iqtiboslar | Unsorted

Telegram-канал iqtiboslar - Аслановдан иқтибослар +

5735

Тижорий ҳамкорлик учун: @venkondigital

Subscribe to a channel

Аслановдан иқтибослар +

Сабаблар эмас, оқибатлар билан курашиш ҳақида латифа.


Бир катта истироҳат боғида бир чуқур бор экан. Одамларга ҳалақит берар, деярли ҳар куни кимдир тушиб кетар, кимнидир қўли, кимнидир оёғи синаркан.

Бир куни шаҳар аҳолиси йиғилиб, бу муаммони ҳал қилмоқчи бўлишибди.

- Шу чуқур олдига навбатчи машиналар қўйишимиз керак. Кимдир чуқурга тушиб кетса, дарҳол, машинага солиб, касалхонага олиб борилади - деб таклиф берибди бири.

- Ундан кўра, яхшиси, касалхонани шу ерга қурайлик, - дебди иккинчиси, - машина ҳам шарт эмас. Чуқурдан шундоқ олиб чиқиб, касалхонага олиб кириб кетилади.

Учинчиси янаям ақлли экан:
- Қизиқмисизлар? Ортиқча ҳаражат қилиб, касалхона қуришимиз керакми? Энг тўғри йўл - бу чуқурни кўмиб юбориб, касалхонани ёнига чуқур қазисак яхшироқмасми?...

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

Деворда осилиқ турган милтиқ барибир отилади.

Сюжет доим ҳам фильмнинг сифатини яхши қилиб қўймайди. Бир қараганда сезилмайдиган кичик деталлар ҳам кўпинча асар ўз ишининг усталари томонидан яратилганини ҳам исботлаб қўя олади.

“Келинлар қўзғолони” фильмида бир саҳна бор. Бутун оила жам бўлиб, кечки овқатни еб бўлгач, катта ўғил – Ўринбой сўрайди:
- Келинпошшалар, бугун овқатни ким қилди?
- Сотти
- Ойижонимнинг қўл остиларида – деб жавоб беради Сотти.
- Ширин овқат бўлибди, раҳмат, қўлларингиз дард кўрмасин.

Тамом. Бир қараганда, ортиқча диалогдек кўринади. Гўёки, бу гаплар Ўринбойнинг доим овқат ким қилганини сўраб, рахмат айтиш одати борлигини билдиришидан бошқа нарса эмас. Аммо айнан мана шу маълумот кейинги саҳналар учун ҳам катта аҳамиятга эга.

Энди яна бир эпизод. Аббоснинг овқатга кўп туз солиб қўйиши оқибатида кичик келин Нигоранинг шарманда бўлиши. Ўша классикага айланиб кетган “Боқи амаки, мен ҳам сиз билан бораман” деб якунланувчи эпизод. Эркаклар шўр овқат егилари келмайди, аммо буни тилда айтишга хижолат бўлишади. Маданиятни қаранг.

Бу ерда бошқа нозик жиҳат ҳам бор.
Тасаввур қилинг, Сиз ўзбек режиссерисиз ва шундай саҳнани фильмга киритишингиз керак. Аммо қандай қилиб, овқат шўр бўлиб қолганда, уни айнан Нигора пиширганини ҳамма билиши мумкин? Шу вазиятга қандай ечим топасиз? Ҳа, ўрганиб қолган киноларимизда қайнона Саида Раметованинг овози билан “хой келин, овқатни бунча шўр қилиб қўйибсиз?” деб шанғиллаши мумкиндек, лекин бу ҳаётий бўладими? Оиланинг маданияти, саҳнанинг табиийлиги йўқолмайдими?

“Келинлар қўзғолони”да бунинг ечимини топа олишганига дўппимни ечаман. Хув ўша, Ўринбойнинг одати бор эди-ку, ўша ёрдамга келади.
- Бугун овқатни ким қилди? – деб сўрайди у ҳали бир қошиқ еб улгурмасдан.
- Нигорахон
- Вой ву, хидини қара буни, овқатга жуда уста экансан-у, келин.

Уёғини биламиз.
Кўряпсизми, аслида ўша бошидаги, гўёки кераксиздек туюлган диалог бекорга қўшилмаган, айнан мана шу кейинги саҳнага усталик билан ечим топиш учун қилинган. Яъни энди овқат ичаётган ҳамма уни ким пиширганини билади, шунинг учун ҳам Нигоранинг уялиб, йиғлаб чиқиб кетиши жуда табиий ва мантиқан узвий боғланган.

Сценарий муалифи Эдуард Акопов ва режиссер Мелис Абзаловга олқишларим...

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

​​МАКТУБ

Сингилларимга


Синглим –
Назокат-у
Нигора синглим,
Йўлимга кўзлари нигорон синглим.
Сен ўзга уйга бош олиб кетдинг, мен
Осмонга из солган учоқдай сингдим.

Қай куни айтилди қайралган ёр-ёр,
Бағримдан узилиб кетди нозик тор.
Сен кетдинг... Бир четга қамалиб олиб,
Йигит бошим билан йиғладим зор-зор.

