polimonolog | Unsorted

Telegram-канал polimonolog - Polimonolog

1664

Ҳар гапда камида 1 маъно бор. Балки 2 тадир. Балки 3 та... !! Қайсидир пост ҳаволаси берилган ёки репост қилинган бўлса, бу менинг ҳам худди ўша фикрда эканлигимни билдирмайди !! Мулоҳазангиз учун - @Polifeed_bot Тижорий ҳамкорлик учун — @venkondigital

Subscribe to a channel

Polimonolog

Қурбонлик қилаётганлар, қурбонликни ният қилганлар, зуҳо ўқиётганлар, ҳайитни ният қилганлар, барчамизнинг ибодатларимизни даргоҳида худди аслидек бенуқсон қабул қилсин. Ўзига осон.

Байрам муборак.

👉 @polimonolog 👆

Читать полностью…

Polimonolog

Жимгина ўз фаолияти билан машғул бўлиб турганди, камерага чалғиганидан ҳаммаси расво бўлди. Ким айбдор? Шубҳасиз, Алл, ээ, камерага олаётган одам-да.

Албатта, бу ҳазил. Камерачи, уларнинг ҳамкасблари, умуман, барча матбаа ва ОАВ ходимларини бугунги байрам билан табриклаймиз. Мамлакат ҳаётини борича ёритишдан чарчаманг.

👆@polimonolog 👈

Читать полностью…

Polimonolog

​​Бугун, 14 июн куни дунёда бир пайтнинг ўзида ҳам донорлар, ҳам блогерлар халқаро куни нишонланади

Фурсатдан фойдаланиб, кўплаб беморлар учун қон берувчиларни ҳам, кўплаб амалдорлар учун "қон сўрувчилар"ни ҳам табриклаб қоламиз.

👆@polimonolog 👈

Читать полностью…

Polimonolog

xabar.uz мухбири Зафар Қосимов брифингда.

Зафар ака Президент матбуот котибига ўтган ҳафта давлат раҳбари ер муносабатларини такомиллаштиришга оид йиғилиш ўтказгани, унга кўра, яқин йилларда юртимизда фермерларга етиштирадиган экин турини эркин танлаш имконияти берилишини мумкинми, деган савол бердилар, жавобни эса зудлик билан экранга, клавиатурага қарамай ёзиб оляптилар.

Респект! Клавиатурада кўп ишлайдиганлар яхши билади, бу осон иш эмас))


#папарацци #слепаяпечать

Читать полностью…

Polimonolog

​​Мени кўп ўйлантирадиган савол:

Нега бу мамлакат шунча табиий бойликлари, меҳнаткаш халқи, ижодкор зиёлилари ва интилувчан ёшлари бўлатуриб, ривожланган давлатлар қаторига кирмайди, фаровонликда керилиб юрмайди?

Шунча ресурс увол эмасми деб қоламан. Шу давлатнинг ҳукуматпарвар элита вакилларидан бири бунинг сабабига тўхталиб ўтибди.

Унинг сиёсий қарашларига кўп ҳам қўшилмайману, лекин мана шу гаплари қизиқ туюлди. Қандайдир умумийлигимиз бордек.

👉 @polimonolog 👆

Читать полностью…

Polimonolog

- Бугун бемалол 1 соат вақтлироқ ишдан кетиш мумкин экан-а, хўжайин?

- Сал хато тушунибсан, ука.

- Қандай тушунай?

- 1 соат вақтли кетаман десанг, бугуноқ ишдан кетишинг мумкин. Бемалол.

👆@polimonolog 👈

Читать полностью…

Polimonolog

Гитлерни капут қилганлар 😁

👉 @polimonolog 👆

Читать полностью…

Polimonolog

Агробанкнинг “100 китоб тўплами” тақдимоти ҳақида

Кеча Тошкент шаҳридаги “Hyatt Regency Toshkent” меҳмонхонасида Агробанк ташаббуси билан чоп этилган “100 китоб тўплами” тақдимоти бўлиб ўтди.

Эътиборимни тортган нарса, Банк амалга оширган лойиҳани аслида қишлоқ хўжалиги вазирлиги қилиши керак эди. Агробанк респект.

