Бир куни Абу Зарр (р.а) билан Билол (р.а) тортишиб қолдилар. Абу Зарр жаҳл устида:
- Эй, қора хотиннинг ўғли, - деб юборди.
Билол (р.а) қаттиқ хафа бўлиб, Расуллулоҳ (с.а.в.) га арз қилди. Пайғамбаримизнинг (сав) бу ҳолатдан жаҳллари чиқди, Абу Заррни чақириб:
- Сенда жоҳилиятда одатларидан бор экан, деб койидилар.
Абу Зарр (р.а) шунчалик азият чекдиларки, бориб ҳазрати Билол розияллоҳу анҳунинг оёқлари остига, тупроққа юзларини қўйиб ётдилар ва, ушбу қора оёқларинг билан юзимни босиб ўтмагунингча ўрнимдан турмайман, дедилар.
Балки биз, ҳозирги мусулмонларда жоҳилият одатлари камроқдир. Кўпинча, иймонимиз билан, қилаётганимиз ибодатларимиз билан кибрланиб ҳам қўямиз.
Абу Заррдан балки ақллироқмиз, ҳеч қачон қора танлиларни камситмаймиз, уларнинг ҳам Одам фарзанди эканини ҳис қилиб турамиз, ирқчиликдан йироқмиз. Балки бу жиҳатдан ҳам Абу Заррдан яхшироқмиз.
Аммо хатоларимиздан Абу Зарр каби азият чека оламизми? Бировдан Абу Зарр каби кечирим сўра оламизми?
ҒАРБ ҚУЁШИ
Нодонлар отдадир, мазлум кўзи ёш,
Дунё гуноҳларга бўлибди-ку ғарқ...
Қонунни бажарар фақат бир қуёш,
Батартиб кунларни ёритади шарқ
Жума…
Бир куни уйғониб, ишқалаб кўзни,
Ғарбда эди қуёш, не бу, не ҳолат
Наҳотки тугади кўкда ҳам тартиб?
Наҳотки охири енгди разолат?
Йўқ, бу охир эмас, англадик ўзни
Азал вазифасин қилди табиат.
Инсоният бир сафда кутар у сўзни...
Аслида бошланди бугун Адолат!
Жума муборак.
Бир масжид бор эди. Мусулмонлар намоздан кейин, тарқалишаётиб, шу атрофда доим юрадиган, кўринишидан бир девонани, кийинишидан ғарибни эслатувчи кишини албатта кўрардилар, хазил-хузул қилиб, «сиз энди қачон намоз ўқийсиз биз билан?» деб савол беришарди.
- Ўқийман, ўқийман, - дерди ҳалиги киши ва шу билан ўзи билан бўлиб кетарди.
Девона масжиддан нари кетмас, шу ернинг хизматини қилиб юрар, келувчилар учун қадрдондек бўлиб қолганди. Лекин ақли ноқис, илми йўқ, бир бечора ғариб, уларнинг олдида ким бўлибдики...
Бир кун ўша кун келди, ғарибга «инсоф берилди», у ҳам намоз ўқимоқчи бўлди.
- Қани бўлинг, таҳоратни олиб чиқинг, тақсир - деди имом кулиб.
Жамоат имомга жўр бўлди, ҳали сизнинг ўрнингизни олса-я, деб самимий хазиллашишди.
Албатта, ҳамма ғарибни яхши кўрарди.
Асрга азон чақирилди.
Ғариб жамоатга қўшилиб, намоз ўқиди.
Такбир, рукуъ, сажда...
Намоз якунланди.
Қарашсаки, ғариб ҳеч ўрнидан турмасмиш.
Кутишди, туртишди, «туринг энди, намоз тугади» дейишди, жавоб йўқ.
Саждани бунча севиб қолмаса, бу девона?
- Туринг, шомда келасиз, яна ўқиймиз, тақсир.
- Бугунга етади, ухлаб қолдингизми, биродар?
Ниҳоят у турди. Кўзларида ёш. Ранги оппоқ. Уни ҳеч ким бундай кўрмаганди.
- Йўқ, туришни истамайман, нега турғаздиларинг?
- Нега шу пайтгача намоз ўқимадим-а?
- Ўзларинг мазза қилиб, менга айтмапсизларда?
Ғарибнинг эътирозлари кўпайиб кетди.
- Тинчликми, нима бўлди ўзи? - хайрон бўла бошлашди намозхонлар.
- Эҳ, нега шу пайтгача индамагандиларинг? Нега ростини айтмадиларинг? Ахир саждада Аллоҳ жаннатни кўрсатаркан-ку? Нега шу пайтгача мендан яширдиларинг?