Гўёки сен эмас – кетган мен эдим,
Баҳорнинг бошига етган мен эдим.
“Алвидо, болалик беғуборлиги,
Алвидо, ўсмирлик... Алвидо...” – дедим.

Тақдир бу...
Унга ҳеч бормикан чора?!
Элакдай элайди бизни – оввора...
Бир уйда туғилиб ўсган эдик, лек
Энди кўришмаймиз ойда бир бора.

Энди сен ўзга бир уйнинг бекаси,
Ўзга бир қисматнинг тутқун – эгаси.
Мен-чи, эҳ, кўнглимни синдириб қўйдим,
Узоқдан билиниб турар чегаси.

Ўйнардик:
Мен – “касал”,
Сен-чи – “ҳамшира”,
Нина “санчар эдинг” оғритмай сира.
Бугун зирқирайди юрагим, аммо
Даво йўқ...
Турибман, синглим, хавфсираб.

Ўзимнинг ҳолимга ўзим ҳайронман,
Кулиб турибман-у – дили вайронман.
Устунига илон ўрмалаб чиққач,
Қалдирғочлар ташлаб кетган айвонман.

Акаман –
Ҳолингни сўрмасман лекин,
Маломат қилмайсан,
Яшайсан бекин.
Баъзида кўриниб қолса башарам,
Экран ойнасини силайсан секин…

Эй, менинг йўлимга қараган синглим,
Сочин фаришталар тараган синглим.
Сен ўзга ўзга бош олиб кетдинг, мен
Осмонга из солган учоқдай сингдим.

Энди ота уйда бўлиб қолсак жам,
Бир кун болалардай қиламиз байрам
Ҳар ким ўз йўлига кетади яна,
Онамиз кўзида милтирайди нам...

Майлига, ҳаёт шу,
Яшамак шу-да,
Нолимоқ, вовайло қилмоқ – беҳуда.
Қаерда бўлсак ҳам омон бўлайлик,
Паноҳига олсин
Меҳрибон Худо.

Эй, синглим,
Видо айт армонларингга,
Кўксингдаги яра –
Алвонларингга.
Қалдирғочлар мангу сирдошинг бўлсин –
Илон йўл топмасин айвонларингга!..

2006

👉 @nodir_jonuzoq ✍️

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

⚡️Комил Алламжонов ихтиролар, янгиликлар ва инқилобий ўзгаришларни фақат телевизордан кўриб, аждодлар билан фахрланиб яшашдан ташқари, илмни трендга чиқариш зарурлиги ҳақида гапирди

«Ҳар биримиз бугун дунёқарашимизни кенгайтирмас эканмиз, ўз-ўзимизга қўйган чегараларни олиб ташламас эканмиз, муаммога дуч келганда дарров ҳафсаламиз пир бўлаверса, фақат кимдандир нимадир кутиб яшайверсак ва қуруқ гаплардан амалий ишларга ўтмасак, кейинги 100 йилда ҳам косамиз оқармаслиги аниқ» – Комил Алламжонов.

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

«Ҳеч нарсадан гуноҳларингиз учун сиқилганчалик сиқилиш керак эмас. Барибир ўлиб кетамиз, гуноҳ-савобларимиздан бошқа ҳеч нарса бизга шерик бўлмайди»

(с) твиттердан

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

Фотиҳа сурасида "иҳдинас сиротал мустақийм" деган сўзлар бор. "Бизни энг тўғри йўлга йўналтиргин" деган маънони англатади.

Эътибор беринг, бу сўзлар ҳар бир мусулмоннинг тилидан ҳар куни бир неча марта янграйди, намознинг ҳар бир ракаатида айтилади. Эътибор беринг, бу сўзлар иймон келтирган, ўзини мусулмонман деб ҳисоблаган инсонлар томонидан такрорланади, такрорланаверади. "Ахир шундоқ ҳам мусулмонман, тўғри йўлдаманку" эмас.

Яъни, бизнинг мусулмон эканимиз, беш вақт намоз ўқишимиз биз учун ҳали ҳеч нарсанинг кафолатини бермайди. Мана, биз яхши мусулмонмиз, жаннатнинг калитини чўнтагимизга солдик, деб эрта-ю кеч бошқаларни муҳокама қилиб ўтириш керак эмаслигини билдиради. Энг аввал ва ҳар куни ўзимизга ўзимиз ҳисоб бериш кераклигини англашимиз, тўғри йўлдан адаштирмаслигини Ўзидан сўрашимиз лозим бўлади.

Буни нафақат Фотиҳа сурасини тиловати ўлароқ айтишимиз, балки бутун маъноси билан хис қилишимиз, амалларимизда ва бошқаларга бўлган муносабатимизда сувайирғич қилишимиз керак.
Иҳдинас сиротал мустақийм.

Жума муборак!

@iqtiboslar

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

​​Розанов – мен учун энг зўр шарҳловчи. Шарҳлари ўз йўлига, ўн йиллар олдин НТВ Плюс студияларидаги фикрлари, таҳлиллари нафақат томошабинларни, балки ёнидаги ҳамкасбларини ҳам сеҳрлаб қўярди. Унинг оргинал фикрлаш услуби, вазиятларда умуман бошқа нуқтадан боқиши жуда кўп бор менга илҳом берган, жуда кўп ёзган нарсаларимга таъсир кўрсатган, бемалол устоз десам ҳам бўлади.

