usmonovuz | Medicine

Telegram-канал usmonovuz - Rashid Usmonov live

1968

Спорт ва саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмоновнинг телеграм канали. Веб сайт: www.usmonov.uz Боғланиш ва муҳокама учун гуруҳ: https://t.me/rashidusmonovlivechat Ютубе: https://www.youtube.com/c/RashidUsmonov

Subscribe to a channel

Rashid Usmonov live

Биргаликда озамиз ва соғаямиз. №1 Вазн ўлчаш, касаллик белгилари ва шифокор ташхиси. Рашид Усмонов
https://www.youtube.com/watch?v=VNVkOVGAsuc

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Еган овқатимиз ҳазм бўлмаса, у организмимиз учун заҳарга айланади. Рашид Усмонов
https://www.youtube.com/watch?v=0QrxHMTBc4g

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Тошкентда қурилиш ташкилотлари билан алоқа ўрнатиб, шартномалар тузиб, қуруқ қоришмалар ва бўёқларимизни сотиб бера оладиган ишчи керак.
Мурожаат учун 👉 @rashidusmonov

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

👆Автобусни поезд уриб кетди 😡

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Сабабини йўқотиш мухим!
Вужудда ҳосил бўладиган барча ҳасталиклар хеч қачон бесабаб пайдо бўлмаслигини Буюк Аллома Абу Али Ибн Сино таъкидлаб ўтганлар. Сабабини йўқ қилмагунча асорати (яъни касаллик) яна қайталаши сир эмас.
Ибн Сино даврида бир шоҳ маишатга берилиб кетиб овқат еб ўтиравериб, семириб кетибди. Озроқ ҳаракат қилса нафаси сиқиб хансирайдиган, кейин тез асабийлашадиган, кейин қон босими ортиб, боши ҳам оғрийдиган бўлибди. Кейин бели оғрийдиган , ичи қотадиган ва терисига тошмалар чиқадиган бўлибди.
Бир табиб келиб даволаб кетгандан сўнг, ҳеч қанча ўтмасдан касаллик яна ўз ҳукмини кўрсатар, навбатдаги табиб даволаб кетгандан кейин, озроқ вақт ўтиб яна шу аҳвол давом этар экан. Шунда чет элдан табибларни энг сараси Ибн Синони чақиртиришибди,
Ибн Сино беморни синчиклаб ўргангач, бир соғлом тоғ эчкисини олиб келишни вазир зиммасига юклабди.
Ҳуллас, айтилгандек кучли, соғлом ва зийрак тоғ эчкиси тез орада саройга келтирилиб, Ибн Синога топширилгач, шундай дебди;
-Мен шу эчкини саройнинг барча эшикларини ёпишгач қўйиб юбораман. Кимки шу эчкини ўз қўллари билан ушлаб, сўнг сўйиб, юрагини истемол қилса, хар қандай касалликдан фориғ бўлади; деб эчкини қўйиб юборибди.
Шунда Шоҳ чаққонлик билан эчкига ташланибди, эчки ҳам чап бериб қочиб қолибди. Шоҳ вазирлари билан биргаликда қувлаб бошлашибди. Чарчашганда бир оз нафасни ростлаб, овқатланиб яна қувлашибди. Эртаси куни эрталабдан яна эчкини овқатлантирмасдан ҳам қувлашаверибди. Бир ой ўтса ҳам қайсар эчкини қастдан қувлашаверибдилар. Бечора эчки ҳам омон қолиш умидида қочаверибди. Охири қирқ кун деганда тинкаси қуриган эчкини ушлаб, оёқларини боғлашгач, Шоҳ эчкини бўйнига пичоқ тортишга шайланган пайт, қалбида меҳр жўшиб, Ибн Синога юзланиб;
-қирқ кундан бери бу жонивор билан қувлашавериб қадрдон бўлиб қолибмиз!, сўйишга виждоним йўл қўймаяпди-ку; деса.
Ибн Сино; - зоти олийлари, бу эчкини сўйишингизга ҳожат қолмади. Сиз ҳаракатни кучайтирган кунингиздан бошлаб ичингиз яхши ишлаб кетди, нафас сиқиб ҳансираш йўқолди, бош оғриқ, қон босими, бел оғриқ ва теридаги тошмаларни умуман ёддан чиқардингиз! Сиз шунча кундан бери соғломсиз! Дебди.
Биродарлар: Абу Али Ибн Сино беморларда, касалликни келтириб чиқарган сабабларини ҳамда оқибатини даволашда ҳар хил психологик услублар, гиёҳлар, физиомуолажалар ва жарроҳлик муолажаларидан фойдаланганлар!
Касаллик бошлангунича ёки инсонни бетоблик даврида рухият кучсизланиши вужудни касалликга қарши курашиш қобилиятини сустлаштиради. Шунинг учун руҳиятни тиклаш ўта муҳим!
Руҳиятни кўтариш учун қандай дори истемол қилсак бўларкин?
Азизлар яна шундай касалликлар борки, уларни инсон ўз тафаккури билан хосил қилади ёки баъзилари онгига сингиб қолиб тузалолмай юришаверадилар. Ха бу ҳаммаси эмас, яна баъзи касалликлар борки, улар бир аъзо яхши ишламаслигидан иккинчи бир аъзони ишлаш мийёри бузилиши оқибатида юзага келади.
Биламан кўп ўқиш кўпчиликга ёқмайди. Шунинг учун кўп нарса ёзишдан ўзимни тийдим.
Агар сиз соғлигингизни тиклолмай, дори дармонга суяниб қолган бўлсангиз, умуман тушкунликка тушманг! Оллоҳ инсонни вужудида барча аъзоларини ўзини ўзи тиклаш ҳусусияти билан яратган.
Сизда мен айтгандек, Оллоҳ шундай, яъни вужудни тузалувчан қилиб яратганига шубха бўлмаса, дори дармонсиз тузалишни бир амалда текшириб кўринг.