Бир қатор хорижий давлатлар тажрибаси, олимлар хулосалари ва ва юртимиздаги соҳа тадқиқ этилиб, тўпланган маълумотлар мамлакат деҳқонлари учун чинакам туҳфа.

Айтиш керакки, шу кунгача Ўзбекистонда алоҳида тўплам шаклида бундай китоб тайёрланмаган.

Яна бир қувонарли томони, китобнинг иккинчи босқич нашрида тўплам янада бойитилади. Демак лойиҳа давом этади. Агробанк респект.

Тақдимотда кутилмаган янгиликлардан яна бири фермерлар мактаб лойиҳаси бўлди. Тошкент давлат аграр университети билан ҳамкорликдаги лойиҳа ушбу соҳада катта ўзгаришларга туртки бўлади деб ўйлаймиз. Агробанк респект.

Каналга уланиш: http://t.me/muxbir1

Читать полностью…

Polimonolog

Организмни зўриқтириб қўйманг — Рамазон ойида тўғри овқатланиш бўйича йўриқнома

👉 https://kun.uz/10075021

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

Читать полностью…

Polimonolog

Қизим бор, Худо асрасин. Лекин кўчага чиқаришга қўрқяпти одам бу зўрлашлар тўғрисида ўқиб. Қизларимизни мактабга, тўгаракка юбориш, кўчага сайрга чиқариш хавфлими, 14-16 яшар қизларни зўрлашаётган ва зўравонлар жазосиз қолаётган пайтда? Уларни узатиш хавфлими, бир ўзини бегона оилага юборганда, кўплашиб зўравонлик қилишлари, қийнашлари ва бунга чора йўқлиги шароитида?

Кеча фейсбукдаги суратимга "Аёлларга қарши зўравонликни тўхтатинг" деган рамка қўйсам, изоҳда асосан эркаклар ёзишган ва рамкани танқид қилишган. Муаммо ҳақида гапириш йўқ... Афсус, аёлларга нисбатан зўравонликни гапирганингга ҳам эркаклар тоқатсиз, ҳеч бўлмаса шаклни танқид қилиб қолишади. Ота, ака, ука бўлиб фикрлайдиган эркаклар буни тўғри тушунишяпти. Аммо "эркак" бўлиб фикрлаганлар инкор этишмоқда, қизларни, аёлларни, қурбонни айблашмоқда. Инсон жинсидан қатъи назар, одам бўлиб, боши билан фикрлаши ва ўзига ўхшаган инсоннинг дардини қалби билан туя олиши керак.

Аёлларга нисбатан зўравонликни авж олдирувчи асосий омил зўравонларнинг жазосиз қолиши. Афсуски, бундай ҳоллар кўп бўляпти. Жазо жамиятни тарбиялайди, бошқаларни тияди; у муқаррар бўлмаса, мавжуд бўлмагандек - қўлланмаган жазо жазоми? Қоғоздаги гап, холос. Нега иш очилмайди, нега бировнинг тақдирига панжа ортидан қаралади, нега жамиятга нотўғри"мессеж" йўлланади - зўравонлик қилганга жазо йўқ деган???

Нега аёллар айбдор қилинади фақат? Телефонда ё ҳаётда гаплашиб юриш, жамоат жойида кўришиш, мактабга формада бориш, ўғил болалар билан ўйнаш айбми? "Ўзи гаплашиб юрган экан, ўзи учрашувга чиқибди, ўзи айбдор..." Қолаверса, шунчаки мактабдан қайтиб келаётган қизларни ўғирлаб зўрлашяпти, бу аёллардан бошқа яна кимлардир айбдорлиги, ўшаларга нафрат қаратилиши лозимлигини билдирмайдими?

