинг талаба!
Ишламаса бўлмайди,
Тешик чўнтак тўлмайди,
Оч қолса-да ўлмайди,
Ўзимизнинг талаба!
Йиқилмасайди қулаб,
Пулини пулга улаб,
Сирини қўймас гуллаб,
Ўзимизнинг талаба!
Дипломини кутади
Эзилгани етади,
Қишлоғига кетади,
Ўзимизнинг талаба!
Баҳо учун югурган,
Ҳатто, кўча супурган,
Ковидга ҳам тупурган,
Ўзимизнинг талаба!
Кўксига тегар шамол,
Бир кун топади камол,
Топгани бўлар ҳалол,
Ўзимизнинг талаба!
Маҳкам қурсин келажак,
Қўли пулга тўлажак,
Балки, ҳоким бўлажак?
Ўзимизнинг талаба!
Aгар берсак зўр таълим,
Бўлиши мумкин олим,
Ёки яхши муаллим,
Ўзимизнинг талаба!
Ёзмас осмондан олиб,
Чин Озий ўзи - толиб,
Бўлайлик бирга ғолиб,
Ўзимизнинг талаба!
Кутар бизни ҒAЛAБA!
©️ Жасур Чин Озий
17 ноябрь - Халқаро талабалар куни.
Байрамингиз муборак, азиз талабалар!
/channel/GuzorMMTByoshlari
#қойил
Болакай барча давлат байроқларини ёддан билар экан...
/channel/GuzorMMTByoshlari
Умр—баҳор билан қишнинг ораси,
Кимдир ёзга етмас, ким қишни кўрмас.
Белгилаб берилган ҳар кимнинг ўрни,
Бургутнинг парвози зоғларга ҳавас.
Мулоҳазага чорловчи шеър.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Aссалому алайкум!
Бугун, 17 ноябрь ҳафтанинг Якшанба куни. Бошланган янги кунингиз хайрли ўтсин!
/channel/GuzorMMTByoshlari
7-8 соат ухласам ҳам уйқуга тўймайман дейдиганлар ушбу видеони кўрсин
Яқинларга ҳамма юбориб қўямиз.
/channel/GuzorMMTByoshlari
ФАЛСАФИЙ ЛАТИФА
Бир йигит донишманднинг олдига келиб:
– Мен Оксфорд университети магистриман, Гарвард университети фахрий докториман, дунё фалсафаси бўйича номзодлик даражасига, қолаверса, мантиқ фани бўйича докторлик даражасига эгаман. Билимларимда мабодо “оқ доғ”лар қолган бўлса, ўшаларни ҳам тўлдириш учун сиздан бирор нарса ўрганмоқчиман , – дебди.
Шунда донишманд:
– Сенга бирор нарса ўргатиш бефойда.
~ Бефойдами ёки ўргатишга илмингиз етишмайдими? – кулибди йигит.
– Майли, сенга мантиқ бўйича битта савол бераман, агар унга тўғри жавоб берсанг, сени шогирд сифатида биринчи синфга оламан, – дебди донишманд. – Эшит ўғлим, мантиқ бўйича савол: икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айт-чи, қайси бири бетини ювгани боради?
Йигитнинг жаҳли чиқибди:
– Шу ҳам саволми, шу ҳам мантиқми, ахир буни оми одам ҳам билади-ку, албатта бети қора бўлганида!
– Йўқ, сен адашдинг, – дебди донишманд. – Мана, мантиқан ўйлаб қара. Иккаласи мўридан тушди ва бири бирини бетига қарадилар. Бети қора шеригини бетига қараса, у тоза, ўзини ҳам бетини тоза деб ўйлайди. Иккинчиси эса шеригини бетини қоралигини кўриб, ўзини ҳам шундай ўйлаб, бетини ювгани боради-да. Бети тозаси боради.
– Ҳа, бу томонини ўйламабман. Майли, яна бир савол беринг-чи. – дебди йигит шашти тушиб.
– Майли, эшит, яна битта мантиқий савол, – дебди донишманд. – Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айт-чи, қайси бири бетини ювгани боради?
– Вой, устимдан кулаяпсизми, ҳозир аниқлаб олдик-ку, албатта бети тозасида.
– Йўқ, яна адашдинг, – дебди донишманд.