Аҳмаджон Ҳасанов саҳифасидан.

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Сув ичмаслик оқибати ёки қишда касалликлар қўзғалиши сабаблари.

http://usmonov.uz/?p=1225

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Сув ичмаслик оқибатлари ёки қишда касалликлар қўзғалиши сабаблари. Рашид Усмонов. Айни пайтда долзарб!

https://www.youtube.com/watch?v=Ob9YH26x6kY

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

👆👆👆

Бу ҳаёт қонуни, оч сабрли ва иродали бўлади. У тажрибали...

Тўқ оч қолса керак бўлса бир-бирини гўштиниям ейди.

Шу учун ҳам очарчиликдан кейин келадиган тўқчиликдан кўра, тўқчиликдан кейин келадиган очарчилик жудаям қўрқинчли.

Шу нарсагаям доимий меъёрни сақлай олган халқ ютади. Яъни овқатланишга тарбияли бўлади.

Бизда табиатан очарчиликдан кейинги тўқчилик характери бор, бу эса ҳозир ҳаммани ҳар хил касалликлар билан «сийламоқда» (урушдан кейинги очарчиликнинг таъсири)

Тўқчилик пайтида исроф қилмасдан тўғри овқатланиш, тўғри дастурхон тузатишни ўрганайлик. (Ҳаммаси тартибсиз ҳозир)

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

https://www.youtube.com/watch?v=enkDHroITuE&feature=share

Видеони ютуб тармоғида кўрасиз.

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Юқоридаги маълумот ноаниқ бӯлишиям мумкин, ҳар эҳтимолга қарши улашдим.

Аслида ҳар кечқурун ухлашдан олдин телефон ва смартфонларни ӯчириб 3-4 метр узоқроққа қўйиб ётишни тавсия қиламан. Бу радиациядан сақланиб эрталабгача яхши дам олиб уйғонишимизга сабаб бўлади.

Кӯпинча ёстиқ тагида ёки ёнимизга телефонни олиб ётиш уйқусизлик ёки эрталабки чарчоқ ва бош оғриғига сабаб бӯлади.

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

https://www.youtube.com/watch?v=mLUNxLnbA_E

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Nikon D3300 Kit 24 mp.
Aparatim keldi, endi rasm va videolar yanada sifatli chiqadi xudo xohlasa:)
Hali rejada ishlarimiz ko'p.

Aytgancha, bugundan boshlab lotin alifbosida yozaman.

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Ношукурликнинг энг олий даражаси яхши пул топиб ўзига ва яқинларига раво кўрмасликдир.

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

- Қаерда яшайсиз?
- Телеграмда.
- Сиз қаерда яшайсиз?
- Инстаграмда.
- Мен эса Фейсбукда.
- Ҳа, қаерда яшасак ҳам тинч бўлсак бўлди😂

Болаларимиз, оиламиз, қариндошимиз билан яшашга вақт топа оляпмизми?