Зўрланган аёллар ўзини осяпти, зўрлаган эркак ўз жонига қасд қилганини эшитганмисиз? Шунда ҳам аёлларни айбдор қилиш "бу муаммо ҳал бўлмайди, авж олади, чунки жамиятнинг хулосалари хато, миясидан нимадир нотўғри ишлаяпти" деган хулосани беради - аянчли ва зарарли хулоса. Кун келиб навбат қизингиз, опа ё синглингизга етиши, ўшанда арз қилиб борган жойингизда сизни тингламасликлари, атрофдагилар эса "ғунажин кўзини сузмаса..." дейиши, дардингиз билан ёлғиз қолишингиз ва ҳамма сизни айблаши мумкинлигини ҳам ўйланг. Чунки сиз зўравонликни оқлаш орқали рағбатлантиряпсиз!

Қизларимизни Оллоҳ паноҳида асрасин🙏🙏🙏

@shahnozxon

Читать полностью…

Polimonolog

Ўзи ростми ёки фейклиги ҳали номаълум мана бу хабар матнини "Яйлов йўқлигидан норози бўлган қўйлар халқни ҳокимият биноси олдига ҳайдаб келгани айтилмоқда" деб ўқиворибман.

Кўзларимга ишонмадим. Қайта-қайта ўқигач, адашганимни сездим. Ростан, қўй норози бўлмайди-ку, жудаа борса биров томонидан у ёқ-бу ёққа ҳайдаб оборилиши мумкин, холос.

👆@polimonolog 👈

Читать полностью…

Polimonolog

Айтай, ватан нима - байроқми, шеърми?
Деҳқон манглайидан оқизган терми?
Чизиқла тортилган бир парча ерми?

Ватан бу -
Қонун ва адолат бўлган ҳукмрон,
Суришмас, суйишга арзирли макон.

👆@polimonolog 👈

Читать полностью…

Polimonolog

Хуллас, Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманида коронавируснинг кенг тарқалишига мос равишда боғча опа, боғча опалар, талабалар сабабчи экан. Юнусободдаги боғча опанинг ишини энди шаҳар прокуратураси назоратга олганмиш, Коронавирусга қарши кураш бўйича Тошкент шаҳар штаби эса коронавирус аниқланган оилаларда карантин талабларига риоя этмаганларга нисбатан жазо чораларини кўриш ҳақида қарор чиқарибди (нима, карантиннинг ўзи тўлиқ бекор бўлмай, унинг талабларига риоя этмаганларни жазолаш бекор қилинганмиди?).

Коронавирус ғалати касаллик экан. «Миллион» ва Юлдуз Усмонованинг концертида, «Навбаҳор» ва «Пахтакор» стадионида, юзлаб, минглаб одамлар иштирокидаги давлат тадбирлари ва ҳашарларда ҳеч кимга юқмас экан-да, аммо боғчалар ва талабалар ётоқхоналарда «кенг тарқалар»миш. Қизиқ, нега бирор куч ишлатар идорада тарқалмайди? Нега бирор коррупцияга ботган давлат ташкилотида тарқалмайди? Нега айнан боғча ва ётоқхона? Нега бирйўла эзилган киракашнинг Matiz’ида эмас?

Боғча опалар ва талабаларни айбдор қилиш... уялингларе, оппоқ сочларинг билан! Қизиқ, прокуратура назоратга олиб, нима қиларкан энди ўша Юнусободдаги боғча опанинг ишини? Қамайдими, қанақадир аждарҳонинг оғзидек катта жарима ўйлаб топадими, нима қилади? Кимга керак бунақа қўрқитиш? Бир ўша боғча опами, вазиятга бепарволик қилган? «Корзинка» ва «Макро»дан бошқа бирор жойда ниқоб сўралмаётганди — бутун назоратни ўша юнусободлик боғча опа сусайтирмаган-ку. Ким назорат қилиши керак эди-ю, ким айбдорга чиқариляпти энди?

Тошкентда «коронавируснинг кенг тарқалиши»га бирорта қудрат эгаси, ССВ ё СЭСга алоқадор бирор кар-кар, ҳеч бўлмаса хаёлига келганини гапирадиган бирор депутат айбдор қилинганида ҳам, эҳтимол, «ўзидан кўрсин», деган бўлардим. Лекин шаҳар яна локдаун остонасига келиб қолгани учун боғча опа ва ётоқхонадаги болаларни айбдор қилинишига ва бунинг учун айнан улар жазоланишига қаршиман. Ана, ССВдаги валломатлар — давлатнинг бир минораси — «ваҳимага асос йўқ» деяпти (бир йил аввал ҳам шунақа пуч ёнғоқ сотарди булар), асос йўқми, унда прокуратураси, жазоси билан қўрқитмасин.