Намозхонлар бир-бирларига хайрон боқар, ғариб эса, «жаннатни кўрдим, жаннатни кўрдим» деб бақириб, кўчага югурди.
Мамлакатимиздаги барча сайлов участкаларида соат 20.00да овоз бериш якунланди. Ўзбекистон Республикасининг Европадаги айрим давлатлар ва Америка Қўшма Штатларидаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйича сайловда иштирок этганлар 16 миллион 36 минг 914 нафарни ёки 80,8 фоизни ташкил этмоқда.
Бу сафарги сайлов кампаниясининг ютуқ тарафи шу бўлдики, телевидение ва расмий нашрлар билан чекланиб қолмай, ва ниҳоят интернетда, ижтимоий тармоқларда ҳам ташвиқот олиб борилди.
Бу қувонарли хол, албатта.
Кўпинча, эркинликни ёки Европа тарбиясини динимизга, урфимизга қарши қўйишга ўрганиб қолганмиз.
Ҳаммаси бироз бошқача бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳақида европалик ёки мусулмон эмас, европалик мусулмон энг аниқ таҳлилни айта олади.
Қуйидаги интервью менга жуда ёқди. Исломни жаннатни калитини чўнтакка солиб олгандек оҳангда эмас, мана шундай тарзда тушунтириш кўпроқ самара беради, менимча.
https://youtu.be/b_qcSp5Cdzo
ЯХШИ ОДАМ
«Яхши одам» ифодасини ҳамма ҳар хил тушунса-да, аслида бир маънони беради. Динидан, дунёқарашидан қатъи назар ҳамма бир хил тан оладиган баъзи мезонлар бор ва шунга кўра жамоат ёки жамиятда «яхши одам» тушунчаси шаклланиши керак.
Мисол учун, нега баъзилар атеист бўлсаям, бошқаларга яхшилик қиладилар? Чунки ҳар бир инсон қалбининг бир бурчагида, яхшилик қилиш истаги инстинкти бор. Яхши амаллар орқали, улар шу инстинктни ҳам хал қиладилар. Кўнгиллари сал бўлсада таскин топади.
Ахир яхши одам бошқаларга яхшилик қилиш керак.
Баъзида эса...
Айтайлик, мусулмонмиз. Гуёки беш вақт намоз ўкиб, ўн марта ҳажга бориб келсак, ҳалиги ҳаммада бор инстинктимиз озуқа олади. Мен яхши одамман, деб ўйлаб, шу билан чекланиб қолиш мумкин.
Аслида эса, айтганимдек, бу ҳаётдаги «яхши одам» ўлчови сал бошқача ишлайди.
Бу ибодатлар биз ва Худо ўртасидаги иш холос.
Шу билан жамиятда яхши одам бўлиб қолмаймиз, шунинг ўзи учун хурмат талаб қилишга ҳаққимиз йўқ.
Аслида, яхши одам бўлиш қийинроқ. Жамиятга, одамларга яхшилик қилиш орқали эришилади бунга.
Ман намозхон ҳожиман, нега ҳамма бировларнинг велосипедини текинга тузатадиган анови алкашни кўпроқ хурмат қилишади, деб ўкинманг кейин...
@iqtiboslar
Энг нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ёшларимиз жами 10 та медаль олишди
Бугун 53-Халқаро кимё олимпиадасининг натижалари эълон қилинди. Ёшларимиз 1 та олтин ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди. Бу ҳақда халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев маълум қилди.
Шу билан жорий йилдаги энг нуфузли халқаро олимпиадалар тугади.
Натижа - 10 та медаль (2020 йилда 6 та):
🥇 3 та олтин (1 та);
🥈 2 та кумуш (4 та);
🥉 5 та бронза (1 та).
ℹ️ Эслатиб ўтамиз, Президент қарорига кўра Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари қуйидаги мукофот пулларига эга бўладилар:
— олтин медаль соҳибига – 122 млн. сўм, ўқитувчисига – 110 млн. сўм;
— кумуш медаль соҳибига – 73 млн. сўм, ўқитувчисига – 61 млн. сўм;
— бронза медаль соҳибига – 49 млн. сўм, ўқитувчисига – 36 млн. сўм.
Шунингдек, халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади.
@umidjon_ishmukhamedov
Олимпиада ўйинлари иштирокчиларини кутиб олиш маросимини кузата туриб, эътиборимни тортган нарса барча спортчиларнинг олқишлар билан қарши олинишида бўлди.