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Супер упражнение при болях в коленных суставах.

Тиззасига оғриқ борлар учун машқлар.

Соғлигингиз учун қайғурадиган канал, обуна бўлинг:
👉/channel/usmonovuz

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Бугундан биринчи парҳез кунимни бошладим. Ҳар бир еган ва ичганим 21 кун давомида видеога олинади: «Биргаликда озамиз ва соғаямиз» лойиҳаси.

Учта етти кунлик, уч хил парҳез турини синаб кўриб, ҳар бирини алоҳида водеолавҳа қилиб улашаман.

Тахминан 10 га яқин видео чиқади, қоннинг анализлари ва бошқа касалликлар "до и после" солиштирилади.
Дуо қилиб туринглар, машаққатли иш бу:)

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

/channel/OybekKosimo

Бизнес ғоялар, ишлаб чиқариш ускуналари шу каналда. Тадбиркорларимизга тавсия қиламан.

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Тадбиркорларимиз ҳам реклама ва этикеткалардаги ёзувларни текширтиришлари мумкин.👉👇

"Ижтимоий тармоқлардаги катта-катта гуруҳларда бирор эълон ёки фикр қолдирганларнинг эълони ёки фикри қолиб, матндаги хатоларни муҳокама қилиш одат тусига кирибди. Матндаги хатоларни оқлаб бўлмайди, лекин муаллифнинг устидан очиқчасига кулиб, уни чаласаводликда айблаш ҳам тўғри эмас.

Муаммо бор экан, унга ечим ҳам бўлади. Журналистика соҳасида узоқ йиллик тажрибага эга жамоадан ташкил топган Muharrir.uz саҳифаси маъмурлари сизларга мусаҳҳиҳлик, муҳаррирлик ва таржимонлик хизматларини таклиф этади. Бизга мурожаат қилиш орқали сиз асосий эътиборни қолдираётган постларингиз мазмунига қаратишга эришасиз.

Хизмат пуллик. Ҳар бир сўз учун 50 сўм (100 тадан ортиқ сўздан иборат матнларга 20, 30, 50 ва 70 фоизгача чегирмалар бор).

Телефон рақамлари: +998998662616
+998933785928 (telegram)
+998941343333 (telegram)"

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

"Қийналиб кетдим бу йўллардан. Совуқ йўллардан. Исимайдиган йўллардан.

Ўйлардан чарчадим. Қачонгача умрим шу эски, сассиқ тарақатуруқларда ўтаркина? Э, йўқ, нолимайин. Мана бошқалар ҳам шу ерда, мен билан кетяпти-ку. Шу шароитларни кўряпти-ку. Ҳатто болакайларгача бор бунда. Чидаш керак. Яхши бўбкетар.

Бўлармикин? Анави хола 10 йилдирки қатнаркан. Нариги амаки 4 йилдан бери энди бир марта келиб-кетаётганмиш. Ҳаммада ташвиш. Бири боласини уйлантириш, уй-жойли қилиш, бошқаси отасини даволатиш, онасига келин олиб бериш дардида. Ҳатто анави болакайлар кўзида ҳам қанақадир ташвиш бор.

Мен-чи, мен? Ўқимоқчи эдим, ўсмоқчи эдим. Тақдир бўлмади. Уқувим, шароитим пулим йўқ экан, мана аҳволим шу. Самолет билетига ҳам пул тополмадим ҳатто.

Лекин ишонаман, ҳали манзилимга етиб олайин, тиним билмай ишлайман. Пул топаман. Кўўўп пул. Емай-ичмай йиғаман. Келажагимни қураман. Уйланаман. Зўр тўйлар қиламан. Уйлар қураман. Мошиналар оламан. Ортганига болаларимни ўқитаман. Мендақа қийналишмасин.

Ҳаммаси яхши бўлади. Ҳозир эса бир мизғиб олсам бўлгани. Ҳамма ухлаяпти. Ҳатто манави болакайлар ҳам донг қотишибди. Кўзим илинсин. Уёғи бир гап бўлар..."

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Барча устоз ва мураббийларимизни бугунги байрам билан табриклайман.
Аслида сизларни ҳар куни шубугунгидай эслаб туришимиз керак.

