779
Ҳар гапда камида 1 маъно бор. Балки 2 тадир. Балки 3 та... !! Қайсидир пост ҳаволаси берилган ёки репост қилинган бўлса, бу менинг ҳам худди ўша фикрда эканлигимни билдирмайди !!
Паркентлик 1987 йилда туғилган кўзи ожиз Гулгуной Йўлдошева яхшилар кўмагига муҳтож.
7 ёшидан бери иккала кўзи кўрмайдиган Гулгунойга яқинлари, оила аъзолари ёрдам бермаяпти.
У 3 ёшли ўғли билан ижарама ижара овора бўлиб юрибди. Ҳозир яшаб турган уйини икки ойдан сўнг тарк этиши керак.
Сизларнинг кўмагингиз билан синглимизга Паркентдан уй олиб беришни ният қилганмиз. Аҳлингиздан орттирганингиз бўлса, эҳсон қилинг.
UzCard OFB: 8600572999513067
Худайбердиев Темур номида.
Тел рақами:
+998997280393
🌨 Қишда аномал совуқ, ёзда аномал иссиқ!
Бундай вақтларда уйда ўтириб яхши даромад топишга нима етсин?
"Darkor22" агентлиги уйда ўтириб ҳам яхши даромад топадиган касбларга ўқитиш учун:
💻 Дастурлаш;
💸 СMM;
📱 Мобилография;
📝 Бухгалтерия;
курсларини онлайн ўқишга таклиф қилади.
Курсларни муваффақиятли тамомлаганларга иш топиш кафолатланган.
🕐 Вақтни беҳуда ўтказманг.
🤖 @darkor22_bot орқали рўйхатдан ўтинг.
Мурожаат учун:
📞 +998881092022
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.
✅Телеграм | 📸Инстаграм | 💬Фейсбук | 🌍Вебсайт
Биргина авторақам деярли миллион долларга сотилди!
Буни кўриб сиз ҳам эҳҳээ, бунақа рақамдан нечтасини сотиб олдимикин бу шайхлар, миллионлаб долларни шугина учун сарфлаш камида тўқликка шўхлик, кўпида аҳмоқлик деб ўйлаган бўлсангиз керак.
Лекин кимошди савдосидан йиғилган маблағ хайрия мақсадларида муҳтожларга, ногиронлиги бор шахсларга, айниқса, автоҳалокатдан жабр кўрганларга, авария қурбонларининг оиласига берилади дейилса, фикрингиз ўзгарган бўлармиди?
Кўпинча хабарларнинг "берди"сини эшитмай, "худо"сидаёқ "ўлдириб" қўямиз.
Бойларимиз кўп бўлсин. Қўли очиқлари ундан ҳам кўпайсин. Муҳими, халқчил аукционларимиз ҳам нет-нет бор бўлиб турсин.)
👉 @polimonolog 👆
📣Қишлоқ хўжалиги соҳасида теша тегмаган суратлар олиб, замонавий планшет ёки смартфон эгасига айланишни истайсизми?
🏞“SERBEMA-2022” халқаро илмий конференцияси доирасидаги “SERBEMA-PHOTO CONTEST” фотосуратлар танлови сизга ана шундай имкониятни тақдим этмоқда!
📷Бунинг учун сиз 👩🏻🌾 “Аёллар қишлоқ хўжалигида” ҳамда 🌾“Тупроқ – ризқ-рўзимиз манбаи” мавзуида олинган энг сифатли фотосуратларингизни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Тупроқ Таркиби ва Репозиторийси, сифати таҳлил маркази” ДУК томонидан ташкил этилган “SERBEMA-PHOTO CONTEST” фотосуратлар танловига 📨юборишингиз лозим.
🏆Ғолиблар танлов учун ишлаб чиқилган Низом асосида аниқланиб, Ер ресурслари ва биохилма-хилликни барқарор бошқариш мавзусидаги “SERBEMA-2022” Халқаро илмий конференциясида 🥇биринчи, 🥈иккинчи ҳамда 🥉учинчи ўрин ғолиблари замонавий планшет💻, смартфон📱 ҳамда кўплаб қимматбаҳо совғалар🎁 билан тантанали тақдирланадилар.
📌Танлов шартлари билан батафсил 👉бу ерда танишишингиз мумкин.
#bilasizmi?
Madaniy meros agentligi tarkibiga qaysi tashkilotlar kiradi?
🔸O‘zbekiston davlat san’at muzeyi,
🔸O‘zbekiston amaliy san’at va hunarmandchilik tarixi davlat muzeyi,
🔸O‘zbekiston davlat tabiat muzeyi,
🔸Qoraqalpog‘iston Respublikasi tarixi va madaniyati davlat muzeyi,
🔸I.V. Savitskiy nomidagi Qoraqalpog‘iston davlat san’at muzeyi,
🔸Berdaq nomidagi Qoraqalpoq adabiyoti tarixi davlat muzeyi,
🔸O‘zbekiston zamonaviy san’ati muzeyi,
🔸Andijon, Jizzax, Qashqadaryo, Navoiy, Namangan, Sirdaryo, Farg‘ona viloyatlari tarixi va madaniyati davlat muzeylari,
🔸Termiz arxeologiya muzeyi,
🔸Angren, Chirchiq shahar tarixi muzeylari
🔸Olmaliq shahar o‘lkashunoslik muzeyi,
🔸Oqqo‘rg‘on tumani tarix-o‘lkashunoslik muzey-memoriali;
🔸“Buxoro”, “Shahrisabz”, “Samarqand”, “Termiz”, “Qo‘qon”, “Ichan-qal’a” davlat muzey-qo‘riqxonalari;
🔸Yangiyo‘l shahar Usmon Yusupov memorial uy-muzeyi,
🔸Abdulla Qahhor, G‘afur G‘ulom, Muxtor Ashrafiy, Oybek, Sergey Borodin, Tamaraxonim, O‘rol Tansiqboyev, Yunus Rajabiy, 🔸Abdulla Qodiriy uy-muzeylari,
🔸Sergey Esenin muzeyi,
🔸Abdulla Qodiriy memorial muzeyi;
🔸Samarqand arxeologiya instituti (“Arxeologik topilmalar fondi” noyob ilmiy obyekti bilan);
🔸Registon ansamblini ta’mirlash va undan foydalanish direksiyasi,
🔸“O‘zbek — turkman do‘stlik uyi” va “Ulli hovli” majmuasi” direksiyasi,
🔸ARegiston ansamblini ta’mirlash va undan foydalanish direksiyasi, “O‘zbek — Turkman do‘stlik uyi” va “Ulli hovli” majmuasi” direksiyasi, Abu Muin Nasafiy majmuasini boshqarish va obodonlashtirish direksiyasi;
🔸 Samarqand arxeologiya instituti (“Arxeologik topilmalar fondi” noyob ilmiy obyekti bilan);
🔸“Moziydan sado” jurnali tahririyati.
@madaniy_meros_uz
Яхшилик қилиш имконияти, қўлдан бой берманг!
Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади
🔘 Индинга, 6 ноябрь куни “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “ECOBOZOR” савдо мажмуасида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади.
☑️ Ярмарка доирасида “ECOBOZOR”да махсус савдо расталари ташкил этилади.
➡️ Унда ўз уйларида турли хил буюм ва маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ уларни сотишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар сотилади.
🕔 Ярмарка соат 17:00 гача давом этади.
✅ Тадбир доирасида сайёр қабуллар ва таниқли санъаткорлар иштирокида кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.
❗️Барчани ярмаркада фаол иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини яхшилашга оз бўлсада ўз ҳиссасини қўшишга чақирамиз.
#Ҳайрия Тожибойев Хусниддин болаликдан 1-гуруҳ ногирони. Моддий таъминоти фақат пенсия орқали. У ўзи мустақил равишда ҳаракатлана олмайди. Шу сабаб Хусниддинга ўзи юрадигон електроник ногиронлар аравачаси зарур! Тошкентда бор екан аммо 1000 $ еканлиги сабабли Хусниддиннинг моддий шароити йўк. бу учун еса сахий инсонлар кўмаги керак! Шу боис, имкони борлар қўлдан келганича, эхсон қимоқчи бўлишса, қуйида унинг контактлари.
Телефони: +998905473088
Пластик карта: уз карт8600330453348128
Пластик карта: хумо9860030171086496
Аллох розилиги учун ёрдам беринг
таркатишда у́з хиссангизни ку́шинг!
Kitobni tarjimasi chiqqanidan xabardorsiz degan umiddaman!
Kitobning hammuallifi Jeyms Robinsondan murojaat. Nasib bo’lsa, keyingi yili O’zbekistonda yuzma yuz kitob taqdimotini qilamiz.
Ungacha kitobni o’qiymiz.
Buyurtma uchun: https://asaxiy.uz/product/knigi/asaxiybooks_kitoblari/daron-azhem%D1%9Egli-zheims-robinson-nega-airim-mamlakatlar-farovonrok-yashaidi
#эски пост #кастамону
Паркда ўтиргандим. Бир йигит ёнимга келиб салом берди ва нимадир деди. Гапини тушунмадим, икки-уч марта такрорлаганидан кейин туркчалаб:
- Қайси тилда гапираяпсан, - деб сўрадим.
- Форсча, - деди.
- Мен форсча билмайман, - дедим
- Сизни форсларга ўхшатибман...
Йигитнинг исми Aлиҳайдар экан. Aфғонистонлик туркманлардан (япон деб ўйлапман мен ҳам 😃).
Истанбулда адвокатликка ўқиркан. Отаси ҳам адвокат бўлиб, олти ой аввал толибонлар томонидан ўлдирилган экан (шаҳид бўлди, деди).
Aрмияга боргани, миномёт билан толибонларнинг иккита танкасини йўқ қилганини айтиб, бомба портлашидан қолган жароҳатларини кўрсатди.
Узоқларга тикилиб: "Орзуйим - Aфғонистонни Туркия, Эронга ўхшаган давлатлар қаторида кўриш. Сен ўзбек, сен тожик, сен ҳазар (туркманларни шундай дейишар экан), сен афғон, деб қавмчилик қилишмаса, ватанимизни ҳаммамиз бир бўлиб ривожлантирсак..." - деди ўйчан.
У билан эсдаликка расмга тушиб олдим. Балки бошқа кўришмасмиз. Лекин у менга тинчлик қадри ҳақида дарс ўтиб кетди...
- Қани маяққа келинг-чи, дадасии, хўш ким ану аёл сизга?
- Қайси?
- Гаи ушаган видеоси чиқдию, ўша ким?
- Ия, ман қаердан билай уни?
- Иккинчи хотин экану ээ
- Хўп, ман причем? Замминистрмасману?!
- Замминистрларга алоқаси йўғакан, унда тўчна бошқа кимгадир алоқаси бор, значит. Вот, сизга ким бўлади у? А?..
👉 @polimonolog👆
Кимга қандай тушунади, билмадим. Аммо болаларга, айниқса бетоб болаларга қувонч улашилганида хўжакўрсин ёки сиёсат бир четда дамини олиб туради.
Видеони уч марта томоша қилдим, таъсирландим ва сизга ҳам улашгим келди. Ҳамма нарса ўз йўлига, аммо фарзандларимиз ҳеч қачон касал бўлишмасин. Уларга табассум улашганларга респект.
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланган рус босқинида, ХХ аср биринчи ярмидаги қатлиомларда шаҳид кетган 1 000 000 ватандошларимиз, 1937-1953 йилларда қатағонга учраган 100 000, шундан отиб ташланган 13 000, Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган 500 000, 1980 йиллардаги "Пахта иши"да жувонмарг кетган 10 000 лаб, Мустақиллик даврида Ватан ва Ҳақ учун жонини берган минглаб юртдошларимиз...
Барчаларини эслаймиз ва қадрлаймиз! Ватан, халқ ва Ҳақ учун хизмат қилиб жон берган барча фидойилардан Аллоҳ рози бўлсин!
Эслатиб ўтаман: 9 май Ўзбекистонда расман Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилинган. Бу кун Георгий латтасини кўкракка қадаб, тантана қилиб, Ғалаба салюти отиладиган кун эмас. Бу кун мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллиги учун жон берган Ўзбекистоннинг барча ўғлон ва қизлари хотираси кунидир.