Медал қўлга киритмаган спортчиларни ҳам аэропортда парламент ва ҳукумат раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар қарсаклар билан кутиб олишди.
Яқинда Баҳодир Жалоловнинг 2016 йилда Риодан медалсиз қайтган пайтдаги видеоси, онасининг интервьюси ҳам тарқалганди. Онаси ўғлига тушкунликка тушмаслиги кераклиги, ҳар қандай ҳолатда ҳам у билан фахрланишини айтганди. Натижани кўриб турибмиз.
Балки бугунги кутиб олинаётган спортчилар ичида ҳам бўлажак чемпионлар бордир, тўғрими?
Жуда кўп ўлим, таъзия хабарини эшитяпман шу кунларда. «Ковиддан ўлибдими?» деб сўрасам, «Ҳа» деган жавоб бўляпти. Илгари ковиддан олдин одамлар ўлмаганмикин, деган фикр ҳам келади ҳатто.
Вакцина олинглар, барака топгурлар.
Бундан ортиқ ёзиб бўлмайди бугунги байрам ҳақида...
http://telegra.ph/Ismoilingiz-kim-04-24
Италиянингҳимоясида муаммолар бор. Эмерсон асосий танлов эмасди, Лоренцони тезкор Докуга қарши кўрдик, Бонуччи - Кьеллини жуфтлиги анча даври ўтган, айнан тезкорлик борасида.
Аммо Англияга қарши дастлабки таймда Италия қийналади, деб ўйламайман. Чунки одатда инглизлар катта ўйинларна жуда эхтиёткор, статик ёндошишяпти, Стерлинг ё Маунт қандайдир кутилмаган юришлар қилишига ишонмайман. Катта эҳтимол билан Англия оддий тўп узатишлар, ўртачарор темп, қанотлардан узатмалар билан вақт ўтказади. Бу шартлар Италия учун айни муддао.
Англия яна 5-3-2 ни, яъни билд-апда қанотларни танлагани Италия яримҳимоячиларига ўйин назоратини қўлга олиш имконини беради.
Аммо қачонки, Италия ҳисобда олдинга чиқса ёки дуранг Англияни қониқтирмай, гол уриш учун таваккалчиликни бошласа, қўшимча кучлар ташланса, Саутгейт шогирдлари ўта хавфли, тезкор, креатив жамоага айланади. Ўшанда худди испанлар билан бўлгани сингари, Италия ҳимояда босимга дош беролмай қолади. Англия худди Дания билан бўлгани сингари, ҳужумкор шерга айланади.
Демак, биринчиси, Италия ҳисобда олдинга чиқиши керак, бу энди 50/50 якунда ё ҳисоб сақланиб қолинади ё йўқ. Бу тушунарли.
Иккинчиси, Англияни дуранг қониқтирмаслигини қачон англаш мумкин? Қачонки, Италия хавфли ҳужумлар уюштира олмай қолганда. Биз Манчини жамоасининг ўйин охирларида жисмонан чарчаб қолаётганини кўряпмиз. Сабаби, захирада майдондагиларнинг ўрнини тўлақонли босадиган футболчилар кам. Яна шундай ҳолат бўлса ва буни инглизлар сеза бошлашса, юқорида айтганим, бошқачароқ Англияни кўришимиз мумкин.
Очилганига ҳали кўп вақт бўлмаган Bugun.uz сайти Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган янгиликлар, қизиқарли мақолаларни ўз кузатувчиларига етказишда давом этмоқда. Сайт ижтимоий тармоқлардаги кузатувчиларига қулайлик яратиш мақсадида уларни йўналишига қараб саралаб чиқади.
@bugunrasmiy, @bugunuzlive, @bugunoqshomi телеграм-каналларига обуна бўлиш орқали янгиликларни бир маромда, тартиб билан кузатиш имконига эга бўласиз.
Абрамов ўн йилга эскирган мураббийми?
Кейинги жаҳон чемпионатидан иштирокчилар сони 48та бўлади. Жаҳон чемпионатига чиқишимиз осонроқ бўладими шунда? Йўқ. Бешта йўлланманинг бешинчисини олиш ҳам, саккиз йўлланмадан саккизинчисига илиниш ҳам, аслида бир хил қийинликдаги вазифа. Вазифанинг уддаланиши барибир тўғри қарор, тўғри муносабатни талаб қилади.
👉 http://tribuna.uz/99571
TRIBUNA расмий саҳифалари
👉 Telegram | Facebook | Instagram
Ислоҳотлар ҳақида гап кетганда, айниқса, уларнинг изчил ва давомли бориши муҳим эканини назарда тутсак, авваломбор, тадбиркорлик фаолиятидаги қулайликларни кўрсатган бўлардим.