Адашмасам, камида беш олти йиллардан бери унинг шарҳларини эшитганим йўқ. Икки йилдан буён Розановнинг ўзи ҳам оғир касаллик билан курашиб юргани учун ишламай ҳам қўйган. Яъни тингловчи сифатида Розановни аллақачон йўқотиб бўлганман. Аммо у инсоннинг борлиги, қаердадир юргани, яшаётганининг ўзи мен учун кифоядек, қандайдир боғлиқликни ҳис қилардим. Эски шарҳларини, таҳлилларини эшитсам ёки мақоласини ўқисам, бу хотира эмас, мавжуд инсоннинг фикрлари, яна қачондир унинг шарҳини,фикрларини эшитиш имконияти бўлгани учундир, балким.

Баъзи инсонларни фақат телевизор орқали таниш бўлсак-да, қандайдир кўринмас, тушунтириб бўлмас ришта бўлади. Бугун Юрий Розановнинг вафот этгани ҳақида эшитганимда, яна шуни ўйладим.
Худдики, анча йиллардан бери кўришмаган бирор дўстингиз ёки қариндошингизнинг ўлими ҳақидаги хабар сизга барибир таъсир қилади, аслида сизда бўлмаган ниманидир йўқотгандек бўласиз-ку, шу каби.

Розановнинг ўлим хабаридан сўнг, мен ҳам ниманидир йўқотдим. Ўша қалбимнинг ёки хотирамнинг қаеридадир турган ришта узилди...

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

- Алло, ботекс қилдирмоқчийдим, қанақа усулда қиласлар?
- Лаббай
- Ботекс қилдирмоқчийдим, деяпман, қанақа сизларда?
- Лаббай
- Э, кармисиз?

😂😂😂

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

Сифатли интервью кўрганимда меҳмон билан ўзим ҳам гаплашгандек бўламан. Саволлар туғилади, мулоҳазалар пайдо бўлади, ўрганиш учун янги мавзулар белгиланади.

Кўришга, ўқишга манбалар жуда кўп, вақт эса кам. Лекин келажакка умиди ҳайрон қолдирар даражада сақланиб қолаётган Шаҳноза Соатованинг ULAR дастури учун интервьюсини албатта кўринг.

Жадидлар тўғрисида кўп ўқиган одамлар жадидлар, хусусан Чўлпон, Беҳбудий, Фитратлар тўғрисида, ҳеч қачон сифатли бошқарувга эга бўлмаган давлатчилигимизда биринчи марта жадидлар тимсолидаги сифатли элитани мамлакат бошқарувига келтириши мумкин бўлган Туркистон мухторияти мавзусида йиғламасдан гапира олмайди. Шаҳноза бу мавзуда гапираётганда ички йиғисини тутиб турганини сезмаслик мумкин эмас.

Ўтказиб юборманг.

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

"Ўкинма!

Одамлар қалбингни синдиришса, ўкинма.
Ар Раҳмон “Мен синиқ қалблардаман” демайдими? У ҳолда нега хафа бўласан, эй жон?

Дард инсонни Ҳаққа олиб борувчидир, буни билмайсан. Дард фақат сенда борми? Шуни бил-ки: сендаги дардни неъмат деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор.
Умидингни узма! Юсуфни эсла! Дард қаерда бўлса, даво ҳам ўша ерга борур. Йўқсиллик қаерда бўлса, неъмат ўша ерга кетар.
Савол қаерда бўлса, жавоб ўша ерга берилади. Қайиқ қаерда бўлса, сув ўша ердадир.

Оёғим синди деб ўкинма! Аллоҳ сендан олган оёқ ўрнига балки қанот берар?
Қудуқнинг тубига тушдим деб хафа бўлма, Юсуф қудуқдан чиқиб Мисрга султон бўлгани ёдингда бўлсин...
Бир иш бўлса бир хайр, бўлмаса, минг хайр изла.
Тушингда қўлинг кесилса, қўрқма, қўлинг ўрнидадир, эй инсон.
Дунё бир туш бўлса, бошингга келган фалокатлар ҳам ўткинчидир. Нега хафа бўласан-ки?

Ҳаммаси бошингга ёғилиб, чидай олмайдиган даражага келиб қолса-да, воз кечма – чунки айнан ўша нуқта тақдиринг ўзгарадиган палладир. Бу оламнинг, коинотнинг китоби – сен, ўзингни ўқи, эй жон! Коинотнинг энг узоқ бурчаги сенинг ичингдаги бир нуқта холос. Аммо сен буни ўйлаб ҳам кўрмайсан.

Дардинг не бўлса, бўлсин, қўрқма! Етар-ки, умидинг Аллоҳ бўлсин! Ҳар ким ҳар нарсага суянар экан, сенинг ишонганинг Аллоҳ бўлсин...
Дардинг не бўлса, бўлсин, таҳорат ол, худди нафас каби зарурдек...
Уйнинг бурчагига бир жойнамозни тўша...
Ўтир ва йиғла!
Истасанг, ҳеч нарса дема!
Зеро сени ва дардларингнида сендан-да яхши билувчи Аллоҳдир!
Синиқ кўнглинг билан қўлларингни дуога оч. Чунки Аллоҳнинг марҳамати ва эҳсони тавозеъ қалбларга тез етиб борур.