Кўзингизни очинг: бугун кўкрагингизга боғланган йўл-йўл латта эртага кўзингизга боғланади. Бугун қуйироқда кўтарилган қизил байроқ эртага қалбингизга осилади. Кўзи кўр, қалби сўқир миллат бўлишдан асрасин!
@ziyouzcom
#яхши_хабар
Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди
Сенатга юбориладиган янги қонунда аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири – фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов олиб ташланган ва бир қанча енгилликлар берилган.
Батафсил: https://kun.uz/63790603?fbclid=IwAR0XhfKgdTNIpVrfH-N0PGNzx-N0tWDPgiXjb9U0JqEKQiZXEbLCswQJlMg
Метрони бепул қилиш керак
Ер устидагина эмас, остида ҳам яна нималардир содир бўлишда давом этмоқда. Энди қўл қовуштириб ўтириш ёки танқид қилавериш ярамайди. Реал таклиф билдириш ҳам зарур.
Масалан, метродан фойдаланиш мутлақо текин бўлиши керак, шунда ҳамма ундан фойдаланишга шошади. Поездига вақтида улгура олганлар вагонда кетади, кеч қолганлар эса олд томонга тизилиб, локомотив бўлиб эшалонни манзилгача тортиб боришади.
Харажат ҳам бўлмайди, зарар ҳам, тўхтаб қолишлар ҳам. Хавфсиз.
👉 @polimonolog 👆
Авваллари автобусда кўп юрардим. Ичида ўтириб юрак ҳовучлардим. Шофернинг рўл бошқаришидан вужудимни қўрқув қамраб оларди. Йўлларда жуда тез ва ўта қалтис ҳаракатланишарди.
Кейинчалик унча ёқтирмасам-да, ўзим ҳам автоулов бошқаришимга тўғри келди. Автобусларга кўзим тушса, яна юрагимни ҳовучлашда давом этдим. Шоферларнинг ақл бовар қилмас маневрлари қаттиқ қўрқув уйғотарди. Ҳалигача шундай.
Кўп ўйладим. Автобус шоферларини айблай-айблай бир пайт фикрим бурилиб кетди. Тўхта, шошма-шошма, балки ҳаммасига сенинг йиллар давомида ўзгармаган нарсанг - қўрқувинг сабабчидир?
Агар йўловчилик пайтинг ҳайдовчи олдига аста бориб, тўғри танбеҳ бера олганингда, бир кунмас бир кун ўз хатоларини англаб тўғри ҳайдашга ўтармиди? Ёки-да ўзинг рўлдалик пайтинг қўрқувингни енгиб, ўша телбаларча пала-партиш ҳаракатланиб юрган автобусчига яқинлашиб, йўлини қилиб бир четга амаллаб тўхтатиб, қилаётган ишлари хавфли эканини ётиғи билан тушунтирсанг, балки инсофга келиб қолармиди?
Ё ўзимизни ўзгартириб қўрқувни енгишимиз ва бошқалардан ўзгариш кутишимиз керак ёки йўлимизда учрайдиган ўзгармас аҳмоқлардан қочиб, мабодо зарари тегмай қолганида "асраганига шукр" дея доимий ҳадик билан яшашимизга тўғри келади.
👆@polimonolog 👈
Хабарингиз бор, 17-март куни Тошкентда Чикаго университети профессори, “Мамлакатлар таназзули сабаблари” (Why Nations Fail) китоби ҳаммуаллифи Жеймс Робинсон билан учрашув бўлиб ўтади. Агарда учрашувгача ушбу бестселлерни ўқиб тугатмасангиз, ёрдам берувчи контент билан бўлишмоқчиман:
1. BookClubUz да “Мамлакатлар таназзули” китобининг муҳокамасини ўтказганмиз, унда менинг модераторлигим остида китоб таржимони Сиротуллохон Муҳаммадсолиев, MacroBS, Bakiroo каби иқтисодчилар, клуб админлари бўлмиш букблогерлар Mahin’s World, MenSenvaUlar ва бир қатор китобсеварлар иштирок этишган. Ушбу суҳбатни подкаст шаклида жойладим 👉Anchor | Spotify
2. Китобнинг кириш ва 1-қисмларини аудиокитоб шаклига ўгирганман 👉Anchor | Spotify | YouTube
3. Mahin’s World китобни жуда яхши ревью қилган 👉YouTube
👉@madnifique👈
Регистон ТВ жамоаси китоб тарғиботига бағишланган янги "Ўқи" лойиҳасини бошлади. Биринчи кўрсатувни анча аввалроқ олгандик. Айрим сабабларга кўра премьераси кеча бўлди.
Иқтидорли ёш режиссёр Адҳамжон, сочидан тирноғигача талант бўлган режиссёр ва монтажчи укамиз, Туркияда бир қатор кинофестиваллар совриндори Муҳаммад Али, бештакам профессор оғамиз Отабек Тиллаев ва бошқа жамоадошларимизнинг меҳнатлари самарасини томоша қилишга чақириб қоламан.
https://youtu.be/_vQdPfFmcXk
Тирик аруз
Замонамизнинг буюк шоирлари Сирожиддин Саййид ва Мирзо Кенжабек "Шеърият чорлови" номли челленжни бошлабдилар: ўзларининг аруздаги гўзал ғазалларини ўқимоқдалар. Ушбу тадбир яқинда Ёзувчилар Уюшмаси томонидан чоп этилган "Ғазали ғизоли" китоби тақдимоти мақсадида ташкиллаштирилгани айтилмоқда. Баёзга аруз ҳадисини устозлардан яхши олган ёш, истеъдодли шоир Рустам Мирвоҳид томонидан тартиб берилган. Китобда замондош шоирларимизнинг аруздаги ғазаллари ўрин олган. Бугунги кунимизнинг долзарб масалалари ва азалий мавзулар ёнма-ён, бир китобда, мумтоз аруз вазнида жуда бошқача янграмоқда. Ҳар муаллиф иккитадан ғазал ўқимоқда.
Баҳам кўрдим, баҳра олинг, бу ҳар куни ҳам бўлаверадиган мушоара эмас!
@shahnozxon
"УЛАР" лойиҳасининг 26-сони меҳмони korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов. Биз улар билан korzinka.uz ва бошқа бизнеслари, Ўзбекистондаги тадбиркорлик, инвестициялар, ойлик даромади ва дивидендлар, космосга учиш, ўтган даврдаги солиқ сиёсати ва сиёсий амбициялари ҳақида суҳбатлашдик.
Тўлиқ интервюни кўриш учун: https://youtu.be/s2-nvhdBnb8
@lazizhamidov
Бугун бутун дунёда қишлоқ аёллари улуғланадиган кун
Тиниб-тинчимас, меҳнаткаш, меҳри дарё қишлоқ аёллари дунё аҳолисининг чорак қисмини ташкил этади. Улар орасида энг илғор фермер ҳамда тадбиркор аёллар кўпчиликни ташкил этади.
👉👉👉 Батафсил
#Ўзбекистон #қишлоқ #фермер #тадбиркорлик #таълим
Telegram: /channel/akismarkazi
Мана бу китоб бўйича Автомобил йўллари институтидан вакиллар Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид домлага даврий маърузалар қилиб беришни таклиф қилишибди.
Таълим даргоҳи дунёвий ва у диндан холи бўлиши керак дейдиганларга бир қараб, кулиб қўйган ҳолда, ушбу таклифни тўғри ёндашув деб ўйлайман.
Айниқса,
кўча-кўйда қоидабузарлик қилиб юрадиганлар кўпчилиги диний мавзуда мулойим бўлиб қолади, домлаларнинг гапига киради.
Баъзи домлаларимизнинг тескарироқ гапларига қулоқ қоқмай кириб, ўзларича "самосуд", сазойи ва ҳақоратлар қилиб юришганини кўряпмиз, масалан. Қолаверса, мусулмонми-номусулмонми, ҳаммамиз йўл ҳаракати иштирокчиси сифатида кўчада юришнинг фиқҳий масалаларини ҳам билиб олардик, дин бунга нима дейди деган саволга жавоб топардик.
Олинг, ўқинг, тавсия этинг ва, энг муҳими, диний қарашларингиздан қатъи назар, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингиз шартлигини унутманг.
👉 @polimonolog👆
Қадиммас ўтган замонда советларнинг миллат сардори Брежнев молбозор айланибди.
Чорвалар оралаб бораркан, арқон тутганларнинг бировидан сигирнинг нархини сўрабди. Сотувчи дадилгина туриб, "Сигирим 30 сўм, отахон", дебди.
Нарироқда кетиб бораётган деҳқонбува бу гапдан бир сакраб тушибдию югуриб келиб, "Болам, мен оламан шу сигирингни, савдолашиб ҳам ўтирмайман" деса, сотувчи уни аста четга тортиб, енг учидаги қизил гувоҳномачасига катта муштини қўшиб кўрсатибди.
Шунда деҳқонбува "Э, ўртоқ майор, сигирни бошимга ураманми, ундан кўра 5 сўм қўшиб, товуқ олганим яхшию" деб сурворган экан.
Бу бир тўқима гап, халқдан чиққан латифа. Мана бу эса ҳақиқий, бўлган воқеа. Унинг юқоридаги анекдотга умуман алоқаси йўқ.
UPD: Нега алоқаси йўқ дейсизми, чунки бу воқеа 3 йилча аввал содир бўлган.
👉@polimonolog👆
"Ислоҳот қуруқ рақамларда эмас, балки, энг аввало, аҳолининг кундалик ҳаётида, унинг дастурхони ва рўзғорида ўз аксини топиши зарур."
Ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги ҳар 100 та оилага 162 та телевизор, 107 та холодильник, 287 та мобиль телефон, 49 та енгил автомобиль тўғри келмоқда. Бошқача айтганда, мамлакатимиздаги оилаларнинг қарийб ярми ўзининг шахсий автомобилига эга. Юртимизда ипотека дастурлари доирасида 140 мингдан ортиқ уй-жойлар барпо этилди. Бу рақамни олдинги йилларга солиштирганда 10 мартадан ҳам кўп демакдир."- Шавкат Мирзиёев.
@qurbonova_a
Оқшомлар қолмасайди бетарона,
Оҳ, бемеҳр бўлмасайди бу замона.
Бемурувват дунё, не қилиб қўйдинг?
Бўлакланди, синди Кобул - вайрона..
(c) Ғавғо Тобон
Ушбу ёш афғон қиз ижросидаги ишқ ва толибондан қўрқиш қарама-қарши қўйилган қўшиқ икки йилдирки дилларни титратарди. Қуйида ҳавола этилган янгиси эса аввалгидан ҳам бадтар ўртаб юборди. Кўринг ва тингланг.
Бу қўшиққа соз керакмас. Бу нолага куй ҳам шартмас. Инсон дард-аламининг ўзи соз, куй, оҳанг бўлиб берган. Таржимага ҳам зарурат йўқ эди, асли, изоҳга ҳам ҳожат йўқ эди..
Ҳар юртда тинчлик бўлсин, уруш бўлмасин, хотиржамлик берсин, осойишталигимизга кўз тегмасин, қадрлайлик.
👉 @polimonolog👆
- Бугун бемалол 1 соат вақтлироқ ишдан кетиш мумкин экан-а, хўжайин?
- Сал хато тушунибсан, ука.
- Қандай тушунай?
- 1 соат вақтли кетаман десанг, бугуноқ ишдан кетишинг мумкин. Бемалол.
👆@polimonolog 👈
Агробанкнинг “100 китоб тўплами” тақдимоти ҳақида
Кеча Тошкент шаҳридаги “Hyatt Regency Toshkent” меҳмонхонасида Агробанк ташаббуси билан чоп этилган “100 китоб тўплами” тақдимоти бўлиб ўтди.
Эътиборимни тортган нарса, Банк амалга оширган лойиҳани аслида қишлоқ хўжалиги вазирлиги қилиши керак эди. Агробанк респект.
Бир қатор хорижий давлатлар тажрибаси, олимлар хулосалари ва ва юртимиздаги соҳа тадқиқ этилиб, тўпланган маълумотлар мамлакат деҳқонлари учун чинакам туҳфа.
Айтиш керакки, шу кунгача Ўзбекистонда алоҳида тўплам шаклида бундай китоб тайёрланмаган.
Яна бир қувонарли томони, китобнинг иккинчи босқич нашрида тўплам янада бойитилади. Демак лойиҳа давом этади. Агробанк респект.
Тақдимотда кутилмаган янгиликлардан яна бири фермерлар мактаб лойиҳаси бўлди. Тошкент давлат аграр университети билан ҳамкорликдаги лойиҳа ушбу соҳада катта ўзгаришларга туртки бўлади деб ўйлаймиз. Агробанк респект.
Каналга уланиш: http://t.me/muxbir1
Организмни зўриқтириб қўйманг — Рамазон ойида тўғри овқатланиш бўйича йўриқнома
👉 https://kun.uz/10075021
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Қизим бор, Худо асрасин. Лекин кўчага чиқаришга қўрқяпти одам бу зўрлашлар тўғрисида ўқиб. Қизларимизни мактабга, тўгаракка юбориш, кўчага сайрга чиқариш хавфлими, 14-16 яшар қизларни зўрлашаётган ва зўравонлар жазосиз қолаётган пайтда? Уларни узатиш хавфлими, бир ўзини бегона оилага юборганда, кўплашиб зўравонлик қилишлари, қийнашлари ва бунга чора йўқлиги шароитида?
Кеча фейсбукдаги суратимга "Аёлларга қарши зўравонликни тўхтатинг" деган рамка қўйсам, изоҳда асосан эркаклар ёзишган ва рамкани танқид қилишган. Муаммо ҳақида гапириш йўқ... Афсус, аёлларга нисбатан зўравонликни гапирганингга ҳам эркаклар тоқатсиз, ҳеч бўлмаса шаклни танқид қилиб қолишади. Ота, ака, ука бўлиб фикрлайдиган эркаклар буни тўғри тушунишяпти. Аммо "эркак" бўлиб фикрлаганлар инкор этишмоқда, қизларни, аёлларни, қурбонни айблашмоқда. Инсон жинсидан қатъи назар, одам бўлиб, боши билан фикрлаши ва ўзига ўхшаган инсоннинг дардини қалби билан туя олиши керак.
Аёлларга нисбатан зўравонликни авж олдирувчи асосий омил зўравонларнинг жазосиз қолиши. Афсуски, бундай ҳоллар кўп бўляпти. Жазо жамиятни тарбиялайди, бошқаларни тияди; у муқаррар бўлмаса, мавжуд бўлмагандек - қўлланмаган жазо жазоми? Қоғоздаги гап, холос. Нега иш очилмайди, нега бировнинг тақдирига панжа ортидан қаралади, нега жамиятга нотўғри"мессеж" йўлланади - зўравонлик қилганга жазо йўқ деган???
Нега аёллар айбдор қилинади фақат? Телефонда ё ҳаётда гаплашиб юриш, жамоат жойида кўришиш, мактабга формада бориш, ўғил болалар билан ўйнаш айбми? "Ўзи гаплашиб юрган экан, ўзи учрашувга чиқибди, ўзи айбдор..." Қолаверса, шунчаки мактабдан қайтиб келаётган қизларни ўғирлаб зўрлашяпти, бу аёллардан бошқа яна кимлардир айбдорлиги, ўшаларга нафрат қаратилиши лозимлигини билдирмайдими?
Зўрланган аёллар ўзини осяпти, зўрлаган эркак ўз жонига қасд қилганини эшитганмисиз? Шунда ҳам аёлларни айбдор қилиш "бу муаммо ҳал бўлмайди, авж олади, чунки жамиятнинг хулосалари хато, миясидан нимадир нотўғри ишлаяпти" деган хулосани беради - аянчли ва зарарли хулоса. Кун келиб навбат қизингиз, опа ё синглингизга етиши, ўшанда арз қилиб борган жойингизда сизни тингламасликлари, атрофдагилар эса "ғунажин кўзини сузмаса..." дейиши, дардингиз билан ёлғиз қолишингиз ва ҳамма сизни айблаши мумкинлигини ҳам ўйланг. Чунки сиз зўравонликни оқлаш орқали рағбатлантиряпсиз!
Қизларимизни Оллоҳ паноҳида асрасин🙏🙏🙏
@shahnozxon