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Меҳрибон ота-оналарга маслаҳатлар:

1. Ўзингизга беришингиз лозим бўлган Бирламчи Савол: «Фарзандим гапга қулоқ солувчи одам бўлишини ҳоҳлайманми ёки муваффаққият қозонувчи шахсми?»

2. Агар фарзандингиз гапингизга қулоқ солмаса, Бирламчи Саволни ёдга олинг.

3. Ҳатто гўдак ҳам қорни очдими ёки йўқми, иссиқми ёки совуқми, нимадир унга ёқадими ёки ёқмайдими, катталардан кўра яхшироқ билади.

4. Болалар ота-онасининг қилганини қилади. Ўзингиздан «юқтириб» олган камчилик ва нуқсонлари учун фарзандингизни койиманг.

5. Болангизга иложи борича кўпроқ танлаш имконини беринг. Масалан, нима ва қанча ейиш, сайр қилгани қаерга бориш, қандай ўйинлар ўйнаш... Шунда у мустақил қарор қабул қилишни ўрганади.

6. Имкон қадар негатив тажриба орттиришига қўйиб беринг. Адашаверсин, ахир, узундан-узоқ шикоятидан кўра тажриба орттиргани яхши.

7. Фарзандингиз қила оладиган ишни ўзи қилишига имкон беринг, ўзи қилолмайдиган ишлардагина кўмаклашинг.

8. Энг яхши ўргатиш усули бу – ишни бирга бажаришдир.

9. Сиз жисмонан кучлироқ эканингиз ҳали сиз ҳақ дегани эмас.

10. Экран қаршисидаги вақтни қисқартиришнинг энг яхши усули фарзандингизни турли тўгарак ва машғулотларга қатнашишга қизиқтириш.

11. Фарзандингизга ўқитувчи, энага ёки тренер танлашда энг асосий мезон – болаларга муҳаббат. Фақат буни боланинг кўнглига қарайвериш билан адаштирманг!

12. Фарзандингизни қанчалик ҳурмат қилсангиз унинг ҳурматли шахсга айланиш эҳтимоли шунча ортади.

13. Ота-оналардан бири Бирламчи Саволни эсидан чиқарган вақтларда иккинчиси ёрдамга келиши ва фарзандини ортиқча тазйиқдан халос қилиши мақсадга мувофиқ.

14. Сиз ҳам хато қилишингиз мумкин. Сиз ҳам ниманидир билмаслигингиз мумкин. Ўзингизни ҳечам хато қилмайдиган ва ҳамма нарсани билувчидай тутманг.

15. Агар кимгадир мансаби ёки иши юзасидан фарзандингизга танбеҳ беришга ҳуқуқ берилган бўлса, унинг вазифасини такрорламанг. Аммо фарзандингиз эришган ютуғи учун етарлича мақтов олмаган пайтларда сиз ўрнини тўлдиринг.

16. Саволлар билан ўргатинг. Мустақил топилган жавоб тайёр жавобдан қадрлироқ.

17. Агар фарзандингиз сизнинг меҳрингизни қозониш фақатгина касал бўлиш орқали амалга ошишини тушунса, у тез-тез касал бўладиган бўлади. Соғлом пайтида меҳр беринг!

18. «Ўзим бўлмадим фарзандим бўлади» қабилида иш тутманг. Яхшиси, ниятингизни ўзингиз амалга оширинг. Сизгаям ҳали кеч эмас, ишонинг! Бу ҳам фарзандингиз учун ўрнак бўлади.

19. Ишкал қилиб қўйдингизми? Кечирим сўранг. Фарзандингиздан. Ва буни навбатдаги тарбиявий соатга айлантириб юборманг.

20. Бирор сабаб туфайли жазолайман дедингизми, жазоланг. Жазони бекор қилиш – бу ёлғончиликни ўзгинаси. Ёлғон эса сиз бермоқчи бўлган жазодан ҳам аччиқроқ.

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Ошқовоқ уруғи ёрдамида гижжа қуртларини туширамиз.

http://usmonov.uz/?p=1214

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Бу ҳаёт қонуни, оч сабрли ва иродали бўлади. У тажрибали...

Тўқ оч қолса керак бўлса бир-бирини гўштиниям ейди.

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Тарвуз ёрдамида буйрак ва бўғинларни тузлардан тозалаймиз.

