Тошмуҳамедов Муҳаммадмустафо, 2021 йилда туғилган, миядаги оғир касаллик сабабидан операцияга ва дори-дармонлар учун эҳсонларингизга мухтож.
Рамазон олдидан савоб амал умидида бўлганлардан боланинг келажагига беэътибор бўлмасликни сўраган бўлардим.
Муҳаммадмустафонинг онаси номига очилган пластик рақами:8600060770176825
Виждонли инсонлар қилиб қўйган бирор тузатиб бўлмас хатоси ёки айби учун ўзларини қанчалик маломат қилишларини биламиз. Бир умр тушкунликда яшаш мумкин, ичкиликка бериладилар ва ҳатто баъзида ҳаёт бутунлай издан чиқади. Мазмун йўқолади, бошқа одамга айланади. Яқинлари унга “барчасини унутишни, ҳаёт тўхтаб қолмаслигини, фалон фалон иш қилса, балки айби ювилишини” айтиб таскин бермоқчи бўладилар...
Дин, хусусан Ислом ҳаётга мазмун берганидек, бундай ҳолатга тушган инсонларни ҳам қутқаради – “Аллоҳ раҳмон ва раҳим, ҳар қандай гуноҳни кечиради” дейилади оят ва хадисларда.
Лекин ўша оятлар ва хадисларга боғлиқ воқеаларга, мана шу ўгитлар илк бор янграган даврларга эътибор берсак, саҳобаларнинг бир гуноҳ учун ўзларини нақадар маломат қилганликларини, юқоридаги ҳолатга тушиб, ҳаётлари қанчалик издан чиқиш ҳолатига келиб қолганини кўрамиз. Қизиқ, улар Аллоҳ ҳар қандай гуноҳни кечириши мумкинлигини билмасмидилар?
Билардилар.
Фақат буни яшаш тарзларининг марказига қўйиб олмагандилар. “Беайб парвардигор”, “Худонинг ўзи кечирсин-у” деган гапларни ўзларига нисбатан ишлатмасдилар.
Тавбанинг энг асосий шартларидан бири ўша қилиб қўйган гуноҳ учун ҳақиқий пушаймонликдир. Мана шу пушаймонликни ҳис қилмай туриб, виждонимизни қийнамай туриб, Аллоҳнинг кечиришидан умид қилиш мантиқсизлик...
Энди, ўйлаб кўринг, қайси айбингиз, гуноҳингиз учун ҳалигача виждонингиз қийналади, бировга айтишга уяласиз, ўзингизни кечирмайсиз, бошқа такрорламайсиз, Аллоҳнинг жазосидан қўрқасиз? Ана ўша гуноҳингиз, иншооллоҳ кечирилгандир... Яна борми бошқа?
Рамазонни соғинамиз, рамазон жуда тезда ўтиб кетди, келаси рамазон насиб қилармикин - мана шундай гапларни жуда кўп эшитамиз, бу гапларнинг кўпи жуда самимий бўлади.
Албатта, бу ойнинг ўз кайфияти бор - одамлар одатдагидан сахийроқ, одамлар одатдагидан мулойимроқ, одамлар одатдагидан ибодатлироқ, одамлар одатдагидан яхшироқ...
Биз мана шу кайфиятни яхши кўрамиз аслида, йил бўйи соғинамиз гўёки.
Лекин биласизми, Ислом доим амалнинг ниятига, мазмунига, кайфиятига урғу беради. Биз мана шу кайфиятни исталган бир кунда пайдо қилишимиз ўз қўлимизда экан, демак биз истаган кунимизни рамазоннинг бир кунига, истаган бир тунимизни лайлатулқадрга айлантиришимиз мумкин. Аллоҳнинг ўша тунни яширишида, бир ойнинг бошқаларидан афзал қилинишида мана шу ҳикмат - инсоннинг тўғри йўлга тушиб олиши, яхши амаллар одатга айланиши учун имконият эмасмикин, деб ўйлаб қоламан.
Ахир бир ой мунтазам қилинган ҳар қандай ишнинг одатга айланиши осон.
Биз эртага ҳам одатдагидан ибодатлироқ, одатдагидан сахийроқ, одатдагидан яхшироқ бўлишимиз мумкин. Ўшанда оддий кунимиз ҳам биз учун рамазон кунига айланади. Рамазон бизнинг одатимизга айланади...
Тасаввур қилинг, ҳар куни рамазон - неъматку бу!
Аъзам Ўктамнинг қўйидаги шеърини илова қиламан.
«На бўлғай яшашни сал осон кўрсанг,
Қил сиғмаган кўнглинг шуълага тўлсин.
Ҳар намоз орасин Рамазон билсанг,
Бир кунда беш ҳайит муборак бўлсин!»
#Инфографика
Рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларга даъват қилиш, иштирок этиш ва шароитлар яратиш қуйидаги жавобгарликка сабаб бўлади
@islohotINFO
Журналист ва блогер дўстларимизнинг Телеграмда ўзбек тилидаги қизиқарли каналларига обуна бўлишни тавсия этамиз.
👉 @shokirjonov — SHOKIRJONOV KANALI — KUN.UZ журналисти Шуҳрат Шокиржонов томонидан юритиладиган канал. Ижтимоий ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга журналист нигоҳи. Мухлисларнинг мурожаатлари асосида тайёрланган хабарлар ҳам бериб борилади.
👉 @boburakmalov — BOBUR AKMALOV — Спорт шарҳловчиси ва журналист Бобур Акмаловнинг расмий Телеграм канали. Бу ерда футбол майдонларида рўй бераётган ҳодисалардан ташқари, журналистнинг ижтимоий ҳаётдаги рўй бераётган воқеаларга шахсий фикрлари ва қарашлари акс этиб борилади.