Қулайлик деганда, ҳисобварақларни бошқаришдаги банк билан муносабатлар дейсизми, солиқ ёки статистика қумитасига ҳисобот топшириш, божхона ёки маҳаллий идоралар билан ишлаш ва шу каби соҳаларда автоматлаштириш инсон омилини камайтираётгани, бу эса бир қатор енгилликлар бераётганини тушуниш мумкин.
Илгари, ўз ҳисобингиздаги пулни ўтказиш учун, топшириқнома териб, банкка боришингиз, у ердаги бир нечта бўлимга кириб, имзо қўйдиришингиз лозим бўларди, ҳозир, “банк клиент” ҳизматида бир дақиқалик иш. Илгари, солиқ ҳисоботини топшириш учун бир кунингиз кетарди – бланкани ол, тўлдир, у ерда ҳам бир нечта бўлимга имзолат, йўл-йўлакай, мажбурий обуна ёки металломни бўйнингизга иласизда, сиздан ҳисоботни қабул қиладиган опанинг қаршисига етиб борасиз. Бирор лицензия, рухсатнома ёки сертификат олиш ҳам деярли шу кўринишда давом этади.
Тадбиркорлик соҳасидаги янги технологиялар қулайлик яратиш ва вақтни тежаш билан бирга, ўзаро муносабатларда шаффофликни таъминлайди – солиқчи тўғри ишлаётган корхонангизга келиб, сизни безовта қилмасдан, онлайн таҳлил қилиши мумкин, маълумотлар базаси турли справка ёки меҳнат дафтарчаси каби ортиқча бюрократиядан, демак таъмагирлик, майда коррупциядан озод қилади ва ҳоказо.
Умуман, ҳозир солиқдан қочиш қийин, демак текширувлар анча енгил кечади. Ҳозир божхона ҳужжатини қалбакилаштириш қийин, демак, божхона расмийлаштируви қулайлашган. Ҳозир кредит олиш осон, демак, ясама бизнес режалар ва нозарур хужжатлар йиғиш ҳам камайган. Тўғри ишлаётганингизни исботлаб, мингта хужжат ва далолатномалар шарт эмас, тўғри ишланг, қолгани осон. Чек, счет фактура, топшириқнома каби бирламчи хужжатларнинг автоматлашуви, айнан шу доирадаги назоратнинг ошиши аслида бутун фаолиятни енгиллаштиради.
Хуллас, бу яхши. Албатта, танганинг бошқа томони бор – илгари, бир парча қоғозни кўтариб, “статистикага отчет топшириб келай” деб, уйга бориб, дам олиб ётардик, биров безовта қилмасди, бу энди бошқа ҳикоя...))
Яхшилик қилиш имконияти, қўлдан бой берманг!
Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади
🔘 Индинга, 6 ноябрь куни “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “ECOBOZOR” савдо мажмуасида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади.
☑️ Ярмарка доирасида “ECOBOZOR”да махсус савдо расталари ташкил этилади.
➡️ Унда ўз уйларида турли хил буюм ва маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ уларни сотишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар сотилади.
🕔 Ярмарка соат 17:00 гача давом этади.
✅ Тадбир доирасида сайёр қабуллар ва таниқли санъаткорлар иштирокида кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.
❗️Барчани ярмаркада фаол иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини яхшилашга оз бўлсада ўз ҳиссасини қўшишга чақирамиз.
Олам кечадан буён бир масала билан банд - замдекан бир талаба қизга ҳужум қилган, қиз ўзини деразадан ташлаган ва шифохонада, замдекан қамоқда.
Фикрлар кўп, аёлларга нисбатан тажовузнинг кўпайиб бораётгани, университетларда бу ҳол одатий бўлиб бораётгани, харрасмент, гендер тенглиги, ҳатто доимгидек, қизнинг ўзини айблаётганлар бор. Хайвон каби ҳаракат қилганликда гумон қилинаётган шахс эса, ўқимишли доцентдир, профессордир, хуллас хавф кимдан келишини англаш мушкул.
Аслида, мингта фикр билдиринг, мажлис қилинг, ечим бурнимиз тагида. Оддий қоида бор. Исломни дин сифатида тан олмаслигингиз, эскирган ҳисоблашингиз ва ҳатто худога ишонмаслигингиз мумкин. Аммо бир ўгит сифатида қараш мумкин, ота-боболаримиздан қолган, яъни - бегона эркак ва аёл ҳеч қачон хилват жойда (у ер боғ бўладими, квартирами, деканатми, фарқи йўқ) қолмасин. Кимнинг нияти нима эканини ҳеч ким билмайди.