👉 http://usmonov.uz/?p=1199

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Банк фақат сотиб олади, лекин долларни нақтига сотмайди. Кимга доллар керак бўлса қора бозорчиларни ёнига боради, демак яқин кунларга қора бозорнинг олиш курси банкникидан юқори бўлиб қолишини тахмин қилсак бўлади. Бу жараён бир ойча ўсиб боради ва кейинчалик қора бозоргаям умуман эҳтиёж қолмайди менимча. Агар яқин кунларда нақт валютани банклар сотишни йўлга қўйса бу ишгаям тўсиқ қўйган бўлади. (Шундай бўлади деган гаплар бор)

Қандай дейсизми? Масалан менга 10.000 АҚШ доллар керак, мен қора бозорчини ёнига бораман, унга доллар йўқ ҳамма банкка топширмоқда, у 8100 дан оламан дейди ва териб менга 8150 сўмдан нақтга сотади.

Қарздорлар, олди-бердиси борлар барибир доллар олиб ҳисоб - китобларини қилиб олишга мажбур.

Лекин маълум вақт ўтиб, чет элдан импорт қиладиган тадбиркорлар, менга нақт доллар керак эмас, перечисления қилинглар деб туриб олади, шу пайтда халқ ва кичик бизнес вакиллари долларнимас, сўмни импортловчига топшира бошлайди, секин-секин қора бозорчидан доллар олиш ҳам сўниб боради.

Хуллас, бошланишига сал-пал қийинчиликлар бўлиб турсаям, йил охиригача аниқ изига тушиб олади бу тизим.

Шунчаки бир тадбиркор сифатида фикрларим шундан иборат. Банк билан қонуний ишланг, 50 сўм учун ноқонуний йўлдан юриб таваккал қилманг.

👉 @usmonovuz

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Меваларни қандай истеъмол қилиш керак? Тавсия ва тартиб…

Мевалар пилиб келган вақт ҳозир, бундан тўғри фойдаланиб қолинглар.
👉http://usmonov.uz/?p=1187

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Келинглар Бухорога мен сизларни айлантирай.
Бухоро ҳақида супер қисқаметражли видео.
https://m.youtube.com/watch?v=_ZH1WsIr2Zk

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Ўзбекистонни камида Кореядек ривожланган давлатлар қаторида бўлиши учун яхши раҳбар ёки тизим асосий нарса эмас, биринчи навбатда халқни тарбиялаш керак деб ўйлайман.

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Тавсия этиладиган шахсий каналлар:👉

🔴 @x_hamidov ✍️ Хайрулла ҲАМИДОВ

🔴 @iqtiboslar ✍️ Аслановдан иқтибос +

🔴 @ewwonline ✍️ Кўпроқ футбол ҳақида, камроқ сиёсат ва ҳ.к.

🔴 @polimonolog ✍️ Ҳар гапда камида 1 маъно бор. Балки 2 тадир. Балки 3 та...

🔴 @davletovuz ✍️ По заказу: аввал сиёсат, кегин иқтисодиёт, сўнг таом

🔴 @uz_psixolog ✍️ Черновик, беловик, желтовик, Рейкьявик...

🔴 @marvarid_dil ✍️ Асосан қизларимизга тавсия қилинадиган шахсий канал

🔴 @SportTrainer ✍️ Спортчилар учун мураббийлик сабоқлари

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

"Xushnudbek News" лойиҳаси доирасида юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган энг муҳим янгиликлар, хабарлар, айниқса ҳуқуқий ўзгаришлар ҳақида муаллифлик фикри бериб борилади.

1-сонда ОТМларга ажратилиши кутилаётган қўшимча квоталар ҳақида сўз юритилган. Бунда қуйидаги саволлар бўйича фикр юритилган.

- 68 баллдан оширган барча абитуриентлар талаба бўладими?
- Оширилган қўшимча контракт нархи қанча бўлади?
- Барча ОТМга қўшимча ўрин ажратиладими?
- Агар кўпчилик ўқишни хоҳласа, лекин жой кам бўлса, унда нима бўлади?
- Бу янгилик туфайли энди ОТМларда билимсизлар кўпаядими?
- MY5 телеканалининг шу мавзуга бағишланган кўрсатуви ҳақида фикр ва телеканал ходимларига илтимоснома.

https://www.youtube.com/watch?v=5jVypOoH07M

Читать полностью…
Subscribe to a channel