Читать полностью…

Polimonolog

Фил дарди

Қадим замонда бир мамлакатни урушда енгиб ҳукмронлигини ўрнатган шоҳ ўз қўшини билан бирга олиб келган жанговар филларини қишлоқбай бўлиб беради, яъни ҳар бир филни боқиш биттадан қишлоқ аҳлига юкланади.

Шундоқ ҳам урушда айнан шу жониворлар дастидан хонавайрон бўлган аҳолида филга берадиган емишнинг ўзи қолмаганди. Бир қишлоқ фаоллари чойхонада йиғилишиб, Хўжа Насриддинга "сен гапга устасан, шикоятимизни шоҳга етказ" деб илтимос қилишибди, Афанди ҳам "бир ўзим бормайман, ўзларинг ҳам бирга борсаларинг, кетдик" деб шарт қўйибди. Хуллас, 20 кишича йиғилишиб, шоҳ ҳузурига йўл олишибди.

Бир амаллаб саройгача етиб бора олган гуруҳни мутлақо кутилмаганда шоҳнинг шахсан ўзи қабул қилибди. Сарой ҳайбатидан қалтираб қолган жамоасига бир қараб олган Афанди бир қадам олдинга юриб гап бошлабди:

- Жаноб шоҳ!

- Ий, ман сан сайлаган раҳбармидим бунақа гапирасан, ман санларни эгаллаганман, бошқатдан бошла!

- Узр, муҳтарам зоти олийлари, шаҳаншоҳим!

- Бу бошқа гап.

- Биз фалон қишлоқдан келдик. Бир шикоятимиз бор.

- Ҳмм, шикоятми?

- Йўқ, йўқ, дардимиз, илтимосимиз десак ҳам бўлади.

- Хўш?

- Бизга қишлоқбай ишлагани бир фил юборибсиз, энди у шунақангики, ээҳ, нимасини айтай, бу-бу фил-чи, эээ, бу фил сии..

деб бундоқ ортига ўгирилса, бирга келган жамоаси йўқ! Қачон, қанақа қилиб сурворишганини биров сезмай ҳам қолибди. Шоҳ эса Афандига маъноли қош чимириб қўярмиш.

- Хўш, нега тўхтаб қолдинг, давом эт, чувринди?

- Шу, фил-чи, эээ, хуллас, шу фил сиқилиб кетди-да, олампаноҳим. Бир ўзи якка. Шунинг учун бутун қишлоқ аҳли келишиб, унга жуфт керак деган хулосага келдик. Шунга агар имкон бўлса, яна битта фил қўшиб берсангиз, марҳаматингизни дариғ тутмангиз.

- Маъқул, маъқул...

P.S. Юқоридаги латифани бир туркдан эшитдим. Унинг версияси бўйича ўша қишлоқ Онадўли томонларда, шоҳ эса бобокалонимиз Амир Темур эди. Воқеа аслида бўлганми йўқми, билмадим. Фил ҳақидаги сўкинишлар этимологиясига алоқаси бор-йўқлиги ҳам номаълум.

👆@polimonolog 👈

Читать полностью…

Polimonolog

Ақл бовар қилмас комедиядан бир парча...

👆@polimonolog 👈

Читать полностью…

Polimonolog

​​Бундан буён, мактаб битирувчисига аттестат беришда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган камида битта касб ёки ҳунарни эгаллаш мажбурий қоида бўлади дейилган хабарлардан кейин,

ҳар бир шаҳарда, ҳар бир туманда жойлашган мусиқа мактаблари қачон махсус фан мактабларига ўзгартирилар экана деб сўрашибди.

Менимча, ўзгартириш шартмас, бошқасини очса ҳам бўлади, аниқ фанларга ихтисослашганларини кўпайтирилса кифоя.