👉 @temurazam — MUHAMMAD TEMUR A’ZAM — журналист Муҳаммад Темур Аъзамнинг шахсий канали. Каналда жамиятимизда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларга шахсий муносабат, ибратли воқеалар ҳақида кўпроқ ёзади.
👉 @futbol_qoidalar — ФУТБОЛ ҚОИДАЛАРИ — Ушбу каналда футбол қоидалари ва футболга оид бошқа маълумотлар ўзбек тилида, тушунарли тарзда бериб борилади. Канал stadion.uz бош муҳаррири Олимхўжа Бўронов томонидан юритилади.
Каналларга обуна бўлинг!
Айни шу куни, 1938 йилнинг 4 октябрида юзлаб ўзбек зиёлилари қотил тузум томонидан отиб ўлдирилган. Тарихчилар бу кунни ўзбек тарихидаги энг қора кунлардан бири деб ҳисоблайдилар.
Ссср олий суди харбий коллегияси шу куни 570 нафар ўзбек зиёлиларини отувга ҳукм қилган ва ижро этган.
Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Чўлпон каби адабиётимиз намоёндалари ҳам айнан шу куни қатл қилинганлар.
Одатда, танлаб амалга оширилган қотилликлар геноцид дейилмайди, ҳар қандай ўзбек бундан қутулиб қолиши мумкин бўлгандек тасаввур уйғотади. Лекин ундай эмас - агар танлов ноҳақ, адолатсиз ва бегуноҳ инсонлар ўртасида экан, бу геноциддир.
2-Жаҳон урушидан кейин немис зиёлилари қандай тарбиялангани ҳақида эшитгандим. Масалан, ўша урушга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бир ўқитувчи, ўзига ўхшаганлардан ташкил топган гуруҳ билан мажбурий меҳнатга юборилади. Иш - фашистлар томонидан кўмиб юборилган ёки бомба тагида қолган жасадларни кавлаб олиш ва қабрга қўйиш. Ҳалиги немис ўқитувчисини куйиб кетган гўдак жасадини бир муддат қўлида ушлаб туришга мажбур қилишаркан. Шу орқали у, гарчи фашизмни қувватламаган бўлса-да, ўзининг бефарқлиги Германияга кимларнинг келишига сабаб бўлганини ҳис қиларкан, ўзини бошқа миллатлар олдида айбдор санар экан. Мана шу туйғу уларни дунёнинг энг ривожланган жамиятлардан бирига айлантирди.
Афсуски, Сталинни бундан кам бўлмаган жиноятлари учун ҳеч ким жазолай олмади. Бефарқ бўлиш тугул, ўша отиб ўлдирилган зиёлиларни сотиб берганлар, қатл қилганлар қаҳрамон бўлишди, медаллар олишди, яхши яшашди.
Афсуски, биз ҳалигача жазоланмадик, 1938 йил ва ундан кейинги воқеалар даҳшатини ҳис қилмадик. Афсуски, ҳалигача, Сталинни оқлайдиган, унинг яхши ишлари ҳам бўлганини санайдиганлар орамизда бор.
Менимча, Қодирийларнинг ўлимини тўлиқ англаб етмагунимизча, бу билан биз нималарни йўқотганимизни тушуниб етмагунимизча, уларнинг ғоясини ҳаётга тадбиқ қилиш, йўлини давом эттиришни ўзимизга вазифа қилмагунча, якдил жамиятга айланмаймиз, том маънодаги мустақилликка таҳдидлардан қутулмаймиз.
Болагимизда эртак бўларди.
Бир бой ўғлини меҳнатга ўргатиш мақсадида ишга беради. Аммо бола ишламайди ва онасидан пул олиб, маошим деб олиб келиб беради.
Ота ўша пулни печкага ташлаб юборади. Бола индамайди. Шу ҳолат бир неча марта такрорланади.
Охири бола ростанам ишга бориб, бир ой ишлаб, пул олиб келади. Ота бояги ишни такрорлайди. Аммо бу сафар, бола қўлини куйдириб бўлсаям, пулни ўтнинг ичидан олади, «бу пешона терим, нима қиляпсиз» деб йиғлаб юборади.
Қиссадан хисса: Агар туман қишлоқ, худди ҳозир «openbudget»га пул йиққандек, туман бюджетини шакллантирса, ўша йиғилган пулдан ҳокимга қимматбаҳо машина олишга ёки бирор байрам тадбири ўтказишга рози бўлармиди? Худди ўз маблағидек, зарурий эҳтиёжларга сарфлаш учун қатъий турармиди ёки? Нима деб ўйлайсиз?
Аслида, бюджетдаги барча пуллар ҳам шу шаклда йиғилади, халқнинг пешона теридан, тийинлаб йиғилган солиқлардан шаклланади. Ва қачондир, нафақат очиқбюджет, балки бутун бюджетдаги пулларга шундай муносабат шаклланади, депутатларимиз айнан шу билан, яъни бевосита ўз вазифаси билан шуғулланишни бошлашади. Опенбюджет лойиҳаси эса, мана шуни ҳис қилиш, бюджет маданиятини шакллантиришдаги бошланғич ва муҳим қадамлардан бири.
Шу мавзуда батафсил қуйидаги подкастда тинглашингиз мумкин. Тавсия қиламан:
https://youtu.be/rQbxDnCIks0
Истиқлол халқимизга ўз тақдирини ва қоидаларини ўзи белгилаш, ўз эътиқоди ва етакчиларини ўзи танлаш, бойликларини ўзи сарфлаш ҳуқуқини тақдим этган неъматдир.