Гилам қоқаётган одамнинг мақсади гиламни уриш эмас, уни чангдан тозалашдир. Аллоҳ гардингни тозалар экан, нега азият чекасан, эй жон!

Ўқинма!
Бир иш бўлмаяптими, янаям яхшироғи бўлиши учун. Ёки ростанам бўлмаслиги кераклиги учун бўлмаётгандир...
Не иллатки, инсоннинг ақли ва юраги орасида қолиши... Не иллатки, вақтнинг бир он қадар яқин, бир аср қадар узоқ бўлиши... Не азобки, инсоннинг билганини англай олмаслиги...

Севгининг бошқа номи сабрдир!

Очликка сабр қиласан, рўза бўлур,
Оғриққа сабр қиласан, матонатдир.
Ниятга сабр қиласан, дуо бўлур...
Туйғуларингга сабр қиласан, кўз ёши бўлур...
Соғинчга сабр қиласан, хасрат бўлур...
Севгига сабр қиласан, ишқ бўлур...

Нима истасам, мен Мавлодан истайман. Берса, буюклигидир, бермаса, имтиҳонимдир.

Аллоҳдан бир нима сўрасанг, Эшик очилур, сен фақат у эшикни қоқишни бил...
Қачонлигини билмайман, лекин бу эшик очилмас, дея умидсиз бўлма, етарки, у остонада туришни бил...”

Жалолиддин Румий

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

Пайғамбаримиз (с.а.в.) мусулмонлар сонининг кўплиги билан фахрланишларини айтганлар, рост.
Баъзиларга мусулмонларнинг сонга эътибор қаратишлари ғалати туюлади, сон эмас, сифат муҳим дейди, аммо динда ундай эмас.
Тасаввур қилинг, дарёда чўкаётган ёки ёнғинда қолган одамларни қутқаришда сон муҳим. Неча киши қутқарилганлиги. Пайғамбарнинг асосий вазифаси ҳам ахир шу, кўпроқ инсонларни оловдан қутқариш.
Яна бир бор, жума муборак!

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

Men ham olima bo'laman:)
Menda Buxoriyning geni bor deb aytilgan suhbat. Alloh umidimizni ushaltirsin. Alloh yaxshiliklarga nasib qilsin. Men har doim meni borim shu deb yashamaganim, eng eng yaxshi bo'lishga Alloh uchun intilganim haqida🙈 Ota-onamga jannatda toj kiydirishni maqsadim qilganim haqida, Allohdan so'rarlarim, ilmdagi umidlarim, Sport Universitetidagi muvaffaqqiyatlar haqida. Ko'ring va fikrlaringizni @muflixatun ga yuboring. https://www.youtube.com/watch?v=aGkUxOQI1CQ

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

Қаттиқ гумбурлаш овози ва устимизга океан суви каби ёпирилган майда синган ойна бўлаклари. Худди секинлаштирилган кино каби. Кимдир “уруш бошланди” деб қичқирди. Физика дарсимиз шу тарзда узилди. Ҳамма коридорга чопди.

Мен аниқ ўша дамда нима ҳақида ўйлаётган эканман? Чунки, ҳозир орқага қарасам, бизнинг шунчаки омадимиз келгани ва соғ қолганимизни тушунаман. Ҳамма нарса тез бўлди, лекин менга секиндек кўринади.

Ўша гумбурлаш, чопаётган болалар ва жуда илиқ офтобли кун баъзан тушларимга киради.

Мактабим банкнинг тўғрисида, йўлнинг нариги бетида эди. Ўртада трамвай йўли. Болалар бирданига ойналар устидан чопиб зина тарафга чопишди. Битта ҳам соғ ойна қолмаганди, коридорда майда ойна бўлакларидан “гилам” тўшалганди. Кимдир йиқилди, унинг устидан чопиб ўтиб кетаверишди. Мен ва синфдошим курткаларимизни олиб бошқа зинадан тушдик — эски мактаб биноси шунча бола бирданига чопганини кўтарганининг ўзи мўъжиза. Ҳовлида турганимизда трамвай йўлида ўликлар ётгани ҳақида ваҳима кўтарилди.

Кейинги кунларда мактабимиздан телевидение аримай қолди. Биздан интервью олишди. Мендан бу ишларни қилган одамлар ҳақида фикримни сўрашди. Нимадир дедим, мухбир бошини чайқади. Ёқмади. Бошқа аълочи қиз яхшилаб интервью берди. Ўқитувчим олдида ҳижолат бўлдим интервьюни бузганимга. Ҳозир эсласам, кечагина травма олиб, эртасига камера олдига чиқариб қўйилган бола-ўзимга раҳмим келиб, қучоқлагим келади.