Ҳеч бўлмаса, иккисидан бири бу қоидага амал қилсин, яна муаммо чиқса, қайтиб келинглар...
@iqtiboslar
ЕХҲТ ДИИҲБ: Сайловнинг қонунийлигига шубҳа қилувчи шикоятлар келиб тушмади
ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш натижалари бўйича тайёрланган дастлабки ҳисоботида сайловларнинг қонунийлигига шубҳа қилувчи шикоятлар келиб тушмагани қайд этилди.
Ўзбекистоннинг барча вилоятларига тақсимланган 28 нафар узоқ муддатли кузатувчилар округ ва участка сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар, маҳаллий ҳокимият вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
ДИИҲБ миссияси учрашув натижаларига асосланиб, ўз ҳисоботида сайлов кампаниясидаги кўплаб ижобий жиҳатлар ҳақида маълум қилади. Хусусан, сайлов органлари томонидан барча тартибот муддатларига роиоя қилингани, яъни барча режалаштирилган тадбирлар белгиланган саналарда ўз вақтида ўтказилгани алоҳида қайд этилади.
Ҳисоботда ДИИҲБ кузатувчиларининг жамоат ташкилотлари, ННТ ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувлар натижаларига кўра, фуқаролар томонидан сайлов жараёни билан боғлиқ шикоятлар бўлмагани маълум қилинади. МСК, ҳудудий сайлов ёки суд органларига аҳоли томонидан ҳеч қандай шикоятлар келиб тушмагани қайд этилади.
Ҳар қандай сиёсий партия, ОАВ вакиллари ва маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари сайловни эркин кузатиш имконига эга бўлди.
Ажойиб журналист, асосан мақолалари билан танилган @asl_futbol - Қаҳрамон Аслановни ҳам youtubeга тортдик. Бошланишида подкаст - киришиб олиши учун. Кейинчалик насиб қилса, видеосуҳбатлар ҳам амалга ошириш ниятимиз бор.
Подкастнинг номи "Ассист" - бир-биримизга тўп эмас, гап узатамиз. Биринчи сонида ўзим максимал Бруно бўлиб бердим. Қаҳрамон қайси ўйинчи ролида экани аниқ:)
Хуллас, қарши олинг, ютуб оламида янги дастур. Биринчи сонда класиколар ҳақида таҳлил...
Премьераси 06:00да!
КЎРИШ
Шавкат Мирзиёев президентликдаги биринчи кунларидаёқ жамоасини огоҳлантирганини ёдга олди.
«Мен Президент сифатида иш бошлаган биринчи кунларданоқ ўз командамни ҳақиқий ҳолатга мутлақо алоқаси бўлмаган баландпарвоз гаплар ва «чиройли» рақамларни ёқтирмаслигимни айтиб, қаттиқ огоҳлантирганман.
Қанчалик аччиқ ва ноқулай бўлмасин, мен фақат тўғри ва ҳаққоний маълумотни билишни истайман. Бу мен учун тўғри қарорлар қабул қилишга ёрдам беради», дея таъкидлади Мирзиёев.
Туташ тақдирлар ёхуд ён қўшни жон қўшни
Асрлар мобайнида қўшни давлатлар билан аҳил-иноқликда, ҳамжиҳат ва ҳамфикр бўлиб яшаб келаётган халқларимизнинг дини, қадрият ва анъаналари, яшаш ва турмуш тарзи ўзаро муштаракдир.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 19 май куни қабул қилинган «Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони миллий маданий марказлар фаолиятини давр руҳига монанд ташкил этиш, хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтириш борасида янги истиқболларни очиб берди.
Ислоҳотлар самараси ўлароқ, бугунги кунда мамлакатимизда жами 150 та миллий маданий марказ ҳамда 38 та дўстлик жамияти фаолият олиб бормоқда.
Сўнгги йилларда «Ўзбекистон-Афғонистон», «Ўзбекистон-Тожикистон», «Ўзбек-тожик» ва «Ўзбек-туркман» дўстлик жамиятлари ташкил этилиб, қўшни давлатлар, халқлар билан дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлида самарали фаолият юритиб келяпти.