Биз токи бу неъматдан баҳраманд бўлар эканмиз, халқимиз учун энг азиз байрам шудир.
Мустақилликнинг 31 йиллиги муборак!
АПЛ ни қаерда кўрамиз?
Бугун Англия Премьер Лигасининг навбатдаги мавсумига старт берилади. Мирзаҳаким аканинг ибораси билан айтганда, тун ярмидан оққанда, “Кристал Пэлас” “Арсенал”ни қабул қилади. Жезус ёки Зинченконинг дебютидан ҳам кўра,ўзбек футбол мухлисларининг асосий саволи – Ўзбекистонда АПЛ транслациялари бўладими? Шу ҳақида саволлар кўп бўляпти.
Албатта, умид қиламизки, УзРепортТВ олиб бораётган ишини охирига етказиб, янги мавсум учун ҳам АПЛ ни тақдим қилишни бошлайди, аммо ҳозирча ҳаммаси мавҳум бўлиб турибди. Мамлакатимизга ушбу мусобақани транслация ҳуқуқини эса, Сетанта компанияси сотиб олган.
Агар интернет бемалол бўлса, смарт телевизор ёки телефон орқали айнан Сетанта Спорт транслацияларини томоша қилиш имкониятига эгасиз, Бунинг учун “Сетанта Спорт” иловасини юклаб оласиз ва руйхатдан ўтасиз. Руйхатдан ўтиш оддий ва Ўзбекистон учун ҳозирча текин қилиб қўйилган экан.
Мен ўзим ўрнатиб кўрдим, ҳозирча очиляпти, кечқурун футбол пайтида синовдан ўтказиб кўраман. Ўтган йили рақамли ТВ лардан “Сетанта Қозоғистон”, “Сетанта Украина” каналларида футбол кўргандим. Украинларда ўз тилида шарҳ бор, қозоқларники асосан рус тилида бўларди. Ҳозирча биз учун ҳам русча шарҳ бўлиши мумкин. Балким кейинчалик, Хайрулла Ҳамидов, Даврон Файзиев каби шарҳловчиларимизни таклиф қилишар?
Оддий телевизорларимизга АПЛ қайтгунча, синаб кўриш мумкин.
@aslanov_futbol
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.setanta.app
Устоз бўлиш қанақа бўлади, тўлиқ билмайман-у, лекин менимча, ижодий, фикрловчи соҳаларда эркинлик муҳим аҳамият касб этади. Ўз ортидан эргаштирган ҳолда, шу билан бирга, шогирдларда ишонч, ўзига хосликни уйғотиш осон бўлмаса керак.
Қуйидаги, Хайрулла ака ҳақидаги кўрсатувни кўриб, агар мендан сўрашса, нималар деган бўлардим, айнан қайси воқеани эслаш мумкин, деб ўйлаб қолдим.
Хайрулла ака билан биринчи марта «Чемпион» газетасида 2008 йилда бирга ишлай бошлаганман. Унгача у - мен ўхшашга ҳаракат қилган, «Холислик сари»дан кейин эса, умуман етиб бўлмас чўққига айланган инсон. Дилшод Тўхтабеков айтганидек, мақолаларини ўқиб, шу оламга кирганмиз.
Хуллас, газетанинг иккинчи ёки учинчи сони эди. Мен унгача фақат 2-3 ой уфф.уз сайтида ёзиб юрганман, Қўқонда яшаганим учун Хайрулла ака билан кўришмаганман ҳам, фақат бир-икки телефонлашганмиз. Қайсидир мавзудаги бир бетлик мақоламни юбордим. Сарлавҳа қўйиш эсдан чиқибди. Телефон қилдилар:
- Сарлавҳага нима қўяйлик?
- Билмасам
- Бирор фикр борми?
- Ҳеч хаёлга кемаяпти, ўқидизми, қўйвораверинг бирор нарса.
- Ўқимадимда, уже газетага қўйворяпмиз, вариант бўлса, айтувринг, нима ҳақида?
Янги очилган газетанинг муҳаррири, масъулиятли палла, уч ойлик ёзувчининг мақоласи ўқилмайдими?
Ўқилган, албатта. Шу гап билан менда ишонч катталашган, қанақадир эркинлик ҳис қилганман, бирданига катта журналистларнинг босими йўқолган. Табиийки, кейинги ёзадиганларимга таъсир қилган, ёрдам берган, балким яхшилаган.
/channel/xayrulla_hamidov/9124
Фейсбукда ёзишибди:
«Ҳамма ерда такрор ва такрор "мебелни эркак қилиши керак, гиламни эркак қилиши керак, эркак - эркак бўлиши керак", деб қайтаравериб, қайтаравериб натижага эришдик. Йигитлар Уй оляпти, ремонт қиляпти, парда, гилам, мебель, жиҳозлар билан тўлдиргунига қадар ёши ўттизга етяпти...
Бир ёмон иллатдан қутулиб, ундан баттар бошқа иллатга йўлиқдик. Биз орзу-ҳавасларимизни қайчилаш, жиловлаш ўрнига, дабдабани бир тарафдан, иккинчи тарафга юкладик. Уй-жой қиммат, иш йўқ, ижтимоий оғир ҳолатда яшайдиган, асосий халқи Россияда тирикчилик қиладиган одамлар учун жуда катта маблағ талаб қиладиган сарф-харажатни куёвга юкладик. Бечора куёвлар уй олиш учун беш йил, ремонти учун икки йил ишлар эди. Энди қўшимча яна беш йил ишлаяпти қандайдир латта-путта ва мебеллар учун.