Қўшимчасига, ҳалиги мусиқа мактаблари битирувчиларига камида битта чет тилини, масалан, инглиз тилини билиш шарт деб қўйилса борми...

👆@polimonolog 👈

Читать полностью…

Polimonolog

Кун.уз курашяпти, нафақат ўзи, биз учун ҳам.

Диний контентлар ҳиссиётларга таъсир қилади, уларга алоҳида ёндашув керак, назорат ҳам керакдир балки. Масала шунда бўлса тўғри йўналтирилган, самарали механизмларни ўйлаб топиш, жорий қилиш ва ишлатиш керак.

Ҳозир ҳолат қандай?

Менга хабар беришларича, Дин ишлари бўйича қўмитага экспертизага юборилган материалларнинг хулосасини баъзан ҳатто бир ойгача кутиш керак экан. Балки ундай эмасдир, билсак бўларди, битта хабарнинг диний экспертизасига қанча муддат кетади. Аслида ОАВ учун баъзан бир кун ҳам катта муддат. Масалан, Янги Зеландияда полиция формасига ҳижоб ҳам қўшилгани ҳақидаги хабар бир кунда эскириши мумкин. Қўмита бундай хабарларни бир неча соатда экспертиза қилиб бера оладиган ресурс ва салояҳиятга эгами, олайлик эртага ҳамма нашрлар шундай контентларини юбора бошлашса? Тасаввур қилингки, эртага фуқаролар бир-бирига Жума муборак деб жўнатаётган табрикномаларни Қўмитага тасдиқлашга юбора бошласа (бу ҳам диний материал тарқатиш, аслида)? Кўтара оладими шунча оқимни? Бунга қанча меҳнат кетади, ресурс кетади. Солиқ тўловчилар бунинг ҳақини тўлашга розими?

Kun.uz фақат диний мазмунда ахборот тарқатадиган нашр эмас. Шу сабабли бу ишлар умуман матбуот эркинлигига таъсир қилади, деб қўрқаман.

Мен Kun.uz биланман!

Бу менинг фуқаро сифатидаги фикрим.

@shahnozxon

Читать полностью…

Polimonolog

Федерер ва Надал ҳарорат ҳамда ёш ҳақида

👆@polimonolog 👈

Читать полностью…

Polimonolog

​​Тошкент мегаполисми?

Менимча - ҳа, айнан шу бугунга келиб, Тошкент мегаполисга айланиб улгурди, чунки унда кўплаб мегаполислар руҳияти бамайлихотир изғиб юрибди:

Бугунги Истанбулнинг шабадаси, Дубайнинг чанги, Барселонанинг иссиғи, Қоҳиранинг ҳайдовчилари, Деҳлининг бадбўйликлари, Дакканинг ахлатлари ва ҳоказо мегаполиссимон хусусиятлар бунда мужассам.

Сабабини изламоқчи эдим, оёғим остидан чиқиб қолди - Москвадек мегаполис мэриясининг ўхшаши йўқ (беўхшов демадим) андазаси "шу братишкам мегаполис бўлса, бўлақолсин" дея ўз ҳиссасини қўшиб қўйган экан.

👆@polimonolog 👈

Читать полностью…

Polimonolog

Кимга қандай тушунади, билмадим. Аммо болаларга, айниқса бетоб болаларга қувонч улашилганида хўжакўрсин ёки сиёсат бир четда дамини олиб туради.

Видеони уч марта томоша қилдим, таъсирландим ва сизга ҳам улашгим келди. Ҳамма нарса ўз йўлига, аммо фарзандларимиз ҳеч қачон касал бўлишмасин. Уларга табассум улашганларга респект.

Читать полностью…

Polimonolog

XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланган рус босқинида, ХХ аср биринчи ярмидаги қатлиомларда шаҳид кетган 1 000 000 ватандошларимиз, 1937-1953 йилларда қатағонга учраган 100 000, шундан отиб ташланган 13 000, Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган 500 000, 1980 йиллардаги "Пахта иши"да жувонмарг кетган 10 000 лаб, Мустақиллик даврида Ватан ва Ҳақ учун жонини берган минглаб юртдошларимиз...