Масалан ўтган йилларда афғонистонлик талабалар Термиз шаҳрида билимларини оширишди. Улар учун алоҳида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази очилди. Мақсад 2 йил давомида қурилиш, темир йўллар, муҳандислик, ўзбек тили ва адабиёти, кимё, физика ва бошқа йўналишларда пухта таълим бериш эди. Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки афғонистонлик талабалар бепул ётоқхона билан таъминланди. Ҳатто стипендия ҳам берилди.
Бир қарашда оддий туюлиши мумкин бўлган бу ишлар туб моҳиятан улкандир. Ўқишга, таълим олишга имкониятлар чегараланган давлатнинг талабаларига бепул таълим бериш, бепул ётоқхона билан таъминлаш ҳамманинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас.
Гапни пўсткалласини айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Афғонистонни тикланишида, ривожланишида энг кўп амалий ҳаракатларни олиб борган мамлакат ҳисобланади. Айниқса сўнгги йилларда бу борадаги ишлар янаям жаддаллашганди ва умид қиламизки ўзаро маданий гуманитар ҳамкорлик бундан кейин ҳам давом этади.
Мессидек футболчининг кетиши аста секин бўлиши шарт. Мана шундай.
У «Барселона»ни тарк этяпти, катта эҳтимол билан Франция чемпионатида тўп суради. Ҳа, Ла Лигамас, у қадар қизиқиш билан томоша қилмаймиз, аммо Мессини соғинсак, ПСЖ ни ўйинларини кўришимиз мумкин. Чемпионлар Лигаси бўлади, катта турнир, ҳамманинг эътиборида.
Балки икки йил ўтиб АҚШга борар, МЛС ни кўрмасак ҳам, голлари ижтимоий тармоқларда айланади, «Месси жаримадан зўр гол урибди» деган гаплар эшитиб турамиз. Аргентина терма жамоаси ҳам бор, дарвоқе...
Ёки Қатарга борар, «Пахтакор» билан ОЧЛда ўйнагани келар, ёки Каниджа каби захира ўриндиғида узоқдан кўриб қолармиз.
Худди шу ҳолатда, секин аста Месси деган футболчи назаримиздан йўқолиб боради. Осон кўникамиз, янги юлдузлар, катта ўйинлар Мессисиз ўтиши оддий ҳолга айланади.
Энди тасаввур қилинг, худди шу бугун, мана шундай матбуот анжумани ва расмий хабарлар билан Месси футболдан кетганида.
«Барселона»дан эмас, футболдан кетганида...
Яхшиям ундай эмас.
«Улар» дастурининг навбатдаги сонида Отабек Бакиров ва Беҳзод Ҳошимовлар иқтисод, хусусийлаштириш каби мавзуларда суҳбат қуришибди.
Балки сизга бу мавзулар тушунарли бўлмаслиги ёки зерикарли бўлиши мумкин, лекин ҳеч бўлмаса, охирги 6-7 дақиқасини кўришни қаттиқ тавсия қиламан.
https://youtu.be/d4LIFzC-70w
Яшасин меҳрибон оталар!
Фейсбукда блогер Ақида Ханум ёзяпти (имло сақланган):
Тренингни биринчи куни якунланиб, жамоа билан кечки овқатни танаввул қилиб хонамга кирдим. Ховли тарафдаги балконга китоб ўқимоқчи бўлиб чиқдим. Шу пайт телефоним жиринглади.
-Лаббай?
-Опажон, ассалому алайкум!
-Ваалайкум ассалом!
-Мани танимадизааа???))
-Йўўўқ, узр синглим (
-Ақидапоо, ман Муслимаман!
-Вооой, қизиии! Яхшимисииииз?
Ярим соатча гаплашдик. Бу қиз карантинда рўзғор тарқатиб юрганимизда бизга алоқага чиққандилар. Адалари ишсиз қолганлар, ўзи ўртахол оила. Ота оддий ишчи. Она уй бекаси, уч нафар фарзандни каттаси шу қиз, ундан кейин иккита ука бор.Улар хали мактабга чиқишади. Йигитларга уларни манзилини бергандим, бориб рўзғор ташлаб келишганди.
Мана бир йил ўтиб синглимиз телефон қилибдилар. Хурсандчиликдан йиғлаб ҳам олдилар.
Хуллас, юқорида айтганимдек оила ўртахол, ибодатли, халол инсонлар. Адалари ниҳоятда камтар. Фейсбукда бормилар йўқми, сўрамабман.