Кўп танишларим, жиянларим уйланмай юрибди. "Ҳа?", деса "уй-жой қилишим керак, ичини ўзим тўлдиришим керак", деб. Уй-жойи бори ичини тўлдириш ғамида. "Келинни диванида ётмайман", деб йиллаб ишлаяпти. Умри ўтиб кетяпти. Кўп йигитлар ўттизга яқинлашиб уйланяпти. Ўзини тутиб, пул топиб, орзуларни рўёбга чиқаргунига қадар, бошқа ердан иккита болалик бўляпти. Охирги бир йилда саноқсиз одамлардан эшитяпман "куёвни бошқа хотини бор экан. Уйланиб олган экан. Боласи ҳам бор экан", деб қизларини ажратиб юбораётган ота-оналарни. Нима деб ўйлаган эдинглар? Ўттизга кириб, қизларга қарамай юради дебми?
Ҳадисга мувофиқ уйлантириш ва эрга беришга шошилиш ўрнига, йилдан йилга узайтириб боряпмиз. Натижада фаҳш авжига чиқяпти. Оилалар бузиляпти. Ҳозир замон ўзгарган. Инстаграм, тик-ток ва яна кўплаб тармоқларда аёлларни кўриб, уйланиш ҳам шарт эмас.
Бир киши мақтаняпти "Ҳамма совчи бўлиб келаётганлар, паспортни ўзини оламиз, ҳамма нарса тайёр", деяпти деб. Бир ҳисобда хурсандман. Одамлар тушуниб қолди қиз тараф мажбур эмаслигини. Лекин янги ремонт қилинган уй, парда, гилам ва мебеллар ҳам шарт эмаслигини тушунинглар энди. Борлар учун муаммо эмас. Аммо ҳеч нарсаси тайёр бўлмаган, ҳалол йигитга ҳам эрга берса бўлаверади. Бахтли яшаш учун парда, гилам ва мебеллар шарт эмас.
Ҳамма нарса тайёр деб эшик қоқаётган бечора куёвларни аксарини отни калласидай қарзи ёки тўйни ўтказибоқ Россияга кетиш учун билети ёнида. Ёш келинлар парда, гиламлик уйда ястаниб, ёстиқ қучоқлаб ухлаганида, куёвлар мардикорчиликка кетади. Янги келин кечалари ёлғиз ётади. Ёлғизликдан келиб чиқаётган машмашаларни эса санамай қўя қолай. Зотан, сиз ҳам кунда, кун ора эшитиб турибсиз ушланган келинларни, қочиб кетган келинларни, телефонда гаплашган ёш келинчакларни.
Дунё матоҳларини деб Россияда ўн йиллаб ишлаб, уйни тўлдириб уйланиш шарт эмас. Борига уйланаверинглар. Куни кеча бир она билан гаплашдим. Ўғли саккиз йилдан бери Россияда ишлар экан. Уй олиш учун керакли пулни йиғибди. Совчиликка борса, онаси билан бир домда турадими, деб одамлар қиз бермаётган экан. Энди уйни олиб, ичларини тўлдириб, кейин бемалол юраман совчиликка деди. Ҳайрон қараб қолдим. Ўн йил хотин олиш учун ишлайди. У йигит Россияда зино қилиб қўймаслигига, бирортага уйланиб олмаслигига гарантия йўқ. Жамият қонун деб қўйган урфларни, удумларни қурбонига айланаётган ёш умрларга ачинасан. Сохта обрў, манманлик, одамлар кўриб қўйсинга яшаш жамиятни чиритяпти.
Ўша машҳур гап: "Тўй қиммат бўлган ерда, зино арзон бўлади (кўпаяди)". Европани чиритган нарса зинони ошкор ва очиқ бўлиши, тўйдан кўра "яшаб" кўриш арзон бўлиши. Эркакларни кеч уйланишига сабаб, уйланиш ёшигача бемалол истагани билан, истаган усулда шаҳватни қондириш имкони борлиги. Эркакларни шунга мажбурлаяпсизлар. Яна ҳам ҳозир кўпи Аллоҳдан қўрққани учун "уйланиб" оляпти гарчи уйланишни шартларига тушмаса ҳам. Яқинда ошкора яшашни бошлайди сизларни орзуларинг боп пул топгунига қадар.
Биз тўйни қисқартириш, орзу-ҳавасдан воз кечишни эмас, бир юкни бир тарафдан бошқасига олиб бердик, холос. Муаммо шундайлигича турибди. Авваллари келин тараф қарзга кириб, қизни отаси йиллаб Россияда ишлаб сеп йиғган бўлса, энди куёв тараф шу ишни қиляпти.
Орзу-ҳавас бизни хор қилади.»
(Фейсбукдан олинди)
Нонни нархи 2800га кўтарилгани муносабати билан жуда хам зўр чиққан сухбат. Солиқ вакили ва тадбиркор орасида.
Нонни тадбиркор 2700 сўмдан олиб 2800 сотиши керак экан. 2800 сўмдан чиқадиган 4% солиқ (112 сўм) бу харакатни тадбиркор учун зарарли қилиб қўяди.
Энг асосийси охирида - "ока, худо хохласа хаммаси яхши бўлади" дейди Акбар ака. Боримиз шу. 🙈
@KurbanoffYoq
Бир ерда эълон ўқиб қолдим: халқимизнинг соддалиги, алданишга мойиллиги ва фирибгарлар бундан фойдаланиши кўпайиб кетганидан, қаердадир маъруза бўларкан. Қандай қилиб алданиб қолмасликни ўргатишаркан. Билет нархи 550 минг сўм 😂
Шу ўринда, «Эватл парадокси» деган бир қизиқарли мисол ёдимга тушди.
Машҳур грек файласуфи, софисти Протагор Эватл исмли йигитни шогирдликка олади. Ўз илмини, хусусан суд жараёнларини қандай ютиб чиқишни ўргатиши керак бўлади.