Икки йил аввал синфдошларимни узоқ вақтдан кейин кўрдим. Биринчи марта шунча вақт ўтиб шу воқеаларни эсладик. Ўша пайтда сезмаганимиз, агарда мактаб биноси йўлга биқини билан эмас, йўлга қараб турганида аҳвол жуда йиғлашли тугаган бўларди, дедик. Мен биринчи марта ўйланиб қолдим: уччала опа-сингил бирваракайига мактабда эдикми?

Ҳали хам билмайман аниқ нима ва нима учун содир бўлганини. Фақатгина ўша гумбурлаш, чопаётган болалар ва жуда илиқ офтобли кун ҳиссини бошқа эсламасликни истардим. Ўша кундан гўёки барча нарса ўзгарди: мактаб, ТВ, сиёсат.

Бизни худди катталар оламимиздан юлиб олиб, ўз оламларига улоқтиришди. Мен сездим: ўша куни болалигим тугади.

👉 @madnifique 👈

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

Янги ишга тушган Bugun.uz сайтига кириб кўрдим. Сайт рақобатчиларга қараганда услуб жиҳатдан бошқача экан. Уларда ҳам доимий янгиланадиган лентаси бўлсада, у бироз ўзгача форматда экан таҳририят офиси, иш услуби ва техникаси ҳақида ҳикоя қилувчи «Блог», мансабдорлар, машҳур шахслар «Рейтинг»и ҳамда таҳлилий мақолалар бериб бориладиган «Колумнистлар» бўлимлари бор экан.

Сайтга киришнинг ҳам тезлиги ёқди. Бизда интернет тезлигининг унчалик юқори эмаслиги ҳам ҳисобга олинган бўлиб, техниклар томонидан тезлик паст бўлган ҳудудларда ҳам сайтдан қийинчиликсиз фойдаланиш имконияти яратилган. Сайт жуда тез очилади.

Нашрнинг Instagram саҳифаси ҳам бошқа нашрларникидан фарқ қилади. Ижтимоий тармоқда фақатгина янгиликлар эмас, қизиқарли маълумотлар, фотосуратлар ҳамда видеоҳикоялар бериб борилади. ОАВ кўпайгани, рақобат бўлгани яхши. Bugun.uz сайти айнан шундай рақобатбардош сайт бўлса бундан ҳамма ютади.
Каналга уланиш: /channel/bugunrasmiy

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

​​​​Криштиану Роналду кеча 36 ёшга тўлди. Тенгқурлари аллақачон футболни тугатган ё шунга тайёрланаётган бир пайтда, у ҳамон чўққида.
Унинг муваффақият сирлари, меҳнаткашлиги туфайли Месси билан доим баҳслаша олгани ҳақидаги гапларнинг анча сийқаси чиқиб кетган. Келинг, ундан кўра, сийқаси чиққан икки воқеани эслатай, бу Роналду ютуқлари сирини яхшироқ очиб беради.

Биринчисини Эвра айтиб берган:
«Бир куни Роналду мени уйига меҳмонга чақирди. Дам олиш куни, унинг катта уйи бор, мазза қиламиз, деб ўйладим. Бордим. Аввал «юр, озгина тўп тепамиз» деб майдончага олиб чиқди. Тўпдан кўнглим айниган бўлса-да, эргашдим. Кейин овқатландик, қанақадир пархез нарсалар. Нима еганимни билмадим. Кейин тренажерга кирдик. Сабрим тўлиб борарди. Чиқиб, бироз ўтиргач, бассейнга, сузишга таклиф қилди. Дод деб юбордим, ичимда, иккинчи унинг уйига келмайман, деб онт ичдим. Ҳа, у шунақа дам оларди»

Иккинчисини ўша даврларда «Юнайтед»да ўйнаган кўп футболчилардан эшитганмиз. Бир куни Криштиану Рио Фердинандга стол теннисидан ютқазиб қўяди. Партия тугагач, барча жамоадагилар роса кулиб, Риони олқишлашади. Роналду худди жаҳон чемпионатини ютқазгандек, аччиқланади, ракеткани отиб юборади. Ўша куни жуда ёмон кайфиятда юради.
Эртасига Роналду янги стол тенниси жиҳозларини сотиб олиш учун жиянини магазинга юборди, уйига ўрнатди. Икки ҳафта тинмай шуғулланди ва яна базага келиб, Рио Фердинандни ўйинга таклиф қилди. Ҳамманинг кўз ўнгида ғалаба қозонди ва тинчиди.

Эсингизда бўлса, машҳур видео бор - унда журналист чемпионликни нишонлаётган «МЮ» аъзоларидан футболдаги энг зўр футболчини сўрайди.
Фердинанд «Диего Марадона» деб жавоб беради.
Ёш Роналду «Мен» дейди.
Андерсон эса, «Менинг исмим Диего Марадона» деб, кулиб юборади.
(Жуда кулгули видео, топиб кўринг. Аслида у ерда фақат Андерсон хазиллашган экан)

Бугун Фердинанд ўша видеони эслади ва «У биларди. Туғилган кунинг билан» деб ёзди.
Унга жавобан, «Юнайтед» ҳозирги ва ўша пайтдаги мураббийи Майк Фелан ажойиб изоҳ қолдирди:
«У биринчи кундан буни айтарди, ростини айтганда, тўғрими, Рио?»