Хуллас, бу синглимиз 3D дизайнерликка қизиққанлар, табиийки ўқиш пули арзон эмас, 3D ясайдиган программа ишлатса бўладиган ноутбук ҳам қиммат. Ойилари қиз болага нима зарил ўқиб, шунча харажат кетказиб. Аданг сани ўқишингга тўлайдиларми, рўзғор қиладиларми? Бу ёқда укаларинг бор деганлар. Синглимиз энди орзуларим ушалмасакан деб, кўнгиллари чўкиб қолган. Ота қизни махзун бўлиб қолганини сезиб, она билан гаплашганлар. Она ўша гапни такрорлаган. Қиз бола ўқиб шахар олармиди.
Ота, бу уйда мани этганим бўлади деб шарт уйдан чиқиб кетганлар. Уйда хамма саросимада. Қиз онадан таъна-ю дашном эшитган, отангни жахлини чиқардинг деб. Укалар ҳам қўшилган.
Эртаси куни ота одатдагидан кечроқ келиб, қизига эртага тайёр бўлиб тур, бир жойга борамиз деган. Хамма хайрон ва хавотирда, тинчликмикан деб.
Эртасига барвақт ота ва қиз уйдан чиқиб, автобусда марказга келиб бир ўқув курсига киришади. Ота бир кун олдин ўша қизи айтган курсларга келиб, гаплашиб кетган экан. Қиз хайронлигидан кўзлари катта-катта очилиб тураверган, у ердан чиқиб "Малика"га боришибди ота катта суммага қизига ноутбук оберган. Қиз шунақа қувонганки, ўша ерни ўзида ҳам кулиб, ҳам йиғлаб Рахмат адажонииим дейишдан нарига ўтолмабди хаяжондан.
Уйга қанот қоқиб боришса, она норозироқ турган экан, нимадир пичинг қилган эканлар ота бир нигох ташлаб, ман тирик эканман, қизимни ташлаб қўймайман. Қизим ўқийди, катта одам бўлади, бахтиниям беради. Бу мавзу ёпилди дебдилар.
Эртасидан қиз ўқишларини бошлаган, мана шунча вақт ўтибди, иш ҳам топилган. Опа, заказларам тушяпти, биринчи ойлигимни адажонимга ва ойижонимга бердим. Адам йиғлаворай дедилар, опоқ қизим, сан билан фахрланаман деб пешонамдан ўпиб қўйдилар. Ўшанда манга ноутбук ва ўқишимга пул топиб бериш учун 2 сменада ишлашга бошлиқлари билан келишиб олган эканлар.
Опа, энди машинага ҳаракат қилмоқчиман, адажоним ўқимаганлар, оддий ишчилар, мани орқамда шунча туриб бердилар энди ман уларни хурсанд қилмоқчиман, февральда туғилган кунлари, пул йиғишни бошладим, хозирча 1875 $ йиғдим дедилар.
Рости жуда қувондим.
Қизларига қахрамон бўлган, қизларига қанот берган, қизларига меҳрибон бўлган оталар, жонингиз соғ бўлсин!
Ўзингиздек яхши куёвлар учрасин қизларингизга.
Мард, халол, меҳрибон ва хақиқий эркаклар ана шундай бўладилар! Сизларни жудаям хурмат қиламиз, ишонинг.
Пост тугади.
Муслимага ҳавасим келди, ҳар бир қизга уникидек ота насиб қилсин🤲 Отасига ҳавасим келди, ҳар ота-онага Муслималек қиз насиб этсин🤲 Қизлар ўқиса, шаҳар тугул, дунёни ҳадя эта оладилар, қизларингизни ўқитинг. IT эса қизлар учун жуда мос соҳа.
@shahnozxon
Азиз дўстлар!
Камдан-кам ҳолатда муҳтожлар учун ёрдам сўраб мурожаат этаман.
Бу камдан-кам ҳолат энг охирги чора бўлгандагина, бошқа илож ва илинж қолмагандагина юз беради.
Дўстимиз, Наврўзбек Шодмонқуловнинг оталари бир муддат аввал инсульт бўлган. Шукрки, беморда тикланиш секинлик-асталик билан юз бермоқда. Айни пайтда тиббий муолажалар катта маблағ талаб этади.
Наврўзбек ихтиёридаги барча жамғармаларини ишлатиб тугатган. Қарзга ҳам кирган. Муолажаларни эса тўхтатиб бўлмайди.
Шунинг учун, кимда, қанча имкон бўлса Наврўзбекнинг падарлари Ғуломжон аканинг соғлиқларини тикланиши учун ёрдам кўрсатинглар.
Яратган сизларни қўлласин.
Наврўзбек Шодмонқулов номига очилган карта рақами:
HUMO
9860 2701 0672 2274
Апельсин ёки Пайнет иловаларидан фойдаланиб ўтказилса, ўтказма комиссия ушланмайди.