Тўлов шарти эса бундай: Агар Эватл ўқишни тугатиб, илк суд ишини ютса, устозига ҳақ тўлаши керак. Мабодо ютқазса, ҳақ тўланмайди.
Ўқиш тугагач, Эватл ҳеч қандай судда қатнашмай юраверади. Орадан йиллар ўтиб кетади. Табиийки, бундан Протагорни жаҳли чиқади. Пул талаб қила бошлайди. Охири шогирдини судга беради.
Суд жараёни қизиқ. Протагор бундай дейди:
- Мен судда ғолиб чиқсам, Эватл менга пул бериши керак. Чунки суд қарори шундай бўлади. Лекин судда ютқазсам ҳам, у пул тўлаши керак, чунки, келишувга кўра, агар илк ишини ютса, тўлов қилиши керак эди.
Шогирд ҳам, минг қилсаям, Протагорни шогирди, анойи эмас. У ҳам айтади:
- Агар судда ютсам, албатта, суд қарори бўйича ҳеч қандай тўлов қилмайман. Ютқазсам, яна тўламайман, чунки шартимизга кўра, агар илк суд ишимни ютсамгина ҳақ тўлашим керак бўлган. Мен эса, илк ишимни ютқазган бўламан.
Ҳамманинг боши қотади.
Энди юқоридани эълонга қайтамиз. Агар ўша маърузадан кейин, тингловчилар билетга 550 минг пул тўлашса, ўша маъруза умуман фойдасиз кетган бўлади. Ахир барибир алданиб, пул тўлашяпти-ку?
Агар, «йўқ, қанақасига, шу гапга 550 мингми?» деб тўполон қилишса, уларнинг ақли кирган бўлади, маъруза самарали бўлган ҳисобланади, демак, пул тўлаш керак. Зўрми?
Албатта, бу гапларнинг кўпи хазил. Балки ростанам керакли маъруза бўлар...
Футболга VARни киритиш осон бўлмаган. Гап фақат бу ўйинни ўйлаб топган инглизларнинг ўта консерваторлигидан эмасди. Футболнинг жамоавий спорт ичида оммавийлигининг асосий омили атрибутларнинг кам бўлишида ҳамдир - хоккей каби ҳар биримизга клюшка шартмас, баскетбол ёки волейбол майдонини қуриш қийинроқ ва ҳоказо.
Шунинг учун ҳам футболни ҳамма ўйнайди. Жаҳон чемпионати финали ва Англиядаги 7-лига ўйини шаклан фарқ қилмаслиги ўта муҳим.
Аммо барча соҳалар сингари футбол ҳам ўсиб боради, тараққийлашади, асосийси илм кириб келади. Футбол ҳам қайсидир маънода ўйиндан фанга яқинлашиб бораверади: майдондаги баҳсдан ҳам кўра турли чизмалар, схемалар, лойиҳалар, тактикалар кўпроқ гапирилади - планшетлар даври.
«Реал» эса, гўёки мана шундай замонда, бир пайтлар футболга бегона бўлган атрибутлар қаршисида ҳақиқий футболни ҳимоя қилаётган қаҳрамонга ўхшайди.
Ростанам.
Агар «Сити» ютганида, мутахассислар унинг ниманинг ҳисобига ютганини тушунтириб бера олишарди. Чизмалар, схемалар, стрелкалар ёрдамида. Балки тушунмасдим, ҳа, футбол мураккаб фан, дердим, тўқсон дақиқа футбол томоша қилиб, ҳеч нарсани тушунмаган томошабин роли у қадар қониқарли бўлмаса-да, мажбур қабул қилардим - футбол ҳозир шунақа. Мен ёшлигимда ўйнаган футболдан қанчалик узоқ афсуски
Аммо «Реал»нинг ғалабасини осон тушунаман. Кимдир тез югурди, кимдир яхши тепди, кимдир зўр сакради, кимдирни йиқитишди. У вақт чўзди, бу довдиради, униси чарчаб қолди ва ҳоказо. Нақадар зўр, нақадар ажойиб ўйин бу футбол. Болалигимдаги севимли ўйиннинг ўзгинаси.
Раҳмат, Реал Мадрид!
@aslanov_futbol
#Ustozga_yordam
Boshiga og'ir musibat tushgan yana bir ustozimizga sizlarning yordamingiz zarur
Xabar berishlaricha, bir necha yillardan buyon o'quvchilarga informatika fanidan dars berib kelgan farg'onalik o'qituvchi yaqinda buyrak yetishmovchiligi kasalligidan davolanish natijasida katta miqdorda qarzga kirib qolibdi.
Holatdan xabar topganimizdan so'ng ushbu ustozimizga ham sizlar orqali yordam qo'lini cho'zishni lozim deb topdik.
Agar kimgadir yordam qo‘lini cho‘zishni niyat qilgan bo'lsangiz ana shu ustozimizga ham ko‘mak berishingizni so'rab qolamiz.
❕O‘qituvchining hisob raqami haqida ma’lumot:
💳 8600042397682492
Soliyev Jamshid nomida
☎️ +998993637448
🪧Manzili: Farg'ona viloyati Qo'qon shahar Turon ko'chasi 55-uy
👉/channel/xalqtaliminfo
O'zingizning xohishingizga ko'ra millionlab treklarni tinglang, o'z pleylistlaringizni yarating va yangi xitlarni kashf eting
Foyda oling! 3 oylik bepul obuna siz uchun: - Reklamasiz va cheklovsiz musiqa;
- Treklarni yuklab oling va ularni internetsiz tinglash;
- Pleylistingizni ishga tushiring va ekran qulflangan bo'lsa ham shaxsiy musiqangizdan zavqlanishni davom eting
👉🏻 https://bit.ly/3FAqIcC
Ҳасанали ота, асл исмлари Миракмал Жамилов билан «Чемпион»да бирга ишлаганмиз. Соатлаб телефонда гаплашардик, кўришганман, уйларига борганман, кампирлари билан ёлғиз, суяниб яшардилар.