Барчаларини эслаймиз ва қадрлаймиз! Ватан, халқ ва Ҳақ учун хизмат қилиб жон берган барча фидойилардан Аллоҳ рози бўлсин!

Эслатиб ўтаман: 9 май Ўзбекистонда расман Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилинган. Бу кун Георгий латтасини кўкракка қадаб, тантана қилиб, Ғалаба салюти отиладиган кун эмас. Бу кун мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллиги учун жон берган Ўзбекистоннинг барча ўғлон ва қизлари хотираси кунидир.

Кўзингизни очинг: бугун кўкрагингизга боғланган йўл-йўл латта эртага кўзингизга боғланади. Бугун қуйироқда кўтарилган қизил байроқ эртага қалбингизга осилади. Кўзи кўр, қалби сўқир миллат бўлишдан асрасин!

@ziyouzcom

Читать полностью…

Polimonolog

#яхши_хабар

Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди


Сенатга юбориладиган янги қонунда аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири – фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов олиб ташланган ва бир қанча енгилликлар берилган.

Батафсил: https://kun.uz/63790603?fbclid=IwAR0XhfKgdTNIpVrfH-N0PGNzx-N0tWDPgiXjb9U0JqEKQiZXEbLCswQJlMg

Читать полностью…

Polimonolog

Метрони бепул қилиш керак

Ер устидагина эмас, остида ҳам яна нималардир содир бўлишда давом этмоқда. Энди қўл қовуштириб ўтириш ёки танқид қилавериш ярамайди. Реал таклиф билдириш ҳам зарур.

Масалан, метродан фойдаланиш мутлақо текин бўлиши керак, шунда ҳамма ундан фойдаланишга шошади. Поездига вақтида улгура олганлар вагонда кетади, кеч қолганлар эса олд томонга тизилиб, локомотив бўлиб эшалонни манзилгача тортиб боришади.

Харажат ҳам бўлмайди, зарар ҳам, тўхтаб қолишлар ҳам. Хавфсиз.

👉 @polimonolog 👆

Читать полностью…

Polimonolog

​​Авваллари автобусда кўп юрардим. Ичида ўтириб юрак ҳовучлардим. Шофернинг рўл бошқаришидан вужудимни қўрқув қамраб оларди. Йўлларда жуда тез ва ўта қалтис ҳаракатланишарди.

Кейинчалик унча ёқтирмасам-да, ўзим ҳам автоулов бошқаришимга тўғри келди. Автобусларга кўзим тушса, яна юрагимни ҳовучлашда давом этдим. Шоферларнинг ақл бовар қилмас маневрлари қаттиқ қўрқув уйғотарди. Ҳалигача шундай.

Кўп ўйладим. Автобус шоферларини айблай-айблай бир пайт фикрим бурилиб кетди. Тўхта, шошма-шошма, балки ҳаммасига сенинг йиллар давомида ўзгармаган нарсанг - қўрқувинг сабабчидир?

Агар йўловчилик пайтинг ҳайдовчи олдига аста бориб, тўғри танбеҳ бера олганингда, бир кунмас бир кун ўз хатоларини англаб тўғри ҳайдашга ўтармиди? Ёки-да ўзинг рўлдалик пайтинг қўрқувингни енгиб, ўша телбаларча пала-партиш ҳаракатланиб юрган автобусчига яқинлашиб, йўлини қилиб бир четга амаллаб тўхтатиб, қилаётган ишлари хавфли эканини ётиғи билан тушунтирсанг, балки инсофга келиб қолармиди?

Ё ўзимизни ўзгартириб қўрқувни енгишимиз ва бошқалардан ўзгариш кутишимиз керак ёки йўлимизда учрайдиган ўзгармас аҳмоқлардан қочиб, мабодо зарари тегмай қолганида "асраганига шукр" дея доимий ҳадик билан яшашимизга тўғри келади.

