71930
          
          Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
                    ПАРКЕНТДА АҲОЛИГА 5 МИНГ ТУП УЗУМ КЎЧАТИ БЕПУЛ ТАРҚАТИЛДИ
Паркент туманида аҳолининг узумчилик орқали даромад топиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Асакабанк ишончли бошқарувидаги “Олтиариқ – Агро Стар” компанияси 5 минг туп янги, данаксиз узум кўчатларини бепул тарқатди.
Ташаббус Президентимизнинг қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга оид қарори асосида амалга оширилди. Компания Паркентда экспортбоп узум навларини кўпайтириш, маҳаллий деҳқонларнинг тажрибасини ошириш ва аҳоли фаровонлигини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб бормоқда.
Шу куни тажрибали деҳқонлар иштирокида аҳоли учун узум кўчатларини экиш ва парваришлаш бўйича амалий мастер-класслар ҳам ўтказилди.
“Олтиариқ – Агро Стар” — Асакабанк ишончли бошқарувидаги йирик агро-лойиҳалардан бири бўлиб, банк бу орқали нафақат қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни, балки маҳаллаларда аҳоли даромадини оширадиган барқарор агроэкотизим яратишни ҳам мақсад қилган. Ташаббус тез орада Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ҳам давом эттирилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    Биз сизга энг яхшисини раво кўрамиз
Ахборот тарқатувчилар сони ортгани сайин улар орасидан холис ва муҳимларини топиш қийинлашиб бораверади.
Биз сиз қийналмаслигингиз учун энг керакли блоглар рўйхатини туздик.
@r_kusherbayev: Собиқ депутатнинг нозик мавзулардаги танқидий блоги.
@yuristkadr: Энг таниқли адвокатнинг ҳуқуқий кўрсатмалари.
@Otabek: Марғилон дўппида масъулларни сўзи билан "тепкилайдиган" жайдари блогер.
@VafoMumin: Парда ортидаги ҳақиқатларни гапирадиган блогер.
@Rabbimov_rasmiy: Сиёсатшуноснинг сиёсий қарашлари акс этган камёб саҳифа.
@abdumalikovich_uzb: 20 йил иш тажрибасига эга адвокат/автоюрист.
@qonuniy_gaplashamiz_official: Қонуний гаплашишни яхши кўрадиган блогер.
@rahmonali_uz: Газни ҳиди, бомбалар овози ичида ижод қиладиган блогер.
@Advokat_Abdullayev: Ушбу каналда ҳуқуқий йўналишда, тергов ва суд жараёнлари ёритилади. 
@adolat_kuychisi: Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
@ishbank: Бу ерда юртимиздаги актуал бўш иш ўринлари тўғрисида эълонлар жойлаб борилади.
@Yurist_Xizmati: Юридик кўмак берувчи блог.
@gonzo_uz: Ақллилар инқилобга чорлайди, телбалар уни амалга оширади.
@burgutuzb: Уруш ва тинчлик орасидаги блог.
@insideruzbek: сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
@paradigmauz: Paradigma.uz сайтининг расмий Телеграм канали. 
@mushtumjurnali: ҳажвий, танқидий журнали. 
@nodavlattalim: нодавлат олий таълим муассасалари ҳақида расмий хабарлар.
@nishondagi_gaplar_tegadi: Фикрлашга мажбур қилувчи фикрлар...
@adolatuzb: Ижтимоий ва сиёсий муаммолар кулгу орқали олиб чиқилади.
@hokim_yordamchilar: Канал ҳоким ёрдамчиси фаолияти ва "маҳалла ҳаёти". 
@jurnalistuz: "Ҳақиқий журналистика бошқа ҳеч ким ёза олмаган мавзуни кўтаришдир, қолган ҳаммаси пиар ҳисобланади". 
@molxonauzb: Киши кўпинча ҳақиқат изидан ёлғиз боришдан кўра кўпчилик билан бирга адашишни афзал кўради.
☝️ Юқоридаги барча каналларга биттада қўшилиш: /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy
                    🏦 Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) раҳбарияти аҳоли бандлиги ва муаммоларини ўрганиш учун жойларга чиқди
Ушбу ташаббуслар Президентимиз бошчилигида аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш, хотин-қизлар ва ёшлар фаоллигини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг амалдаги ифодасидир. 