Тахаллус танланиши ҳам қизиқ. Нега Ҳасанали ота? «Ўтган кунлар»даги қул образи. «Сиз ёшларни қариган чоғимда топдим, ҳаммаларинг мен учун Отабексизлар, сизларга қул бўлиб хизматларингни қилай, шунинг учун Ҳасанали отангизман» дегандилар.
Адабиётга жуда қизиқардилар, уйлари тўла китоб. Бир вақтлар қизиқиб, ҳикоялар ёза бошлаганимда, илк танқидчим, ҳамма мақтаганда, у инсон ҳикояларнинг жуда бўш экани, ғоя бўлса-да, муаллиф буни сатрлар орасига яшириши кераклигини таъкидлаган, таҳрирлаб бераман, деб, шу билан қолиб кетган. Бир неча йил олдин аёли вафот этганини, ўзи оғир касалликка чалинганини эшитдим, аммо анча бўлганди гаплашмаганимга. Йўқ, аслида, отанинг блогини ўқиб борганман, доимгидек формада эдилар.
Кўп ёзганларим кейинроқ ўзимга ёқмаган ҳолатлар бўлган, аммо чинакам пушаймон бўлганим, бир марта, яхши эслайман. «Газпром» МДҲ худудида қанақадир Суперлига тузиш ғояси билан чиқди, Газзаев лойиҳа директори бўлди, бир муддат шу мавзу долзарб бўлиб турди. Ўшанда «МДҲ мадҳи» деган текст ёздим, бундай чемпионат футболимизга, терма жамоамизга фойда бўлиши ҳақида асослар сурдим. Ўшанда Миракмал ака мени қаттиқ койиб берган, ҳатто бегона одамни айблагандек, мени сотқинга чиқариб, мақола ҳам ёзгандилар. Хафа бўлганман, мен фақат футбол ҳақида ёзганман, бошқаси билан ишим йўқку, деб ўзимни оқлаганман ҳам, аммо ростан ҳам нотўғри эди. Ҳозир буни кўриб турибмиз, бу ерларда, Россия билан сиёсатдан ҳоли муносабат бўлиши мумкин эмас.
Хасанали ота бироз мураккаб, тушуниш қийин тилда ёзарди. Илғаб олмасангиз, баъзида қийналасиз. Сал оддийроқ ёзсангиз бўлмайдими, кўпчилик ўқирди, десам, «йўқ, уч киши ўқиса ҳам, мени тушуниб, ҳис қилиб ўқийди-ку, ўша уч киши учун ёзавераман, улар мен учун қадрли» дер эдилар.
Миракмал ака вафот этибдилар. Жойлари жаннатда бўлсин. Энг кўп ўша уч кишига ачинаман. Бизни кўпчилик ўқигани билан биздақалар ҳам кўпчилик, эртага биз ёзмай қўйсак, индинга вафот этсак, ўқувчиларимиз бошқаларни ўқиб кетаверади. Аммо энди, ўша уч киши нима қилади? Кимни ўқийди?
Уч киши, таъзиямни қабул қилинг. Аллоҳ сабр берсин.
@aslanov_futbol
Ақл бир қўй, нафс бир бўри, иймон бир чўпондир. Агар иймон кучли бўлмаса, бўри қўйни ер.
(с) Мавлоно Румий
Ustoz va murabbiylar kunida o‘qituvchilarga sovg‘a sifatida bayramona aksiyamizni e’lon qilamiz!
Aksiya davomida o‘qituvchilar texnomart do‘konlaridan 25 million so‘mgacha bo‘lgan istalgan texnikani oldindan to‘lovsiz, 24 oylik muddatli to‘lovga 10% chegirma bilan xarid qilishlari mumkin.
Muddatli to‘lovni rasmiylashtirish uchun pasport kifoya.
Aksiya 1-oktabrdan 10-oktabrgacha davom etadi.
📱 71 209 99 44
🌐 texnomart.uz
👉🏼 @texnomart
texnomart — yaxshilikka buyursin!
Берилган неъмати учун кимгадир ҳасад қилинмайди. Аллоҳ ундан бунинг учун нималарни олганини билмаймиз.
Худди шунингдек, бошга тушган ташвишдан ўксинилмайди. Аллоҳ ўрнига нималар беришини ҳали билмаймиз. (c)
“Микро бизнес вакиллари ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади.
Мана бу зўр янгилик! Масалан, йилига 1 млрд сўмлик айланма қилувчи микро бизнес эгаси агар ягона 4 фоизлик солиқни тўлаганда йилига 40 млн сўм солиқ тўлар эди. Энди давлат уларга икки томонлама манфаатли таклиф бермоқда.
Яъни ихтиёрий равишда 20-30 миллион сўм тўласа, улар ҳам солиқ миқдоридан ютишади, ҳам бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод бўлишади. Қоғозбозликдан, асаббузарликдан қутилади” – дейилмоқда.
Бу ерда ҳали шарҳталаб жиҳатлар кўп. Гап йиллик айланмаси бир миллиард сўмдан кам бўлган микробизнес ҳақида бормоқда, бу тушунарли. Аслида айланмадан 4 фоиз тўлаш ўрнига, 20-30 миллион қатъий белгиланган солиқ тўлаб, бухгалтерия юритмаслик таклиф қилинмоқда. Демак, 500 миллионнинг 4 фоизи 20 миллион эканини эътиборга олсак, 500-750 миллион сўмдан кўп айланма қиладиганлар учун молиявий томондан фойдали.