Президент Шавкат Мирзиёев Андижондаги Бош жоме масжиди янги биносини кўздан кечирибди. Зиёратлар қабул бўлсин!
1870 йилда қурилган “Деванобой” масжидни қайтадан, роса чиройли, салобатли қилиб қуришибди ўзиям, кўз тегмасин. Икки четидаги 54 метрлик миноралар, 18 метрли улкан гумбаз биргаликда жуда гўзал композиция ҳосил қилган. Энди унга 15 минг намозхон сиғади.
Андижон халқини ҳам табриклайман! Масжид очилишини роса кутишган кўринади, эшитишимча бугун Жума намозига бу ерга 20 мингдан кўпроқ одам йиғилган.
Ёшларимиз 2021 йилдан кўп нарса кутишаётганди. Секин-аста улар кутган ишлар бўляпти, мана. Бу йил ёзда ўтадиган “Ўзбекистон учун 100 ғоя” республика танлови мамлакат тақдири, унинг ривожига бефарқ бўлмаган фаол ёшларга кенг имкониятлар беради.
Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, IT-парк ва Президентнинг 5та ташаббуси лойиҳа офиси томонидан ташкил этилаётган кенг қамровли лойиҳада мамлакатни тараққиётга етаклайдиган ғоя ва таклифлардан энг яхши 100таси саралаб олинади, улар амалиётга татбиқ қилиниши учун молиявий қўллаб-қувватланади. Агар сизда ҳам ўйлаб юрган лойиҳаларингиз бўлса, албатта танловда рўйхатдан ўтинг ва иштирок этинг!
Аризалар 2021 йил 20 июнгача www.100ideas.uz сайти ёки Телеграмдаги @yuzideas_bot орқали қабул қилинади.
Website | Bot | Telegram| Facebook | Instagram | YouTube
Бобур Йўлдошевнинг қизини расмини ҳақорат қилаётган тоифага қараб, ўзбеклар радикал, эркинликни кўтаролмайди, у бу деган гапга қўшилмайман.
Йўлдошевнинг қизи кўчада юрибди бемалол, биров ҳужум қиляптими, сўкяптими, йўқ.
Ҳа, бу бошланиши, ҳали сўкадиям, урадиям, деб, вахима қилаётганлар бор. Балким.
Англияда қора футболчиларни негр, маймун, деб ҳақорат қилишади тинмай. Уям бир фанатик тоифа. Хўш, кимдир инглизлар радикал халқ, улардан эркинликни олайлик, эртага кўчада негрлар юролмайди, деяптими?
Йўқ. Курашиляпти, бу ёмон дейиляпти, инглизлар бундай бўлмаслиги керак, дейишяпти.
Биз ҳам курашайлик, лекин илтимос, ўзбекларни, мусулмонларни ёмон кўриб эмас, уларга тепадан қараб, булар шунақа, деб ўзларингни вашше замонавий супертолерант кўрсатиб эмас.
Ижтимоий тармоқларда сўкинманг, ҳақорат қилманг, бу нотўғри, қонундаям, диндаям, деб тушунтириш орқали.
Ўзбек бунақа бўлмаслиги керак, мусулмон бунақа бўлмаслиги керак, деб тушунтиринг.
Ўзбек шунақа, мусулмон шунақа, десангиз, нима кутасиз, улар фақат ўзбек ё мусулмонликдан воз кечибгина яхши одам бўлиб қолишини тушунтирмоқчимисиз унга? Бу билан натижага эришишга ишонасизми?
Аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида:
- Қорақалпоғистон Республикаси бўйича марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси
40 фоиздан - 67,1 фоизга кўтарилди.
- 61 та маҳаллалар илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланди. (мисол учун Хўжайли туманидаги “Саманкўл“, “Мустақиллик“, “Куляб“ маҳаллалари, Чимбой туманидаги “Кенес“, “Каракул“, “Обод“ маҳалалари)
- умумий қиймати 200 млрд.сўмлик 25 та соғлиқни сақлаш объектлари янгидан қурилди, 38 таси реконструкция қилинди. Шунингдек, 21 та тиббиёт бирлашмалари 66 млрд.сўмлик тиббий жиҳозлар билан таъминланди.
- 343 млрд.сўмлик 13 та мактабгача таълим муассасалари янгидан қурилди, 155 таси реконструкция қилинди ва таъмирланди.
Бу ҳақда ЎзЭОАВМА ташаббуси билан Нукус шаҳрида ўтказилаётган Очиқ мулоқотда сўз борди.