SQB Бошқаруви Тошкент, Бухоро, Қашқадарё, ва Самарқанд вилоятларига ташрифи давомида кам таъминланган оилалар билан суҳбатлар ўтказди, шунингдек, ҳокимликлар ҳамкорлигида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этди. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди ва уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Масалан, Бўка туманида қатор микролойиҳалар ўрганилди. “Олтин” маҳалласида ташкил этилган иссиқхона доирасида гулчилик фаолияти йўлга қўйилган. Лойиҳа қиймати 40 млн сўм бўлиб, шунинг ярми банк кредити ҳисобига молиялаштирилди. Иссиқхонада иккита доимий иш ўрни яратилган, йиллик даромад 60-70 млн сўм атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу намуна шуни кўрсатадики, кичик маблағ билан ҳам маҳаллада узлуксиз даромад манбаини шакллантириш мумкин.  
Ғиждувон тумани “Зарангари” маҳалласида Алижон Кўлдошев томонидан ташкил этилган нонвойхона 100 млн сўмлик сармоя ҳисобига кунига 1 500 дона нон ишлаб чиқармоқда, ойлик соф фойда 75 млн сўмдан ошмоқда ва 6 нафар фуқаро доимий банд.
Касби тумани “Истиқлол” маҳалласида “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 40 млн сўмлик пенаблок ишлаб чиқариш цехи бошланган. Цехда кунига 100 дона пенаблок ишлаб чиқарилиб, тадбиркорнинг кунлик соф даромади 700 минг сўмга, йиллик даромади эса 255 млн сўмгача етмоқда. Бу ерда 4 нафар фуқаро доимий ишга эга бўлди. 
Аёллар бандлигига хизмат қилаётган ташаббуслар алоҳида эътиборда. Пайариқ туманида Раъно Мавлянова ташкил этган тикувчилик цехи хотин-қизлар учун янги меҳнат майдонига айланмоқда. Лойиҳадан кутилаётган натижа – йилига 115 млн сўмгача соф даромад, кейинчалик эса ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва улкан фабрикага айланиш. Бу каби саъй-ҳаракатлар ёшлар ва аёллар ҳаётида янги босқични бошлаяпти, дейди тадбиркор.  
Бундай учрашув ва ташаббуслар маҳалла тизимини такомиллаштириш, аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Энг муҳими, ҳар бир бундай лойиҳа ортида инсон тақдири, оилаларнинг барқарор даромади ва ёшларнинг келажакка ишончи ифодаланган.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    МЕЛИБАЕВ СОДИР АДИЛОВИЧ МИКРОКРЕДИТБАНК БОШҚАРУВ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ
У Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган, ахборот технологиялари, тўлов тизимлари, ахборот хавфсизлиги ва рақамли бошқарув йўналишларида раҳбарлик фаолиятини олиб борган.
Тайинловга қадар у Марказий банк Раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Унинг Микрокредитбанкдаги фаолиятига муваффақиятлар тилаб қоламиз.
☝️🏻Эслатиб ўтамиз, уч кун аввал Марказий банкка янги зампредлар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    ⚡️Бугун, 2025 йил 31 октябрь куни банкларда тўловлар 18:00 гача узайтирилди.
Тўловларни ўтказишга улгуриб олинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    НАВОИЙДА СОТУВЧИ 2 ДОНА ҚАЛАМПИР УЧУН 2 МЛРД СЎМЛИК ЧЕК УРИБ ЮБОРДИ
Навоий вилоятида жойлашган дўконлардан бирида сотувчи адашиб, 20 минг сўмлик маҳсулот учун 2 миллиард сўмлик чек уриб юборди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, «Н*С*2020» МЧЖга қарашли дўконга кирган харидор 2 дона қалампир харид қилган, сотувчи эса ушбу маҳсулот учун 20 000 сўмлик чек уриш ўрнига англашилмовчилик сабабли 2 000 000 000 сўмлик чек уриб юборган.
Шундан сўнг тадбиркор катта миқдордаги ортиқча солиқ қарздорлиги юзага келгани ҳамда 2 миллиард сўмлик чекни бекор қилиб беришни сўраб, солиқ бошқармасига мурожаат қилган. Бироқ бошқарма чек маълумотларини таҳрирлаб бўлмаслигини маълум қилинган.
Хатирчи туман адлия бўлими томонидан жавобгар Навоий вилоят солиқ бошқармасининг 2025 йил 17 апрель кунидаги 7**9-сонли чекни таҳрирламаслик ҳолати қонунга хилоф деб топиш юзасидан Навоий туманлараро маъмурий судга шикоят киритилган.