Лекин, бухгалтерия ҳисоботлари юритмаслик, деган жойи ҳали шарҳланиши керак. Биринчидан, 1 миллиардлик лимит бор, демак, шундоғам, солиқ банкдаги айланмалардан кузатиб турилади – чегарадан ошмаслик лозим. Иккинчидан, счет фактуралар, шартномалар ҳозир тўлиқ электрон шаклда ўтган, касса аппаратлар онлайн шаклда олиб борилади. Демак барибир ҳисоб юритилади – “20 миллион тўлаб, истаганингни қил” деган тушунмаслик керак. Учинчидан, корхонада ишловчиларнинг даромад солиқлари ва жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бор – уларнинг юритилиши ва солиқда акс этишида нафақат тадбиркор, балки ишловчиларнинг ҳам манфаати бор. Барибир меҳнат ҳақлари бўйича ҳисоботлар юритилиши керак.
Хулоса қилинса, фақат ҳар ой топшириладиган айланмадан солиқ ҳисоб китоби амалга оширилмайди, ДСИ га топширилмайди. Бу шундоғам автомат тарзда шаклланадиган ҳисобот. Бу ерда тадбиркор фақат, юқорида айтилганидек, 500-750 миллион сўмдан кўпроқ айланмани амалга оширганда орадаги фарқдан ютади. Агар қатъий тўлов олдиндан амалга ошадиган бўлса, тадбиркор йил бошидан шунча айланма амалга оширишини билмаслиги ёки кейин камайиб кетиб, ютқазиши ҳам мумкин.
Ва яна битта савол бор. Мол-мулк ва ер солиқлари. Ўша 20-30 миллион тўланса, мол-мулк солиғи ҳисоботлариям амалга оширилмайдими ёки алоҳида ушбу солиқлар тўланиб бориладими? Бу ҳам алоҳида ҳисоб юритиш талаб қилинади, амортизация ҳисоблаш ва шундан келиб чиқиб, мол-мулк солиғи ҳисоботи тузилади. “Яъни бухгалтерия ҳисобини юритиш талаб этилмайди” жумласига саволлар кўп.
/channel/xushnudbek/15597
Биз тенгқурлар қўшиқларида улғайган Юрий Шатунов вафот этибди.
https://youtu.be/4dFj_pcSNkU
Ахбор Имомхўжаев деганда, футбол дарғаси, шарҳловчи, бир неча китоблар муаллифи... Кўп айтиляпти, аммо мен у инсон ҳақида ўйлаганимда, «Футбол - дардим, қувончим, фаҳрим» китобидаги бир бўлим кўз олдимга келади дарҳол.
1979 йилдаги мудҳиш воқеа ҳақида
Ахбор ака хабар топган жойи, кейин уйига келиб, айтиб бериши, рафиқасининг «кимлар?» деган саволига «ҳамма, ҳаммалари» деб, йиғлаб юборганлари...
Ўткир Ҳошимовнинг ёзишича, асар муаллифи ўқувчидан ҳам кўпроқ ҳис қиларкан, қайсидир жойида ўқувчи жилмайса, ўша ерини ёзаётиб муаллиф қаҳ-қаҳ кулган бўларкан, ўқувчининг кўзига ёш келган ўринларда ёзувчи росмана йиғлар экан.
Билмадим, машҳур воқеа, Абдулла Қодирий Кумушни ўлдирдим, деб йиғлагани ростми, ахир ўзи ўлдирган, аммо Ахбор Имомхўжаев хотираларини китобга кўчираётганда минг бор йиғлагани шубҳасиз. Ишонаман.
Футбол шарҳлаш нима? Бир четда туриб, нима бўлгани, бўлаётганини айтиб туришми? Таҳлил қилишми ёки мухлислар билан бирга футбол томоша қилишми? Таърифлар кўп, аммо бирортаси Ахбор акага мос тушмайди. Каттароқ.
Шарҳловчи холис бўлиш керакми? Шарҳловчи совуққон бўлиши лозимми? Бунақа ўлчовларга Ахбор ака сиғмайди.
Ахбор ака футболда яшаган. Ярим аср футболимизда нимаики яхши-ёмон кунлар бўлса, ўз танасидан ўтказган. Инсон ўз ҳаётини шарҳлаши мумкинми? Йўқ, ахир.
Ахбор ака «Пахтакор» билан бирга ғалаба қозонган, «Пахтакор» билан бирга олий лигага, кубок финалига чиққан, тушган, ютқазган, йиғлаган, юқори қаватдан сакраган, портлаб кетган... Ҳам улар билан ўлиб, ҳам таъзияларни қабул қилган. Осонми?
Биласизми, бирор яқин инсонингиз вафот этса, унинг хотираси ва тегишли бир нечта расм ёки видеолар қолиши мумкин. Ўша инсоннинг ҳаёти энди фақат шу расмлар-у, бошқаларнинг у одам ҳақида эслаб қолгани.
Ахбор ака футболимиз ҳақида шу қадар кўп нарса билганки, айтишларича, ҳар сафар бирор воқеа айтиб берсалар, янги, ҳеч ким эшитмаган бўлиб чиқар экан. Тугамас экан, яъни.
Ана энди, тугади. Энди Ахбор акадан ўша расм-видеолару, китоблар, одамлар эшитиб қолган воқеалар қолди холос.
Бошқа сўз билан айтганда, футболимизнинг тарихи вафот этди. Сабр тилайман.