– Мана, ўзинг мантиқан ўйлаб қара. Бети тоза инсон шеригини бетини кўриб ювингани боради. Иккинчиси эса ўзининг ҳам бетини қоралигини сезиб у ҳам ювингани боради. Иккаласи ҳам ювингани боради
– Ҳа, мен яна бунисини ўйламабман. Яна битта савол мумкинми? – дебди йигит секингина.
– Майли, эшит: икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айт-чи, қайси бири бетини ювгани боради?
– Ахир аниқладик-ку, иккаласи ҳам боради-да! – дебди йигит асабийлашиб.
– Йўқ, яна топа олмадинг. Мантиқан ўйламаяпсан! Бети қораси шеригини бетини тозалигини кўриб, ювгани бормайди. Иккинчиси эса бундан ўзининг бетини тозалигини билиб, у ҳам бормайди. Демак, иккаласи ҳам бормайди.
– Хўп майли, мен енгилдим. – деб таслим бўлибди профессор. – Лекин мен сизга шогирд бўлиб, ўргатаётганингизни ўзлаштира оламан. Бошқа бирор нарса сўранг.
Донишманд: – Икки киши мўридан...
– Бўлди, бўлди ахир билдик-ку, мантиқан иккаласи ҳам бормайди-да.
– Йўқ, сен мантиқан адашдинг.
– Сенинг “Мен ҳамма нарсани биламан” деган фикринг, сени кўр қилган. Сен оддий ҳақиқатни кўрмаяпсан. Сен устозингни эшитмаяпсан. Ахир ўзинг мантиқан ўйлаб қара, қандай қилиб бир мўридан тушган икки инсоннинг бирини бети тоза, иккинчисиники эса қора бўлиши мумкин.
Ушбу саволнинг ўзиёқ мантиқсиз эди. Сен шундай мантиқсиз саволларга жавоб қидирсанг, ҳаётингда мантиқ қолмайди. Сен бошиданоқ хато йўлда эдинг. Ўрганиш учун келдингми, ўрганишга тайёр бўл. Асосийси, мақсадни кўздан қочирма. Мантиқсиз, кераксиз нарсани изидан қувма.
Тўла идишга сув қуйиб бўлмайди. Сен ўзингча тўласан, сенга билим қуйиб бўлмайди, тўкилиб кетади. Сен аввало идишингни бўшат, билим олиш учун, ўрганиш учун тайёр бўл. Ўзингдан олдин ушбу йўлни босиб ўтган, сен бормоқчи бўлган манзилга борган инсонни эшитишни, уни сўзсиз қабул қилишни ўрган.
ДИЛДОРА тайёрлади
/channel/GuzorMMTByoshlari
Жаҳлда қилинган бир зумлик сукут, мингларча дақиқалик пушаймонликнинг олдини олади.
👉 @turfa_olam
САҲАРХАНДА
Эр ҳар куни ишдан келиб хотинига:
— Тур, чой дамла, — деркан.⠀
Бир кун хотинининг жаҳли чиқиб:⠀
— Ҳар кун шу аҳвол. Тур, чой дамла, овқатинг тайёрми?, — дейсиз. Қачон биз ҳам маданиятли инсонларга ўхшаб адабиёт, мусиқа ҳақида гаплашамиз, — дебди.⠀
Бу гап эрини ўйга солибди. Эртасига эри ишдан келиб хотинига:⠀
— Жоним, "Отелло"ни ўқиганмисан?⠀
— Йўқ.⠀
— Оҳунжон Мадалиевни қўшиқларини эшитганмисан?⠀
— Ким у?⠀
— Муҳаммад Юсуфни бирорта шеърини ёдлаганмисан?⠀
— Йўқ, ёдламаганман.⠀
— Чайковскийни бирор бир симфониясини эшитганмисан?⠀
— Йўқ, эшитмаганман.⠀
— Тур, унда чой дамла...
/channel/GuzorMMTByoshlari
Пулга умр ололмайсан, умрни сарфлаб пул оласан.
©Дурбек Маҳмудов
/channel/GuzorMMTByoshlari
❗️Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида қонун қабул қилинди
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 14.11.2024 йилдаги ЎРҚ-996-сон
📩 Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
/channel/GuzorMMTByoshlari