Натижада солиқ бошқармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилиб, суднинг ҳал қилув қарори тўлиқ тадбиркор фойдасига қабул қилинган.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    #Бизга_ёзишмоқда
ХАБАРИМСИЗ ОЧИЛГАН КАРТАНИ ЁПТИРИШГА ЁРДАМ БЕРИНГЛАР
Октобанк Тошкент филиалидан номимга 2 та пластик очилиб қолган экан. Ёптирмоқчи бўлиб ва номимга пластик очиб 3-шахсга берган ходимга чора кўриш бўйича сентябр ойида мурожаат қилганман. 
Мурожаатим ҳал бўлмагач 17 октябр куни яна алоқага чиқдим. 3 кунда ҳал қилиб берамиз деганди.
Бугун яна алоқага чиқсам мени аризаларимни топиб бера олмади. Яна ариза олиб қоляпти. Аризаларимга умуман беэътибор бўляпти банк. Ушбу картамни ёптириш бўйича амалий ёрдам беринглар.
Мурожаатчи шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Бугун каналимизда эълон қилинган мурожаатда кўтарилган масала, банк томонидан ҳал этилиб, мурожаатчига расмий жавоб хати тақдим этилибди. 
Мурожаатчи: Ҳамкорбанкдан расмий жавоб хати беришди. Сизга ва жамоангизга миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки яна 15-20 кундан кейин нотўғри смс келмайди деб.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    АДМИНИСТРАЦИЯДА ЎЗГАРИШЛАР БЎЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
▪️Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
▪️Обид Арзикулович Хакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимидан озод этилди;
▪️Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимидан озод этилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    БАНКЛАР КАПИТАЛИНИНГ МОНАНДЛИГИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Марказий банкнинг «Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги низом рўйхат дан ўтказилди (рўйхат рақами: 3697-сон, 28.10.2025 й.)
☑️Низом банклар, шу жумладан микромолия банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Банк фаолиятини амалга оширганига уч йилдан ошмаган банклар I даражали капиталининг миқдори банк устав капитали энг кам миқдорининг 70 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
☑️I даражали асосий капитал қуйидаги элементларни ўз ичига олади, жумладан:
▪️қўшилган капитал – оддий акциялар жойлаштирилишида уларнинг номинал қийматидан юқори тўланган сумма;
▪️тақсимланмаган фойда;
▪️ўтган йиллардаги қопланмаган зарарлар ва жорий йил зарарлари.
☝️🏻Кредит таваккалчилиги банкнинг активлари ҳамда кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган балансдан ташқари ҳисобварақлари, шу жумладан ҳосилавий инструментлар бўйича ҳисобланади.
📝Ушбу низом аттестацияларда ёки бошқа кўринишдаги савол-жавоб ва суҳбатларда энг кўп сўраладиган низомлардан ҳисобланади. Сақлаб олинг ва банк группаларига ташлаб қўйинг, қолган ҳамкасбларингиз ҳам танишиб олсин.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    Бизнес учун онлайн кредит – гаровсиз, банкка бормасдан
TBC Business билан бизнесингизни ривожлантириш энди янада қулай. 300 миллион сўмгача кредитни 36 ойгача олинг. Ҳаммаси онлайн, гаров ва суғуртасиз. Яширин тўловлар йўқ.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    ⚡️КРЕДИТ ТЎЛОВЛАРИНИ КЕЧИКТИРАЁТГАН ФУҚАРОЛАРГА ЕНГИЛЛИК БЕРИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНАДИ
ДАВЛАТ НАФАҚАЛАРИ ҲИСОБИДАН ҚАРЗ УНДИРИЛМАЙДИ
Марказий банк тижорат банклари фаолиятини янада шаффоф ва адолатли қилиш мақсадида банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларда қўйиладиган минимал талабларни янгилади.
▪️Янги чек-лист жорий этилади — у орқали мижоз кредит олишдаги барча таваккалчилик ва мажбуриятлар ҳақида олдиндан маълумот олади.
▪️Кредит тўловларини кечиктираётган фуқаролар учун шартномани ўзгартириш ва енгиллик бериш тартиби белгиланади.
▪️Банклар фуқароларни ортиқча қарзга ундамаслиги, давлат нафақалари ҳисобидан қарз ундирмаслиги ҳақидаги қоидалар кучайтирилди.
▪️Мижоз розилигисиз олдиндан белгиланган белгилар ёки кредит параметрларини киритишга йўл қўйилмайди.
▪️Омонатларни кафолатлаш тизими ҳақида аниқ ва стандарт маълумот бериш мажбурияти жорий этилмоқда.