Байрамларга муносабатимиз қизиқ - биргаликда нишонлаш уёқда турсин, доим, буни байрам қилиш керак, буни қилмаслик лозим қабилидаги баҳс мунозараларга тўлиб кетади. Наврўз динда йўқ, Янги йил христианларнинг байрами, Ғалаба аслида ғалаба эмас... ва ҳоказо. Ҳатто мустақиллик кунларидаям бунга осон ёки қийин эришганимиз, чинданам мустақилмизми, йўқми - турли фикрлар кўпайиб кетади. Ҳамманинг ўз муносабати бор.
Биринчидан, бу кунни «Ғалаба куни» эмас, «Хотира ва қадрлаш куни» деб ўзгартирилгани тўғри деб биламан. Нафақат иккинчи жаҳон урушида, балки умуман ватан йўлида жон берган аждодларимизни хотирлаш яхши анъана.
Иккинчидан, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг аҳамиятини пасайтиришга уринадиганлар, аслида урушнинг маъносиз эканига, Сталин ҳам Гитлердан кам бўлмаган золим эканига урғу бериб, бу жангда ғолибнинг йўқлигини айтадиганлар бор. Қўшилмайман. Фашизм тугатилгани, урушнинг якунига етгани - катта воқеа.
Албатта, урушни бошлаб, кейин ғалаба қозонганлар, урушдан ўз буюклигини намойиш қилмоқчи бўлганлар, қуролларни кўз кўз қилиб, «такрорлай оламиз» деб манфур тузум байроғини хилпиратиб юрганлар бошқа, аммо агар вазиятга мазлумлар кўзи билан қаралганда, бу қандай ғалаба экани намоён бўлади.
Тасаввур қилинг, бир ўзбек қишлоғи: ҳар куни кимнидир урушга олиб кетишади - отани, акани, эрни, ўғилни. Ҳар куни кимнингдир ўлим хабари келади - ўғилнинг, отанинг, аканинг, эрнинг...
Мана шу кайфиятда тўрт йилдан бери яшаётган жафокаш ўзбек қишлоғи учун ғалаба (аслида урушнинг тугагани) хабари қандай байрам бўлганини кўз олдингизга келтира оласизми? Улар учун бу хаёт ёки мамот масаласи бўлганини танангизда ҳис қила оласизми?
Ҳа, ўша қишлоқ урушдан кейин ҳам тинчимади, тузум асл фарзандларни олиб кетишда давом этди, лекин бу бошқа масала.
Уруш ҳақида жуда кўп фильмлар олинган. Лекин эътибор берсангиз, нечтадир душманни ўлдирган қаҳрамонлар, генераллар эмас, оддий, мазлум, жафокаш халқ томонидан ҳикоя қилинган фильмлар шедеврга айланган. «Шиндлер руйхати» дейсизми, «Пианиночи»ми, «Ватан»ми, «Инсон тақдири»ми, ҳаммаси урушнинг ҳақиқий мазлумлари бўлмиш оддий инсонларнинг ҳикоялари ва фильмлар сўнгида урушнинг тугагани инсонни бахтли қилади, ким ютгани эмас.
Ўзбек халқини, шунингдек, бутун инсониятни фашизм устидан қозонилган ғалаба куни билан табриклайман. Вафот этган аждодларимизнинг охирати обод бўлсин.
«Сталин»лардан қутулганимизни эса, Истиқлол байрамида нишонлашимиз, ўша ўзбек қишлоғига советлар олиб келган зулм қораланиб, ўша кунлардан оловдан қочгандек узоқлашишимиз керак.
Яна айтмоқчиманки, қанийди, бутун халқ жипслашадиган, бир бирини самимий табриклайдиган ва турли тарих, сиёсат, дин аралашиб, баҳс мунозарага айланиб кетмайдиган Кунларимиз кўп бўлса...
Дуо ҳақида
Аслида дуонинг қаерда қилинганининг аҳамияти йўқ. Лекин баъзи жойларда қилинган дуолар ижобат бўлиши осонлиги бор гап. Негаки..
Айтайлик, ўша жойнинг муқаддаслиги, ўша авлиёнинг қандай одамлигини хис қила бошласангиз, сизда ибодат руҳияти пайдо бўлади, қалб юмшайди.
Масалан, масжидда намоз ўқиганда, уйдаги, телевизорни овозини вақтинча пасайтириб, тезда ўқиган пайтингиздан кўра хушуъ кўпроқ бўлади.
Хажга борганда, атрофингизда одамлар йиғлаб дуо қилаётганда, беихтиёр сиз ҳам йиғлаб юборасиз. Ибодатни яхшироқ хис қиласиз..
Куни бўйи рўза тутсангиз, Аллоҳ олдида жуда муҳим ибодат қилганингизни англайсиз ва дуо ҳам узунроқ ва холисроқ ва ишонч билан бўлади. Яъни шунақа муҳитларда руҳиятингиз ўзгача ҳолатда бўлади, дуо ҳам, тавба ҳам чин дилдан бўлади.
Демак, аслида атрофингиз, турган жойингиз эмас - ҳамма масала ўзингизда. Кимдур, уйида ўтириб ҳам ўша ҳолатга кира олади.
Яна кимдурнинг бўлса, Каъбанинг олдида ҳам қалбида қулф қолиб кетади.
Хаждан келганларни онадан туғилгандек гуноҳлардан покланди, деганда, у ерда ўша чин дилдан қилинган дуони, тавбани назарда тутилади.
Аслида эса, уйда ўтириб, икки ракаат намоздан кейин астойдил тавба қилишни уддасидан чиқинг,сиз ҳам тўла поксиз.
Жуда осон.Лекин жуда қийин.