👆@polimonolog 👈

Читать полностью…

Polimonolog

@thehazratov blogida berilgan eng qiziqarli maqolalar ro'yxati:

Insoniyat tarixidagi 100 nafar eng nufuzli shaxs ro'yxati
KFC restoranlaridagi stullar nega o'tirishga noqulay?
Stiv Jobsning birinchi rezyumesi
Dunyodagi eng yaxshi film
Dejavyu hissi haqida bilasizmi?

🔹 @thehazratov — shaxsiy izlanishlar natijasida yig'ilgan eng yaxshi blogpostlar

Читать полностью…

Polimonolog

Кўп нарса ўзимизга боғлиқ.

🔰🔰🔰
@kama_noir

Читать полностью…

Polimonolog

ТАШҚИ ҚАРЗ: Экспертлар нимадан норози ва хавотирларининг асоси не?

-Давлат ташқи қарзи, унинг юкини халқ қачондан сеза бошлайди?

-Чегаравий миқдори қанчалик асосли?

-Халқ олинган қарзни сарфланишидан қанчалик манфаат кўрмоқда? Аслида кимлар бойимоқда?

-Келажак авлодга аждодлардан қанча миқдордаги қарз қолмоқда?

-Бугун битта фуқаро гарданига тушаётган қарз миқдори аслида қанчага тенг?

"Эксперт" лойиҳасида шу ва шу каби саволлар атрофида суҳбатлашилди.

📹 тўлиқ видео

Каналга уланинг:👉 @humanuzofficial

Читать полностью…

Polimonolog

Кушербаев (қоидабузарликни оқлаб-кўклаш ўрнига) йўллардаги

- носозликлар
- парковка зарурияти
- нотўғри белгилар
- инфраструктурадаги камчиликлар

ҳақида фото-видео материал тайёрлаб тегишли органга фуқаролар ва хусусий ташкилотлар томонидан юборилишини пуллик рағбатлантириш бўйича қонун ташаббусини депутат сифатида илгари сурса яхшироқ бўларди.

👆@polimonolog 👈

Читать полностью…

Polimonolog

- БМТ нинг айтишича, дунёда ҳар 3 нафар хотин-қизлардан бири умри давомида жисмоний ёки жинсий зўравонликка учрайди, ва одатда, бу нарса уларнинг яқин кишиси томонидан амалга оширилади. Ҳар куни 137 нафар аёл ва қизлар шу тарзда ҳаётдан кўз юмади.
- Инсон савдоси қурбонларинг 71 фоизи аёллар ва қизлар, шуларнинг ҳар 4 нафаридан 3 таси жинсий эксплуатацияга дучор бўлади.
- Ҳар йили 15 миллион қиз 18 га тўлмай турмушга чиқади. Бу ҳар дақиқада 28 та қиз дегани. 

Мен орзу қиламан — бир кун келиб 8-март байрами нархи осмонга учган гул, шоколад, совғалар ва “Ҳар доимгидек гўзал бўлиб қолинг” қабилидаги открытка учун эмас, ушбу куннинг асл моҳияти учун қадрланади. Шу куни минглаб одамлардан камида бир-иккитаси “бу аслида қандай байрам, Клара Цеткин ёки суфражистлар ким?” деган оддий нарсаларга қизиқиб кўради. Ким билади, билими озроқ ошса, одамлар -- гендер тенглигини лойга булғаш “мода”га айланган бир пайтда -- аёлларнинг овоз бериш ҳуқуқи, ишлаш ва ўқиш, мулкка эгалик, фарзандинг сен билан яшаши ва биз баъзан қадрига етмайдиган бошқа элементар эркинликлар учун қанчадан қанча қурбонликлар қилинганидан бохабар бўлишар.  

Мен орзу қиламан — хотин-қизларга қасидалар бир йилда бир мартагина айтилмайди, уларнинг қонунда белгиланган тенг ҳуқуқли фуқаролар сифатидаги ўрни бошқа жинс вакиллари билан шундайин тенг бўлади-ки, бу ҳақида сохта мақтов, мукофот ва тақдимотларга ҳожат қолмайди.