☝️🏻Янги нормалар 2026 йил 29 январдан кучга киради.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    ЭНЕРГИЯ САМАРАДОР ҚУРИЛМАЛАРНИ (ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ) ХАРИД ҚИЛИШ ВА ЎРНАТИШГА СУБСИДИЯ АЖРАТИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш, энергия самарадор қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатишда субсидия ажратиш тўғрисида»ги (673-сон, 24.10.2025 й.) низоми тасдиқланди. 
Низом аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш харажатларини тўлиқ қоплаш, қуёш панеллари, гелиоколлекторлар, иссиқлик насослари ҳамда бошқа маиший иситиш қозонлари, қурилма ва ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
☑️Субсидия талабгорга аҳоли уй-жойларига энергия самарадор қурилма ва ускуналар энергия аудитори хулосаси асосида ўрнатилганда берилади.
Талабгор томонидан қурилма ва ускуналар харажатлари учун тўловлар субсидия ажратиладиган қисм чегириб ташланган ҳолда амалга оширилади. Қурилма ва ускуналар харажатларининг субсидия қилинадиган қисми Энергия самарадорлиги миллий агентлиги  томонидан етказиб берувчига тўлаб берилади.
☑️Субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:
▪️аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш харажатларининг 100 фоизи миқдорида;
▪️аҳоли уй-жойларига қуёш панеллари, гелиоколлекторлар ҳамда бошқа маиший иситиш қозонлари, қурилма ва ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг 20 фоизи миқдорида;
▪️аҳоли уй-жойларига иссиқлик насосларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг 40 фоизи миқдорида, бунда ушбу йўналишда ажратиладиган субсидия миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаслиги лозим.
☝️🏻Агар талабгор тижорат банкларидан “яшил” кредитларни олиш мақсадида уй-жойларни энергия аудитидан ўтказиш сўровини юбориш орқали шартнома расмийлаштирганда, шартнома маблағи 100 фоиз миқдорда олдиндан ўтказилади ва платформада вақтинча банд қилинади.
☑️Қуёш панеллари учун кредитлар шартларини 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    🏦«БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИ» АТБ БОШҚАРУВИ РАҲБАРИЯТИ ҲУДУДЛАРДА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТЛАР ЎТКАЗМОҚДА
📍Хусусан, банк Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Шаҳзод Юсупов Навоий вилоятининг Конимех туманида, банк Бошқаруви раиси ўринбосари Бобохон Бобожонов Хоразм вилоятининг  Хива туманида, банк Бошқаруви раиси ўринбосари Ойбек Вохидов  Бухоро вилоятининг Жондор туманида тадбиркорлар ва тадбиркорликни бошлаш истагидаги фуқаролар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди. 
Учрашувлардан сўнг маҳаллаларда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг иш фаолияти жойига чиқиб ўрганилди.
💬 Ўтказилган сайёр қабуллар давомида кўплаб масалалар  ҳал этилиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    БАНК КРЕДИТИ ВА ТАШҚИ ҚАРЗЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисида»ги (670-сон, 24.10.2025 й.) низом тасдиқланди. 
☑️Низом Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар, уларга тегишли бўлган корхоналар ва уларга ўзаро алоқадор корхоналар гуруҳи томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилишни назорат ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
Йирик қарздорларнинг молиявий ҳолати бўйича хатарлар даражаси «паст хатарли», «ўрта хатарли» ва «юқори хатарли» деб тоифаланади. 
☑️Йирик қарздорларнинг тоифаси:
▪️«паст хатарли» бўлганда, жалб этилаётган янги молиявий қарз миқдоридан қатъи назар;
▪️«ўрта хатарли» бўлганда, жалб қилинаётган янги молиявий қарз миқдори мавжуд молиявий қарзлари қолдиғининг 5 фоизидан ёки 20 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлган ҳолларда;
▪️«юқори хатарли» бўлганда, жалб қилинаётган янги молиявий қарз миқдори мавжуд молиявий қарзлар қолдиғининг 1 фоизидан ёки 5 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлган ҳолларда Мувофиқлаштирувчи комиссияни хабардор қилган ҳолда молиявий қарзлар жалб этилади. 
☑️Йирик қарздорлар молиявий ҳолати ёмонлашганда, Мувофиқлаштирувчи комиссия томонидан уларни молиявий соғломлаштириш бўйича қуйидаги молиявий усуллардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилади, жумладан:
▪️мавжуд қарзларни тўлаш учун янги, қулайроқ шартларда қарзлар (ташқи ва ички қарз, кредит) олиш;
▪️қарздорликни қайта кўриб чиқиш (муддатини узайтириш, тўлов жадвалини ўзгартириш, фоиз ставкасини пасайтириш, валюта турини ўзгартириши).
☝️🏻Йирик қарздорлар Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг молиявий қарзни жалб қилишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкинлиги белгиланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ САМАРҚАНД ШАҲРИДА
Ҳудудларда маҳалла тизимини янада такомиллаштириш, жойларда ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижро ҳолатини ўрганиш мақсадида Алоқабанк Бошқарув Раиси ўринбосари Ж.Ўроқов иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда тадбиркорлар ва янги бизнес бошлашни режалаштираётган фуқаролар ўз таклиф ва ташаббусларини билдиришди, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.
☑️Тадбир давомида «Маҳалла дастури» доирасида кредит ажратилган лойиҳаларнинг фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
▪️"EGAMOV MEDICAL SERVIS" МЧЖ — Самарқанд шаҳар, Турон МФЙда жойлашган бўлиб, тиббий асбоб-ускуналар харид қилиш учун 100 миллион сўм миқдорида кредит ажратилган. Корхона бугунги кунда 15 нафар ишчини иш билан таъминлаган, шундан 4 нафари маҳалладаги ишсиз фуқаролар ҳисобланади.
Ҳозирда корхона шаҳарнинг етакчи тиббий даволаш клиникаларидан бири сифатида фаолият юритмоқда.
▪️Катта Ариқ МФЙда фаолият юритаётган Каримов Дилшод Зойир ўғлига эса попкорн ва музқаймоқ ишлаб чиқариш учун 70 миллион сўм кредит маблағи ажратилган. Тадбиркор бугунги кунда ўз фаолиятини муваффақиятли йўлга қўйиб, ойига 6 миллион сўм даромад топмоқда.
Тадбир давомида лойиҳаларнинг амалдаги фаолияти жойида ўрганилиб, фаолиятни кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
☝️🏻Бундай учрашувлар тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш ва маҳалла тизимини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    ⚡️ТОМОРҚАГА ЭКИН ЭКМАГАНГА ЕР СОЛИҒИ УЧ КАРРА ОШИРИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (28.03.2025, 191-сон) қабул қилинди.
☑️«Маҳалла еттилиги» хулосаси асосида аҳоли томорқаси ва ижара ердан самарали фойдаланмаётган ёки экин экмаганларга қуйидаги чоралар кўрилади:
▪️томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига давлат дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар ажратилмайди; 
▪️«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқаролар учун назарда тутилган имтиёзлар тўхтатилади; 
▪️Экин экилмаганлиги аниқланган йил учун ер солиғи ставкаси уч карра миқдорда ҳисобланади.
Маҳалла группаларига тарқатиб, хабардор қилиб қўйинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    🍋 Пастдарғомда «Лимон ҳосили сайли» — барака ва тажриба майдони!
📍 Бугун Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган деҳқон ва тадбиркорлар учун ҳақиқий байрам — «Лимон ҳосили сайли» бўлиб ўтди.
☑️Тадбир давомида лимон етиштирувчи фермерлар, тадбиркорлар ва соҳа мутахассислари ўзаро тажриба алмашдилар, ҳосилдорликни ошириш, иссиқхона технологияларини такомиллаштириш ҳамда «Ўзбек лимони» миллий брендининг экспорт салоҳиятини кучайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
🏦Сайлда «Туронбанк» АТБ вакиллари ҳам иштирок этиб, лимончиликни ривожлантиришга доир банк томонидан яратилаётган имкониятлар, имтиёзли кредитлар ва соҳадаги янги қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида маълумот бердилар.
✨ Тадбирда шунингдек, Пастдарғом тумани ҳоким ўринбосари, «Туронбанк» АТБ Самарқанд БХМ раҳбари, Булунғур БРМ раҳбари ҳамда “Туронбанк“ АТБ Маъмурий хўжалик бошқармаси бошлиғи иштирок этишди.
⚡️ Тадбир якунида энг фаол лимончилар фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
«Лимон ҳосили сайли» — бу нафақат мўл ҳосил байрами, балки меҳнатсевар деҳқонларнинг тажриба, ҳамкорлик ва барака майдони бўлиб хизмат қилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    БУГУН ЁКИ ЭРТАГА ҚАЙСИ БАНКЛАРДАГИ ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ВА ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ ШОХОБЧАЛАРИГА БОРИШ МУМКИН?
Рўйҳат.
Рўйхатдаги банк номи устига босиб, банкнинг расмий сайтидан бу ҳақида маълумот олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    🔗 Pully tizimi — banklar va biznesni birlashtiruvchi platforma
Open Banking moliya bozorini o‘zgartirmoqda: bank va fintex kompaniyalari mijozlarning roziligi bilan ularning ma’lumotlaridan xavfsiz va shaffof foydalanish imkoniyatiga ega bo‘ldi.
Hindistondagi UPI va Rossiyadagi SBP singari, Pully platformasi quyidagilarni ta’minlaydi:
• barcha banklar va to'lov tashkilotlari uchun yagona shlyuz;
• xavfsiz avtorizatsiya va ma’lumotlarni himoya qilish;
• alohida integratsiyasiz yangi servislarni tez ishga tushirish;
• yagona hamkorlik standartlari va jarayonlarning shaffofligi.
💳 Biznes uchun:
• barcha banklar va to'lov tashkilotlari uchun yagona QR-kod;
• jismoniy shaxslarning bank hisob raqamlaridan P2P va tezkor to‘lovlar;
• shaffof analitika;
• terminal yoki qo‘shimcha hisob raqamlarsiz ishlash imkoniyati.
🚀 Pully allaqachon faoliyatda:
• 3 ta bank va 1 ta to‘lov tizimi ulangan;
• yana 4 ta bank integratsiya jarayonida;
• 3000 dan ortiq merchant va 11 000 foydalanuvchi platformadan faol foydalanmoqda.
Pully — O‘zbekistonda ochiq bankingning yagona standarti.
Telegram | LinkedIn | Instagram | Facebook
pully.uz 
payfintech.uz
👉 @bankirkundaligi 👈
                    ⚡️БУГУН ОЙНИНГ ЭНГ ОХИРГИ ИШ КУНИ
Эртага банкларда расман иш куни эмас.
Ҳурматли кредит олганлар ва уларни қувлаётганлар, берилган вадаларнинг бажариш вақти тугашига ҳеч қанча вақт қолмади. Шошилинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    📈 AMARKETS treyderlari nima uchun moliyaviy bozorlarda muvaffaqiyatga erishish ehtimoli yuqoriroq?
 Chunki broker nafaqat bilim ulashadi, balki amaliy yordam ham ko‘rsatadi.
Aynan nima AMARKETS bilan ishlashni samarali qiladi?
 💻 Bepul demo hisoblar
 📌 Savdo g‘oyalari va tahlillari
 🗓 Iqtisodiy voqealar taqvimi
 ✔️ Mutaxassislar maslahati
AMARKETS bilan treyder o‘zini bozorda ishonchli his qiladi va tezroq muvaffaqiyatga erishadi.
 Ro‘yxatdan o‘ting: https://amrkts.club/4nxyPuh
❗️BANKIR promokodlari orqali depozitni ikki barobar oshirish yoki boshqa brokerdan o‘tganingizda 20% bonus olish mumkin.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    🏦 “TURONBANK” – REGTECH ФОРУМИДА ФАХРИЙ ЁРЛИҚ ВА ЭСДАЛИК СОВҒАСИ БИЛАН МУКОФОТЛАНДИ
Марказий банк “RegTech Uzbekistan 2025” форумида рақамли молиявий экотизимни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун банкни фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаси билан тақдирлади.
Банк мазкур лойиҳаларни ривожлантиришдаги фаол иштирокини давом эттирмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    #Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
БАНКДАН СМС КЕЛМАСЛИГИДА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИНГ
Ҳамкорбанкдан 2025 йил июн ойидан буён мени 91-98х-50хх рақамимга Жумаев У. деб смс келяпти. 5-6 марта мурожаат қилишимга қарамасдан бугун ҳам смс келди.
Мен Жумаев У.ни танимайман ҳам. Ўзимни исм фамилиям И.Б.
Илтимос шунақа смс келмаслигида амалий ёрдам беринглар.
P.S.: 21 аср муаммоси, ким қандай қилиб бундай "ютуқларга" эришади. Банклар эса... Уларнинг жуда катта режа-мақсадлари бор.
Банк агар ушбу масалани ўрганаман деса, мурожаатчининг шахсий маълумотлари тақдим этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    Халқ банки бошқарув раиси Қизилтепа туманида микролойиҳалар ва тадбиркорлик ташаббуслари билан танишди
Халқ банки бошқаруви раиси Шуҳрат Атабаев ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш мақсадида Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида бўлиб, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасидаги ишлар, банк иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳолати, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ташаббуслар билан танишди.
“Ғойибон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Янги Аср” фермер хўжалиги чорвачилик ва сутни қайта ишлаш йўналишида амалга оширилаётган лойиҳалар орқали туман иқтисодиётининг аграр ва озиқ-овқат тармоқларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    ⚡️⚡️⚡️COBALT УЧУН ОНЛАЙН ШАРТНОМА 3 НОЯБРДАН ОЧИЛАДИ
2025 йил 3 ноябр соат 10:00 дан бошлаб Cobalt автомобилларининг янги версиялари сотуви бошланади.
Ортиқча ажиотажнинг олдини олиш мақсадида, контрактация жараёни онлайн тарзда амалга оширилади.
Онлайн шартномалар uzavtosavdo.uz сайти ҳамда УзАвтоСавдо иловаси (iOS/Android) орқали амалга оширилади.
3 ноябр куни барча Chevrolet дилерлик марказлари ёпилади ва "UzAuto Motors" савдо тизимидан узилади.
Автокредитлар ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    МАРКАЗИЙ БАНК ЗАМПРЕДИ НАМАНГАН ШАҲАРГА ҲОКИМ БЎЛДИ
Бугун Наманган шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида ўтаётган навбатдан ташқари сессияда шаҳар кенгаши депутатлари, Давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, фаоллар ташкилий масала кўриб чиқилди.
Йиғилишда депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Отаходжаев Анвар Хожахановични Наманган шаҳар ҳокими лавозимидан озод этиш, ҳамда Камалов Аюбхон Арибджановични Наманган шаҳар ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан маъқулладилар.
☝️🏻Эслатиб ўтамиз, куни кеча Марказий банкка янги зампредлар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
 
👉 @bankirkundaligi 👈
                    МАРКАЗИЙ БАНК: ЯНГИ ЗАМПРЕДЛАР  ТАЙИНЛАНДИ
▪️Нодирбек Муҳаммадиевич Ачилов — Марказий банк Раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Н.Ачилов бугунга қадар Монетар операциялар департаментига раҳбарлик қилган.
▪️Санжар Салайдинович Носиров — Марказий банк Раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача С.Носиров Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.
▪️Нусратулла Нигматуллаевич Фазилов — Марказий банк Раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Н.Фазилов илгари Банкларни пруденциал назорати департаментига раҳбарлик қилган.
Уларнинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    ЭНГ ПАСТ ЁКИ ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ МИКРОҚАРЗ ВА АВТОКРЕДИТЛАРНИ ҚАЙСИ БАНКДА!
Марказий банк 2025 йил 27 октябр ҳолатига банклар аҳолига таклиф қилаётган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларининг навбатдаги ўзгаришларни эълон қилди.
☑️МБ навбатдаги маълумотларни (Охирги ўн кунлик сарҳисоб қилинган) тақдим этди. 
▪️Микроқарзларнинг ўртача фоизи 32,9%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Инфинбанк (25,4%), Бизнесни ривожлантириш банк (25,5%) ва Трастбанк (25,6%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли микроқарзларни эса Анор банк (41,0%), ТБС банк (40,2%) ва Тенге банк (39,7%) тақдим этмоқда.
▪️Автокредитларнинг ўртача фоизи 24,3%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Гарант банк (17,2%), Ипотека-банк (19,9%) ва Ориентфинансбанк (21,2%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли автокредитларни эса Универсалбанк (30,0%), Мадад инвест банк (28,3%), Ўзсаноатқурилишбанк (27,5%) тақдим этмоқда.
Автокредитлар шартларини кенгайтирилган тарзда 👉 мана бу ерда 👈, микроқарзларни 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (20 - 26 октябр) янгиликлари.
☑️Халқ банки 10 йилгача муддатга "Таъмир" ипотека кредитини таклиф этди. Фоизи 24%. Бошланғич тўлов талаб этилмайди. Тел.: 1106. Банк шунингдек, тадбиркорлар учун 300 млн сўмгача кредит таклиф этди. Батафсил.
☑️МКБанк раиси чимбойлик тадбиркорлар ва аҳоли билан учрашув ўтказди. Тел.: 1285.
☑️Асакабанк суперконтракт тўловлари учун истеъмол кредит таклиф этди. Тел.: 1152.
☑️Трастбанк 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Расмий иш жойига эга шахслар учун 12 ойгача муддатга 28%, 36 ойгача 29%, 60 ойгача 30%. Тел.: 1287.
☑️Анорбанк асосий воситалар хариди учун 3 млрд сўмгача кредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача. Тел.: 1290.
☑️Hamkorbank онлайн омонат таклиф этди. Фоизи 20%, тўлдириш ва ечиб олиш мумкин. Тел.: 1256.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки 100 млн сўмгача микроқарз тмклиф этди. Муддати 48 ойгача, фоизи 26-30%. Тел.: 1254.
☑️Давр банк Onix ва Tracker учун фоизсиз автокредит таклиф этди. Тел.: 1284.
☑️Ўзмиллийбанк бирламчи бозор учун ипотека таклиф этди. Фоизи 18,5%дан, миқдори 800 млн сўмгача, муддати 20 йилгача. Тел.: 1344.
☑️Туронбанк раис ўринбосари Навоий вилоятида тадбиркорлар билан учрашди. Шунингдек, банк "Ўзбек лимони"ни Сингапурда намойиш қилди. Батафсил. Тел.: 1220.
☑️Янги банк аввал банк кредитлари фақат Янги банк картасига ўтказилганини, эндиликда эса Ўзбекистондаги исталган банк картасига ўтказиш мумкинлигин маълум қилди. Тел.: 78-7778887.
☑️Ориент финанс банк "Яшил ипотека" кредитини таклиф этди. Миқдори 310 млн сўмгача, муддати 7 йилгача, фоизи 19%. Тел.: 4004. Банк шунингдек, @OFBYordamchi_bot интеллектуал ассистентни ишга туширганини маълум қилди. Батафсил.
☑️Тенге Банк 5 млрд сўмгача "Бизнес тезкор" кредитини таклиф этди. Фоизи 26%дан бошланади. Тел.: 1245.
☑️Азия аллианс Банк Dibank билан юридик шахслар учун янги функционал жорий этганини маълум қилди. Тизим орқали автоматлаштирилган ҳужжат алмашинуви йўлга қўйилди.
☑️Опенбанк иловасида виртуал карта очишни таклиф этди. Тел.: 1377.
☑️ТБС банк Bloomberg нашри банк экотизимини алоҳида эътироф этганини маълум қилди. Батафсил.
☑️Универсалбанк "Келажакка сармоя" омонатини таклиф этди. Муддати 48 ой, фоизи 22%, минимал миқдор юз минг сўм. Тел.: 1355.
☑️Капиталбанк Георгий Отарович Паресишвилини банк Кузатув кенгаши мустақил аъзоси этиб сайланганини маълум қилди.
☑️Узум банк йўқотишларсиз ечиб олиш мумкин бўлган мослашувчан омонат таклиф этди. Исталган пайтда тўлдириш мумкин. Минимал миқдор 500 минг сўм, фоизи 20,5%гача.
☑️Алоқабанк раиси ўринбосари Ж.Ўроқов Жиззах вилояти, Зарбдор туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
☑️КДБ Банк Ўзбекистон банк тарифларига жорий йил 3 ноябрдан ўзгартиришлар киритилиши маълум қилди.
☑️Гарант банк "Кунлик" онлайн омонатини таулиф этди. Фоизи 20%, минимал сумма 10 минг сўм. Омонатни 333 кун давомида тўлдириш мумкин. Тел.: 1326.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Давр банк;
▪️Асакабанк;
▪️Капиталбанк;
▪️Микрокредитбанк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост. 
☑️Қуёш панеллари учун кредитлар шартларини 👉мана бу ерда👈 автокредитлар шартини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик. Микроқарзларни, ипотека кредитлари ва таълим кредитларини ҳам рўйҳатини эълон қилдик.
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
                    ✅ Халқ банки масъуллари жойларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолиятини самарали ривожлантиришда жойларга чиқиб, бевосита мулоқот ўтказиш муҳим аҳамиятга эга. Бундай учрашувлар орқали тадбиркорларнинг иш жараёнида учраётган муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш имконияти яратилади.
👉 Шу мақсадда, жорий йилнинг 23-24 октябрь кунлари Халқ банки бошқарув раиси ўринбосари Гулзода Рашидова бошчилигида банк масъуллари Қибрай туманининг “Байитқўрғон” ва Сергели туманининг “Фароғатли” маҳаллаларидаги кичик ва ўрта бизнес субъектларининг фаолиятини жойига чиқиб ўргандилар.
Учрашув давомида тадбиркорларнинг 60га яқин мурожаати кўрилди ва 30дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишилди. 
📌 Батафсил: xb.uz
👉 @bankirkundaligi 👈