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

Ромелу Лукаку болаликдаги орзуси, бобоси ва ҳаётдаги мақсади ҳақида.

Хайрулла Ҳамидовнинг «14-худуд» лойиҳасидан парча.

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

Во Умаро!!!

Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.

- Сизни нима йиғлатди, деб амирул-муъминийн сўрадилар.
Қизлари: "Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мумининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман", дея жавоб қилди.

Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: "Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми", дедилар.

Хазинабон: "Нега, ё амирал-муъминийн", деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.
Шунда хазинабон: Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор, деди.

Умар: У қандай шарт экан, дедилар. Хазинабон: "Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг", деди.

Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: "Отажон, нима бўлди", деб сўрашди.

Умар дедилар: "Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз, ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради". Шунда болалари: "Сабр қиламиз, отажон", дея жавоб қилишди.

Қанийди бизда ҳам мана шу учлик бўлганда эди; Умар, хазиначи ва Умар болалари...

☪/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

Аёллар учун алоҳида куннинг байрам қилиниши қай даражада ўринли, билмайман, аммо ҳар доим, ҳар куни уларнинг ҳуқуқлари муҳокама мавзуси бўлиши лозим.

Аёлларга зулм қилиниши айниқса, мафкуравий тус олса, йўқолиши керак бўлган иллат эмас, норма сифатида қабул қилинса, бундан ёмони йўқ.

https://kun.uz/04930903

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

8 март куни Paynet мобил иловасида барча картадан картага пул ўтказмалари текин бўлади.

Компания Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ажойиб янгиликка қўл урди. 8 март кунида исталган – Uzcard ёки Humo карталаридан барча йўналишларда пул ўтказмаларини бепул амалга ошириш мумкин бўлади. Ҳеч қандай фоизлар олинмайди.

Paynet иловасини юклаб олиб, барчасини ўзингиз синаб кўринг!

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

- Нега гол урганингизда уни нишонламайсиз?
- Ахир бу менинг ишимку, нега нишонлашим керак? Почтачи ҳар сафар хатни эгасига етказганида ирғишлаб сакрамайди-ку?

(Марио Балотелли, италиялик футболчи)


Расул Кушербаевга "Халқпарвар депутат" мақоми берилибди. Аслида халқ сайлаган депутат бўлганидан кейин, халқпарвар бўлиши ҳам керак-да ҳамма, тўғрими?

Худди шу каби, "меҳрибон она", "ростгуй журналист", "соғлом спортчи", "холис шарҳловчи", "билимли ўқитувчи", "адолатли судья", "содиқ аскар", "чиройли модел", "ишонарли актёр" мақомларини ҳам жорий қилиш керак... 😄

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

Кун тартибида - ижтимоий соҳалар

Бугун Бош вазир ўринбосари Бегзод Мусаев раҳбарлигида катта учрашув бўлиб ўтди. Унда оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, вазирликлар ва давлат идораларининг вакиллари иштирок этди.

Учрашувда қуйидаги масалаларга батафсил тўхталиб ўтилди:

- Йил охирига қадар мактабгача таълим билан қамраб олишни 65 фоизгача ошириш режалаштирилган
- Бюджетдан ажратиладиган 600 миллиард сўм миқдоридаги субсидия ҳисобига 2 мингдан ортиқ хусусий болалар боғчалари қурилади
- Ярим миллиондан ортиқ 6 ёшли болалар мактабга бепул тайёргарлик тизими билан қамраб олинади. Бу 6 ёшли болаларнинг 82 фоизи демакдир (Агрипинна Шин - Мактабгача таълим вазири)
- 2021 йилда 31 та янги мактаб қуриш, мавжуд 320 та мактабни таъмирлаш учун бюджетдан 2 триллион сўм ажратилди
- 240 минг нафар ўқитувчининг маоши 1,5 бараварга оширилади. Бунинг учун 400 миллиард сўм ажратилди (Шерзод Шерматов - Халқ таълими вазири)
- 2021 йилда кимё, биология, математика ва ахборот технологияларини чуқур ўргатишга ихтисослашган 10 та Президент мактаби ва 197 та махсус мактаб очилади
- Ўз яшаш жойидан бошқа районда ишлайдиган ўқитувчиларга қўшимча 50 фоиз, бошқа минтақада ишлайдиганларга эса 100 фоиз миқдорида қўшимча маош тўланади.
Ва ҳоказо.

Яхши янграмоқда. Биз ваъда қилинган чора-тадбирларни амалга оширишда кўпроқ ошкора ҳисобот ва шаффофликка эътибор берилишини истардик.

Батафсил: bugun.uz/14338

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

Ҳамма талаба - одам, лекин ҳамма одам талаба эмас.

Доим бирор муаммога баҳо беришда маълум гуруҳларга бўлиб, ҳал қилиш урфга кирган.

Масалан, яқинда беш талаба билан боғлиқ фожеа устида олий таълим бош қотириб, талабаларнинг шароити масаласи кун тартибига чиқди. Ахир ўша уйда талабалар яшамаса, бошқа одамлар, айтайлик, мардикорлар ҳам яшаши мумкин эди. Нега умуман одамларнинг яшаш шароити ўрганилмайди?

Масалан, сўз эркинлиги ҳақида гап кетса, журналист ва блогерларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ҳақида айтилади, ахир фикр эркинлиги ҳар бир одамнинг, фуқаронинг ҳаққи эмасми?

Ҳар бир одам, ҳар бир фуқаро фаровон бўлади, бахтли бўлади, эркин бўлади, ана ўшанда, жумладан, талабалар ҳам, ҳокимлар ҳам, блогерлар ҳам...

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

Аввалроқ, матн шаклида чиққан Левандовски ҳикоясини Хайрулла ака овозлаштирибдилар.
Бошқатдан, янги ҳикоя эшитгандек бўлдим. Қайсидир маънода «Холислик сари» дастурини ҳам эсга солади.

/channel/iqtiboslar/2625

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

Наманган ҳокими бир маҳаллага контейнер қўйиб яшайман, дебди. Тўғри, ёлғон, лекин приоритет этик кийиб, контейнерда яшайдиган Умар Закўнчилар бўлмаслиги керак.
Ҳокимлар ўз уйи, болалари, неваралари бўлган, уларни ёнига ошиқадиган инсонлар бўлсин.

Контейнерда, ўтин ёқиб яшайдиган ҳоким - бу фидойилик белгисимас, аксинча, у энди бошқаларнинг уйда газ йўқлиги ҳақидаги дардини тушунмайди, манга ўхшаб ўтин ёқсин, дейди.

Умуман, ит ётиб, мирза турадиган раҳбар қандай қилиб одамларнинг фаровон яшаши ҳақида ўйлаши мумкин?

/channel/shokirjonov/2674

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

​​Бугун нафақат шарҳловчилик, балки ўзбек футбол журналистикаси асосчиси, дейилсаям бўладиган шахс, яъни барчамизнинг устозимиз Ахбор Имомхўжаев 85 ёшга тўлдилар.

Ахбор аканинг «Футбол - қувончим, дардим, фахрим» деган китоблари бор. Ўша асарда 1979 йилда халок бўлган пахтакорчиларга тегишли бўлимни ўқигандирсизлар. Устоз ўша машъум хабарни эшитган пайтларидаги ҳолатларини ёзганлар. Адашмасам, «Кимлар?» деб сўрайдилар хабар берувчидан. «Ҳаммалари» деган жавоб бўлади. Ахбор ака турган жойларида ерга чўкиб, йиғлаб юборадилар...

Шунақароқ воқеа. Доим ўйлайман. Масалан, мен... ёки биз... худо кўрсатмасин, шунақа хабар эшитсак, йиғлаб юборамизмикин? Қай даражада таъсир қилган бўларди?

Нафақат ўлим, умуман футбол, ундаги натижалар, мағлубиятлар ва ғалабалар бизга қай даражада таъсир қилади? Неча кун бахтли бўламиз, қанча йиғлаймиз, қай алфозда ўйлаб юрамиз? Ҳеч қанча, шундай эмасми?

Ахбор ака футболни ёритувчи одам, футболни томоша қилувчи томошабин эмас, футболнинг ўзгинаси эдилар. Сизнинг бир вазифадаги ҳаққингиз, сизнинг бир ишдаги фидойи эканинингиз шу билан ўлчанади - футбол сизнинг ҳаётингизнинг қаерида тургани билан.

Кимдир яхшироқ ёзар, кимдир яхшироқ шарҳлар, кимдир кўпроқ ишлар ҳатто балки, аммо ҳеч ким у Инсон билан бу борада яқинлаша олмайди.

Ҳақиқатан ҳам футбол Ахбор аканинг қувончи, дарди, фахри...

Умрингиз узоқ бўлсин!..

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

Оталар ва оналар ҳақида

http://m.tribuna.uz/news/view/96639

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

Айтиляптики, агар бир ҚҚС тўловчиси нотўғри ишлаб (обналчи) солиқдан қарз бўлиб қолса, у тўлаши керак бўлган ҚҚС , ўша обналчи билан ишлаб, обналчи фактурада ёзиб берган ҚҚС ни ҳисобга олган ҳамкоридан ўша пул ундирилар экан. Яъни тўланмаган ҚҚС нинг ҳисобга олиниши бекор қилиниб, нариги ҳамкор ҚҚС дан қарз бўлиб қолади. Бу амалга ҳам кўчиб, бир қатор тадбиркорлардан пул ечилиб бўлди, норозиликлар кўпайиб кетди ва бунга Солиқ қумитаси ҳам жавоб бериб, ҳаммаси тўғри бўлса, ҚҚС тўғри ишлаган тадбиркорларнинг пулини қайтаришга ваъда бермоқда.

“Солиқнинг ўзи гувоҳнома берган, ишлашга қўйиб берган, энди ўша фирмаларни деб нега бошқа тадбиркорлар азият чекиш керак?” – дейиляпти норози томон.

Бу қанчалик адолатли ёки адолатсиз, қанчалик қонуний ёки ноқонуний, қанчалик кодексга мос ёки мос эмас, ўйлайманки, умуман мавзуга алоқаси йўқ. Бу амалиётдан мақсад, шунчаки, бюджетга пул тушириш холос. Шу томондан қарасак, Солиқ албатта,тўғри йўл тутган бўлади, бу операция натижасида жуда кўп миқдорда тўланмай қолган ҚҚС лар бюджетга қайтарилади. Улар учун шуниси муҳим.

Ҳа, қайсидир тўғри ишлаган тадбиркорнинг пули қайтариб берилади, ортиқча оворагарчилик, ҳа, аммо ҳаммага ҳамма пул қайтмайди. Чунки ўша “обнал” фирмалар умуман маҳсулот етказиб бермаган, демак, жуда кўп тадбиркорлар ўша фирмалар билан ишлаб “обнал” қилган. Буни солиқ ҳам, ўша тадбиркорнинг ўзи ҳам жуда яхши ва аниқ билади. Тадбиркор бу ишда охиригача бормаслигини, агар борилса, панд ейиши мумкинлигини ўзи ҳам, солиқ ҳам билади. Ўзига ишонган, ростанам маҳсулот олиб, “обнал” қилмаган тадбиркор норозиликда давом этиб, исботлаб, пулини қайтариб олади. Жуда кўп аксарият қисм эса, дардини ичига ютади. Ҳалигача курашиб йўқотилмаган, балки кимларгадир керак бўлган мана шу “обнал” тизимни деб пул йўқотади, тамом.

Бир пайтлар, конвертация ёпиқ пайтида, тадбиркорлар айланма йўллар билан долларни ташқарига олиб чиқиб, тўлашар, чет элдан юк келаверарди. Қоғозда эса, ўша чет эл корхонаси ўша юкни қарзга бергандек кўринар, у пул ҳеч қачон тўланмасди. Конвертация йўқ, аслида қарз ҳам йўқ. Аммо хужжатларда қарздорлик бор. Ҳаммасини жуда яхши билган Солиқ “сенга чет элдан шунча юк келибди, сен уч йилдан бери тўламапсан, демак бу юк сенга фойдага қолган, давай, даромад солиғи тўла” деб ундириб оларди. Тадбиркор “бу ҳеч қанақа фойда эмаску” деб эътироз қила олмайди, агар охиригача борса, ноқонуний валюта айланмаси учун каттароқ жазоланади. Натижада у ҳам индамай, йўқ фойдага солиқ тўлаб қутуларди.

Юқоридаги ҳолат ҳам шунга ўхшайди.

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

​​Юз йилдан кейин, яъни 2120 йилда барчаларимиз қариндошларимиз билан биргаликда ер остида бўламиз.

Биз қурган уйларда нотаниш одамлар яшайди. Йиғган мол-мулкимизга бошқалар эгалик қилади. Биз ҳақимизда ҳеч нарсани эслашмайди ҳам. Ичимизда ким ҳам отасининг бобосини эслай олади. (Бўлса ҳам жуда озчилик эслайди).
Бизлар ўша пайтда сатрларда эсланамиз, исм ва шаклимиз унутилган тарихга айланади. Шундай экан нима учун келажакдаги мол-мулкимиз, уйларимиз ва аҳлларимиз ҳақида кўп бош қотирамиз. Ахир юз йилдан кейин булардан ҳеч наф йўқку?!

Бизнинг борлиғимиз коинотнинг умри олдида бир лаҳза холос. Бизнинг умримиз унинг олдида кўз очиб юмгунчалик фурсатдир. Биздан кейин ўнлаб авлодлар келади. Улар ҳам дунёни худди биз топширгандек кейинги авлодга байроқни топширадилар. Улар орзуларининг тўртдан бирини ҳам амалга оширмасдан ўтиб кетадилар. Шундай экан, дунёдаги ҳақиқий ҳажмимизни билиб олишимиз керак. У, биз тасаввур қилгандан ҳам кичикдир.

Юз йилдан кейин зулумот ва сукунат ичра юриб, дунё нақадар ҳақир эканини ва орзуларимиз чўпчак эканини биламиз. Қани эди умримизнинг барчасини жиддий ишлар, яхшиликларни жамғариш ва солиҳ амалларни қилишга сафарбар қилсак эди, деб орзу қиламиз.

Карим Баҳриев

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

Шундай инсон бўлгинки, "Аллоҳ ўзингга мос умр йўлдоши насиб этсин" деб дуо қилганларида, роҳатланиб, чин дилдан "Омин" дея олгин... (с)

Читать полностью…

Аслановдан иқтибослар +

ҒАРБ ҚУЁШИ

Нодонлар отдадир, мазлум кўзи ёш,
Дунё гуноҳларга бўлибди-ку ғарқ...

Қонунни бажарар фақат бир қуёш,
Батартиб, кунларни ёритади шарқ

Жума…
Бир куни уйғониб, ишқалаб кўзни,
Ғарбда эди қуёш, не бу, не ҳолат
Наҳотки тугади кўкда ҳам тартиб?
Наҳотки охири енгди разолат?

Йўқ, бу охир эмас, англадик ўзни
Азал вазифасин қилди табиат.
Инсоният бир сафда кутар у сўзни...
Аслида бошланди бугун Адолат!

@iqtiboslar

Читать полностью…
Subscribe to a channel