Мен орзу қиламан — мен ва сизнинг фарзандларингиз ҳеч қачон аёлларнинг дўппосланаётган, памперсдаги ахлат зўрлаб едирилаётган, аёл устига керосин қуйиб олов қўйганда бошқалар қараб турган, никоҳ кечаси бокиралиги зўрлаб текширилаётган каби видеоларни кўрмайди, чунки аёл ва қизлар устидан бундан зўравонликлар бўлмайди.

Мен орзу қиламан — аёллар ва қизлар кийган кийими, юбкаси, рўмоли ёки эркин фикри учун маломат остида қолмайди. Улар кўчада тинч юра олади, уларга шилқимлик қилинмайди, гап отилмайди, “кўзини сузган ғунажин” деб аталмайди. 

Мен орзу қиламан — ҳамма қизлар ўз истаги билан ўзи танлаган вақтида турмушга чиқади. Ораларидаги ўқишни ва касбни танлаб, 20 ёшдан кейин турмушга чиқишни истаганлари “қариқиз” деб аталмайди.

Мен орзу қиламан — ва балки, менинг орзуим Мартин Лютер Кингнинг машҳур I Have a Dream нутқи каби қандайдир маънода ушалмас орзу бўлиши мумкин, зеро прогресс асрлар давомида мисқоллаб йиғилади ва онлар ичида кўкка совурилади. Чин қалбимдан (бугун, эртага ва ҳар доим) аёл ва қизларнинг хуқуқлари, соғлиги ва билим олишлари учун курашаётган активистлар, журналистлар, муаллимлар, врачлар ва бошқалар, ҳамда умуман, яшаётган дунёимиз барча учун баробар даражада яхши жой бўлишига ҳисса қўшаётган аёл ва эркакларни кириб келаётган байрам билан қутлайман. Бу, аслида, сизнинг байрамингиз ва ишонинг, сизга йилнинг 365 кунида ташаккур изҳор этиш зарур. 

 👉 @madnifique 👈

Читать полностью…

Polimonolog

​​Рақамлаштирилмаганлигиданмасмикина?

Кечадан бери кўча-кўйда, ижтимоий тармоқларда яна "казйўл"лар мавзуси долзарблашди. Қандай йўл билан бўлса ҳам пул топсам бўлди-ку дейдиган олғирлар ёки чин дилдан қоидабузарликка қарши бўлганлар ўз йўлига.

Қоидани буза-буза зерикмаган оломон шу қилиғини тўхтатса, камайтирса, бузмай қўйса етарли бўлатуриб, қанақадир важ-карсонларни ўйлаб топаётгани, бунга имом-домлаларни ҳам аралаштираётгани алоҳида масала. Ҳаммага инсоф берсин.

Менга бошқа жиҳат қизиқ. Нега жаримага тортиладиган қоидабузарликни аниқлаш йўлида энг сўнгги технологиялардан фойдаланишни бирпасда йўлга қўйиб ташлаймиз, видеокузатуву бодикамераларни ишлатворамиз, давлат билан ҳамкорлик қилишда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб, фойдаларни бўлишиб, бир тану бир жон бўлишни қойиллатиб қўямизу, маҳаллалардаги муаммолар, чекка ҳудудлардаги камчиликларни аниқлаш учун минглаб амалдорларни уйма-уй сафарбар қиламиз?

Вей, келинглар, шуни ҳам кечадан амал қилаётган қонундан андоза олиб бир зумда ечиб қўя қолайлик. Баъзи кўчинский каллалар иддао қилаётган "терпила"лар йўл нозирларига "хизмат" қилаётганидек, муаммоли маҳаллада яшаётган аҳоли ўзидаги ҳолат ҳақида тегишли органларга "казйўл"лик қилсин ва бунинг учун ўша муаммога масъул мутасадди жаримага тортилсин.

Ана ўша жаримадан муаммони фотосурат ёки видеога олиб жўнатган фуқаро чўталини олсин. Роса бўларди-да.

Маҳаллабай айланиб юришлар, нураб ётган деворлар орасига вилласифат қабулхона қуришлар, айниқса, контейнер олиб бориб қўйишлар йўқоларди, эффектив, замонавий, рақамли ишлашга ўтилармидиии.. А, лаббай?

👆@polimonolog 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel